02:37 Хаж пулидан махаллага сув келтирган оила | |
14-ноябрь куни соат 21:15, "Ёшлар" телеканалидаги "Ёшлар студияси" томонидан "ЗАМОНАМИЗДА ҲАЛИ ҲАМ САҲОВАТПЕША ҚАҲРАМОНЛАР ҲАЛИ БОР!" кўрсатуви эфирга чиқди.
лойиханинг фидоий фаол иштирокчиси Гулсум Азимова ва энг кўп қон топшириб келаётган хамда жонкуяр тарғиботчи иштирокчи Сирожиддин Саидхон иштирок этишди.
Ёдингизда бўлса, 1-июнь Фахрли инсон 5-йиллик байрамига бағишланган "Миллий Тв" ва "Му5" телеканалларидаги репортажларда камина лойиха муаллифи ва ташкилотчиси иштирок эткандим, бироқ , бу тарғибот лойиха жамоаси катта бўлгани сабабли, келгуси кўрсатувларда лойиха ходимларини хам таништиришни ният қилгандим. Жумладан, яқиндагина "Му5" телеканалида "Unisef" билан хамкорликдаги "Жамият ривожида ёшларнинг иштирокчи" деб номланган кўрсатувда "Сайёдмедиа" МЧЖнинг рахбар ўринбосари ва "Фахрли инсон"нинг яна бир ташкилотчиларидан Шахло Қодирова қатнашганди.
Биласизми, шу кунги "Ёшлар" телеканалидаги кўрсатувни кузатиб, ягона рақам асосида мобил компаниялари ёрдамида пул йиғиш ғоясини билдиришганида кулдим. Негаки мана неча йилдан бери бу нарса бўйича бормаган ташкилотим ва ёзмаган жойим қолмади. Хусусан, "Билайн", "Узмобайл" рахбариятидан то Вазирликкача ёзма таклифларим турибди. Қизиғи ,фонд очсак ёрдам беришни айтишгандию аммо, кўриб турганингиздек шахар бўйлаб хайвонларни мухофаза қилиш фонди бор аммо инсонларни ўлимдан асраш керак бўлган фондимизни турли бахоналар билан очишга қаршилик кўрсатишмоқда. Эфирдан туриб гапириш осон, худди бу нарса бошқаларни халиям миясига келмагандек, бироқ ким рухсат берарди? Ким ёрдам берарди? Неча маротаба ижтимоий тармоқларда шундай фонд очишга хуқуқшунослардан тортиб мутасадди идоралар ходимларини ёрдамга чорладим... Хаммаси гап ва ваъда билан ишонтиради... йиллаб! Идораларга расмий хат билан борсанг, "Бизда хали бундай қилинмаганку" дейиш бахона... Лекин қачондир бошлаш керакку! Қон акцияси дунё миқёсида бор аммо, бизни Республика тарихимизда бўлмаганди ва биз нодавлат бир волонтерлик хуқуқида бошлаганимизни хали хам хазм қила олишмаяпти гўё. Айниқса бу лойиха 5 йил мобайнида кенг кўламда бўлиб, катта тантана билан ўтказилиб, етарли натижалар бераётгани айнан давлат ва балки соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан ўтказилмагани ва уларни эътироф этиш фойдасига бўлмагани учунми, тўсиқлар етарли...
Хуллас, кўрсатувга қайтсам, бир қанча савоб ишларини амалга ошираётган ва шу бир савоб йўлидаги лекин турли кўринишда хайрия ишларига бефарқ бўлмаган саховатпеша қахрамонларни воқеалари билан танишиш менга жудаям қизиқ бўлиб, шундай инсонлар билан бир қаторда кўрсатувда лойихамиз хам қатнашганидан росмана хурсанд бўлдим. Кўрсатув давомида айтилган ва телефон орқали мулоқот қилинган воқеа: Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Ўртақишлоқ махалласида яшайдиган Мамарасул Камолов турмуш ўртоғи билан хаж сафарига пул тўплаган бўлиб, хаж сафарига кетиш учун навбат етганида ушбу пулларни махалласига тоза ичимлик суви келтириш учун сарфлаб, 2300дан зиёд ахолини сув билан таъминлагани мени таъсирлантирди. Менимча бу хаж сафаридан кечишга арзигулик улуғ иш қилинган бўлса ажаб эмас.
Кўрсатув ижодкорларига ва мана шу ғояни эфирга олиб чиққан барча ижодкорларга хурмат!
Кўрсатувни тўлиқ тури ушбу видео изохидаги манзилда.
Суратлар муаллифи Сарвар Қамбаров | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 3547 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |