01:05 Жума овози: Бефарқлик фожеаси! | |
Буюк ахмоқликлар даври дунёни қамрамоқда гўё... Ислом давлати деб номланмиш гурух масжиддаги жума намозларида портлашлар содир этиб исломий бўлган мусулмонларни ўлдирмоқда. Мантиқ... Мусулмон мусулмонни ШУНЧАКИ ўлдириши... Нима учун хориж хабарлари хам шу ИШИДдан тортиб Бока Харам ва яна бошқа бошқа ТЕРРОРИСТларни ИСЛОМИЙ сўзи билан боғлашади? Нимаси уларни исломий?! Хаттоки хар бир муслим учун муборак бўлган жума намозидагиларни ўлдириши бу нимасси? Бир хафтани ичида дунё миқёсида неча масжид портлади?
“Ответственность за теракт взяла на себя группировка Исламское государство”... - тез-тез қулоққа чалинаётган хабарлардан... ... Бу жинниликми ё охир замон аломатлари? Исломни ниқоб эмас, энди очиқчасига тахқирлашмоқда. Буёқда Пайғамбар суратини чизиб кимдан алам олмоқчи бўлган Европаликлару, у ёқдан у суратлардан бешбаттарини қилаётган ва ўзини исломий деб атаётганлар. Натижада икки тараф хам Исломни тахқирлагани қоляпти холос.
Ўзи ТЎЛАҚОНЛИ Исломга зид ишни қилаётган у гурухлардан Пайғамбар суратини чизиб алам олдингми ё уларга қўшилиб сен тентаклар хам Исломни оёқости қилдиларингми? Одамларга нималар бўляпти? Онг қани? Қани у мантиқ ва оддий фикрлаш доираси?! Қай хавзани сувини ичиб амёба билан мутация бўлиб кетяпти у ахмоқлар?
Динлар кўп аммо хаммасини негизи яхшилик тарғиботику! Биронтаси ўлдиришни тарғибот этмаган. Айниқса Ислом дини энг гўзал ва фақат яхшилик учун хизмат қилишга ундагувчи буюк илм манбаи!
Нафақат четга чиқаётган ёшларимизни балки шу ердаги , ёнимиздаги, тарбиямиз остидаги ва керак бўлса дўстимизни хам исломий қарашларию илмига назоратда бўлайлик.
Ўзбек халқи азал-азалдан дунёга илмли буюк зотларни тақдим этиб келган. Тақдим этмоқда хам! Сўнгги давр улуғлари: Илми зиё мархум шайх хазратимиздан тортиб Маккадаги Таровех намози имоми миллати хам ўзбек! Кимларнидир манфаати юзасидан қул бўлиб дунёни емириш учун хизмат қиладиган бўлмаган миллатмиз! Асрлар оша дунёга фойдамиз теккан миллатмиз! Керак бўлса етти махалла ёшларини юриш туришига масъуллигимиз билан тинч ва хотиржам яшаб келаётган миллатмиз!
Четга чиқсанг у ердаги махалла тугул ёнма-ён қўшниларни бир-бирига саломини кўрмайсан. Кўчада тобинг қочиб йиқилиб қолсанг биров сув бермайди (ютубда оқибат тадқиқоти қўйилганди), ниманидир сўрасанг жавоб бермайди. Биздачи? Нега мехмондўст дейишади? Кўчада ниманидир сўрасанг эринмай тўхтаб тушунтиришади. Бозордаю сўрамасингдан сумканга солиб қўйишлариям бир ўзбекчиликда))
Ўзбекчилик.... Кимни манфаати ва кимни дунёқарашига қараб “қўлида чўпи билан туғилган миллат” ва иғво ғийбат дейдиганлар етарли. Чунки бунга ўша паст доирада фақат пастдан қараш бошқа ва асли тепадан кенгроқ тарзда назар ташлаш хам мумкин - БЕФАРҚ эмас деб... ХАМЖИХАТЛИК тушунчалари ракурсидан қараш албатта кимнидир айбли манфаати доираси учун қийиндир... Ярим тунда махаллага бегона эркак шу махалланг қизини ташлаб кетсаю ва бу хақида гапирсанг ғийбатчисан ва қўлингда чўп билан туғилган ўзбексан... Аммо махаллангда бировни ўлдириб кетсалару бу хақида биронта гувох топилмаса бефарқсан...
МАНФААТ! Албатта ўша ярим тунда юрадиган қизга бунақа маълумотни билишинг ижобий натижа келтирмайди. Албатта у учун “атрофдаги етти махалла сенга ота-она” тушунчаси “выгодно” эмас. Ёшда, ёқяпти! Натижа ва келажакни кўрмай иштиёқ, хою хавас ва ишқдан кўр бўлиб эхтиросга берилган гумрох... Ёқмайсанда хақиқатинг билан! Фарқи йўқ, ёрдам қўлинг бўлган даккинг билан ёқмайсан! Чунки сени даккинг у олаётган кайфга кўндаланг! Вахоланки эртага на эрга тега оласан ва на битта оилага бека бўла оласан ... ўша тунлардаёқ ўзинг қизиққан нарсангни хаётингга кўндаланг қўйиб бўлганингни кейин тушунасан.. . На бир касалингдан фориғ бўлсан ва на ота-онангни армондан халос этасан.
Ёпиқ кетни хас кўрмас, очиғини чўп ковлар! (с) Нега бировни айбини айтиб уни тўғирлашга ундамоқчи бўлсанг ғийбатчи, кетковлар (очиб қўйибсанки ковлашади, ёпиғ бўлса ким кўрар?) ва иғвогарсан?! Нега сани ота-онангни диққати тарбиянгдан сал четлаганида огох қилиб сан ўзинг учун, келажагинг ва ўша ота онангни қадди букулмаслиги учун харакатингни бошқача бахолашади? Гапирсанг ғийбатчисан, гапирмасанг бутун бошли оила шаъни ер бўлади. Бефарқлик!
Ана Европа! Хамма хаммага бефарқ! Биров билан бировни иши йўқ. Билганингни қил ва билганингча яша! Аммо шу сабабдан хам истаганингдек умр кўрмай бевақт ўлиб кет... Шу сабабли хам бахтсиз яша! Шу сабабли хам бошга кийилаётган иштонлар тобора турсуларга ўтиб хаммаси бир-биридан ўрнак оладигани фақат БЕФАРҚЛИК ва ИСТАГАНИНИ ҚИЛМОҚ! Турсуям йўқ уже, бора бора уям соддалашиб кетиб, энди жинсий аъзосини салла қилиб олишяпти. Истасанг ғар бўл, истасанг бир никохлик. Ха, нима ана хорижда тобора расман тан олишяпти хам. Демократия эмишду бу))
Ғийбатчими, иғвогарми, қўлида чўпи билан туғилганми аммо ўша чўпи хаддингдан ошсанг ходагаям айланиб қолиши мумкин. Негаки бир сени деб бутун бошли миллатни юзи ерга қараши керак эмас! Тартиб ва қоида бор жойда интизом бўлади! Демакки тинчлик ва хотиржамлик хам! Керак эмас бизга ундай фахш ва разолат демократияси! Керак эмас бизга бефарқлик натижасидаги қон тўкилишлар!
Қўшнингни боласи номақбул бўлиб ниманидир режалаштираётганидан хабардор бўлиб огох этсанг қулоқсан дейишади... Индамасанг эртага ўша махалланг билан бирга қақшатиб керак бўлса портлатиб қанча одамни бошини ейди. Жа бўлмаса сен каби кимнидир молига тажовуз қилади, уради сўкади. Ха менга тегмаяптику деб бефарқ бўлсанг, бошқа махалладаги худди сендек бир бефарқ сабаб уни махалласидаги безор келиб сени бошингни ейиши мумкин. Бефарқлик...
Ким нима деса десину, хар ким ўз дунёқараши ва аламидан айтганини айтсин, аммо хар бир инсон атроф-мухитидаги хар бир нарсага масъул! Келажак авлод учун оддий бир табиатни хам тўкис етиб боришига оёқ остидаги эзғиланган гиёх олдида хам масъул! Хечким бировни айбини айтиб унга ёмон бўлсин демаса керак, зеро ўша одамни ўзига қўйиб берсанг ўзига бало бўладиган айб. Аввало унга ёрдам ва бирон ходисани бартараф этиш...ўшани ўзини хаёти барбод бўлишини бартараф этиш, кейин эса бошқаларни хам хаётини асраш демак!
Бу нафақат юрт, миллат ва одамзот олдидаги масъуллик, балки Аллох олдида хам мажбурият!
Саййид-ул айём муборак ахли мусулмонлар!
Sayyod
| |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 15515 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |