Кундан кунга бадиий кенгашлардан нолиётган ижодкорлар кўпаймоқда. Афсуски улар эътироз билан сайтга чиқиб ўз номларини айтишни исташмайди. Сабаби эртага бадиий кенгашнинг тартибли бетартиб қора рўйхатига тушишни исташмайди.
Бир клипни яратишгача бўлган мехнат албатта бахона бўла олмайди, мухими сифат ва шу клип номига лойиқлик.
Лекин на Ёшлар каналининг ва на Марказнинг бу борада аниқ бир қоида тартиби йўқдек. Марказку майли хусусий канал, лекин Ёшлар канали ўзи асли ёшлар учунми деб жудаям кўп ўйланиб қоламан. Асосан 50дан ошаганлар учун гўё.
Бир ижодкор:- Тушунмайман миллий тарзда клип олдик, хаммаси миллий, зирагию декорациясигача, мусиқа хам, матн хам ғазалдан олинган, Ёшлар бадиий кенгашидан ўтмади. Сабаб? ЙЎҚ! Бу канал хеч қачон сабабни айтмайди, нега? Ижодкорларга қатариши керак бўлмаган хатоларни айтиш керакку. Масалан ТВМда бу хақида айтишади керак бўлса маслахат хам беришади. Ёшлар канали эса ғурурли жимликни салобат деб билади гўё.. Ижодкорларни ижодига эркинликни сиқади.
Хонанда: -Бир қўшиққа бир клипни иложиси йўқ бўлиб қолган. Агар Республика миқёсида айланишни истасангиз Ёшлар каналига хос ёпиқ либосда ва миллий йўналишда бўлиши керак. Брендлик канал ва оммавийси ТВМда эса...шу очиқроқ либосда бўлиши керакми энди дейманда...
Бир продюсер: -Твмда сифатли клипимиз муносиб бахоланмагани ва паст категорияда ўтганидан ачиндим. Бу клипни сифатини кўрсангиз эди... Эрта тонгдан канални ёқиб айланаётган клипларни кўраману ёқа ушлайман... Нега хамма хушидан кетаверади, шифохонага тушиб қолаверадимией сабабсиз... Бирбало овоз ва мохиятсиз клиплар. Гитарист бола ва гитара чалаётган қиз клипи сийқаси чиққан равишда промада, лекин маънони экспертиза қилсангиз хам топмайсиз. Рух билан учрашганми, ё йигит рухий касалми умуман тушунарсиз. Мана шу клиплар хам А категорияда эканлигидан ажабланаман. Хусусий канал бўлса, майли бизгаям фалон нархни атсин, хеч бўлмаса сифатлироқ клиплар хам тенгма тенг айлансин.
Очиқ айтаман, баъзи клиплардан кўнглинг айнийди, яна тўхтамай айланади. Гап пулда бўлса берамизку биз хам, шунга яраша дидлироғи кўпроқ айлансин ўртоқлар.
Райхон: -Давлат телеканалларига хам клипларимизни берамиз. Намойиш қилмасликлари у каналларни ўзини истаги билан боғлиқ. Хамма каналларни севамиз, шунчаки бизни ёқтиришмайди (кулади)
Ёшлар каналини номини аллақачон ТАРИХ ёки МИЛЛИЙ деб қайта номлаш керак, сабаби канал формати хам ундаги айланиши керак бўлган клиплар хам шу номга лойиқ. Менга қолсаку умуман ПРИМИТИВ деб қўйган бўлардим тўғриси!
Тушунарсиз холат эса бир каналга мос тушган клип бошқасига тушмайди. Ижодкорлар хар бир канални формати учун алохида клип яратишга мажбур.
Яқиндагина бир хонанда Марказга берган клипи миллий охангда бўлишига қарамай Ёшлар уни олмаган. Улар қайта соф миллийча янада эскичааааа ээээски қилиш керегийди)))
Кейин Ёшлар каналига мослаб янада эскииии қилиб клип суратга олиб топширишди, йўқ ўтмабди...
Миллий қадриятлар ва урф одатларга хурмат мажбурий бўлиши керакмикан? Шундоқ хам у азизку.
Нима учун келажакка қараб эмас, орқага ээээски бўлиб ривожланиб йўғэ, қотиб қолиб яшаш керак?
Ўтмиш хурмати бўлса, унда тош давригача қайтиб теридан либосларга ўраниб тошни тошга уриб турганни клипга олишниям тарғибот қилайлик.
Тўғрисини айтайми? Яъни якуний хулосамни: Менинг шахсий ва балки субъектив фикримча ЁШЛАРГА жой бериш керак!
Бугунги даврни ўтмишдаги, ўтмишни ижобийдан холи форматидаги одамлар бошқара олмаса керак. Шу бадиий кенгашми рахбариятими хулласде.
Йилдан йилга институтларни минглаб ёшлар битириб чиқишмоқда, лекин идоралардаги пенсияга чиқишлар ундан юз баробар камдек кўрсатгичда... афсуски жойини беришни истамаган амақилар касрига ёшлар чет давлатларига кетишга мажбур!
Нотўғрими? Мени қўлимда бўлса хар ўн йилда одамларни мансабини алиштирардим. Сабаби янги ишчи хамиша чаққон ва хамиша ўзини кўрсатишга уринади. Қорни чиққач эса креслога қапишади қолади. Уни онги хам шу тариқа қотади.
Прогресс керак!
Ривожланиш!
Алишиб туриш!
Таққослаш!
Ёшлар бўлган келажакка хам имконият в конце концов!!!
|