16:12 Мадина онасигаям, отасигаям, эригаям ва боласигаям куйлади. | |
Мадина Мумтоздан концертни кўпчилик кутмагани рост. Қанча санъаткорларга концерт бериши орзулигича қолмоқда, буям бир насибдур-да. "Туркистон саройида 17-май куни икки сеансда 15:00 ва 19:00да ўтган концертда зал томошабинларга тўлди. Очиғи, дастурдан зерикмадим. Она ва қиз фаол бўлган халқимизнинг чаллари тўйидек файзли кечган дастурдан батафсил:
Мадинанинг либослари ўзгача... Ижтимоий тармоқларда бевосита он-лайн репортаж тақдим этганимда аксарият мухлислар айнан либос ва макияжни қаттиқ танқид остига олишди. Мадина асли табиий гўзал унга макияж шарт эмасди дейишди. Бу фикрга мен хам қўшиламан, зеро Мадинада санъат оламимизда аксарият қизларда бўлмаган ўзбекона ва файзли табиий гўзаллик мавжуд. Уни бўёқлар билан беркитиш керакмасди.... Либослар муаллифи эса шу кунги бошловчи актриса Шахзода Мухаммедова экан. Фантазияси кучли, аммо диди...нима десам экан? Композиция тузишдаги дидини хам ривожлантирса ажойиб дизайнер чиқади, зеро бу учун унда етарли фантазияси бор экан - дея оламан.
Дастур давомида Мадина турмушга чиқмаган қизларга ният қилиб, қутичада дастрўмоллар тарқатди. Биринчи бўлиб Муниса Ризаевага насиб қилди.
Мехмон томошабинлардан рақсда энг фаоли Умида Мирхамидова бўлди.
Танаффусда Дилсўз куйлади. Бунинг сабаби бор, унинг шу куни куйлаган "Бегим" қўшиғи матн муаллифи Мадинанинг онаси Раъно Ярашева бўлади.
-Бу мавзуда менга куйлаш оғир-дейди Мадина. Барча дардини шу қўшиққа жамлаган Мадинанинг отасига бағишлаган қўшиғи тингловчини бефарқ қолдирмайди.
Қўшиқдаги сатрлардан Камола Орипованинг яраси янгилангандек... "Ота худди сизга ўхшайди болам"
Шундан сўнг, отам бўлмаса хам онам мени отасиз ўсганимни билдирмади маъносида гапирган Мадина, биринчи қаторда ўтирган онаси Раъно Ярашева олдида, сахнада ўтирган холда қўшиқ куйлади. "Манимча Сизга тортганман онажоним".
Мадинанинг қўшиқларидаги матн ўзининг содда, ўзбекона, жайдари ва халқоналиги билан эътиборни тортади. "Сизга тортганман", "сизга ўхшайди"...
Онасига мато ёпган Мадинани қўшиғи тугагач, Ўзбекистон Халқ Артисти Лутфулла Саъдуллаев, бироз аввал қизи "қаритган" Раъно Ярашевани "ёшартирди" (келинлик либослари билан албатта)
Аввалига Лутфулла ака билдирган фикрларидан, тарихимиз хақида сўз очаркан "Ўзбек аёллари шеър ёзганида, Америкаликлар улюлюлю (хиндуларни инобатга олади-муалл) қилиб чопиб юрганди-деган фикрига томошабинлар гулдурос қарсаклар билан сийлади.
Раъно опа гўзал сўзлардан фойдаланган холда шукрона хиссиёти тўла фикрларини билдирдилар.
"Турмушга чиққунимча, онамнинг шеърлари менга тўғри келмайди деб ўйлардим" деб Мадина онасининг шеъридан илк маротаба "Эй ёр" деган бир қўшиқ хам куйлади.
Онамга куйладим, отамга куйладим дея Мадина турмуш ўртоғига атаб, Кумуш Раззоқованинг "Мен сени хечкимга бермайман" қўшиғини жонли равишда куйлаб, турмуш ўртоғи билан бироз рақсга хам тушди.
Умуман, дастурда Мадина жуда кўп, аксарият қўшиқларни жонли ижрода куйлагани хурматга лойиқ. Концерт репертуари хам турфа тилларда бўлиб, "Қиш сонатаси"дан корейсча, "Мафтунингман" фильмидан қорақалпоқча , "Бобби" фильмидан хиндча куйланди. Нашаль тооо нехииии))
Дастур мехмонлари бўлиши кутилган Самандар ва Диёрбек Махкамовлар шу куни бошқа шахарларда бўлганликлари сабаб, танаффусни КомедиУз йигитлари тўлдиришди. Уларнинг "Титаник" фильми лавхаларига хазиломуз тарздаги дубляжи жуда қизиқ ва кулгулик чиққан. Ролларда: Райхон, Йигитали, Насиба Абдуллаева , Халимахон, Ғиёс Бойтоев, Абдухошим Исмоилов ва бошқалар... Йигитларнинг менимча мана шу сахна кўринишлари энг омадли бўлса керак ва шу йўналишни давомлаб, ривожлантиришлари тилакдошиман.
Дастурда конкурс эълон қилиниб, уч тоомошабин иштирокчига фонограммага оғиз қимирлатиб намоёнланиш шарти берилди. Биринчи опамизга Муниса Ризаевнинг "Секин аста" қўшиғи тушгач, у вазифани унутиб, микрофонга эмас, рақсига ишлагани билан томошабинларни ўзига оғдира олди. Иккинчи иштирокчига Жасур Умиров тушиб, фонограммага оғиз қимирлатиб, шартни бажарган ягона иштирокчи шулар бўлдилар. Учинчи иштирокчи қизга Псай тушди ва у, бир икки харакат билан чегараланди. Томошабинлар бир овоздан Муниса Ризаевага тақлид қилган аёлни танлашди ва Мадина Мумтоздан микроволновка совға қилинди.
Дастур сўнггида концерт номланган "Болажон" қўшиғи тугаётган пайти машиначада Мадинанинг ўғилчаси сахнага чиқиб келди. Одамларга бироз тикилиб, қўрқиб кетди шекилли, йиғлаб юборди.
Хуллас концерт дастурига хос хаммаси ўрнида бажарилиб, биронта концерт ўтмайдиган хоразмча қўшиғам бўлдию аммо....Афсуски, Мадинанинг ижодидан унинг талқинида куйланган ва менга жуда ёққан "Соқенома" куйланмади... Мадинага ва унинг оиласига омад!
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13869 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |