11:21 Рейд кучи талабага етганида! | |
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Давлат солиқ назорати билан биргаликда ва гохида айро холатларда тўйларда лицензиясиз фаолият юритаётганлар борасида рейд қилишлари хақида кўп эшитмоқдамиз. Қизиғи жабр кўраётганлар ёш гурухлар ва ёки консерватория талабалари холос. Машхур юлдузларнинг қанчасини лицензияси бўлмаса хам тўй хизматию ва керак бўлса вилоятлардаги концертларига эса кўр-кўрона кўз юмилаётгани хайратлантиради. Яқиндагина “Ўзбекнаво”нинг расмий хати билан огохлантирилган бир хонанда хақида у бир йил аввал лицензияси тугатилган дейилганига қарамай шу кунгача унинг фаолияти керак бўлса вилоятлараро давомланаётганини фотофактларидан хам кўриб турибмиз.
Шу кунларда бизга мурожаат қилганлардан бири:
Asalomu aleykum Sardor aka man muzikant man òzim konservatoriyada òqiyman xozir òzbeknavo kuchga kirib ketganini eshtkandirsiz. ** aprel kuni biza **** to'yxonasida xizmatda edik, uzbeknavo xodimlari va nalo'gviy ko'pchlik bo'lip to'y tugashi bilan to'yxonga kirshdi va litsenziya so'rashdi. Bizda yo'q lekin xopiz bola pul tolab qo'ygan ekan. keyin bizani shaxsiy mulkimiza insturmentlarimizani olib qòyshdi. litsenziya osela qaytarib beramiza deyishkan edi lekin biza oldik litsenziya , insturmentlani esa musodara qilib yuborshibdi . end biz òzmizni instrumentlarni ulrdan qayta sotib olishmiz kerak ekan. litsenziya arzon bosayam maylikan 1 yilga 4 millon to'g'rsi unqa pul topmaymiz 1 yilda, lekin insturmentlarni qaytarib olish uchun litcenziyani olgandik lekin shunda ham bershmadi. muzikantlaga litsenziya nimaga kere xopizla olish kereku, xar kuni reyd , kere bo'sa kuch ishlatip bo'lsayam insturmentlarni olib qoyshyapti. Nma qilsa bo'ladi? Shuni keng ommaga chiqarin oka
Қизиқ а? Замон зўрникими? Куч етгани шу тирикчиликка чиққан талабалар бўлдими? Гурух рахбарини лицензияси бўлишига қарамай худдики кунда кунора миллионлаб пул топаётгандек талаба созандаларини лицензиси йўқ дея мусиқий асбоблари керак бўлса куч ишлатиб хам олиб қўйилиб мусодара қилинмоқда. Яна лицензия олган бўлса хам энди ўзини мусиқий асбобини ўзлари сотиб олишса... Юлғичлик эмасми?
Бизнинг телефон рақамимизга қўнғироқ қилган яна бир талаба: Бизни тўйга чиқадиган гурухимизгни хонандасини “Ўзбекнаво” тарафидан лицензияси бор, бироқ биз унинг сонзандалари Консерватория битирувчилари ва ўқувчиларидан ташкил топганмиз. Тўйларда “Ўзбекнаво” тарафидан рейдлар ўтказилиб бизларни мусиқий асбобларимиз олиб қўйилди ва 2 хафта чўзиб уни мусодара этилгани ва камига биз созандалар лицензиясиз тўй ўтказганимиз учун бизларни судга олиб чиқишларини маълум қилишди.
Хозирда Маданият ва спорт вазири лавозимида бўлган Баходир Ахмедов билан бир йилча аввал норасмий мухитда учрашиб қолиб сухбатлашиб қолганимда унинг мусиқий даргохлардаги талабаларни қўллаб-қувватлаш борасида ишлар режалаштирганини эшитгандим. Натижа ёмон эмас а? Балки бу хам дўпписини сўраганида калласини олиб келиш мақолидек кечаётган холатдир, қайдам. Бу тариқа "қўллаб-қувватлаш" бўлса хориждаги каби мусиқа даргохи ўқувчилари метрода тиланчиликка ўтиб кетишгача боришса керак.
Рости, шу талабаларга кучи етганларга уят! Талабаларни стипендияси ўзи қанча? Нега лицензияни категориялар бўйича ажратаёганида талабалар инобатга олинмаган? Машхур артистлардан қанчаси истаганини қилиб "Ўзбекнаво" ва халқ маданияти устидан истаганича масхаралаб кулаётгандек қилиқлар қилса хам, номига лицензиясини олиб қўйиб ярим йилга қолмай қайтариб беришгача бир ахволдаги фаолият тури бўлса унда ўзларингни ким назорат қилиб рейд қиларкин?-деган савол туғилади. Балки лицензияни асли матниқан ДСИ ваколатига бериш пайти келгандир? Зеро, умуман олганда лицензия тарафлама айнан мусиқа оламига келганида нотўғри тартиб қўйилгандек, сабаби барча фаолият турига солиқ тўлаш ва унинг назорати фақат Давлат солиқ инспекцияси ваколатида бўлиши керак. Санъат оламига келганида қонун тарафлама ғалатироқ бўлиб қолгандек. Бу масала юзасидан тегишли юқори ташкилотларда тафовут юзага келаётгани ва хар иккала ташкилот тарафидан артистларни молиявий тарафларига хукумронлик қилиш талаш тарзида кетаётгани хамда бунда ДСИ мантиқан солиқни улар солиши сабаб лицензия беришни ўзларига юклатишига манфаатдор бўлса, “Ўзбекнаво”ни эса манфаатдорлиги лицензияни назорат қилишни қўлдан бой бергач уларда ваколат сусайиши ва керак бўлса артистлар уларни гапига кирмай қўйиши мумкинлиги хақидаги гаплардан хабардормиз. Албатта буни сайтимизда норасмий тарзда айтмоқдамиз.
"Ўзбекнаво" билан хаммаси тобора тушунарли кечмоқда. Лицензия олиб қўйиш ва қайтариб беришда аслида улар эмас, асртистлар "Ўзбекнаво"ни устидан хукумронлигию масхара-шоуси халққа тушунарли бўлиб бўлди. Бемалол бу ваколатни ДСИга бериш пайти етди. Хеч бўлмаса уларда бундай масхарабозлик кузатилмас. Аммо ДСИга хам инсоф сўраб қолардим, зеро йилига тўланадиган лицензия пулини бир йилда аранг топадиган талабалардан кўра, уларнинг бир йиллик тўлаган лицензия пулини кунига бир неча карра топаётган машхур артистларни қанчасини созандаси тугул ўзини хам лицензияси муддати тугаган. Созандаларини аксари эса Консерватория тугул ўрта мактабни қойиллатиб ўқимаганлари хам бор. Кошки билмасак. Қонун бўйича эса "Ўзбекнаво"ни мусиқий асбобларни олиш ва мусодара қилиш ваколати йўқ. Хақ хуқуқи хам. ДСИ билан бўлган холатда эса яшаб турган тумандаги туманлараро фуқаровий ишлар бўйича судга мурожаат қилишни талабаларга маслахат бераман.
Камроқ ёғлик жоймикан дея концертлар репетицияларини бузиб ва чет-элга артистлар билан сайрга чиққунча кўпроқ ўз вазифаларинг устида ишлаб, мусиқа оламидаги ёшлар учун енгиллик ва шу каби муаммоларини ечими устида ишласаларинг бўларди!
Агарда сиз шу ёки шундай каби холатларга тушсангиз ва ёки мухим (қизиқ) хабарни кенг оммага етказишни истасангиз телеграмдаги +99894 695-21-21 рақамига ёзишингиз ёхуд шу рақамга қўнғироқ қилиб хабар беришингиз сўралади. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 28157 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |