Ким жаррохга пластик хирургия қилиб чиройлик бўлиши учун, ким фотошопда хеч бўлмаса суратим чиройлик бўлсин-деб пул берадию, ким бўлса пул бериб, бутун Республикага "бадбашара" тарзда ўзини кўрсатишга мажбур.
Тушунмадингиз а?
ЎзтВ, хусусан, Ёшлар каналига бугун кўзим тушиб қолди. Бу хам бўлса бир ташкилотга кирганимда Гулсанамни овози эътиборимни тортди. Янги йил учун суратга олинган Ёшлар стилидаги клипда энди бу хам. Гулсанам кўприкдамией, хуллас бир жойда туриб куйламоқда. Аввалига, нахотки клипга эътибор бермайдиган Гулсанам, бир чиқарган клипи шу бўлса?-дедим. Ундан кейин Ботир Қодиров "Алдамадим"лаб чиққанидан, бу янги йил учун Ёшлар версиясининг, байрамона видеолавхалар кетма-кетлиги эканлигини фахмладим. Кимга байрам, ким эса шартта ўзини кўриши билан чопиб бориб ойнага қараб, "Кто на свете всех милее, всех румяней и белее?" саволини берган. Гулсанамни яқин кадрдаги юзига қараб...эссизгина Гулсанам деб юбордим. Хаётда кўп кўраман, ёш, чиройлик қиз...
Ё бизларни камераларимизга "бадбашаралик" фильтри қўйилган, ё эфирга узатилишда шундай фильтр туради. Ё атайин "+25 ёш қаритиш" ва "Античирой" линзалари фақат шу каналларимиз учун махсус тайёрланади. Балки, чироқчиларимиз кўча фонарьларидан фойдаланишармикан?
Нима учун Марказ ёки ЎзтВдан бошқа каналларда одамнинг юзи хеч бўлмаса(!) нормал равишдаю, буларда жуда бир хунук кўрсатади? Чироқми, "чувствительность"ми билмадиму, лекин нахотки ахамият бермагансиз, ЎзтВ камераларидан одамни юзи жуда хунук кўрсатилади.
Технология одимлаётган бир пайтда, нахотки давлат телеканаллари сифатли техника билан таъминланмаган? Ё улардан фойдаланишни биламайдиган ишчиларми? Яна ўша гап, ёшларга ўрин йўқми? Унда эски ишчиларни малакасини оширайлик, ахир бутун бошли Республикага эфир кетяптику.
Янги йил учун эфирга чиқишдаги "соққакашлик" "ставка"лари шоу-бизнес оламига жудаям таниш, очиқ гап, ўзим хам бир вақтлар гувохи бўлганман. Янги йил сонида эфирга чиқиш 500дан 1000 кўкигача. . Каналига қараб. Албатта хаммагаям эмас, рейтинги баланд ва машхурлардан олинмайди. Қани энди шунга яраша жуда бир зўр шоу қилишса, бу майли, бу хақида кўп гапирилган, бефойда. Давлат телеканалларимиз қайсидир даврда ижод тарафлама қотиб қолганкуя, лекин, пулини олганга яраша, хеч бўлмаса фильтр билан юзни тўғирлаб, ёки монтажда ана мингта дастурлар бор "одамбаша"рароқ қилиш нахотки қийин? Хеч бўлмаса аслидек қилиб.
Муаммо! Тўғри, шартми?, хеч ким нолимайдику-а. Нолибам кўрсин кейин шу каналда чиқармикан?)))
Хуллас, ким ТВМга чиройлик клипларни айлантиргани пул тўлайди, ким эса бошқа каналларга хунуклик учун пул тўлайди. Фарқи албатта қайси бири кўпроқ аудиторияни ўзига жалб қилишига боғлиқ. Республика миқиёсидами? Унда узр, бир шартимиз бор, қозондан йўғини хам чўмичга чиқарамиз.))
Ривожланийлуууу, соққаниям инсоф билан, халоллаб олийлуууу)))
|