Бош сахифа » 2011 » Май » 31 » Асал собиқ хонанда энди актриса, Мадина собиқ актриса энди хонанда
05:58
Асал собиқ хонанда энди актриса, Мадина собиқ актриса энди хонанда
 

SAYYOD.COM муаллифлик махсулоти бўлган "Журналист-юлдуз” лойиҳасининг бу галги меҳмонлари хонанда ва актриса Мадина Мумтоз ва актриса Асал Шодиевалардир.

 Мадина Мумтоз хонанда сифатида бемалол жонли ижрода куйлай олади ва актриса сифатида бир неча фильмларда суратга тушган. Бир вақтнинг ўзида ҳам, хонанда ва актриса сифатида танила олган.

Суратга тушган фильмлари: «Жаноб Ҳеч ким», "Ўзимдан ўзимгача” "Муҳаббатнома”, "Таҳдид” ва бошқалар...

 Актриса Асал Шодиева аввалига хонанда сифатида "Асал-Азиза” гуруҳи аъзоси бўлган, кейин эса, актриса сифатида роллари билан танилган.

Суратга тушган фильмлари: «Жаноб Ҳеч ким», «Уйланиш», "Учар қиз”, "Танго ёхуд адашган совчилар” ва бошқалар...

 Хонанда Мадина Мумтоз ва актриса Асал Шодиевалар билан суҳбат, хонанда Зиёдага тегишли офисда бўлиб ўтди.

Белгиланган вақтда, бизни хонандалар Зиёда ва Мадина Мумтоз хушкафият билан офисда кутиб олдилар.

Бироз вақт ўтиб, актриса Асал Шодиева ҳам етиб келди.

Бизни эътиборимизни тортган жиҳати, уларнинг самимийлиги, қувноқ ва беғуборлиги бўлди. Айниқса, Мадина Мумтоз ўзининг самимий ҳазиллари билан ҳаммамизнинг кайфиятимизни кўтарди.

 

Савол беришни, биринчи бўлиб, актриса Асал Шодиева бошлаб берди.

 

Асал Шодиева:- Ижодинг, санъатинг ҳаётингда қандай рол ўйнайди ва санъат сен учун нима?

Мадина Мумтоз:- (ўйланиб) Санъат мен учун нима? Санъатга кириб келганимдан бери, ҳозирги кунгача, санъат мен учун ҳамма нарса! Ўтиришим, туришим, яшашим, юришим, ўртоқларим, ҳаммаси шунинг ичида! Аввал мени ўртоқларим, менга оддий Мадина сифатида қараган бўлишса, ҳозирги ўртоқларим Мадина Мумтоз сифатида қарайдилар. Лекин, шу нарса мени сал жаҳлимни чиқаради. Барибир, ҳамма нарса санъат бўлиб кетди ҳаётимда! Ҳаётим, ҳозирча иккинчи ўринда туради! Биринчи ўринда деб айта олмайман.

 

Асал Шодиева:- Агар имкони бўлганда, ҳаётингни ўзгартирган бўлармидинг?

Мадина Мумтоз:- (қатъий) Йўқ. Ҳеч қачон! Агар ҳаётимни ўзгартириш имконияти бўлганда эди, ҳаётнинг яхши кунларини қадрига етмаган бўлар эдим! Чунки, ўтган қийин кунлар, яхши кунларнинг қадрига етишнинг сабабчиси. Агар қийинчилик кунлар бўлса, яхши кунларнинг қадрига етасан! Агар бошидан яхши кунлар бўлса, яхши кунларнинг қадри бўлмайди. Шунинг учун, ҳаётимни ўзгартиришни ҳеч қачон ҳохламаганман, ҳохламайман ҳам!

 

Асал Шодиева:- Ҳозирги ёшлар ҳақида нима деб ўйлайсан? Ҳозирги ёшлар ҳақида фикрларинг?

Мадина Мумтоз:- Ҳозирги ёшларимиз, келажагимиз. Биз, мисол учун, ўзимиздан ёши катталарга нисбатан, ривожланган бўлсак, улар ҳатто бизга нисбатан ҳам, ривожланган. Мисол қилиб, айтсак, 2000 йилдан бошлаб туғилганлар, биздан ҳам ривожланган ва интилувчан! Мисол учун, ўзимнинг акам 1983 йилда туғилган. У ўқийди, ишлайди, лекин барибир у қадар интилувчан эмас! Мустақилликдан кейинги туғилганлар эса, масалан мен, бир нарсага киришдимми, охирига эришмагунимча қўймайман! Шунинг учун, мен ўйлайман-ки, Ўзбекистоннинг келажаги буюк бўлади!

 

Асал Шодиева:- Мисол учун, сени билмаганлар шу даражага чиқиши, фақат онаси туфайли деб айтишади. Аслида эса, бу унчалик тўғри эмас. Бу сенга ёқмайди. Нима учун?

Мадина Мумтоз:- (самимий) Билмадим, лекин, мен ёқтирмайман деб айта олмайман. Барибир, кўп эришган нарсамга онам ва онамнинг номлари сабабчи. Бир хил жойларда, Мадина Мумтоз деб айтишса, бир хил жойларда Раъно Ярашеванинг қизи Мадина Мумтоз, деб айтишади. Бу нарсани ўзгартириб бўлмайди! Онам сабабли, санъатга кириб келганман. Онам санъаткор бўлмаганда, мен ҳам санъаткор бўлмасдим.

 

Асал Шодиева:- Лекин, ҳозир кўплар сени кўриб, Мадина Мумтознинг онаси Раъно Ярашева деб айтишмоқда.

Мадина Мумтоз:- Ундай бўлган бўлса, яна ҳам хурсандман! Бу нарса, онам учун қайсидир маънода фахрли бўлса керак, деб ўйлайман. Лекин, барибир мен онамнинг қизлари бўлиб қоламан. Баъзи жойларга иш билан бориб қолсам, Раъно Ярашеванинг қизи эканлигимни билишмайди! Баъзи жойларда бўлса, билишади. Лекин, онасининг орқасидан шундай юрибди, деб айтишса, кўнглимга тегади, чунки мен ўзим ҳам меҳнат қиляпман, қўшиқчилик санъатида, молиявий томондан онам ҳам ёрдам беряптилар. Шунинг учун хафа эмасман!

 

Асал Шодиева:- Мана сен кинодан кетдинг. Лекин, барибир сени кинодан кетганингни, қандайдир сабаблари бўлиши керак. Мени ўйлашимча, сен  ақлли қизсан, ўйлаб иш тутган бўлсанг керак. Балки, сени ҳозирги тижорат фильмларимиздан кўнглинг тўлмаётгандир?

Мадина Мумтоз:- Ҳар бир фильмнинг ўз томошабини бор. Ҳар бир фильмни ўзининг даражасидаги томошабинлар аудиторияси кўради. Энг паст даражадаги фильм бўлса ҳам, уни ҳам ўзига яраша томошабинлари бор. Юқори савиядаги фильмларда ҳам! (ўйланиб) Фильмларда рол ижро қилмайман, деб  кетишимнинг сабаби, у фильмлар даражасидан ёки яна бошқа нарсадан эмас! Шунчаки кетгим келди шу нарсадан, лекин бир хилларида съёмка жараёнини соғиниб қоламан.

 

Асал Шодиева:- Демак, бу сени инжиқлигинг?

Мадина Мумтоз:- (сал баландроқ товушда) Инжиқлигим эмас! Кетгим келди, мен шундай қарор қилдим!

 

Асал Шодиева:- Халқни ўзингга ўргатиб қўйиб.... Буни сени мухлисларинг тушунмай қолган бўлишлари мумкин, сени мухлисларинг сени кутаётган бўлишлари мумкин.

Мадина Мумтоз:- Яна қайтишим ҳам мумкин, яна нимадир шундай қарор қилишимга сабаб бўлиши керак! Менда кинода бошқа ўйнамайман деган ярқ этган қарор пайдо бўлди, энди эса яна шундай кинода ўйнайман деган, кучли ярқ этган таъсир бўлиши керак! Шунда, мен яна фильмларда роль ўйнашим мумкин.  (таъкидлаб) Мен ҳам кинода, шунчаки суратга тушишни ҳоҳламайман!

 

Асал Шодиева:- Лекин, сен бу ҳақида оммавий равишда эълон қилгансан! Сени мухлисларинг....

Мадина Мумтоз:- Барибир савол беришади, шундайми?

 

Асал Шодиева:- Агар сен қайтсанг, томошабинларда савол пайдо бўлади, нима учун қайтди деган! Тушуняпсанми?

Мадина Мумтоз:- Билмадим. Мен шунча айтган бўлсам ҳам, барибир одамлар сўрашади. Унақа қилманг, рол ўйнанг дейишади.

 

Асал Шодиева:- Сени ролларинг на менга тушарди, на Шахзода Матчоновага ва на Дилноза Кубаевага мос тушади. Сени ўз ўрнинг бор эди, шуни тушуняпсанми?

Мадина Мумтоз:- (ўйланиб, самимий) Мен ҳоҳламайман, бир амплуада қолиб кетишни! Шунинг учун ҳам, ҳамма мени бир амплуада кўравергани учун ҳам, кетдим.

 

Асал Шодиева:- Битта қолипда демоқчимисан?

Мадина Мумтоз:- Мен, киноларда шундай роллар ижро қилишни ҳоҳламадим.

 

Асал Шодиева:- Яна чиқишим мумкин деяпсан-ку.

Мадина Мумтоз:- Мумкин деяпман, бутунлай бошқа амплуада! Мен бир фильмда, бошқа амплуада чиққан эдим. Лекин, у фильмни маблағ борасида муаммолари бўлиб, катта экранга чиқмади.

 

Асал Шодиева:- Балки, шунга хафа бўлгандирсан?

Мадина Мумтоз:- (самимий) Йўқ, бунга хафа бўлмадим. Гап бунда эмас. У фильмда кўринишим ҳам, кийиниш ва умуман, ҳаммаси бошқача эди. "Юз кун” фильми. Эндиликда бўлса, мен рол ижро этсам, фақат Давлат буюртмасига кўра суратга олинган фильмларда рол ижро этишим мумкин. Чунки, улар архивда ва тарихда қолади. Кичик ролми, каттами фарқи йўқ. Ҳозирча, бир фильмда яъни "Таҳдид” фильмида, фильм бошидаги эпизодда ўйнадим. Кейин, телевиденияда, "Ўзбекистон” телеканалининг "Лола” сериалида, рол ижро этдим.

 

Асал Шодиева:- Бизнинг фильмларимиз архивда қолмайди деб ўйлайсанми?

Мадина Мумтоз:- "Хонтахта” фильмлар қолмайди архивда. "Олтин фонд”да қолмайди.

 

Асал Шодиева:- Қолиши мумкин.

Мадина Мумтоз:- "Жаноб ҳеч ким” ҳамкорликда ишланган ва у қолиши мумкин.

 

Асал Шодиева:- Лекин, олдин суратга олинган баъзи фильмлар  у пайт учун "хонтахта” фильмлар ҳисобланган-ку. Лекин, ҳозир улар бизни вақтимизда шедевр.

Мадина Мумтоз:- Чунки, улар давлат бюджетига суратга олинган фильмлар, тушуняпсанми? Давлат буюртмасига кўра!

 

Асал Шодиева:- Давлат буюртмасига кўра суратга олинган ва "хонтахта” фильмлар, бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

Мадина Мумтоз:- Кетказилган маблағ, кинотасмага олинганлиги ва сифат даражаси билан!

 

Асал Шодиева:- Бу катта нарса эмас!

 

Мавзу баҳсга айланиб кетди. Гап айланиб, хусусий фильмларни интернет орқали тарқалишига тақалди.

 

Асал Шодиева:- Лекин, мени фикримча, тез орада интернет ҳаммани жонига тегса керак. Ўрнига бошқа бирор нарса пайдо бўлади.

Мадина Мумтоз:- Мени айтмоқчи бўлганим, мана эски ашулалар сақланиб қолган-ку, "олтин фонд”да. Шунга ўхшаб фильмлар ҳам сақланиб қолиши ҳақида. Мен хусусий фильмлар умуман, сақланиб қолмайди демоқчи эмасман. Фақат, одамларнинг ўзида, шахсий архивларда сақланиб қолади.

 

Асал Шодиева:- Олдин телевидения чиққан пайтда одамлар, бўлди кинони эпохаси ўлди, дейишган экан. Видеопрокатлар чиққан вақтда ҳам, бўлди, кинотеатрларнинг эпохаси ўлди дейишган экан. Бу нарса ўлмайди.

Мадина Мумтоз:- Мен ҳеч нарсани ўлди деганим йўқ!

 

Асал Шодиева:- Бизни томошабинлар олдида ўзига яраша масъулиятимиз бор. Ёшларимиз машҳурлардан, нимадир ўрганишади ва ўзларига олишади. Нима деб ўйлайсан, сенга қараб, ёшларимиз, инсон сифатида нима олишлари, ўрганишлари мумкин?

Мадина Мумтоз:-Инсон сифатида, улар барибир мени яқиндан била олишмайди. Санъаткор билан мухлис ўртасида чегара бўлиши шарт! Мени ўйлашимча, санъаткор ҳам оддий инсон. Агар мухлислар санъаткор ҳақида ҳамма нарсани билишса, санъаткорнинг уларга қизиқ жиҳати бўлмайди. Оладиган нарсаси, мисол учун, биз телевизорга чиққанда, интервью берганимизда, бизни қанчалик маънавий бойлигимиздан, ўзларига нимадир олишлари мумкин. Ёки юриш-туришимиздан, кўчада юрганимизда, муомала маданиятимиз, шулар билан, сен айтгандек ўрнак бўлишимиз керак! Уларнинг кўнглини қолдиришимиз керак эмас! Мисол учун, бизларни телевизорда кўрган одам ёқтириб, биздан ўрнак олган бўлса, кейин бизни кўчада ким биландир уришиб турганимизни кўрса, кўнгли қолиши мумкин! Шунинг учун, биз ҳамманинг кўз ўнгида эканмиз, сал эҳтиётроқ бўлишимиз керак!

 

Асал Шодиева:- Россия телеканалларидан бирида кўришимча, агар машҳур инсоннинг шахсий ҳаётига қизиқиш бошланса, мухлислар тарафидан у ўзини шахс сифатида қадрини йўқотар экан. Нима деб ўйлайсан, шу фикр тўғрими?

Мадина Мумтоз:- Тўғри, мен ҳозир айтиб турибман-ку. Санъаткор билан мухлис ўртасида чегара бўлиш керак деб. Энди мухлислар барибир шахсий ҳаётингга қизиқади. Ўзи иложи борича, шахсий ҳаётни сир тутиш керак, деб ўйлайман. Бу рейтингим тушади, ёки бошқа нарса  учун эмас. Шахсий ҳаёт, сир тутилса, шунда улар сенга яна ҳам қизиқади. Кейин пиар ҳам пайдо бўлади. Сени иштирокингдаги кино ёки клипни кўришса, шахсий ҳаётингни билмагандан кейин, ҳар хил нарсаларни ўзлари ўйлаб, миш - миш чиқаришади. Бу ҳам, машҳурнинг фойдасига пиар бўлиб кетади.

 

Асал Шодиева:- Ҳаётдан нимадан жуда қўрқасан?

Мадина Мумтоз:- Ҳеч кимга керак бўлмай қолишдан ва яқинларимни йўқотишдан қўрқаман! Булар энг қўрқинчли нарса! Қолган ҳаммасини енгиб ўтса бўлади.

 

Асал Шодиева:- Келажакда фарзандли бўлсанг, уларга ҳозирги ҳаётимиздаги нималарга рухсат бермаган бўлардинг?

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Интернетга. Яна билмадим, мени болаларим дунёга келиб катта бўлгунгача, жуда борганда 6 ёш бўлгунгача ҳам, ҳали анча вақт бор. У вақтгача яна нимадирлар қўшилади. (кулиб) Мен билмайман-ку, яна нима янгиликлар бўлади? Мен, бизлар қандай катта бўлган бўлсак, улар ҳам шундай катта бўлишини ҳоҳлайман. Компьютерни керакли нарса деб ўйлайман, лекин менимча фарзандларимга, компьютерга рухсат бермасдим.

 

Асал Шодиева:- Сал шахсийроқ савол, агар сен ўзи оддий, бадавлат бўлмаган, лекин келажакда кўп ютуқларга эришишга ҳаракат қилаётган, келажаги бор йигитни ёқтириб қолсанг. Сен бугунги кун ҳақида ўйлармидинг ёки эртанги кун ҳақида?

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Эртани ўйлайсан, албатта. Лекин, мени кимнидир ёқтириб қолишим, жуда бир қийин масала. Бунинг учун йиллар керак бўлади! Агар, менда у инсонга нисбатан қизиқиш бўлса, у инсоннинг ҳеч нарсаси бўлмаса, лекин ҳаракатчан бўлса, мен ҳам у билан бирга ҳаракат қилган бўлардим.

 

Асал Шодиева:- Тўғри, сен шундай қилишинг мумкин. Лекин, ота-онанг-чи?

Мадина Мумтоз:- Мен ота-онам нима деса шуни қиламан, шунинг учун ҳеч кимга кўнгил бермаганман, бериш ниятим ҳам йўқ. Онам ҳам келаётган совчилар билан кўриш, кимни танласанг, биз ҳам рози бўламиз, деб айтганлар! Лекин, оиламдагилар барибир совчиларнинг кимлигини суриштиришади. Уларга ёқишига ва менга маъқул кўришларига ҳам, қарайман.

 

Асал Шодиева:- Мисол учун, бизларга совчилар келса, биз охиригача тушуна олмаймиз, улар бизга келганми ёки....?

Мадина Мумтоз:- Тушундим, ёки машҳурлигимизгами, демоқчисан! Агар анча вақтдан буён таниш бўлганлардан келса, сени ўзинг ҳам, у сенга ҳозирги вақтинг учун келмаганини, биласан! Чунки, у одамлар сени олдиндан билишади ва балки тақдир бўлса, бўлади. Агар кўчадан нотаниш инсонлардан келган бўлса, у фақат бизларда эмас, оддий қизларда ҳам бегона одам келса, кўпинча беришмайди. Кимдир орқали, таниш орқалими келишса, уларга беришади.

 

Асал Шодиева:- Мисол учун, мен ўз касбимни яхши кўраман ва кези келганда озгина уяламан. Сен ўзингнинг касбингдан уялмайсанми?

Мадина Мумтоз:- Йўқ. Касбимдан ҳеч қачон уялмайман! (кулиб) Нимага касбдан уялиш керак?

 

Асал Шодиева:- Биз халқ орасида юрамиз, бизлар бошқа қизларга нисбатан ажралиб турамиз. Бу нарса, дин тарафдан ҳам ....

Мадина Мумтоз:- Мени ўйлашимча, мана шу 5-6 йил ичида бундай қарашлар камайди. Кўпчилик санъаткорни келин қилишни ҳоҳлашмоқда! Чунки, биздан олдинги авлодда деймизми, битта одам нимадир қилиб, минус бергани билан, ҳозирда бизни ёқтирадиганлар кўпроқ. Мени ўйлашимча, одамларнинг бизларга бўлган меҳрини оқлашимиз керак! Шунда бизлар, касбимизни оқлаймиз. Санъаткорларнинг эркаклари ҳам, аёллари ҳам "юради”деб айтишади. Бошқа касбдагилар "юрмайдими”? Санъаткор, доим элнинг назарида, кўриниб туради! Шунинг учун, одам ўзи одамлар орасида юрганда, сал одоблироқ бўлиб юришга ҳаракат қилиши керак. Ана шунда, бизларга ёмон назар билан қарашмайди! Энди айримлар бор, барибир ...

 

Асал Шодиева:- Мен халққа тушунмайман, улар ўзлари-ўзларига бизларни ёмон қилиб кўрсатиб қўйишади. Ҳар хил гап – сўз дегандай....

Мадина Мумтоз:- Улар ёмонласа ҳам, яхшиласа ҳам, бизларга фойда. Ўша халқ орасида 4 та аёл уйи олдида, (кўрсатиб  бериб) "вой эшитдингларми,” деб биз тўғримизда гапирса, бу ҳам бизга қайсидир маънода пиар бўлади. Ёмонласа ҳам, яхшиласа ҳам. Кейин барибир, ҳаётда кўргандан кейин улар ўзлари ҳам гапирган одами, ундай эмаслигини тушунишади.

 

Асал Шодиева:- Ҳаётда ҳамма ҳам сени кўравермайди-ю?

Мадина Мумтоз:- (Тушунтиришга ҳаракат қилиб) Мисол учун, ҳаётда сени танишларинг кўп-ку, сени таниган одамлар бўлади-ку! Автобусдами, метродами ёки кўча - куйдами, сени кўриб, ундайларга "Эй, нима деяпсиз? У қиз ундай эмас, бунақа-ку!” деса, ўша гапирган одам уялиб қолиб, "Йўғ-е” деб фикри ҳам ўзгаради. Барибир, ўйлашимча, сени билмадим-ку, лекин ўша одамлар ичида мени танишларим бўлади. (кулади) Мени танишларим жуда ҳам кўп.

 

Асал Шодиева:- Мени фикримча, барибир "чёрный пиар” керак эмас!

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Мен ҳали "чёрный пиар”га учрамаганман, учрамай ҳам! (шу вақт, эслаб кулиб) Фақат бугун эрталаб, кўчага чиққанимда, биттаси менга қараб: "Вой, сен ўлмадингми?” деди. Мен ҳайрон бўлсам, у менга: "Ўлиб қолибсан-ку, шундай дейишяпти” деди. Мен, "сизга ким айтди?” десам, у менга бир хонанданинг исмини айтди. "Унга ким айтибди?” десам, у менга яна бир хонанданинг исмини айтди.... Кейин билсам, бугун эрталаб бир газета чиққан экан, унинг сарлавҳасида ёзилган экан. Улар эса ўша газетани очиб, тўлиқ ўқимасдан, сарлавҳани кўриб, шундай гапириб юборишган экан. (кулади) Мен ҳам ҳайрон бўлиб, "Қачон ўлибман?” – дедим. 

 

Асал Шодиева:- Бизни халқимиз, шундай жуда ҳам ишонувчан, содда!

Мадина Мумтоз:- Сарлавҳа газетанинг устида чиққач, ичини тўлиқ ўқиб кўриш керак. Энди журналистлар ҳам, қизиқарли жойини олиб, ёзиб чиқаришади, албатта.

 

Асал Шодиева:- Халқ шундай бўлиб қолганига ва шу нарсага биз айбдормизми? Одамлар газетани ишониб, олиб ўқишади. Балки, шу нарсага қанақадур газеталар ҳам айбдордир? Оммавий Ахборот Воситалари халқимизнинг ривожланишида катта аҳамият касб этади. Улар нима дейишса, халқ ҳам шундай гапиради. Баъзилар бор, мана шу газеталар орқали халқимизнинг мавқеини пастга тушириб ҳам беради.

Мадина Мумтоз:- Бизда қанча газета ишлаб чиқарилади? Ахир ҳар бирининг ўз даражаси бор-ку. Ўшанга яраша одамлар олиб ўқишади. Газеталар бўлмаган вақтларда ҳам, одамлар санъаткорларни гап қилиб, чиқариб юбораверишган. Буни биз ўзгартира олмаймиз.

 

Асал Шодиева:- Нимага? Ўзгартира оламиз!  Халқ газетани танламайди-ку! Биз уларга нима десак, халқ шуни ўқийди. Улар қанақадир, бизни қўлимизда.

Мадина Мумтоз:- Сен журналист эмассан-ку!

 

Асал Шодиева:-Шунга, минг бор афсус!

Мадина Мумтоз:- Журналист бўлганингда кўрамиз!

 

Асал Шодиева:- Мен редактор, яъни муҳаррир бўлардим!

Мадина Мумтоз:- Журналист материал тайёрлайди! Ҳамма журналист бир хил материал тайёрласа, редактор йўқ чиқармайман деб турса, газета ёпилиб кетади-ку.

 

Асал Шодиева:- Йўқ, топилади! Мингтаси бўлмаса, биттаси топилади.

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Мен билмадим, бундай катта нарсаларни ўзгартиришга қизиқмайман!

 

Асал Шодиева:- Битта шундай мақолани қабул қилмасанг, иккинчисини ҳам қабул қилмасанг, учинчисида одамлар, журналистикани яхши кўргани учун, бошқача ёзишга ҳаракат қилишни бошлайди. Интилиш пайдо бўлади. Буниси ҳам бўлаверади деса, бу аҳвол давом этаверади. Шунинг учун, танласа, яхши мақола чиқади!

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Чиқади, лекин бу редакторларнинг иши, мен уларнинг ишига аралашмайман! Мана журналистлар қанча санъаткорлар жонли ижро қилишсин,  у қилсин, бу қилсин деб, гапиришади. Ўзгартира олишмаяпти-ку. Мен ҳам ҳеч нарсани ўзгартира олмайман.

 

Асал Шодиева:- Ҳозир жонли ижро этадиганлар кўп-ку. Кўпайди, ҳаракат қилишяпти.

Мадина Мумтоз:- Масалан, мақола, маълумотни сен чиқармасанг, бошқа редактор бор. Ҳамма ҳам яхши бўла олмайди! Ҳаёт ҳеч қачон идеал бўла олмайди! Қизиқ нарса бўлмаса, ўша газета ҳам сотилмайди!

 

Асал Шодиева:- (тушунтиришга уриниб) Ғийбат билан эмас, ўзининг паст онги билан, ўзини маълумот базаси камлиги билан чиқариш шарт эмас-да! Масалан, журналистлар телефон қилишади-да, сиз тўғрингизда ёзяпмиз, қанақа киноларда ўйнагансиз? – дейишади. Журналист биров ҳақида ёзганда, уни биографиясини ўрганиши керак–ку. Шунинг учун ҳам, халқимиз нотўғри информацияга эга бўляпти, мен шунга ачинаман.

Мадина Мумтоз:- (ўйланиб, самимий) Ҳамма санъаткорларнинг ичида ҳам баъзида онги пастроғи учраб қолади–ку, тўғрими, журналистларнинг ичида ҳам шунақаси бўлади. Мен барибир, ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилмайман. Энди масалан, ҳаётимда йўналтиришим мумкин, мана бу ишинг нотўғри дейишим, яқин одамларимни йўлдан қайтаришим мумкин. Лекин, бировга ақл ўргатадиган, маслаҳат берадиган одатим йўқ. Бу ўша инсонга ёқмаслиги, энсасини қотириб кетиши ҳам мумкин.

 

Асал Шодиева:- Бу нарса бизни қўлимизда, биз курашишимиз керак.

Мадина Мумтоз:- (ўйланиб) Қачонгача курашасан?

 

Асал Шодиева:- (кулиб) Қаригунча!

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Курашавер! Мен эса, бу нарсага қарши курашмайман, чунки ҳаётда курашадиган бошқа кўп нарсалар бор, олдинда! Шунинг учун, билмадим, ҳаёт идеал бўлишига ҳаракат қилишимиз керак, лекин фойдаси йўқ нарса билан вақтимизни кетказишимиз ҳам керак эмас!

 

Асал Шодиева:- Биз таъсирли ўриндамиз, биз бир нарса қилсак, орқамиздан кўплар эргашади. Чунки, бизни қўлимизда ҳам куч бор қандайдир. Масалан, сен кетсанг, сени ортидан мен кетаман, чунки ўртоғимсан. Мени ортимдан бошқалар дегандек.

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Сен бошласанг, мен ҳам бошлайман.

 

Асал Шодиева:- Шундай қилиб, бир жамоа бўлиб кўтариб оламиз секин–секин.

Мадина Мумтоз:- Бу барибир қийин масала. Умримизни, ижодимизни фақат шу билан кетказа олмаймиз. Масалан, агар мен берган интервьюни ўзгартиришса, ёки нимадир қилишса, мени асабим чидамайди. Телефон қилиб ўтирмайман. Ёздими, ёзди, бўлди, ўзгартириб бўлмайди! Кетди у нарса, бўлди! Нима қиламан?  Кейинги сафар, ўша одамга интервью бермайман ва бу энг тўғри йўл менимча! (овозини ўзгартириб) Ўзгартириш қийин, бу глобал муаммо!

 

Ҳамма кулиб юборди.

 


 

   

 

 

 


                 Давоми ФОРУМИСТОНда

Бўлим: JurYuldus | Кўрилган: 12320 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Asal Shodiyeva, jurnalist-yulduz, Madina Mumtoz

Нравится
Барча изохлар: 31
1 Shirina   (31-Май-2011 09:31) [Материал]
Зор

2 bek88   (31-Май-2011 10:54) [Материал]
MADINA MUMTOZ YUZI MANGA YOQMAYDI ASAL SHODIYVA UZ NOMI BILAN ASAL.

3 Momina   (31-Май-2011 11:04) [Материал]
manimcha zerikarli suhbat

4 aliqush   (31-Май-2011 11:08) [Материал]
ey qizla sal ozlaingga etibor bersayla bolmaydimi semirib ketibsilaku,,

5 bek88   (31-Май-2011 11:08) [Материал]
Asal SHodiyva ISTARASI ISSIQ.

6 bek88   (31-Май-2011 11:12) [Материал]
asal ommad

7 ledy   (31-Май-2011 11:22) [Материал]
Ёшларига нисбатан анча фикрлари ёруг экан, долзарб мавзулар, курашувчанлик, янгиликка интилувчанлик... саййод биз мухлислар томонидан иккала гузал ва аклли кизалокларга мактовлар ва самимий тилакларимизни етказиб куйинг, зора бу сухбат узларидан катталарга сал урнак булса. кимларга дейсизми? сен чиройлисан, кипригинг канака, мен буянмай келдим дейдиган КАНИЗАГА. Уят Канизага. чиройли хам эмас. у хакикий ****

8 Milashka   (31-Май-2011 11:56) [Материал]
ikkiovlariyam judayam samimiy va aqlli qizla ijodlariga ulkan omadlar

9 Komila   (31-Май-2011 12:36) [Материал]
Асал Шодиевани соволлари ёкмади манга кизик хеч нарса йук

10 Mirzo_75   (31-Май-2011 13:24) [Материал]
Бу кизлар узларини мега юлдуз деб уйлашади шекили.

11 Farrux   (31-Май-2011 13:37) [Материал]
Ikkalasiga ham gap yo'q, lekin man ASALning gaplariga tushunmadim u nimani hohlayotganini unchalik bilmiydi shekilli... Madina rostdan ham juda aqlli qiz ekan qoyil shunchalik tafakkuri baland bu qizning.. Chiroyga kelsak ASAl baribir asal ekande...Madina ham juda yoqimtoy qiz...Sizlarga omad tiliyman deb USER_82 !!!

12 не важно   (31-Май-2011 14:38) [Материал]
иккаларига хам омад тилеман ёкимтой кизлар

13 LADY   (31-Май-2011 15:26) [Материал]
ASAL WIRIN BO'P KETIBDIYU biggrin cool

14 ledy   (31-Май-2011 15:28) [Материал]
Асал уз номи билан асал, Мадина шоколад. иккаласи хам ёкимтой.

15 kudryawka   (31-Май-2011 17:22) [Материал]
Asal, rostan asal,lekin Madina ibo xayosi bilan go`zal,ularga omad!

16 momo   (31-Май-2011 18:57) [Материал]
bulochka bupketibsilayu, sal dieta qilila

17 Pokiza   (31-Май-2011 21:53) [Материал]
Ortacha asal na muncha yoshbola tovba detskiysad kurasharmush Kim bilan va Nima uchun wahahahahahhahaha

18 Noz@   (01-Июн-2011 01:03) [Материал]
Агар кўчадан нотаниш инсонлардан келган бўлса, у фақат бизларда эмас, оддий қизларда ҳам бегона одам келса, кўпинча беришмайди.

Oddiy qizlardamush)))) nma dganikan endi bu? Vse lyudi odinakovi'e!!!!

P.S. zerikarli....!

19 nilushka   (01-Июн-2011 05:16) [Материал]
Ikkalasiyam yosh bolsa shuncha pardozni nima keragi bor tabiy husni borku tovba

20 mutabarhon   (01-Июн-2011 10:36) [Материал]
МЕН БУ КИЗЛАРНИ ЖУДА КАМТАР ВА СОДДАМДЕБ ОЙЛАРДИМ .АДАШИБМАН

21 madi   (01-Июн-2011 11:42) [Материал]
semirib ketiwibdi

22 SKomilov   (02-Июн-2011 02:20) [Материал]
Oddiy qizlardamush)))) nma dganikan endi bu? Манимча энди бу бизаям хаммага ухшаган оддий инсонмиз дигани буса кереде. Лекин хамма инсонлаям бир хилмас!!!! P.S. Ман бу сухбатти укимадим, жудаям узунакан...., и ман учун кизикмас.

23 Dilim   (02-Июн-2011 19:12) [Материал]
Asal Shodiyeva Madina Mumtoz ikkalasiyam yoqimtoy ijodligiga omad.

24 Zuxraxon   (02-Июн-2011 22:41) [Материал]
Ikkalasini xam ijodlariga omad Asal Shodiyeva xaqiqatdan chiroyli qiz ekan omad.

25 Nodir 0770   (13-Июн-2011 01:21) [Материал]
MADINA!!!! Number 1!!!!

26 Layloshka   (25-Июн-2011 18:21) [Материал]
MADINA MUMTOZ SUPPEEEEEEEEER smile smile

27 давронова мархабо тожикистондан   (17-Мар-2012 17:18) [Материал]
менга асал ш8одиева ёкади киносихам саволихам узихамм biggrin javascript:// biggrin

28 давронова мархабо тожикистондан   (17-Мар-2012 17:29) [Материал]
мен сизни яхш8и кураман асал опа

29 rasul   (08-Июл-2012 14:42) [Материал]
ASAL MENGA JUDA YOQADI UNGA OMAD

30 malika   (09-Фев-2013 10:41) [Материал]
madina mumtozivadan ko'ra asal shodiyeva zo'r  smile

31 malika   (09-Фев-2013 10:45) [Материал]
asal shodiyevani ismidan bilinib turadiku asalligi  lips

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!