27-октябрь куни “Миллий эстрада санъатииии шоир ва бастакооор хамкорлиги давр талабиии” (шу ерида эснаб юборган бўлсангиз ажабмас) деган узундан узоқ номланган шиордаги ва шахсий фикримча мантиқсиз яна бир йиғилиш бўлиб ўтибди.
Микрофон орқали танқид қилиш юлдузлик касалига учраганлару гўё “Битта хонага 100тача одам йиғсангиз мазза қилиб бир бошлиқлик қилардим!” дейдиганлар ташкил қилган бир театрдек, тавба. Рости, театрдан ўзга эмас негаки шунча зиддият ва чуқурлашиш...артистликда артистларданам ўтишди хисоби.
Ўзбекистон Халқ шоири ва адашмасам “юқори”да қандайдир бир мухим ва жиддий кресло минғувчи Иқбол акаси жаноби Мирзога бу сафар Ботир Қодиров ёқмабди..де.
Ботир Қодиров “Эй, дўстим” қўшиғидаги “Энг аввал онангга яхшилик қилгин, энг аввал отангни қадрини билгин!” сўзларини танқид қилибдилар!
КАПЕЦ! Бору! “Онангга хизмат қилсанг яхшилик бўларму, ота қадрини бил дейиш учун маънавий хаққинг борми?” -дебдилар. “Бу билан у нима демоқчи?”-мушде)))
Нима дейиш мумкин? Бошқа нима хам дейиш мумкин бу билан ўртоқлааааар?! Муқобил вариантлар бормикан яна бошқа?
Маъноли қўшиқ куйла деб айюханнос соласизлару, ота-она хақида ибратли қўшиқ куйласа ХАҚҚИНГ БОРМИ? -дейсизлар? Эсила жойдами ўзи?! Ғалатимасми? Ё манга шунақа туюлптимикан?
Иқбол акаси, энди хамма артистлар фақааат сиздан шеър олишсин-а? Сиздан бўлмаса қолганларникини маъноли бўладими маъносизми ўз фикрларингизга зид бўлса хам тупуриб ташлашингиз керак а? Мансаб завқи ўлсин...
Хаддан зиёд чуқурлашмаяпсизми ё китобингиз сотилмаяптими? Бир икки мажлисларда ғалати фикрларингизни видеодан кўриб халигача хайратдаман... Қандай қилиб шундай лавозимдаги одам ва сиёсатга алоқадор бўла туриб Республика номидан бундай гаплар гапириши мумкин экан?-деб
Яна “Жим туринг” қўшиғида “Шовқинланманг” сўзлари уларга битта харф “Н” ортиқчалик қилибди. Энди нима бўлади?! “Н” хуқуқи поймол бўлибди вой дод! “Н” харфи билан судга беринг Ботирни энди!
Мусиқага туширишга ижодда мавжуд бўлган қўлланиш бу. Мисоллар сероб! Ё сизни шеърларингизда бундай мисоллар йўқмикан? Балки бу мажлисларда сиз ортиқчадирсиз!
Жа жонга тегдингиз очиғи!
Умуман, энди харфгача чуқурлашиб ёпишиш бу камида креслоингиз баландлигига пропорционал равишда бўлса керак. Вахоланки телеканаллардаги қанча хатоликларга нега кўз юмасизлар? Гохида артистларни номиниям умуман бошқа ёзишади. Куйлаётган Али бўлса тагига Шафоат деб ёзишади. Хориж фильмларини таржимасинику гапирмаса хам бўлади. “Тошингни тер, энсам қотти, жин урсин!”.... тасаввур қилинг инглиз ё рус тилида бу қай тарзда бўлар экан а?))
Танқидди РЕАЛИни қилийлар илтимос! Ботирни “Ватан” қўшиғини бошқа одамга давлат тадбирида майдонга чиқариб куйлатишдан гапиринг масалан, а Иқбол акаси?
“Ота-она хақида куйлаш борасида уларни қадрини ким билмаяпти” деганингизга: унда битта мавзуга ёпишиб олиб “Ватан! Ватан хақида!” деб турган мавзулардаги тарғиботда ким уни қадрини билмаяпти? Ростида, гўёки бизни ёшлар Ватанини севмайдигандек даражада комплексдек тарғибот қиляпсизлар. Ким ўзини Ватанини севмас экан? Бу ота ва онадек гапку! Унинг муқаддаслиги хам шу тариқа шак-шубхасизку! Ё нотўғрими Иқбол акаси Мирзо? Зиддиятларингизни қаранг!
Ботиргаку ота-она хақида куйлаганига хаққинг борми дебсизу, сизничи шеърларингизда диний сўзларини ишлатишга хаққим бор деб ўйлайсизми? Масалан жаннат эшиги:
Авлиёлар, даҳоларнинг бешигисан,
Нақшбандлар топган жаннат эшигисан.
Тирикликнинг навоси ҳам қўшиғисан –
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!
Ё харфларга келсак, ўзингизни шеърларингизда харфларчи :
Милён йилда мени яратди ҳаёт,
Мени сўраб, тоғлар қатор чўкди тиз.
Наҳот англамайсан, билмайсан наҳот,
Ахир, мен биттаман, ягона, ёлғиз?!
Сиз “шовқинланманг” деган гап борлигини билмайман дебсиз, аммо лекин ва бироқ миллион борлигини билардигу, МИЛЁН деганини эса биз хам билмасдик. Ботирни бир харфи кўпайибди, ана қаранг ўзингизни шеърингизда нақ учта харф йўқ ва камига биттаси Ё билан алиштирилганку!
Шу жойида Ботирни кийимини қаерида экан йиртиқ энди а лаббай?)))))))
Камига бу шеърингиз бунчалар нокамтар бўлмаса а? Тоғлар сизни сўраб тиз чўкибдимишде... Мажозам ўзини ёлғизликда устидан тупроқ тортиб кўмворган.
Ватан ва Ўзбекистон хақида шеърлару том-том китоблар ёзганингиз билан харфлар ортига яширинилмайди, қилинган ишларга сўз берилгани яхши. Мени шахсий фикримча бундай нарсаларни бот-бот қайтариб баландпарвоз гапларни увол қиладиганлар манфаат ёки қўрқувдан қилади. Комплекс. Ёки нимадир қилсам шу гапларим ёзганларим химоялар дегандек. Шунча юрт хақида баландпарвоз шеърлар ёздим деб истаганингизча худа-бехуда мантиқсиз танқидларини қилиш сизга уят!
Чегарада уйқусиз турган хар битта зобит, Ватан химоясидаги хар битта аскарни сизни бутун бошли ижодингиздан юқори тутаман! Зеро ана ўшалар амалида юрт хизматида! РЕАЛИДА! Бот-бот гапидамас!
Бошқа “милён” шеърларингизни тахлил қилиб шу тариқа танқид қилинса борми? Кўрдингизми сизга бир харф ортиқчалигигача борибсизу, ўзингизга боқсангиз ва ўзингизни бир тахлил қилса атиги икки шеърингиз билан мотни қучоқлатиш қийинмас.
Умуман олганда, нафақат Иқбол Мирзо балки шундай мажлисда сўзга чиқадиганлар: тил ва ватан хақида бонг уравериш эмас, амалда кўрсатиш устида иш қилсангизчи! Фақат гап гап гап! Натижачи? Нега РЕАЛЛИККА кўчадиган нарсалар устида ишламайсизлар? Билганингиз 50та стандарт одамни йиғиб уларга гапириш холос! Сизлар ақл ўргатишдан аввал нима ИШ ҚИЛИБ қойиллатингиз? Нима ғоя бор ва уни амалга оширдингиз?
Азалдан халқимиз айтган “Гапираверсанг бети қотади, ураверсанг эти” деб . Намунани кўрсата билинглар аввал илтимос!
“Ўзбекнаво”га камида иккта мана шу муаммолар юзасидан ғоялар тақдим этганман. Жимлик. Хаттоки мен журналист бўлмасам хам, оддий блоггерлик дейишганидек танқидларим фақат гапда қолмасин деб бир неча ғояларни амалда кўрсата олдим. Шу икки тақдим этилган ғояларим хам бундан мустасно эмас. “Хонандалар маъмурлари ўқув курси” ва айнан хонанда бастакор ва шоирлар билан хамкорлик борасидаги “Имкон-парк” лойхаси. Яъниким фақат гап билан эмас, амалда хаммани йиғиб ўша жойни ўзида шеърлар мусиқалар танланиш имконини берадиган АМАЛДАГИ ИШ РЕЖАСИ!
Турли қўшимчалар хам танқид қилинибди шу кунги узундан узоқ шиорлик мажлисда.
Нега “яққу яқ” каби маъносиз қўшимчалар миллий анъанавий ва фольк деб юритиладию бугунги даврда қўшиладиган сўзларни ундай хуқуқи йўқ?
Тил бу мулоқот воситаси! Унга хам бу қадар чуқурлашиш шартмас, восита орқали берилаётган МАЪНО мухимроқ. Қўшиқдаги қўшимчаларга келсак, биз АШУЛА хақида гапиряпмиз ДАРСЛИК хақида эмас! Ашула, мусиқа, кўнгил, ХОРДИҚ дам олиш ва хоказолардан сиёсий бир партия ясаб олгандексизлар. Фанатмисизлар ё қанақадир санъат оламидан аламзадаликми бу...ушалмаган орзулар армони алами дегандек...масаланде. Ана мактабларга боринглар, бугунги кунда нима учун лотин алифбосида бўғинлар муаммоси бўлаётгани, нима учун Ц харфлари нотўғри қўлланилаётгани (йўқотилгани менимча) ва хоказоларни ундан кўра мухокама қилсангизчи.
“Дўппини келтир деса калласини келтиради” тушунчасидаги маъно сизларга келганида шляпа излаб қир-адирларга ўтлагани кетилмоқда гўё.
Зиёда хам танқиддан бебахра қолмабди.
“Хаёлимни ўғирлаб, мени ўзингга тўғирлаб...” қўшиқ сатрларидан Азим ака Муллахонов “мени ўзингга тўғирлаб” сўзидан маъноси яхши эмас дебдилар
Азим акани гапига келсак, яъни дейлик “Мени ўзингга тўғирлаб” деганида ўзингга мослаб деган тушунчани хам тушунса бўладику. Икки киши ўзаро муносабати давомий бўлишида барибир хар икки тараф хам бир-бирига мослашаверади, тўғирланиб-тўғирланиб мустахкам оила хам бўлиб кетади. Нимаси ёмон экан?
Бевосита “ТЎҒИРЛАШ” сўзига келсак, бунча бузуқ фикрларга шамани ёқтирасизларееей. Ё “Олмача анорингга балли” деган миллий ва хурматдаги қўшиқларимиздаги маънолар нима хақида?)) “Ўйинга тушган укамнинг нози бўлсачиёёё нози бўлсачи” бучи? “Қурбон ўлам”даги-“Сийнаи соқинг”...порнографияку! Ўтмишни хуқуқи ўша ўтмишда қолган тўғрими?)) Мумкинлик хам... Мумкинмаслик эса давр ўтиб мумкинлик ва асар хамда миллий қадриятга айланади а?)))
Умумий олиб айтганда, бу борада яна қайтараман бизлар санъат ва шоу-бизнесни гапиряпмиз инсонлар!, хокимият ёки мактаб доирасидаги дастурларни эмас!
Дарсни мактабдан олишсин, ё институт ва мактабларда ўқишлар шу қадар саёзмики ёшларимиз артистлардан сабоқ олишга куни қолган бўлса? Оилаларда тарбия йўқмидики ёшларни артистлар тарбияласа? Худди Иқбол акани фикри билан қаралса шундай саволлар туғилмоқда. Ота оналар хурмат қилинмаяптимики улар хақида шундай куйланса деганларидек.
Қўшиқ бу ижод тури, халқ ижодиётини бир яхшилаб тинглаб чиқинглар, юқорида айтганимдек бугунги даврдан бешбаттарлари бор. АСОСИЙ ва МУХИМИ у қўшиқ салбий тарғиботи бўлмаса бўлдику нега харфигача танқид қилишгача борасизлар? Бошқа муаммо йўқми?
“Фонограмма орқали ИЖРО ЭТИЛАДИ” деган мантиқсиз ёзувни нега халигача тўғирламайсизлар? Фонограмма ва ижро сўзлари зидку! Шунгача ақли етмаганлар яна мажлис қилиб қўшиқдаги харфларни танқид қилса бору....
Шу ўринда бир чуқурлашилгани хақида хам: Яқинда биттаси "Даракчи"да тўйлардаги исрофгарчилигу тўйга кетадиган нархларни ёзибди...тавба ўзи уйланмаган одам ёзипти экан билсам. (Динозавр? У тирикми?) Аввал бошингга тушсинде кейин хисоб-китоб қилгин эй десанг)) Уйланиб бўлганингдан кейин ўша мақолангни кейин олиб ўқиб қанча нархга ўзинг ошганингни кўриб роса кулсанг керак)))
Мен хам уйланиш олдидан катта гапиргандим. Қаёқда?! Айланиб ўргилиб хамма қатори тўйдек бўлиб кетди хисоби. Лекин тўйимда мошиналар буюртма бермадим, ўзимизни яқинлар суппер мошиналарида чиқиб беришди. Кўчада боса-бослар хам бўлмади (мошиналарда). Келин куёв пул қистиришини тўйимда қилмадим, хамма ўйнаб ёнимизга келишса хам ва куёвжўра ман ўзим берақолииий деса хам!))) Кўп нарсани албатта исрофгарчиликдан нари қилишга муваффақ бўлдим. Қолгани совға бўлди, ўша безатиш, ўша кийимдан тортиб шу мошиналаргача, ғатта ғатта ғулариям. Тўйдаги артистларнику албатта айтмаса хам бўлади, дўстлар, яқинлар ва ўзаро хурматдагилар. Сарпаларни хам йўқ қилдим. Қолгани, халиги кўрпачалармией, узукмией ва хоказоларни ўз-ўзидан қилиб кетилди. Кошки ота-онанг қавм қариндошу эл-юртни бугунги давридаги анъанасига бир ўзинг қарши чиқа олсанг?!
Бу нарсаларни халқни танқид қилиб ёзиш нотўғри(роқ)! Хаддидан ошганлар бундан мустасно! Агар аниқ қонун чиқиб тўйлар билан боғлиқ мавжуд стандарт исрофгарчиликлар йўқ қилинса бу бошқа гап бўларди! Ўзлари жарималар билан жа жойига қўйишарди хаммасини. Бироқ бундай қонун хозирча йўқ, фақат илова тариқасидаги тавсияномалар мавжуд холос. Бўлмаса хар чоррахада тўйхоналар қурилмаётган бўларди.
Хуллас, бу сафарги пенсионерлар бунтида хам доимгидек бир нарса-режани тўлдирмоқ учун тирноқ тагини эмас, бошқаёқларни хам титиш ва ёки кавлаб кўриш ишларидек кечган кўринади. “Томсувоқ” тўй бўлсаку шу Ботир, Зиёда ва Мунисаларни албатта чақирасизлар (расмгаям тушасизлар) концертга чипта ва ва камида эфирда Ботир чиқса тебраниб эшитасизлару кенг оммага мана бунақа театр қўясизлар. Кулгуликде бору. Худдики тўйларингизда Навоийхонлик ўтказадигандек гапирасизларей...
Иқбол ака билан шу Гулчехра опага камера билан микрофонни тутгину қоч! Иқбол ака ё давлат ишини қойиллатсалар ё шеърият билан бир йўсинни танласалар бўларди. Кимдир айтганди артистни сиёсатга аралаштирма ва артистни юқори лавозимга қўйма деб. Майлида, сиз артистмассизу тўғрими, сизга тегиб кетмас ва шоирларга лавозим мумкин бўлса керак. Қариганида харфларни тўғирлаб ўтирар деб.
Журналист Гулчехра опани эса аввалги илк мажлисларидаги фикрлари жудаям ёққанди...афсуски улар хам танқидчилик юлдузлик касалига мубтало бўлибдилар. Бир икки эфирга чақиришганига улар хам “бирров” репертуаримни бойитай деб а? Берилиб берилиб... Ха энди реаликкданам чиқиб кетиш керакмаску! Бундоқ ўша тарих тарихимиз дея бонг ураётганимизда тарихий қўшиқлардаги керак бўлса шахвоний сўзу прикол қичиқ гапларниям унутмайлик, ё бунга кўз юмиб ўтиб кетамиз а? Қўйсангизчи!
Чуқурлашганга чуқурлашиш бундай бўлибди!
Гапни пўсткалласини айтганда бу мени шахсий фикрларим эди, ёқмаганларга: жим туринг, шовқинлаНмаааанг, ортиқча бўлдиии ул харииииииф )))
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
ishtoni yo tizzasi yirtiqqa kulgande gap.
hamma o'zini bilsade erkinlik bo'sa san'atda o'sish bo'ladi.
hozirgi qo'shiqlarniyam 15/20 yildan keyin eshotishsa aytishadi: zo'r qo'shiqchidi shular dib.
Vaqt o'tkan sari hamma narsani qadriga yetadi odam faqat kech bo'masdan tushinilar
2.Уммон каби гурухларни сузларини мухокама килишсачи?
3.Шундан бошка муаммо колмабдими бу сохада?
J.umirov hozi chiqvotgan bitta chittak bola oti zamirmiye ishqikib tvda manoli artistlaga joy yoq uzi.
Sayyod shunaqa yegikish busa eshitasku sizam qatnashsez bularkan usha kuni
Faqat, Sardor aka, sizdan bir iltimos. O'zingiz o'zbek tili grammatikasini buzmasdan yozing. Siz shevada yozganligingiz bilib turibdi, lekin sizn'qiyotgan millionlab mehmonlar sizdan 'ornak oladi. Sayyod.com oddiy "blog" emas, balki chet-eldagi vatandoshlarimiz uchun "bbc"ga aylangan (shaxsan men uchun). Tanqidimni togri qabul qilasiz degan umiddaman.
Источник: http://sayyod.com/news/chu_urlashganlarga_chu_urlashamiz/2015-11-04-3855
undan keyin xalqimiz adabiyotni tushunmaydigan darajada go'l emas.
Botir Qodirovni kavlamasdan tvdagi xatolarni tuzatsin qo'lidan kelsa.
undan keyin o'zi qo'llagan "milyon"ini qofiyaga moslaganini unutmasin.