28 январь куни Алишер Навоий номли (собиқ
Панорама) кинотеатрида "Ўргимчак тўри” фильмини премьераси бўлиб ўтди. Негадир
фильм баннерларида режиссёрнинг номи фақат сценарий муаллифи сифатидагина
келтирилган бўлиб, режиссёр деб ёзилмаган. sayyod.comдан олинди
Режиссёр: Мансур Абдуҳолиқ, ролларда: Мумтоз Шерматов, Темур Исҳоқов, Акбархўжа Расулов ва бошқалар
30 январь куни эса худди шу киносаройда яна бир янги "Ўғлон ёхуд тикланган оила” фильмини ҳам премьераси бўлиб ўтди. Фильмда шоир Бобур Бобомурод ва унинг промасидаги хонанда Афсона хаддан зиёд реклама қилинганлигини айтишмоқда . Гарчан фильм ижодкорлари янги мавзу билан чиққан бўлсада айнан кўпчилик реклама учун чиққандек деган фикр туғилади. Қахрамон фильмда ким бўлишидан қатъий назар, оддий қишлоқ йигитими, журналистми, маданият ходимими, агар унда Валижон иштирок этса албатта қахрамон каратэ ва сальтодан дарс берадиган даражада бўлиши эриш туғдиради. Фильм режиссёри Эргаш Мўминов, бош ролда сўз устаси Валижон Шамшиев, ролларда Ҳамид Тошпўлатов, Лола Элтоева, Муҳаммадисо Абдулхаиров ва бошқалар sayyod.comдан олинди
Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов шу кунларда, ўзининг "Қўрғошин” деб номланган янги фильмини монтаж ишлари билан банд. Фильмни март ойларига премьера қилиниши мўлжалланмоқда. Фильмда асосий ролларни Бобур Йўлдошев, Темур Мусоқов, Кристина Тоирова, Отабек Мусаев, Пўлат Саидқосимов, Раҳматилла Мирзаевлар ижро қилишган. sayyod.comдан олинди
Алишер Навоий (собиқ Панорама) киносаройи баннерларига назар ташлаб, томошабинлар қўли билан кўрсатиб, муҳокама қилаётган бир ҳолат эътиборимни тортди. Бу "Девона фаришта” фильмини катта баннери бўлиб, унда сўзларда хатоликлар билан ёзилган экан.sayyod.comдан олинди Яъни, "фильм” сўзида, 2 жойда "л” ҳарфидан сўнг, юмшатиш белгиси тушиб қолган бўлиб, шунингдек, "Фарёд” фильми тилга олинган жойида "ё” ҳарфи ҳам "е” тарзида ёзиб кетилган экан. Нима ҳам дердик, томошабинлар синчков бўладилар.
"ҲУР ҚИЗ” ФИЛЬМИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР
sayyod.comдан олинди
Бу фильм премъерасига борган бўлсам ҳам, негадир жуда чуқур ютуқ ва камчиликларига тўхталмаган эдим. Энди эса, шу кунларда қаерга қарасам, шу фильм билбордларига, рекламаларига кўзим тушмоқда. Бунга сабаб, фильмга одамларни жалб қилишми ёки..... sayyod.comдан олинди
sayyod.comдан олиндиЎзи ҳар бир соҳада ҳам, яхши бир маҳсулот, агар ростдан ҳам яхши бўлса, харидорларга "бу нарса зўр!” деб қайта-қайта айтилмайди назаримда. Энди "Ҳур қиз” фильмини ютуқ ва камчиликларига қисқача тўхталсам.
Ютуғи, назаримда актёрлар ўз ролларига яхши тайёрланишган. Бироз муддат фильмларда кўринмай қолган актёр Карим Мирходиев ижросидаги ота бошқа фильмларда "мода” бўлган оталар, "крутой бизнесмен” ёки жуда бир камбағал, камтар оталарга нисбатан, янгилик бўлган менимча. sayyod.comдан олинди
Бундан ташқари, фильм мавзуси ҳам ҳозирги кундаги фильмлардан фарқли равишда танланган. sayyod.comдан олинди
Бу фильмда "бирров” кўриниш берган актёр Улуғбек Қодиров ижросидаги "мафиози” эпизоди кўрсатилганда, ҳамма бир овоздан, фильм воқеаларини тубдан ўзгарса керак, деб турган бир вақтда, негадир у бошқа кўриниш бермади. Буни устига уни ижроси ҳам, фильмга рекламадан бошқа нарсани очиб беролмади назаримда. Фильмда баъзи эпизодлар атайлаб, томошабинни раҳмини келтириш ёки атай йиғлатиш учун ўйлангандек менимча.
sayyod.comдан олиндиҚизини жасадини кўриб қолган ота, келиб милиция ходимларига "сен кўрдинг-ку, мен ҳам бир кўрай” деб айтиш ҳолати, айнан шу ҳолатдаги отани, кадрда узоқроқ муддат, қизини жасадини кўришига рухсат бермай ушлаб турилиши, одамларни кўзларига ёш келтирса ҳам, негадир ишончсиз назаримда. Менимча, тинчлик посбонлари ўзбек эди. Уларга ота "мени қизим бўлиши мумкин” деганда ҳам, уни шунча қийнамасдан ўтказиб юборишар эди.
Бундан ташқари, жабрдийда отани, бир бегона кекса аёлни уйига ижара туришни сўраган эпизодида, отани ўша аёлни ёнида ароқ ичиб ўтириши, бироз менталитетимизга ва баъзи бир аҳлоқ қоидаларига хос бўлмаган иш деб ўйлайман. Балки, фильм ижодкорлари бу эпизод билан отани дардларини кўрсатишмоқчи бўлишгандир? Лекин, негадир, гўёки ароқ ичсанг, дардингни унутасан деб, айтилаётганга ўхшаб қолган назаримда. Бу ҳақида ҳаттоки, баъзи томошабинлар ҳам залда бир-бирларига "сиқилиб кетдим, чиқиб бир ичсак бўлар экан” деб "ибрат” олиб ўтиришди. sayyod.comдан олинди
Фильм бошиданоқ, қизни отаси билан хайрлашув эпизодини ўзиданоқ, қизни тўхтаб орқасига ўгирилиб, отасига бир қараб, кейин кетишини ўзи, фильм давомида шу қиз билан нимадир мудҳиш воқеа содир бўлишига ишора бериб, баъзи бир "беминнат шарҳловчи” томошабинлар томонидан "мана кўрасизлар, точно шу қизни ўлдириб кетишади” деган "совуқ башоратлар” айтила бошланган эди... sayyod.comдан олинди
Энг ҳайрон қоларли жиҳати эса, қизни дугонаси, отага яъни, ўз дугонасини отасига, ўзини "одобини намойиш қилиб”, баланд овозда тик қараб гапириши, менимча бўрттириб юборилган деб ўйлайман. Негаки, биринчидан ота уни дугонасини отаси, иккинчидан ёши катта киши бўлса. Ҳеч бўлмаганда ёшини ҳурмат қилиб, гапириш керак эмасмиди? Балки, мен замондан ортда қолгандирман ва ҳозирда ўзбек қизлари ичида отага тик қараб гапириш "мода” бўлиб кетгандир? Негаки, ҳозирги кундаги фильмларда негадир шундай ҳолатлар кузатилмоқда. sayyod.comдан олинди
Фильмни яна бошқа камчиликлари ҳақида айтсам, масалан, кунлар чалкашлиги. Қиз ўлдирилгунга қадар уйга келмай қолган куни қаерда бўлганлиги мавҳум қолган. Қизни жасади истироҳат боғидан топилади. Лекин, у қайси куни ўлдирилганлиги ва боғда қанча ётганлиги ҳам мавҳум.
Негадир шу фильмни кўриб бўлгандан кейин, бу фильм, қизи бор ота-оналарга кучли қўрқув бергандек менимча. Чунки, фильм намойишидан сўнг, чеккароқ туманларда ва вилоятларда истиқомат қиладиган, баъзи томошабинлар томонидан "Қиз болани шаҳарга ўқишга юбориб бўлмас экан. Ўлдириб кетишар экан.” деган нотўғри фикрлар келиб чиқди.
sayyod.comдан олиндиФильм уларга қўрқув берди назаримда. Ҳозирги кунда, ҳамма эътибор ёшларни илм олишлари ва ўқишларига қаратилиб, уларга кенг имкониятлар очилаётган бир вақтда, бундай фильм туфайли пайдо бўлган, бу каби "қўрқувлар”, ёшлар (айнан қизлар) эркинлигини ва шаҳардан узоқда яшайдиган қизларни илм олишларини бироз чекламасмикан, деб ўйлаб қолдим. sayyod.comдан олинди
Тушунамиз, ҳар бир фильм ортида, фильм ижодкорларини кучли меҳнати ётади, лекин ана шу меҳнат, тўғри ва инсонларни эзгуликка чорлайдиган мақсадга йўналтирилиши керак менимча. sayyod.comдан олинди
Кино-хафталикни Феруза Фаттохова тайёрлади
sayyod.comдан олинди
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
V.Wamwiyev bu filmdayam karatedigi maxoratlarini 4etlab ötmasala kere
Мумтоз Шерматов эмас МУМТОЗА ШЕРМАТОВА (киз болаку)