00:24 Тв бадиий кенгашига тахлил. | |
Бу мавзуни кўтаришга, 6 декабрь кунги "Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган 1980 йилги устоз актерлар иштирокидаги "Ёз хангомаси” миниатюраси туртки бўлди, зеро унгача тўлиб бораётганди аслида. Сўз бошиданоқ , танқидий тахлилларим у устоз актерларга эмас, эфирдаги бадиий кенгаш ва шунга алоқадор мутасадди ташкилотлар нормативларига қаратилгани хақида огохлантирмоқчиман! Умуман олганда, устозлар хурмати албатта ўз ўрнига, вахоланки , бир неча устоз санъаткорларимизнинг чегарадан чиққан қилиқларга хам кўз юмилган холатларни хамма билади. Фақатгина, нима учун қайсидир устоз санъаткор учун жазолар қўлланиладию, қайсилари учун йўқ? деган савол хам мавжуд! Ха , энди шу лифтни ушлаб чўзаверарканда дейишни ўзи нотўғри, буни тарихдан ўчириб бўлмайди, айниқса жазоланмаганларни таралабедод юравериши бошқа хамкасбларини аламини келтириши табиий ва ўринли! Тўғрида, кимдир аччиқ гапи учун "запрет” бўлиши мумкин, кимлардир сал очилиб қолган юбкаси учун дейлик, аммо бутун бошли мини фильм қахрамонлари қилиқлари эса устозлик ва (балки) унвон қалқони ортида яширинганча юраверади. Майли, бу алохида мавзу(дир?). Давлат телеканалларида кўриниш санъат олами учун жуда қийин бўлиб қолгани, яна ёши билан хам ўлчанадигандек. Мисол учун , юқорида устоз актерларни биттагина трусикдаги, икки эркак бир-бирини лабидан ўпиб қўйиши, нариги сохилдан жононларни таклиф қилиш, у жононлар хам учиб келавериши бу норма ва кулиш керакдир, аммо оддий клипдаги ёш йигитларни хам торси, киндикдан бўйингача очиқ холати мумкин эмасдек. ТВМда бундай тушунчаларга бироз бўлсада эркинлик ва балки теран фикрлик билан қараларди. Давлат телеканаллари бадиий кенгашига эса, паранжига бир қадам либос бўлиши, иложи бўлса Сурхондарё ва бошқа вилоятлар фолклери ва албатта ёши ўтган бўлиши керакдек. Нима учун бунақа қоида ва тартиб тушунарсиз? Рости, худди махаллийчилик бордек телеканалимизда. Ўзбекистон бу фақат Тошкент дегани эмас дейишадию, аммо телевидениемизда Тошкентча нарса мутлақо, умуман йўқдек. Нима учун эфирдан вилоятнинг турли сўзлари шева деб аталадию, Тошкентчаси эса тил бузишга киради? Ғалати а? Худди Тошкентни тарихи йўқдек, униям лахжаси, тили ва шеваси яшашга хақлику! Бор шахар ку! Бор тарихку! Яна пойтахт хам! ЎзТв каналлардан эса фақат вилоят шевасидан қўшиқлар тинглайдигандекмиз. Хозир мени махаллийчилик қиляпти деманг, буни эфирни кузатиб уларга айтинг! Ман ажратмаяпман, ман ажратилаётганига кўрсатяпман холос. Эфир нормативларини яна тахлиллар эканмиз, бадиий кенгашдагиларнинг қарашлари эски пайтлардагидек десак, у пайтлардаги ана хажвий юмористик "Ёз хангомаси” миниатюраси зиддият туғдиради. Яна бир тушунарсиз мажбурият охангидаги кечаётган қўшиқлардаги юрт тараннуми хақида. Бу албатта ифтихор, зўр , ажойиб, аммо зўрлаб ва мажбурият эмаску! Худди бир комплексдек бир нарсани бот-бот куйлайверса нима мазаси ва нима хақиқати бор унинг? Хеч қайси мамлакатда ўз юртини шу қадар кўп куйланганини кўрмаганман. Сон даражасида яхшидир, аммо сифатчи? Клип лавхаларда яна ўша Юнусободдаги телевишка минораси, кўчалар, Чорсу бозори, майдондаги хайкаллар .... Биронтасига ишонмайсиз. Сабаби чин дилдан куйланмаётгандек. Ижод илохий нарса, у таъсир қилмаса, демак, у дилдан эмас. Ёшлар нима қиляпти кейин? Шартта, тап-туп этиб Ватан хақида куйлаб, эфир ва майдонга ўтиш учун чипта сифатида НОМИга куйлашяпти холос. Нима десанг, ха ана Ўзбекистон ва Ватан хақида куйласанг бўлди... Шифокорлар хақида куйла, таксистлар хақида куйла, тадбиркору мардикорлар хақида куйла... Фақат Юлдуз куйлаши керак а? Бор нарса ва халқ дардини ким куйлайди унда? Ватан, юрт бу қон-қонимизда, жон-жонимизда, ундан исталганича чипта сифатида юзаки фойдаланиш мумкин эмас! Энсаси қотади одамми, очиқ гап. Ватан хақида куйлашни юки оғир, маъсулияти жудаям катта бўлиши шарт! Сан, юрт ва Ватан хақида куйлаяпсан ахир! Куйлаб бўлиб, тўртта бегона одамга аввал эшиттириб кўр, кўзига ёш келмаса, эти жимирламаса ва хисланмаса ўчириб ташла, чиқарма халққа! Эфир мавзусига қайтамиз.
Рости хам, балки (!) бадиий кенгашдагиларни комплекслари оғримаслиги учун гўзал , ёш ва чиройлик бўлиш керак эмасдир? Узр, бу норматив эмас, буёғи энди психологик комплекслар туркумидан бўладику. Ха, борини кўрсатадида. Ёшликни ўзи гўзал, тв нима учун керак? Катта бир китобми, ё хордиқ олиб, кўзларни чирой билан озиқлантиришми? Кўп маротаба айтганман, яна қайтараман, дарс учун мактаб ва институтлар бор, китоб хам ўз ишини қилсин, аммо тв олдига инсон аксарият холларда хордиқ учун келади. Ана шу дарсликлару ташвишлардан бўшаб, сал ёзилай ва дам олай деб ўтиради. НатГео, Дискавери, Техно ва бошқа ўз форматига эга твларда олаверсин исталган илмий ва географик изланишларни. Биздаги тв каналларида мутлақо формат деганини ўзи йўқ! Бир икки аниқ номланиш билан қўйилган тв каналларимиз очилдию, ундаги форматига мутлақо зид намойиш этилаётган нарсалардан ажабланиб, эътироз билдирганларни гохо эшитиб қоламан . Чунки ўзим кўрмайман, сабрим етмайди. Аввало у каналларни кузатишга қизиқишам йўқ , шу сабргача жараёнга чидай десанг. Бир икки кўзим тушганидаёқ, бошқа қайтиб кўришга қизиқиш йўқолиб бўлганди)) Биздаги каналларни формати бўлмагани учунам , формати бор таналарни кўрсатишни исташмайдими дейманда)))) Экрандан яхши қомат кўрсатишни фақат шахвоний тарғиб деб тушуниш тўғримикан? Ўша қомати яхши бўлганни кўпроқ кўрсатса, балки , семириб кетаётганлар, ва унинг оқибатларидан азият чекаётганлар учун тарғибот турткиси бўлар? Мен хозир шахвоний ёки уятсизлик хақида эмас (!), ва танаси керагидан очиқликни айтмаяпман(!), аммо, бадиий кенгашдаги чегаралар жудаям чуқурлашиб кетгандек назаримда. Албатта эфир бу гипноз, ундаги тағибот ва қайтарилиши мумкин бўлган, хамда олдини олиш керак бўлган қоидалар хам негизда бўлиши шарт. Бироқ, тарози тенгроқ ва уйғунлашув мантиқийроқ бўлиши керак. Фақат ёш, стаж, устозлик даражаси , унвон ва мавқе билан ўлчанадиган бўлса, ўша нарсалар сохиблари талтаймаслигига қани кафолат? Қариб қуюлмаганлар камми? Ёш программалаштирилган техника бўлмаса, ёки авлиёлик хислатини бермаса... Нима учун стаж ва ностальгия тушунчаларидан кир қидиришмайдию, бугунги даврдаги ва балки келажак учун бўлаётган нарсаларга чекловлар жудаям қатъий? "Олмача анорингга балли” ва "Қурбон ўлам”даги "Сийнаю соқинг” каби иборалари, қани, бугунги ёшларни қўшиқларида учраб кўрсинчи? Запрет!) Ё биргина "Маша” деган қўшиқ учун жазоланган Жасур Умиров намунаси камми? Мавжуд бўлган исм, нима қилибди Маша бўлса дейиш мумкин. Жасур Умиров ва "Маша”га ортиқча тўхталмаса хам бўлади, зеро унинг "запрет”ига фақат бу қўшиқ эмас, балки, (билишимизча) бошқа яна қатор сабаблари хам бор. Булар орасида Ўзбекистон хақида куйланмаган қўшиқ хам бўлиши мумкин)) Жасур шунчаки ватанпарварлик рухида хали хисланмаган кўринади. Бу хақида юқорироқда етарлича тўхталдим, хозирча чекловларга химоя қобиғини ўтаётган ғалати нарсалар хақида давомласам. Масалан, ностальгия тамғаси ўтмишнинг (балки) хатоларига қалқондек... Ха, бўлар иш бўлган, "зато” улар халққа севимли дейсизми? Унда нима учун, хануз халққа севимли Юлдуз Усмонова халиям "Истиқлол” сахнасида эмас? У ностальгия эмасми? У хам ностальгия! Кечаги, бугунги ва албатта келажак учун бўлган тирик афсона! Ё тирик бўлгани учун мумкинмасмикан? Нимадир қаердадир "диди-диди” деганини унута олмаймизу, 80 йилларги бугунги қоидаларга тўғри келмас кўринишлар эса, эфирга қайта чиқарилаверади а? Ўша миниатюрадаги хозир бизлар билан бўлмаган актерлар бор. Балки запретдан хам чиқиш учун ўлишни кутиш керакмикан, тавба... Умрилари узоқ бўлсину, аммо, ўлим хақ, агар Юлдуз Усмонова тақдирида ёзилган ёшни ўтаб бўлгунча запретдан чиқмаса (Худо кўрсатмасину) ўлимидан сўнг , албатта хамма тв ва радиоларда бонг урилади, вой санъатимиз, фахримиз деб! Кўча ва қандайдир ташкилотлар номиям берилар. А толку? Ўзимизни кулгуимизга ўзимиз қоламизку. Хуллас, мансабга қорин ярашар деганлари тўғри шекилли. Лекин халқдаги "Семизликни қўй кўтарар” деган мақолам борлигини инобатга олса... Нима хам дердик, хурматли ёш ижодкорлар, қаринг, шиддат билан қаринг, қорин чиқаринг ва кейин клип суратга олдириб, истаганингизча давлат телеканалларида промо қилинг! Ха, унутманг, хеч қачон ривожланманг, янгича мусиқа ва йўналишларни келажак учун яратишга вақтингизниям, кучингизниям зое кетказманг, бунинг учун ўтмишдаги қилинган хаммаси бор! Инсоният фақат ўтмишни қўлдан қўлга бериб келавериши керак(ми?). Тавба...атрофда эса янги қанчадан-қанча янги нарсалар ихтиро қилиб, компютер, мобил телефон, вайфай ва хоказолар халигача келажак учун яраляптию, биз эса фақат ўтмишни тарғиб этамиз. Ўтмиш бу хотира, у азиз ва абадий. Лекин давомий эмаску! Яъни ўтмиш келажакда хар тарафлама давомланиши керакмаску. Ёд олиш, қадрлаш, унутмаслик бошқа тушунчаларку. Рости хам, нима учун бизлардан янги кашфиётлар қилинмайди? деб савол берсангиз, жавобини хам шундан олсак бўлар? Бир-бирига чамбарчас боғлиқ идеологиялар натижасидир? Ўзга давлат ва миллат инсонлари авлиё эмас, улар хам оддий, сизу биз каби инсонлар, лекин улар қанча нарса келажак учун яратди? Биз хануз 80 йилги ностальгияга кулишимиз керак. Йўқ, шахсан манга кулгулик эмас, ғирт бачкана ва мантиқсиз миниатюра! Ундаги актерлар ва уларнинг махоратини хурмат қилиб ардоқлайман холос! Бадиий кенгашдагилар менимча юморни хам ривожлантириши керак бўлган даврда эканликларини кўпроқ атроф мухитни ўрганиб , фикрлашса яхшироқ бўлармиди? Юморда долзарбликни қизиқчиларимиз яхши эплаб келишмоқда. Миниатюралар бу ўтмиш, келажак учун разминка бўлган холос. Балки керагидан "олиб қочиш " учун керакли маневрдир билмасам.... Айни дамда артистларнинг ягона умиди бўлиб турган "Наво” каналига кўзлар тикилган. Аммо халқдан кўра шоу-бизнесиники холос. Атрофдан эшитишим бўйича кўпчиликка хозир Кинотақдим канали жудаям хуш келмоқда. "Наво” канали хозир мувозанати аниқ эмас, деярли тест холатида бўлгани учун ундаги аралаш-қуралашликни танқид қилиб бўлмайди. Қани вақт ўтсинчи, кузатайлик, зора ТВМ ва давлат телеканалларидаги бадиий кенгаш нормаларидаги ўрталикни ололса. Умидде буям. Умид сўнггида жон берадику) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 10990 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 32 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |