09:25 Бугунимнинг фикрлари: "Ўзбекнаво"да фақат байрам! | |
-Хаммада гимн! Наво телеканали ишга тушишни бошлаганиданоқ канал учун гимн қилиниб намойиш этила бошланди. "Эътироф" тақдирлаш маросими хам ўз гимнига эга. Яқин кунлар "Йил қўшиғи" тақдирлаш маросими бўлиб ўтилишига тайёргарликлар ичида гимн хам ёзиляпти.... Майнавозчилик бўлиб қолибди ўзиям гимн деган тушунча хам... Бир нарсани қойиллатиб қўйилган нарсага ярашадида ГИМН деган тушунча. Спортчилар тақдирлаш маросими бўлса масалан, ахир юрт юзини бошқа давлатларда намойиш қилишмоқда. Вахоланки энг мухим Республика гимни жаранглайди, тўғри, шунчаки шу қадарига гимн ярашар демоқчиман. Айрим сайтларни хам гимни бор дейишганидаку...бу энди...патологияде ўртоқлар! Яқинда фуқаровий гимн хам чиқса ажабмас, хар бир инсонни шахсий сохаси ва ёки дунёқарашидан келиб чиққан холдаги шахсий гимни))).
-Спортчилар мавзусида давом этилса, футболчиларимизни Жанубий Кореяга мағлубияти юзасидан хардоимгидек интернет оламида жўшқин-жўшқин сўкинишлар ила жўшқин-жўшқин мухокамалар тинмаёпти. Лутфулла Тўраевга нисбатан сўкинилган аудио хам хаммаёққа тарқалишга улгурибди. Мағлубият сабабини айнан у билан боғлаб, очиқ қолган дарвозани ишғол қила олмаганлиги вахоланки Сардор гол уриш учун шароит яратиб берганлиги ва Тўраев аслида ўша Миржалол Қосимов ўзи тўп сурган пайтларида бир сафда бўлган, хамда аслида у ўйинга тушиши керак бўлмаган бўлса хам мураббий уни туширган дея айблашмоқда. Шу ердаям таниш-билишчилик бўлса энди... Кападзе хақида хам шундай фикрлар бор, яъни унинг хам футболда даври ўтганлар сафида мухокама қилишмоқда. Мухлислар уларни ўрнига Жасур Хасанов ва Жепаров кабиларни майдонга тушииш кераклигини айтишмоқда.... Аммо аксарият мухокамаларда футболчилар бу ўйинни жуда яхши ўйнашгани ва харакат қилишганини эътироф этишмоқда.
-Яна тақдирлаш... Юқорида подадан аввал чанг чиқараётган гимни билан "Йил қўшиғи" тақдирлаш маросими хақида тўхталдик. "Ўзбекнаво"ниям ўзи қиладиган иши қолмаганми дейман. Фақат тақдирлаш. "Эътироф" тақдирлаш маросимидан кейин нақ ИККИ маротаба яна тақдирлаш ўтказиб хам вазирликда ва хам "Ўзбекнаво" директори лавозимида бўлган рахбар, аввал Вазирлик тарафидан тақдирлаш маросими ва бироз кейин "Ўзбекнаво" тарафидан тақдирлаш ўтказди. Хаммаёқ байрам! Фақат тақдирлаш. Бир хонандани ўзи икки ой ичида нақ 4 маротаба тақдирланса а?))) "Эътироф", "Вазирлик тақдимоти", "Ўзбекнаво" тақдимоти ва "Йил қўшиғи" тақдимоти)) Фақат байрам қилаверсак МУАММОЛАР устида ким ишлайди? Санъат оламида муаммолар йўқми? Фақат байрамми хаммаёқ? Энди йил қўшиғи.... Шу биргина "Эътироф"да "Йил қўшиғи"ни ўтказиб юборса бўлмасмиди? Хунарманд, спортчи ва хоказолар билан аралаш қилиб ташланиб 5 соатга чўзилган маросимга "Йил қўшиғи" сиғмаганда)) Энди "Йил режиссери" ва хоказоларни йил давомида хар ойда 4-тадан тақдирлаш марсоимлари билан ўтказади шекил "Ўзбекнаво" . Декабрь-Январь атиги икки ойда 4-та тақдирланиш! Кўпмасми? Ўзимга хам рахбар ўзимдан юқори вазирликда хам ўзим рахбар бўлгандан кейин албатта фақат байрам бўладида. Чунки вазифа берадиган хам ўзи. Истаса бор вазифа...истаса йўқ муаммо хам вазифа хам. Фақат гап ва фақат байрам! Янги рахбардан очиғи кўп нарса кутгандим. Амалда хеч нарса кўринмаяпти. Энг асосийси "Марди майдон" жонли ижродаги фестивал тўхтатилди! Сабаблар йўқ! Янги рахбарни жонли ижрога шахсий адовати борми ё ўзининг симпатиясидаги хонандалар фақат фонограммада куйлармикан билмадиму, аммо мана шу ТАҚДИРЛАШЛАР попуррисини БИРОНТАСИДА жонли ижрода концерт берганлар ЭЪТИРОФ ЭТИЛМАДИ! На "Эътироф"да ва на бошқа шахсий байрам тақдирланишларида. Хаммадан мансаб қолади...икки карра мансаб хам албатта. Кетганидан кейин нимадир қолдирди- бўлиши керак. Таниш сўзлар а? Хозирча "Ўзбекнаво"дан фақат аввалги рахбар Хайдаровдан қолган "Марди майдон" ёдимизда. Уни хам ёпишди. Буёғи байрам! Хамма рақсга тушсин-хамма тақдирлансин! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 7538 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |