"Бардош", "Тилла бува" ва "Оқ тулпор" премьераларидан TV | Teatr, Kino.uz

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
"БАРДОШ"

13 январь соат 17-00да Алишер Навоий номли Санъат саройида "Тилла бува" фильми + "Оқ тулпор" мультфильми,  хамда шу куни  соат 18-00да "Киночилар уйи"да "Бардош" фильми премьерелари бўлиб ўтди.

Мен, форум модераторларидан Сарвар ва хонанда Илхом Мий Арма клипмейкер ва режиссерликдаги дебют иши бўлган Джонриднинг "Бардош" фильмида бўлдик. Ёдингизда бўлса, "Тилла бува" фильмини махсус ёпиқ премьерасида бўлган эдик. Шу сабабдан "Тилла бува" премьерасига сайтимизга бириктирилган форум аъзолари ташриф буюришди.

Албатта киносаройларга  катта бир гўшт сақланадиган музлатгич ёки  ўриндиқлар учун реалити шоу "Ўйла изла топ" каби таърифлар менимча етар, барибир бефойда.

Премьерани фильм мухаррири бўлган актер Шухрат Нуралиев олиб борди. Фильмда бевосита иштирок этган хонанда Масрур Усмонов саундтрекни фонограмма остида харакат қилиб бергач, навбат Достон Убайдуллаевга берилди. У "Ота бўлдим" қўшиғини худди шу тариқа амалга оширгач, таништирув ва премьера бошланди. Сайтимиз ходимаси Феруза Фаттахова мазкур фильмнинг сценарий муаллифи эканлар. Ўзим деярли шу кунлари билдим деса хам бўлади)))

Фильм!

Фильмни альбатта стратегик тарафлари ўйланган холда танланган актерлар ансамбли дебютант режиссер ва дебютант актер Джонрид илк иши учун каттагина ижобий таъсир бўлган деб хисоблайман.
Сўнгги кунлар хориж фильмларини кузатиш билан бандроқ бўлганим сабабли, бугунги фикрларим нихоятда субъектив ва жудаям кескин тусда бўлиши мумкинлигини инобатга олган холда, бошқа изохдан ўзимни тийишни лозим топдим. Халқ томоша қилиб бахо берар. 

Фақатгина фильмдаги бир образнинг "кайфияти очилмаган" бўлсада, либослари жудаям бир "очилган" эканлиги хайратлантирди.

Ана, хозир тийилмасам кетади уланиб. Ўзи шу, йўқ, ёзмайман дейману, шу "ФАҚАТГИНА"сидан бошланиб, уланиб кетаверади. Натижада ёзиблаааа ташлаганимдан кейин, бундоқ мақола тепасига қарасам, "батафсил фикр билдирмайман" деган сўзларим етимларча "ман энди лажаман-а?" деб турган бўлади.

 Шунинг учун шу ерида мухтасар бўламан. Буёғи таниш-билишчилик, узрулло)) Джонрид ва Феруза Фаттахова келгуси ижодий ишларига омад ва албатта ривож!

Хўш, форумчилар, "Тилла бува"да нима гаплар?

Sayyod

"Тилла бува" +"Оқ тулпор"

Қодирова Шахло (фанклуб рахбарияти ва форум ВИП гурух аъзоси):

Алишер Навоий киносаройига соат 16.30 да борганимда одамлар тўпланиб туришган эди. Соат 17.00 да залга хамма жойлашиб олишгач, сахнага "Манго” группаси чиқиб 2 та қўшиқ ижро қилишди. Сўнг эса бошловчи чиқиб фильм хақида фикрлар, унда роль ижро этган актёр  ва  актрисалар хақида гапира бошлади.    Шу орада сахнадагилар кимларнингдир фарзандли бўлгани билан табриклашгани, негадир режиссёрга шляпа кийгазиб роса кулишди))),  кимнингдир набирасию ва яна бошқа "ажойиб” гап сўзларга бой бўлди шу «таништирув маросими». 
Фақат шу нақд 56 минут ичида кўпчилик худди мендек зерикишга улгурди. 
 
 "Тилла бува”  фильмидан олдин "Оқ тулпор” номли мультфильм  намойиш этилди. Бу мультфильмнинг хам кичик премъераси бўлди десак адашмаймиз.  Бу мультфильмнинг айнан "Тилла бува” фильми билан бир вақтдиги намойишининг сабаби уларнинг ижодкорлари деярли умумийлигида деб тушундим)  Хуллас, мультфильм хақида фикрим ижобий. (жуда тез тугаб қолди)))
   Энди асосий қисм, фильм хақида. Комедик жанрдаги фильм.
      Ютуқларидан деб, фильмда тарбиявий тарафлари борлигини этишим мумкин. Миллатчиликка қарши бир икки гаплар, катталарга хурмат  ва хоказо. 
    Камчиликларига келсак,   Ўхшамаган юмор хаддан зиёд кўп менимча.

 Яна, фильмдан бир нарса ёдимга тушди. Илгари бир сериал бўларди, номи ёдимда йўқ, у сериалда Шохга маликаси эртаклар айтиб берар эди. Ўша ерда бир эртаги бор: "Шохнинг "шут”и бир одамнинг уйида овқатдан тиқилиб ўлиб қолади. Улар эса Шохдан қўрқиб ўликни қўшнисининг уйига ташлаб келишади. Улар хам бошқа жойга обориб ташлашади... хуллас, шундай қилиб ўша "шут”ни хамма ўзидан соқит қилиш учун  нималар қилишмайди.. Бу фильмда худди ўша сценарий қайтарилгандек) лекин фарқи, "Тилла бува”да у одам танаси эмас, қўғирчоқ бўлармуш))) Нахотки текшириб кўришмайди? Ёки одам билан қўғирчоқнинг фарқи йўқми?)))  ха майли...
 

Кулгили жойлари хам йўқ эмас албатта) айниқса Кампирнинг дарахтма дарахт юриши ўхшаган.  Шахсий фикр(!)
  Энди бошқаларнинг  фикрлари билан хам бўлишамиз: 

  "Daxshat...!!! Saxnaga shuncha odam chiqishidan .......O’zi ham saxnani u boshidan bu boshigacha bir qator bo'lib chiziliiiib turib olishdi, xatto epizodik ro'l ijro etgan odamlargacha chiqib olishgan,voy dod... endi shu ularni xammasini tanishtirguncha naqd 50 minutdan ko’p  vaqt ketti, yana kimlanidur farzandli bo'lgani bilan tabriklab...,buni zaldagi tomoshabinlarga nima keragi bor edi? Bundan maqsad nima? vaqtni cho'zishmi...? Film boshlanishidan oldin multik sifat "Oq tulpor" degan nimadur qo'yishdi,to'g'risi tushunmadim,  buni filmga nima aloqasi bor? Xullas...filmga keladigan bo'lsak Balkim boshqa odamlarga film yoqgandur, lekin manga to'risini etsam unchalik yoqmadi.”    
       
                                                                                    Нодира_М (форум ВИП гурух аъзоси)



   Кино яхши. Одамларнинг бир бирига бўлган мехрини кулги тарзида бўрттириб юборишган. Лекин хозирги бошқа фильмларга нисбатан яхшироқ. Кўпроқ ёши катталар учун мос фильм.  Шахсан менга ёқди.              

                                                                                                       Дилноза (Фан клубдан)



  "Оилавий фильм. Бачканалик эмаску лекин хазиллари сал қуполроқлари хам бор. Фильмни тамоша қилиб мароқли дам олдим”
 
                                                                                       Зиёда  (Томошабин аёл)


14-Янв-2012 05:09
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : kino.uz
1 Dilnoza   (14-Янв-2012 05:35)
Omad. Men bir narsaga vopshe tushunmadim?????

2 Dilnoza   (14-Янв-2012 05:56)
Tushundim. Kelajakda Fezuza Fattahovaga omad.) biggrin

3 xasan_uz   (14-Янв-2012 09:10)
xa mayli xurmatli Nodira. M bulani farzandli b'olganini osha yerda bilmasez qaerda bilardiz, gazetaga qolsa 3 ta ketma ket tug'dii qilishadi xuddi o'zlari xam o'sha yerda bo-lganday.

Filimi ko'ramiz ana undan keyn baxo beramiz albatta.

Sayyod.com va fanclub a'zolariga omad!

4 Loading   (14-Янв-2012 10:50)
Raxmat! Man kinoga tushmasdim. Ishdedim.
Multikni Shahlo etgandek. Uzoqroq davom etishini istardim.
Ha darvoqea. Shahlo aytgan serial "Mag'rib tunlari" deb ataladi. "ming bir kecha yohud Shaxrizoda ertaklari"ni zamonaviy ver. Hop "shut"ning ismi "Baq-Baq" bo'ladi.

5 Farrux   (14-Янв-2012 10:59)
E qoil Loading hammasi esizda ekan a)) biggrin

6 Nur_Horazm   (14-Янв-2012 11:40)
Hamma ijodkorlarga omad tilashdan boshqa iloj ham yo'q..:D

7 pink   (14-Янв-2012 21:37)
mix bo'pti de, aa reklama qilishvotudi

8 nusrat8182   (14-Янв-2012 21:55)
vuxa-xa-xa-xa-xa buyog'i tanish bilishchilik uzurullo vuxa-xa-xa qatan topas aka shunaqa gaplarni.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 36
Мехмонлар: 36
Рўйхатдагилардан: 0