02:56 "Қасос" фильми премьераси ажойиботларию, Мезазой инвалидистони! | |
Бугун 27 сентябрь 2011 йил соат 19-00да "Киночилар
уйи"да "Қасос" фильми премьераси бўлиб ўтди. Одам жуда кўп... Аввал "Киночилар уйи"даги холатга эътиборни қаратсам. Билмадим цивилизация тушунчаси шиддат билан ривожланаётган бир даврда айнан шу "Киночилар уйи"да ибтидоий давр гуркирамоқда. Яна "Киночилар уйи"муш! Бевосита "Қасос” фильми премьерасига ўтамиз. 30 минутлик "минута позора” аро жой топилмагач премьерани тинчгина кузатишдан илож қолмади. Премьерада бошловчиликни радио ва тв-бошловчиси Сабина ва бир (узр танимадим) йигит олиб боришди. Сахна ёнига атиргуллардан "Қасос” сўзи ёзилган. Рухият байрамона, одамлар кўп.. Бу фильмда Нежати Шашмаз (Пўлатжон Аламдаров) вақти бўлмай қатнаша олмаганлигини ва бошқа машхур турк актери...исми эсимда қолмади, Кўз ёки Гўз эди фамилияси. Жуда машхур хуллас, салобати босиб исми эсимдан қочиб кетди.. Нежати жаноблари Куртлар водийси учун гонорарини инобатга олсак бу фильмда қатнаша олмаганлик сабабини аниқлаш қийин бўлмаса керак))) Кўз ёки Гўзнинг 20 секундлик роли...яхши чиққан шекил билмадим ё тушумадим. Фильмга ўтиб кетдим, узр, премьерага қайтаман: Рақамларни аниқлаш йўли билан залдан одамлар таклиф қилиниб совға бериш ташкиллаштирилибди. Эх... Керагидан кўпроқ чиқарворишибди, халиги сонлар орқали (ғалати аниқлаш худди тайёр рақамлар қоғозда кўрсатилиб айтилаётгандек) аниқлаган болакай яна қайта чақирилиб қайси рақам остидаги таклиф этилган одам сахнани тарк этиши аниқланди. Шармон онлари билан олқишлаб хайрлашилди. Пул кетса кетсин обру кетмасин деган нарса билан йўлини ўйлашмабди ташкилотчилар. Тўғриси жуда хунук кўринди. Қолган ютуқ сохибларидан 3-тасига қанақадир сертификат (шу премьерада ютганлик сертификатимикан?) берилиб битта қизга пакетда нимадир берилди. Лекин! Ташкилотчиларнинг бир ғояси аъло деб хисобладим. Бу хам бўлса хар бир номи эълон қилинган ижодкорларга модель қизлар гуллар тақдим қилиши. Хеч кимни хафа қилмасликни хеч бўлмаса шунда чиройлик қилишди. Аксарият премьераларда таниқли ижодкорларга халқ, ва баъзи инсонларга "группа поддержки” ва қариндош уруғ, хотин, бола-чақа, жиян, қўшнилар гул беришадию, кимлардир гулсиз "мен эътибордан етимман” кўринишида қолиб кетгандек бўларди. Оёқлари нақ қулоғидан бошланадиган модель қизларимиз машшшнақасидан юришларни бериб гуллар билан сийлаб туришди хуллас. Шуниси супер! Яъни эътибор. Оёқларгамас, гул бериш эътиборини назарда тутяпман. )) Премьера бошланиб тик турганларни пастки "мезазой инвалидистон” залига эвакуация қилинди. Қизиғи энг кўп машхурларни айнан ўша залда учратиш мумкин эди. Мен ва премьерага мен билан ташриф буюрган хонанда Илхом Мий Арма хам шу залга "звиздани” бериб кирдик. Фильм. Фильмни охиригача кўришга қатъий ва жиддий курашган ўриндиқ ахийри 20 минутдан кейин ғолиб бўлиб, мен ва Илхоми залдан кузатиб қўйди. Инвалид бўлса хам бало экан. Менку майли Илхом жуда қийналди, войдот хозир ерга ётволаман ака деганидан кейин чидай олмадим. Жуда бир кўнгли бўш одамманде... Шунинг учун фильмга бахо бера олмайман. Фақатгина "мухаббат онлари" тасвирланган паркдаги "качели"лардаги лавхалар Улуғбек Қодировнинг жуссасига "роса ярашгани"ни айта оламан холос. Фильм тугагач (негадир) менга бўлган қўнғироқларда томошабин бўлган ва баъзи шоу-бизнес вакиллари берган саволи "Фильм нима учун "Қасос” деб номланган?” дейишгани бўлди. Ман қаердан билай ўртоқлар? Менимча бу фильм қайта суратга олиш ишлари билан боғлиқ муаммолар билан боғлиқ бўлса керак. Фильмни томоша қилиб кўрингчи, омади чопган томошабин қасосни топса ёзиб қолдирар, биз эса фильм ижодкорларидан унга махсус совғани судга бериб бўлса хам ундиришга харакат қиламиз. Хуллас шунақа гаплар. Премьерадан қочиб, бир кафега бориб, хеч кимдан жой "тиламай”, здоровый ўриндиқда мазза қилиб пирожний едик, алам қилсин. Sayyod | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 5673 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |