Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз кино оламини тарк этиши хақидаги илк эълонни ёдингизда бўлса бизнинг сайтимизда ошкор қилганди. Яқин кунлар уни "Акс-садо" номли давлат фильмида кўришимиз мумкинлиги хақида хабар олдик. Нахотки унинг қарори оддий инжиқлик бўлган?
Мадина Мумтоз: -Йўқ, инжиқлик эмас. Сабаблари хақида билдиргандимку. "Акс-садо" фильми сценарий муаллифи ва режиссери Ёлқин Тўйчиевнинг бу фильмида иштирок этишга розилик билдирганим сабаби сценарий ёққанлиги бўлди. Фильм воқеаси 70-90 йиллар Мустақиллик давригача бўлган кунларни тасвирлайди. Афғонистонга урушга кетган йигит келадиган куни тўй бўлиши керак бўлади. У келадиган кунига унинг талаби билан тўй белгиланган бўлади. Лекин тўйхонага унинг ўлиги келади. Уни ўлигини келтирган йигит қишлоқ раисининг ўғли бўлиб у урушга бормаган бўлади. Ўлик куёвнинг онаси кўзлари ожиз бўлгани сабабли расининг ўғли унга билдирмаслик учун менман она келдим дейди. Хамма жим қолиб тўйни уюштиришади. Тўйдан сўнг менинг қахрамоним келин у билан жанжаллашади. Раиснинг ўғли охир оқибат урушга кетади. Қолганини фильмдан кўриб оласиз, тўғриси фильм сценарийси жуда ёқди.
Мана шунақа гаплар, ваъдага бевафолик сабаби кучли сценарий бўлса унда бу фақатгина яхши.
Mana bu portlash! Yolqin To'ychiyevga omad va zafarlar! Madina Mumtozga injiq qizlar roli har tomonlama yarashadi. Sababi Yuz ko'rinishi mimika juda ham bu talabga javob beradi. Nima deydi etishadi-ku "Qonda bor - jonda bor!" P.S Fan-club ushbu filmga tushamiz! forumiston@mail.ru yoki anvarbek.tv@mail.ru bilan bog'laning!
Madinaning so'zlari bo'yicha yomon kinoga o'xshamaydi. Kinomizda kundalik mavzuga aylanib qolgan "Boyning qizi va qishloqi yoxud uning masxaraboz do'stlari" yoki aksincha "Boy boboning arzanda o'g'li va oddiy kambag'al qiz" kabi bir biriga umuman o'xshamagan ssenariylar ancha me'daga urib ketgan o'zi...
sayyod ha yangiliklar bor ekanku ammo men uchun bu sayt shunchaki oddiy saytdek bolib qoldi faqat maqtov ayniqsa sayyod rayhonga paxta qoyayotgani umuman pastkashlik nima emish radioda uni rus maktabidan chiqqanini hurmat qilib sayyodham rusch gapirganmish 32 yil yashab ota bobosi tilini bilmaydigan bu qizni umuman tvlardan chetlatvorish kerak halq eshitadigan radio kanalda umuman boshqa tillarni ishlatish kerak emas endi sizlar toshkentda yashaysizlarde rus tilini bemolol gaplashasizla biz tomonlada umuman rus tilini tushinmeydigonlar juda kop.biz rassiada emas uzbekistonda yashayapmiz ona tilimiz bor sayyod,siz bilmadim .....
ну что за глупость вот это, все подряд же в Афгане не воевали, только военные и солдаты-призывники, а так просто гражданских не забирали воевать. Что-то они напутали. Моего дядю забрали в армию, сказали, что будет служить в Кушке (самая южная точка СССР, в Туркмении), а потом от него пришло письмо через месяца 4, в котором он написал, что их забрали в Афган.
зачем так умничать, ведь еще фильм не вышел в экраны. И Мадина не рассказала о подробностях. Посмотрим фильм и узнаем, как парни ушли в Афган. А пока не надо судить только по рассказу о фильме.
Mana bu zo'r yangilik bo'lipti Madina Mumtozdaqa aktirisalar kamedi deyarli yo'g'edi albata yoshlarimiz oarasida "Sayyod.com" ham raxmat bizi shunday yangiliklarni yetgazgani uchin.
Judayam aqlli qizsisda Madina qanday kino ekanligini oldindan aytib o'tiribsiz-a. (2 KUN OLDIN MEN KOMMENT YOZUVDIM VA 6-DAMI 7-DAMI TURUVDI NIMAGA XOZIR YO'Q)
Мадина тугри кигансиз рози булиб бу портлаш булади кино кетишингиз бу нотугри буларди сиздан зур актриса чикади ва чикубуган хам ман буни режиссёр сифатида гапирвомман
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.