Бугунги
кун аниқ факти: Фильм экранга чиққач хам уни омадини аниқлаш
жуда хам қийин бўлмоқда. Агарда авваллари "Ха, экранга чиқсин бахо бермиз”
дейилган бўлса бугунги кунда буни умуман иложиси йўқ.
Тушунмадингиз а?
Сабаб оддий, асосан фильмга журналистлар ёритиб бахо
беришади, лекин бу мақолалар мегапиар орасида йўқолиб бормоқда. Бир фильмни тв,
радио, баннер, сайт ва газеталарда рекламасини уззу-кун кўрамиз тўғрими, твмда
тинмай айланадиган саундтрекнику умуман гапирмаса бўлади. Бугунги даврнинг энг
омадли гипноз кашфиёти! Гипноз учун энг қулай хом ашё бу мусиқа, таниш хонанда+яхши тарона бўлди, омад "обеспечен!”
Лекин у фильмга асосий хаққоний бахо берилган мақоланичи? Уни ким ўқийди? Фақатгина газетада ёки интернетни тушунган
ахоли билан чегараланади.
Қолган аксарият ахоличи?
Гипноз бўлиб тушаверади, майли бир маротаба кўриб,
тугашини кута олмай югуриб чиқиб кўчага қайт қилар даражада бўлса хам, факт
чиптани қайтариб ололмайдику. Кетди 3-4 минг сўм. БИРИНЧИ маротаба деб
кирганлар сони эса реклама гипнози остида кираверади. Касса эса реклама
хисобига тўлаверади.
Такое ощущение будто режиссеры работают по принципу "Один раз
не....”...тушунган тушунди. Лекин "второй раз как в первый раз, третий раз уже
не раз”, ха буёғи хизмат кўрсатган бўлиб кетдику ўртоқлар..))
Шунинг учун сайтимизда бугундан бошлаб хеч бир
фильмни КАССАБОПлиги билан омадини синамаймиз. Тв ва газеталарда мана шу оддий
юқоридаги хақиқатларни инобатга олмай "Вой халиги палончи фильм мана шууунча
кассани бир хафтада қилиб фильмни қоплабди” деган гапи билан фильмга бахо
беришни тўхтатсак!
Одамлар, кап-катта онгли бир мавжудот бўлсангиз,
майли шоу-бизнес вакили бўлсангиз хам. Кассага тушган аксарият пул хал
қилмаяпти хозир фильмнинг савиясини, оддийку хаммаси. Оддий мисол, куни кеча
Интизор исмли танишим хам ўша рекламалар оқибатида "Замонавий совчилар” деган
фильмга тушибди. Тўғриси тушмаганман хам кўрмаганман хам, ва мана билишимча
тўғри қилибман.
Ёзинг шуни исмимни хам, тушганимга пушаймон бўлиб,
кетказган 4минг сўм пулимга ачиндим, кўнглимми айнитди фильм хам роллари
хам-дейди. Қизиғи одамлар тушяпти, лекин чиққач, норози...
Хамиша бирон мавзуни ёритгач унга ечим хам излашга
харакат қиламан. Бу холатда нафақат газета ва сайтда балки ўша ТвМ ва
НТТлардаги фильмлар билан боғлиқ кўрсатувларда премьерадаги "Ах, вах бунақа
фильм, бошқа фильмлардан умууман фарқ қилади” каби интервьюлардан сал четлашиб,
фильмни махсус экспертлар иштирокида томоша қилиб хулосани эфирга тақдим
қилсак.
Фильм ижодкорларининг "Бу фильм бошқа фильмлардан
умуман фарқ қилади” деган фикрлари сийқаси чиқиб, чириб, ивирсиб, титилиб кетиб
бўлди, етар бошқа бир оригиналроқ нарса ўйлайлик энди. Актерларнинг хам билган,
ёдлаб олган гапи шу, одамни асабига тегиб энсани асфальтабетон қилиб ташлайди
тўғриси. "Вой бу мани ролим бошқа ролларимдан умуман фарқ қилади”мушде, "Бу
фильм умуман бошқача бўлади”муш. Кириб кўрганингдан кейин "бред какой-то”деб, 5
минут ўтар ўтмас қочиб чиқиб кетгинг келади.
Хозирча фильмларга хаққоний бахо бераётган фақат
газета ва сайт бўлиб қоляпти. Нега радиоларда бадиий кенгаш деган лойихалар
йўқ?
Умуман радиоларда лойихалар борми ўзи айтганча?
Нима учун ТВларда фақат "Қарға қарғани кўзини
чўқимайди” мақолига асосан кўрсатувлар тузилмоқда?
"Ха нима, хар бир томошабиндан 3-4минг сўм олинса
камбағал бўлиб қолармиди?”-дейишар. Тўғри камбағал бўлиб қолмайди, лекин фильм
ижодкорлари гадойга ўхшаб бой бўлиб қолади. Гадойларни аксарияти алдайдику,
алдаб-алдаб шилиб шилволади. Уйига борсанг сандан яхши яшайди. Бугунги фильм
ижодкорларини умуман улардан фарқи йўқдек!
Зўр бир фильм хам суратга олиб реклама қилса
бўладику. Ўша пул- ўша пул, нимаси қийин яхши бир сценарий яратиш? Фақат
фантазияни тушда излаб, илхом парисини Илхом акани чўнтаги билан адаштирмай
ижод қилса бўладику. Оддий атроф-теваракни кузатинг, мана хар якшанба сайтимда
чиқадиган "Мухлис минбари”даги воқеаларни қаранг, фильм қилсанг ибрат
қилгувдек. (Писмиқларча ўзим хам яширин
рекламани тиқиб қўйишимни қаранг). Тўғрисиде, мақтанишмасу, шу одамларнинг
бугунги кунгача билдираётган фикрларидан шу ўнта эфирга чиқаётган фильмлар хам
бир, якшанба мухлис минбарига бир дона ёзилган хат мавзуси хам бир бўлмоқда.
Хулоса ўзингиздан. Биламан бу мақолани ўқиган хар бир фильм ижодкорини кўзига қон қуйилса хам ичидаги бир нарса тиқ этади, устида тан олмаса хам ўша ичидаги тиқ этган хақиқат ўз ичида тан олишга ундайди. Мана шуниси мухим менга. Кун келиб шу ёқилган тиқиллаш бонг ура бошлагач ўша ижодкорни хаққоний мақташимизга сабаб бўладиган унинг хаққоний ижодини уйғотган бўлади!
Эрта индин бугунги кунгача кассабоп ва омадсиз
фильмлар рейтингни эмас, кутилаётган фильмлар тахлили билан бўлишаман. Бу
осонроқ, хозирги кунда натижа билан танишгандан кўра оддий тахмин ва башорат
тўғрироқ чиқмоқда.
Кимнидир хафа қилган бўлсам...тўппа-тўғри
тушунасизлар, узр сўрамайман!)) Халол ишлайлик! Йилларга нималарни мухрлаяпман,
унинг мохиятини ўзим билан қандай олиб кетаман деган нарсани кўпроқ ўйлаш
керак.
Sayyod
|