04:10 Лойиқлар тақдирланса: Халқ ва Хизмат кўрсатган артистлик! | |
Яқиндагина Юлдуз Усмонованинг 30 йиллик сахнадаги ижоди юбилейи ва “Мен сен билан қироличаман” альбом тақдимотида сахнага чиққан Кумуш Раззоқовани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист дейишганида бошловчи адашган шекилли деб ўйлагандим. Зеро, хозиргина сахнада мен 37 йилдан бери эканман деган Кумуш Раззақова ўчмас шлягерлари билан хизмат қилгану бироқ халқ артисти бўла олмаган бўлса? Ақл бовар қилмайди...
Бугунги кунда бир неча хонандалар унвон олишга улгургану бироқ неча йиллик ижодкорлар бир чеккада қолган. Масалан Манзура ижодини бошлаганида хали Райхон, Шахзода, Лола ва Зиёдалар йўқ эди деганди бир танишим куни кеча сухбатда. Зиёда ва Райхон хизмат кўрсатган артист, Шахзодаку майли “Шухрат” медали бор аммо Манзура хануз “Нихол”... Навнихол даражасидан ўсмай қолгандек. Вахоланки йил бўйи қанчадан қанча тадбирларда кўрамиз. Вилоятлараро! Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз шоу-бизнеснинг ривожланиш палласидан ижодда ва унинг юзлаб қўшиқлари хит ва бугунга келиб шлягерларга айланган. У хам Хизмат кўрсатган артист номига лойиқ. Бу хозир мен билганларим эди. Халқ артистлари хам кўпайган. Улар орасида халқ билмаган халқ артистлари йўқ дейсизми?
Гап кимнидир тез олган унвонида эмас, унинг олишгача бўлган тартибида. Халқ билмас аммо санъат оламидагилар биламизки унвон олиш учун ўша одамни ўзи хужжатларини топшириши керак бўлади. Маданият вазирлиги кўриб чиқиб унга лойиқ саналганларни хужжатларини юртбошимизга тавсия сифатида киритади. Бутун бошли Республика Президенти фақат санъаткорларни кузатиб юради деб ўйламагандирсиз? Хар бир йўналишининг ўз масъули мавжуд . Ваколатлар тақсимланган хамма ўз ишини билади. Айтмоқчи бўлганим юқоридаги ва бошқа яна лойиқ бўлганлар ўзлари хужжат топширишга иймангандир, ёки тавсия қиладиган одамлари бўлмагандир...дейман-да. Тиришқоқлар харакатини қилмоқда... тартибдан балки хабари йўқлар хайрон хамдир, хафадир хам. Очиғи кеча чиқишига улгурмай Ватан хақида ашула айтиб хам унвон олиб кетишаётгандек. Гапирсанг, биров номидан кириб бўлса хам изохда “Ха хасад қилма, Президент қарори бу” деб ёзиб кетишади. Аввало хасад қилишга техник имконам йўқ, очиғи) Шукр куйламаймиз, хонанда эмасмиз. Президент қарори, тўғри бироқ шу қарорга тавсия қиладиган ўз ишини масъуллар борлигини унутмаслик керак. Сабабчиларсиз кечмайдиган техник холатлар. Тўғриси, "Эътироф"даги мархумларни тақдирлаш ва бунда бошловчининг "Хаяжонли дақиқалар" дейиши ғирт...халиги...кулгуликку! Рухлар хаяжонланиб турибдими кимга бериларкин деб? Мархумларни тақдирлаган билан нима ўзгаради? Тириклар тириклигида лойиқлар камми? Улар тиригида завқланиб туртки билан яна зўр ишласинда. Ўлиб кетган ижодкордан яна шундай аъло ижодни сезиш учун рағбатлантириш...ғалатироқ
Йиллаб хизмат кўрсатаётган артистлар хурмати қайда қолди? Нега уларни аксарияти ижоддамас деймизу, шунча йил бадалига биронта мукофот олмаганидан кейин ижод қилгисиям келмайдида. Ижодкор асли тан олиниш билан ижоди тирикку. Ўзи топширмаса қўнғироқ қилиб чақиринглар. Тадбирларга чақирганингиз каби. Хаммаси “Ўзбекнаво” ва Маданият вазирлигига боғлиқ нарсалар.
Янги вазирдан умидлар катта. Ишончлар улкан! Рости жудаям хурмат қиламан шу акани. Фикрлари реал ва теран. Аммо ваколат доирасидаги берилган имкониятларни хаммасини рисолагидек олиб бориш учун вақт хали жуда эрта ва кўп нарсани бирдан талаб қилиб бўлмас, шу учун шунчаки буни хам инобатга олинишини истардим. Жаноби Баходир Ахмедов “Ўзбекнаво”га директор бўлганларидаёқ норасмий сухбатдан кейин сайтимда айнан шу маънодаги унга бўлган умид катталигини ёзгандим. От хақидаги мақолни менинг ўзимни туримдаги “Яхши от кейин эмас, у яхшилаб чопади” деганимдек унга бўлган кўпчиликни ишонч ва умиди вазир курсисигача келтирди. Албатта бу мавқе ва даражадаги инсонни юмушларию муаммолари шу қадар ва керак бўлса унданда катта...мураккаб... Бироқ мана шу масалага хам унинг диққатини тортмоқчиман. Ўзлари “бу мансабда қанча бўлишни билмадиму, аммо мендан кейин яхши ном ва қилган ишларим билинсин” деганларидек у ишлардан адолат уфуриб турадиган ва йиллар давомида муттасадди идораларга ишонч туйғусини мустахкамлаб турсин. Тўғрида, расмий ташкилотларни халқ билан хамиша хам мулоқот кўприги бўлмайди. Шу сабаб уларни ишларини кўриб, билиб, шунчаки мансаби номига эмас қилган ишларига хурмат қилсин дейман.
Бу мурожаатим вазирликка расмий эмас албатта, шундоғам расмий мурожаатларни қиладиган расмий журналистларимиз жудаям сероб. Фақат негадир улар кўтариши керак бўлган мавзуларни негадир журналист дипломи йўқлар кўтаради...кейин қарабсизки дипломликлардан балога қолади. Хато ёзяпсан деган эътироз биланда)) Харфлари билангина тўғри ёзадиганни жасорати бўлмаса ва у фақат дипломсиз омади келганга сакраш билан кифояланса шу-да бугунги давр журналистикамиз ахволи) Шу учунам майли биз айта қолдик. Журналистларимизни бир гурух бир-бирини таниган, хамқишлоқ ва бир мақсадни кўзлаганлари хозир жон бериб устозлари ва унинг курсисини горизонтал жойлашган тарафларини ялаш билан вақтини ўтказмоқда. Зора курси олдидан биз бечораи фақир “ижод сохиблари”га хеч бўлмаса боғча табуреткаси тегар деб устозларига тегиб қўйган Сайёд устидан ёза-ёзлар авжида. Бири шогирд, иккинчиси у шогирдни хамқишлоғи, учинчиси хам хамқишлоқ ва дўсти. Хуллас у омадсизлар гурухи хозир аламларини биз орқали компенсация қилиш билан жуда банд. Куламаней) Сал бўшаб олишсин уларни журналию бошқаси билан ўзим хали бир шуғулланаман. Реклама қилиб омадиниям кўтариб берай а?) Майли у алохида мавзу.) Бироқ, аниқ нишонимдаги унутилмас мавзу!
Халқ хизматида бўлмоқ бу тўйдаги пул топиш ва тирикчилик билан эмас фақат. Давлат тадбирларида ва ижтимоий лойихалардаги иштироки билан фақат Тошкент эмас, Республика бўйлаб халқ хизматида бўлганлар керак бўлса йиллаб қойиллатиб олишса фикримча мана шу лойиқлик. Халқ артисти бўлиш учун эса...буни ўлчамларини хатто хаёлимга хам келтира олмайман. Мен учун барибир халқ артисти тушунчаси бу “Ялла” гурухи даражасидаги мукаммал лойиқлик! Маданиятни қаранг, виқорни қаранг, кўринишдан то куйлашигача МАДАНИЯТни эшитасиз ва кўрасиз. Албатта Насибахоним ва Кумуш опалардан хам худди шуни кузатамиз. Юлдуз ва Шерали Жўраев даражасидаги халқоналик даражаси.Бари халқ учун ижобий хизмат қиладиган нафақат ижод балки хислатлар хам. Барибир стаж бу стаж! У керак ва мухим! Синалиш ўлчами. Ўша хонанда учунам мухим тарбия!
Лойиқлар эса “посмертно” эмас, тириклигида лойиғига муносиб топилиши керак.
Шахсий фикрлари ила Sayyod | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 75716 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 34 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |