Хонанда Юлдашева Лола Равшанбековна томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабабли, хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 14 июлдан тугатилганлигини маълум қилади.
"Ўзбекнаво" Эстрада Бирлашмаси
Мазкур холат юзасидан "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига одамлардаги "айнан нима учун?" деган саволи билан нафақат Лола балки сўнгги пайтлар бундай жазога учраганлар борасида мурожаат қилганимизда бирлашманинг лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоровдан қўйидаги жавобни олдик: - Лола охирги пайт хаддан ташқари миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган кийимларни кийиши ва уни яна оммага кўрсатиши, ёшларга реклама қилиб худдики тарғиб қилаётгандек бўлмоқда. Вахоланки бир неча маротаба бирлашма тарафидан у огохлантирилганди. Шунга қарамасдан у қайта такрорлагани ва нафақат кийими балки ижтимоий тармоқларда қўяётган ўзини суратлари ёшларга шарм хаё, ибо ва уят борасида салбий таъсири кузатилади ва буни унинг изохларидаги халқнинг эътирозларидан хам кўриш мумкин.
-Анвар Собиров, хабарингиз бор вилоятлар бўйлаб маънавият дарслари ўтмоқда. Ёз бўйи санъаткорлар вилоятларга чиқиб ушбу дарсларда қатнашиб ёшлар билан учрашмоқда. Ёшларга машхурларнинг таъсири ва ўрнак бўлишидаги самара хақида ўзингиз биласиз, аксарият ёшлар машхурларга тақлид билан ёки намуна билиб эргашади шу сабаб хам таниқлилар ёрдамида шундай тадбирлар ўтказилди.
Хукумат қарорига асосан хар ой санъат оламига маънавият дарси ўтилади. Ёшларга етказилиши керак бўлган мавзулар, бўлаётган воқеалар асосида оммага хабарлар етказиш деймизми, хуллас маънавият тарғиботи борасидаги дарсларга қатнашмаганлиги учун Анвар Собировга шундай чора кўрилди.
-Тамила хам бир неча бора огохлантирилишига қарамасдан учта клип шунақанги бемаза ... Ёдингизда бўлса интернет оламидан хам шулардан бири олинганди. У хам маънавият дарсларида кўринмади.
-Ягона хам вилоятлардаги бир икки учрашувларга чақирилганида бахона қилиб бормади. Тошкентдаги мажлис бўлганида Рўза пайти хаммаси бўш пайти бўлган давр бўлса хам келмади.
-Собиржон Мўминов эса техник хато билан жазоланганлар рўйхатига тушиб қолган. Шундай техник хато асосида эса огохлантирилганлар рўйхатидан Отабек Муталхўжаев тушиб қолган ва кейин у киритилди.
Хозирча олинган маълумотлар шу. Тез кунда бирлашма масъул ходими билан батафсил интервью ўтказиш режамизда борлигини хабар бергандик. Балки сизларни қизиқтирган саволлар хам изохда қолдирилса улардан хам интервьюда фойдаланармиз.
Танқидга суви йўқ хонандалардан танқидчига бировни ички кийимини кавлайсан дейдиганлари хам йўқ эмас. Хусусан ўша хонанда Лола хам сайтимиздаги "Шоу-бизнес яғирлашмоқда" мақоласидан кейин бир икки фанатнинг оловлатганига бизга нисбатан шундай сўзларни айтганди. Вахоланки у мақолада умумий мавзу кўтарилганди...тегиб кетганмикан?
Бошқа фанат у мақолада Лола эмас Тамила эди деганида эса , Лола : барибир Тамила бўлган тақдирда хам бу нотўғри деган фикр қилган. Бундай эътирозлар скриншотлари бир зумда айнан ўша у тарафга етказганларни ўзиёқ бу тарафга хам етказиши бугунги даврдаги мухлис ва хонанда аро "душманликдаги вафолик" холати нормал холат бўлиб қолган.
Бефарқлик ва жимлик мухим бизни хонандаларга. Истаганини қилса! Унда сахнада нима бор?)
Аслида ички кийим бугунги даврда танқидчилар тарафидан кавланмайдиган холатдалиги ва уни хонандаларнинг ўзлари сал қолса "надопорн" даражасида реклама қилаётгани сир эмаслигининг яққол исботи сифатида расмийларнинг юқоридаги қўллаган жазосидан хам кўрса бўлади. Уларга Лола нима деб жавоб бераркин? НедоУзбекнаво?))))))
Изохларга бир қарангчи, одамлар нима деяпти? Танқидчилар ёмон бўлса, Ўзбекнаво нохақ бўлса, халқ хам ёмон бўлса кимга хизмат қилиб ишлаяпсиз? 99 фоиз одамлар ечинаётган хонандаларни танқид остига олишмоқда ва юқоридаги жазоларни қўллаб-қувватлашмоқда. 1 фоизи ё ёллангани (хозир жуда долзарб усул, анкетасидан билиш қийинмас) ё таниш-билиши ва ёки ашаддий фанатлари)
Энг ачинарлиси йиллаб йиғилган хонандасига хурматини йўқотганини мухлислар билдирмоқда. Менимча бу хонандани карьерасини нуқтаси демак. Лицензияни тугатишигача халқ фикри (!) сабаб бўляптими, унда.... нима наф бундай ижодни?
Хулласи, яқиндагина бир мақоламда "Ёпиқ кетни хас кўрмас, очиғини чўп кавлар" дегандим...))
Ёқмаса илтимос ўзила очиииб қўймейла))
|