Бош сахифа » 2013 » Январь » 6 » Халқни оми деб билдингми Озодбек?
11:11
Халқни оми деб билдингми Озодбек?
Бугунги якшанба мухлис минбарининг  иккинчи минбарда эътирозлар кўриб чиқилади.
Озодбек Назарбеков хақида бирдан хаммаёқда эътироз ва танқидлар эшита бошладим. Одноклассникида кўп ёзишди, аввалига ахамият бермадим , шунинг учунам 5000 дўстлар орасидан уларни хозир излаб топишим мушкул. Бугун яна бир мухлиса хатини олдиму,  твиттердан бошланган бу мавзуни эсладим:  

@Intizorxon "Özimizni qiynab nima qilamiz, jonli ijro qilib!"- Xalq artistini gapi:-)                                
 
 Muhammad Akbar ‏@Noanium
@Intizorxon bu ko'rsatuvni @SayyodUz ko'rganmikinlar?:)
 
  Sayyod.Uz ‏@SayyodUz
@Noanium @Intizorxon иби? кайси бири экан Инти?
 
  Интизор ‏@Intizorxon
@SayyodUz Санъатимиз қироли!!!
 
 Sayyod.Uz ‏@SayyodUz
@Intizorxon Шерали Жўраев? Фаррух Зокиров?
 
  Muhammad Akbar ‏@Noanium
@SayyodUz @Intizorxon topolmadiz:) Nazarbekov)))
 
 Sayyod.Uz ‏@SayyodUz
@Noanium @Intizorxon ьиринчидан унга қиролликка йўл бўлсин. иккинчидан ишонгим келмаяпти, балки хазилдир?
 
  Muhammad Akbar ‏@Noanium
@SayyodUz @Intizorxon TVM dagi Ochiq oydin ko'rsatuvini yangi yil sonini ko'rmadizmi?
 
 Sayyod.Uz ‏@SayyodUz
@Noanium @Intizorxon қиладиган ишим йўқми тв кўрадиган... Индаллосидан олинг гапни, хўўўш хазилмидики?
 
 Muhammad Akbar ‏@Noanium
@SayyodUz @Intizorxon uzr tv ko'rmasligizni esdan chiqaribman:) lekin hazil ma'nosida gapirilmadi. Jonli ijroni maqtadi fon. yomonlamadiyam

шу бугунни ўзида олганларим: Одноклассникидан Жоха:
 
салом сардор. озодбекни курдизми хозиргина твм дан чикди....  
очик ойдин дастуридан
 
нима эмиш хама жонли ижро хакида гапирадию 
уша бита иккта гапириб куйганлар санатни фаркига бормасмиш 
шуну у.н айтмасмишлар тшунадиган одам йукмиш
 
илтимос шу курсатувни топиб куринг 
чота ссссеееемммирриббб кетибдилар 
халкни агоротига тош отвотию.....


V a k i l Юсупов

ассалому алайкум! сайтингизни купдан кузатаман хамма янгиликларни sayyod сайтидан эшитамиз оиламиз блан биз купдан бери Россияда яшаймиз сатга гап йук яхши ёмон янгиликларни хабар киласизлар ман онда Озодлик радиосинихам эшитаман узбекча булгани учун уларда факат (негативное отношение) биз ватанни согинамиз бизга жуда огир насибамиз кушилган экан бу юртларда биз келганда мардикорлар йук эди ! мана мани кунимдаги мавзу чикибди сайтингизда ман якинда концертга 5000р бериб Озодбек Н концертига тушдим ман пулга эмас бу инсонни Халк артисти номига ачиндим гирт фонаграмма булди яни очикчасига бир узи Сардор сиз яхши тушинасиз Тошганда канча пулга билет 5000р бу жуда котта шу пулга жонли яни икки созанда олиб келганида бизхам дам олардик ! ман кушниларимни олиб боргандим ростанхам мактаган эдим улар кулдилар как так этот человек народный артист деишди каран бутун узбек номига канча гап САНАТ НОЗИК ЭКАНИНИ ОЗОДБЕК ХОР КИЛМАДИМИКАН?УЗУР

 

Яна одноклассникидан Леди:  nechkundan beri 1 ta narsa tinchliy bermyopti yengi yil kuni tvmda OChiq- oydin  korsatuvi Ozodbek Nazarbekooov bn bo'lib o'tdi Dilbar Oxunova xamkasbiz rosa sovolla bilan qiynadila Ozodbek akani nu manga yoqmagan 2 ta narsa bo'ldi balki saytda yozarsiz balki bilmadim savol bdi- nega jonli ijroda koncert bermiysiz diyilganida boshqa sa'natkorla jonlida berishvottiku koncert diyilganda(vuuux yaxshi savol  divordim) mega yulduz janoblarini javobidan shunaqa ajablanibtashadim shunaqa jaxlim chiqdi..... nimamush bizani xalqimiza farqiga bormidi jonli koncertni shunichin faneraaani uramiz qabilasida gapirdila ... kere bo'lsa qarsekni so'rab oladigan xalqqa jonli ijrodiigi kancertmi?
 vi choooo digandeee qarab qoydilayuuuu nima bu bilan bizani xalq baraan chunmidi jonli ijro bilan fanagrammani dimoqchi bo'ldilami ?
 mana misolchun Jahongir otajonovni jonli koncertlarini olsek xalq qarsek chalish tugul avaaaciiiya bo'lib ketdikuuu qancha payt toxtalmasdan qarsey chalindi koncertdan keyin nega endi farqiga borilmasakan judayam farqiga boriladide jonli koncert bilan faneraaani xalq amoooqmaskku yoqmagan narsasiga kaneshna chapeyam chalgisi kemiy esnaab otiradideee odam megayulduz shunaqa deb turgandan keyin yengi tandirdan chiqvotgan yuldizchala nima desin? Fatvoni buyodan bunaqa berilgandan keyin jonli shartmas jonli muximmas deb  gappi burish uchun biza to'yda ashula etsey odamla eshitmiyy ovqat yeeb o'tiradimish- iya san'atkor bo'lgandan keyin pasti balandiga achchiq chuchugiga konish keremasmi? 

osha qilinvotgan "xizmat"  bepul masku disk qoyib suratini nomoyish qilib ketish ham malolmi shunchaliy? undan ko'ra xalq quruq suratga pul to'lamasdan 1 ta dj ni obkelib qani Ozodbekni qo'yvor qani palonchini endi pistonchini aylantir digani yaxhsimasmi?
sizzi fikriz qanaqa bunga? nima dis? shunaqa o'nak bo'lishlari yaxshimi? xar qaley xozircha O'zbekistonimizani mega yulduzlarilaaa



Мани фикрим оддий: "Нимагадир" арпа уни бахонаю, "Плохому танцору хам "нимадир" мешает)))
Фикрингизга қўшиламан, замонавий тушунча приколида буни "форточка излаш" дейилади.

Бахонанинг сабаби бўлмайди (с)

Озодбек концерт зали билан тўйхонани, ёки мажлислар зали билан  адаштириб юборганлиги, ўзига бўлган бахони керагидан юқорироқ қўйиб юборганлигида деб хисоблайман. Хурматталаб бўлиб одамларни овқатланишидан тўхтатиш учунам ШУ ДАРАЖАДАГИ САНЪАТИ ёки санъаткор бўлиши керакдир?
Нима учун биргина ўзимиздан аввал айбни ахтармай, шартта катта аудиторияга ташлаш керак?
Тўй хизмати бу концерт дастуримаску. Концерт дастурида кимдир хот-дог чайнаб тинглаяптими танбех берсанг арзир, БАЛКИ! Бу хам балки, сабаби сиз кимсиз? 
Хонанда! Сизни ишингиз куйлаш, "развлекать народ!!!"
Халқни хордиғини чиқариш касбингиз! 

Вей, бир икки унвон олиб босар-тусарини йўқотиб қўйишадия. Халқ АРТИСТИсиз, депутатимас!

Сиз бир сенатормидингизки, халқ олдига чиқиб, мухим бир нарсани гапиряптганингизда одамлар овқат чайнаса жерксангиз?
Тўйга халқни хордиғини чиқаришга боряпсиз! Пул қистираётганда "куйлашингизга" халал берсада, индамай оласизларку, нега шунисига хам эътироз билдирмайсиз?

Пулини тўладими, сақич чайнаб эшитадими, овқат еб эшитадими, аввало бу уни шахсий ихтиёри, иккинчи даражада эса сизга бўлган муносабати(!) учинчи даражасида эса унинг маданияти! Ха, ишонаверинг, айнан мана шу кетма-кетликда!
Биринчиси тушунарли, ким тўлаган бўлса шампан виносини ичади деган мақол бор, иккинчиси эса агар асл мухлис бўлса керак бўлса нафас олмай тинглайди! Тўйхонада йиғилган хаммаси сизни мухлисингиз бўлиши шартми?
Балки у Юлдузни ёки Озодани мухлисидир ва принципиал равишда сизни тинглашдан кўра овқатни афзал билар, бу уни хуқуқику! Ё нотўғрими?! Хеч ким сизни тинглашга МАЖБУРМАС! Лекин сиз пули тўланган тўйда куйлашга мажбурсиз! Сизни эшитишадими йўқми бу энди уларнинг танлови!

Санъат оламида шу артистликниям уддалаяпсизлар, лекин кимлардир халоллаб бажаряпти, кимлардир айёрона алдаб.

Озодбек сизни мавқеингиз эса Халқ артисти, шунинг учунам  диққат марказидасиз , шунинг учун хам танқиддиям шу даражаси сиз учун. Ва шунинг учунам сизга кўпроқ уят бу борада! Намунани намунасиман даражадаги инсон, мехнат қилмай овоз қимирлатиб пул топса қани инсоф ва виждон? Жахонгир Отажонов, Ўлмас Оллоберганов хам мажбурмас, унвониям йўқ маъсулият десак, лекин куйлаяптику.

Гапингизни қарангу... Ундан кўра, жисмонан тайёрмасман, устимда ишлашим керак, жонли куйлай оламан, лекин 2 соатликка яхшилаб репетиция қилишим керак, хаммаси олдинда харакат қиламан-десангиз хурматингиз неча карра ошаркин?
Шуку асл хақиқат. Жонли куйлай олишингизни биламизку, кўрганмиз, уддалайсиз, махорат билан.

Мухлислар хақ, сиз халқни ерга уриб қўйибсиз. Ўзбекнавониям хурматига хам оёқ қўйибсиз. 
Бўлмаса улар тарғиб қилаётган нарса бефойда эканда а? Ўша Ўзбекнаво сизга илтифот ила идорасидан ажратган хонага нечоғлик бориб турасиз билмадиму, лекин шу қадар яқин бўлган ташкилотга шу фикрингизни билдирмадингизмикан? Марди майдон жонли ижро фестивалида қатнашганингиз демак илтимосга биноан ва ўз хохишингизга қарши эканда?

Халқ жонлини тушунмаганида Ўлмас Оллоберганов, Жахонгир Отажонов, Оғабек Собиров, Шухрат Қаюмов ва Шахнозларни концертидан шод бўлиб чиқишармиди? Шу концертларда ўтириб кузатдингизми?

 Оёқлар ердан узилибди, касб мохияти ёддан чиқибди. Ерга тушинг Озодбек! Ердаги одамларга ХИЗМАТ қилиш учун пул оляпсиз, кимгадир ақл ўргатиш учун эмас!

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 33216 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 1641 2 3 »
1 ledy   (06-Янв-2013 11:29) [Материал]
Сардор Камилов, сизни Худо панохида асрасин. Оёги ердан узилганни хаммаси хам комета ёки юлдуз ёки бирон учар жисм дейилмайди. Уларга хам инсоф сураймиз.
Фонограммасига чидам юрган халкни оёгидан упса хам кам. Фонограмма оркали пул топиб кутиришгани бошкача. Шу одамни чиройли хисоблаб расмга ёпишиб тушганларга хам хайронсан. уйингга кириб яхшилаб кара, дунёдаги энг чиройли одам сени эринг булади. Озодмас.

2 Rustamjon   (06-Янв-2013 11:38) [Материал]
vuy-vuy-vuy ! ! ! yozolmaganlarim bu yoqga chiqib ketibdi -ku !!! yashang Sardor aka yashang. lekin boru.........

3 hijrona   (06-Янв-2013 11:42) [Материал]
toppa to'gri jonli bersin bir kuni beromiydiyamde ....... bo'lip qolmasin tagin biggrin

4 Abbosbek   (06-Янв-2013 11:42) [Материал]
ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ? Эски Йилнинг шов-шуви Янги йил бошида атрофга ёйилди. Озодбек Назарбековнинг 28-декабр куни Самарқанд шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган концертидан ҳафсаласи пир бўлган мухлисалар хонанданинг кутилмаган қўполлиги ҳақида гапириб берди. (Асл касби юрист бўлган бу аёл исм-шарифи сир қолишини истади.) -Ресторанга тахминан 500 та мухлис йиғилди. Чипталарни 120 000 сўмдан харид қилдик. Дастурхон нозу неъматга тўла. Чипта пулига арзийди. Ташқарида ҳам, ичкарида ҳам ҳаво жуда совуқ эди. Бироқ, совуқ ресторанда Озодбекнинг куй-қўшиқларидан қалбимизни иситишни ният қилгандик. Мухлислар севимли хонандаси билан суратга тушишга ошиқишди. Ахир, улар концертдан кейин хонанда билан тушган суратларини уйларига олиб бориб фахрланиб мақтангиси келгандир?! Мен ҳам энди ўрнимдан қўзғолган эдим, Назарбековнинг микрофонда айтган гапларидан қотиб қолдим. "Суратчилардан аллергия тошади. Контрактимда сизлар билан суратга тушиш учун келишмаганмиз!” деди, у. Кайфияти тоғдек одамларнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Ҳаммаёқ музлагани етмаганидек, одамларнинг қувончи ҳам музлади-қолди. Тўғри, Озодбек нимадандир чарчагандир, ўзининг ҳам кайфияти йўқдир, бироқ, бунга биз мухлислар айбдор эмасмиз- ку?! Бошқача тушунтирса ҳам бўларди-ку?! Кейин костюм- шимдаги мусиқачиларига пальтоларини кийиб олишни буюрди. "Менга сизларнинг соғлиғингиз керак. Айтганча, мен ҳам шамоллаб қолсам, рафиқам бу ерга концертга бошқа юбормайди!” дея, тезда-тезда қўшиқ куйлаб, жуфтакни ростлаб қолди. (Шу жойда бошқа бир мухлиса ўз фикрини баён этди.) -Энди тамадди қилаётган одам ёнига бориб, нима куйлаяпман қани айтинг-чи?- дейди, Озодбек. У имтиҳон олишга келмаган-ку? Одамларни изза қилиш шартмиди?! "Манаман” деган халқ артистлари ҳам элга ҳурматсизлиги учун энди олқиш соғиниб уйида ўтирибди-ку, пашша ҳайдаб?! Нега хонандалар қанча эъзоз кўргани сайин ҳаволаниб кетади? Тўғри улар машҳур. Бу оддий одамлар қалбига озор беришга ҳуқуқ дегани эмас-ку?! Биз қарсак чалмасак, фалон пулга чипта харид қилиб томошабин бўлмасак, улар кимларга концерт бермоқчи?! Бу фикрлардан сўнг, Озодбекнинг қўполлигини тасаввур қилиб кўрдик. Жуда мушкул. Беозор, камтарин инсон шундай муносабатда бўлиши мумкинми? Балким, Назарбековнинг совуқдаги ҳазиллари жуда мухлисларга жуда совуқ туюлгандир? Озодбекнинг матбуот котибаси вазиятга ойдинлик киритди. Унинг айтишича, Озодбек ўша концертни гарчи ташкилотчилар номардлик қилган бўлса-да, мухлислари учун тақдим этганини билдирган. Шартномада келишилган пулни ўз вақтида тўламаган ташкилотчилар куйчининг кайфиятини дарз кетган муз каби парчалаган. Келишув бўйича пул тўланмаса, хонанда саҳнага чиқмасликка ҳақли. Мухлисларининг муҳаббатига муносиб жавоб бўлсин учун, шартномадан кўра, концерт беришни энг маъқул иш деб билган хонандадан айб излаш тўғримикан?! Энди бу ҳақда микрофонда оммага бирма-бир тушунтириб бўлмаса.
Иш бор жойда камчилик албатта топилади. Тирноқ остидан кир қидириш яхшими? Концертини берибдику, куйчи? 120 000 сўмдан чипта сотиб, хонанданинг гонорарини бермаган ташкилотчини топиб, масалага ойдинлик киритишса, мухлислар ҳақиқий садоқатини кўрсатишган бўлишарди! Аслини олиб қарсангиз, ҳамма ўзича ҳақ. Унда айбдор ким? Хулоса ўзингиздан.

5 ali   (06-Янв-2013 11:45) [Материал]
maladets mana buni xaqiqiy tanqid desa bo'ladi xamma gaplarga qo'shilaman happy

6 Ziyokor   (06-Янв-2013 11:53) [Материал]
Ozodbekni san'atkor sifatida ham, xalq artisti sifatida ham bir tiyinga olmayman ham eshitmayman. O'zidan ketib, bosar-tusarini bilmay qolgan. Hozir Ozod ..... uchun rosa so'kinib yozib tashlardimku, har qalay jamoat joyida)) Yaqinda bo'lgan Ozod-shou ni ko'rib qolibman, o'zi ko'rmasdimku, jiyanlarim ko'rayotganida ko'zib tushib qoldi. Nimagayam ko'rdim, essiz shuncha bekor ketgan vaqtim. O'zicha rosa san'atkorlarni ustidan qotgan. Nimamish qanaqadir ajina Ozod-shou ni Zokir-shou qilarmish. Bilmaydiki Ozod o'sha Zokirni ****tukiga ham arzimasligini!) (rosa qayerlarimdir qichib ketib, bir nimalarni yozgim kelyaptiyu, ban olgim kelmayaptida))
Xalq artisti bo'lgandan keyin odam shunaqa bo'pqolarkan. E'tibor bermaslik kerakmikin. Voy Ozod chiqdi, uni qo'shiqlari zo'r deydigan muxlislari ham undan ko'ngli sovib ketadida((
EY OZOD! SENI XALQ ARTISTI QILGAN XALQ BO'LADI, SENI ...... ..... ..... OVOZING EMAS. XALQ SENGA ISHONIB SHU UNVONNI BERIBDIMI, SEN SHUNI OQLAB QO'Y!
Xalq artistlaridan Zulayho mana liftlarda jonli ijro qilyaptiku, Ozod ham biror pana joyda konsert berib qolar))

© Ziyokor

7 Afzalxon   (06-Янв-2013 12:04) [Материал]
o'zini bos OZOD!

8 Superka1017   (06-Янв-2013 12:18) [Материал]
toba O.N bunaqa sozlarni kutmagandim<<<< oldin ham qowiqlari yoqmasdi endi esa vooopwe .....

9 Vodima   (06-Янв-2013 12:24) [Материал]
sardor aka shu mavzuyizga juda katta rahmat aytaman.bu qushiqchi hatto etim bolalar uyiga borib qushiq aytishi uchun sponsrlarga falon puldi berasizlar deb aytgan,ushandan beri man bu qushiqchini hurmat qilmayman smile uzr gapim yoqmasa

10 kasilis   (06-Янв-2013 12:26) [Материал]
vo yomonam udar maqola böptiku lekin qoyil sayyod man kutmodim

11 xasan_uz   (06-Янв-2013 12:29) [Материал]
yaxshi is qilmapti dry

12 xasan_uz   (06-Янв-2013 12:35) [Материал]
Вей, бир икки унвон олиб босар-тусарини йўқотиб қўйишадия. Халқ АРТИСТИсиз, депутатимас///////////////////////// manashu joyiga hands

13 Donix   (06-Янв-2013 12:39) [Материал]
Man Honanda Diganda Hammaniyam Mas Lekin Kopini Qul Dib Bilaman Nimaga Disela: Birinchidan Ula Bizani Pulimizga Toylada Kuylashadi Bizani Pulga Koncert Berishadi Kim Bor Manga Notori Yozdin Diyolidigan. Qoshiqchila U Xalqi Quli Bizani Pulga Bizani Xordiqimizani Chiqarishadi. Ozodbeygayam Atab Ashula Yozish Kere Kak Timati Kirkorovga Etganiga Oxshab. Karoche Ozodbek Damini Osin.

14 nilushka   (06-Янв-2013 12:40) [Материал]
Bitta Ozodmas hadeb bunga yopishvomela bulani kopchiligi shunaqa dumog'i osmonda shu sanatkorlani ortaga chiqvolip mikrafonni ovolip aqil orgatishini shundo yomon koraman ashuleni et sani gainimas ashuleni eshitadi birovga yoqadi birovga yoqmidi afsusku katta katta sanatkorlani orasidayam shunaqa medaga tegadiganlari bor bulaga bitta quloni rasimini sopqo'ysen boldi qarap gapirip o'tirvuradi

15 Фарход   (06-Янв-2013 12:56) [Материал]
Озодбек тугри гапни этди. Пули туланган ашуласини этадиде диган гапдан маданиятсизлик хиди келади!!! Хакикат шуки олдин мухлисларни оёги ердан узилди кейин эса санаткорларни, хозир хамма осомнда!!!

39 qoplon   (06-Янв-2013 17:00) [Материал]
Fikrizga qo'shilaman

49 nicole   (06-Янв-2013 19:49) [Материал]
to'ppa to'ri! odamlaga chunmiman nma ula san'atkorlani farishta ili o'zga sayyorali db o'ylashadimi bilmiman. ulayam oddiy odam bizaga o'xshagan, uladayam oddiy odamlada tez-tez uchrab turadigan mensimasli, kibr-havo, va hokazo qobiliyatla uchrab turadi. Tak wto vse normalno! Man Ozoddi fanatimasman! i vabshe o'zbecha musiclani umuman eshitmiman agar adashib eshitib qomasam - bekorgamasakan happy

16 Shuxa   (06-Янв-2013 12:57) [Материал]
Wuncha tanqidni Ozodbemi yo ulani adminstratorlar oqisharmikin? Bu masalaga kottaro etibor b.n qaridigan nazorat qilib saralidigan qanaqadur davlat orgini darajasidagi muosassa tashkil qilish kere. Chunki bötta faqat ozodmas ayrim"YULDUZCHALA" kopayib ketgan. To'y hashamlada hamma qowiqchila fanagramma etadi. Aslida 800$ 1000$ ogandan kegin etadigan 4ta awulasini jonli etiw kere ter tokib pulini halolavoliw kere. Mikrofon uwab og'izni qimirlatiw hammani qoldan keladi. Lekin Sanatkor boliw u.n allox tomonidan yuqtirilgan tug'ma qobilyat talant, tajriba bolish kere. Kecha klipini tvmda aylantirgan artist ertasiga toyga 100$dan chiqadi nimamuw uni rasxodlar kottekan. Bunaqa iwlani qattiq nazoratga olmasa O'zbek sanati JAR YOQASIDA. Sanatni hor qilishvoti. ula SANATKORMAS, SANATXOR. Bu gap hammagamas gap egasini topadi.

36 Otasch   (06-Янв-2013 16:58) [Материал]
Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.
(O'zR Konstitutsiyasi 29-modda) Bu kommentingiz bilan endi har kim bildirgan fikri uchun javob berishi kerak demoqchimisiz? O'tgan asr 30-yillarida yashayapsiz shekilli? Sizga qolsa, balki surgun qivorish yoki devorga tirab ottirvorsa zo'r bo'larmidi angry

50 nicole   (06-Янв-2013 19:51) [Материал]
San'atkor - ovozi bo'sa jonli etadde...

17 Xusan_uz   (06-Янв-2013 13:00) [Материал]
exxxxxxxx hooray ??????????????? facepalm

18 Наргиза   (06-Янв-2013 13:10) [Материал]
Ман бу Озоддан олдинги йил кунглим коган... ану бакалок Шукур билан Америкага борганда Халкни узбелани шукур гастербайтерла дип мазах киганида Озод шукурни елкасига кулини ташап кулип ташаган.. шу шу ман шукурниям Озодниям ёктирмиман... кейин купинча Обид хам халкни нукул ерга уриб кулади... Агар бу 3та артист агар узи Узбек бумаганда хафа бумастим лекин узи Узбек булиб турип узини халкини бунака мазах килиш билмадим хеч кайси миллат хеч кайси халк буни окламаса керак......... шуни этади де Ошини тузини еп тузлугига тупуради деб......[/size]

19 papay   (06-Янв-2013 13:13) [Материал]
Ozod akamiz ni qorinlari ancha to`ygan shekilli,Uzbek halqini nazari ilmay qolibdila.ukishimni ulug`lab,olqishlab, san`at chuqqisiga olib chiqqan halq endi sana`tni,jonli ijroni tushunmay qoldimi. "buqani qorni to`ysa egasini suzadi" deb bekorga aytishmagan.halqni yuziga oyoq qo`ymaslik kere.sizni cho`qqiga olib chiqqan halq , bir zumda pastga olib tushib quyishi ham mumkin.Yuqoridagi Sardor akani gaplariga 100% qushilaman.. angry

20 RaVsHaNBeK   (06-Янв-2013 13:22) [Материал]
Xamma narsaga yetishganing sari Xudodan uzoqlashasan (S.K) OZodbek ...... bye

21 Fazliddin   (06-Янв-2013 13:22) [Материал]
smile smile smile smile smile smile

22 Baxtiyor   (06-Янв-2013 13:25) [Материал]
Ozod to'ri etipti ! 80% o'zbeni ongi pas ! uvol bu odamlaga jonli ashula etish
Ответ: Шу 80% ни фақат сиз ташкил этасиз, биласизми шуни?! Фақат 80% ва Онги паст тушунчасига лойиқсиз! Ўзбек номига эса, узр, асрлаб интилманг, барибир етолмайсиз!!! Сиз ўзбек тилида ёзманг! Арзимайсиз!!!

Изохлар модератори Writer

40 Otasch   (06-Янв-2013 17:03) [Материал]
Writer, jahl qilmang endi bunchalik... Bu kommentda O'ZBEKlar haqidamas, O'ZBE lar haqida gap ketyapti :D.

44 87-91   (06-Янв-2013 18:14) [Материал]
Writerni gaplari to'ppa to'g'ri, bu o'zbek degan nomga munosib emas

23 Raxmatulloh   (06-Янв-2013 13:42) [Материал]
ex OZOD!!!...

24 oybek   (06-Янв-2013 13:45) [Материал]
Ozodni ozod qilgan xalqligini esdan chiqargan shekilli..... angry angry angry

25 Холтураев Абдурауф Абдусатторович   (06-Янв-2013 13:48) [Материал]
Озодни мунча ёмонладинг баринг , баринг эшитасану ашуласини тан огинг келмайди , хар калай куп артисчаларингдан яхши куйлайди , овози бор , маъноли ашулалар айтади гап йук озодбекка . Мен бир гапни айтиб куяй бир кун келиб агар Озодбек жонли концерт куйса хозир кунда жонли айтаётган кушикчаларам ундан пастлигини тан олворади , бу ишни килади бир кун Озодбек худо хохласа .

48 Donix   (06-Янв-2013 19:03) [Материал]
Birinchi Shu Ishi Qisin Keyin Etamiza Kim Yaxwiroligini Lekin Jaxongir Otajonovga Ovoziyam Aqliyam Yetmidi

51 nicole   (06-Янв-2013 19:56) [Материал]
Tan olaman man eshitmiman Ozodbeni gapiz bomi? happy

89 Bek8111   (07-Янв-2013 10:21) [Материал]
Тугри Озодни кушигини эшитадиганлар хам бор. Лекин шу Озодни Озодбек Назарбеков килган ким? Шу халкку. Халкка нисбатан бу гапи хурматсизлик албатта. Биринчи уринда узини, узлигини хурмат килган одам бу гапни гапирмайди. Озодбеккача хам машхурлар булган бу узбек элида. Машхурликка эришиш осон уни ушлаб туриш кийинрок. Семизликни куй кутарар деган гаплар хам бор! Кушиклари яхши, маъноли, лекин бу дегани сенга хамма нарса мумкин дегани эмас. Яъни бутун бир бошли миллат хакида бунака гап гапириши хеч кайси конун коидага хам маданиятга хам тугри келмайди. Унинг санъатини санъаткор сифатида хурмат килиш мумкин, лекин инсон сифатида эмас. Кушларнинг хам каноти бор учади, самолёт хам учади лекин бир куни хар иккиси хам кунадику ерга, хаттоки фаришталар хам. Хамманинг уз даври булади. Бунинг хам даври утади, лекин даврим экан деб хамма нарсани гап деб гапириш яхши эмас. Хайф шундек ном.

26 Ziyokor   (06-Янв-2013 14:27) [Материал]
O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan kalandimog' Ozodboy NOLIMbekov

27 Bakhtisher   (06-Янв-2013 14:46) [Материал]
Yaqinda Yulduz Usmonovaning Navoiy shahrida Vafobek degan to'yxonada bergan gostrol konsertini ko'rdim. Yulduz Usmonova o'zining haqiqiy jaydari o'zbek ayoli ekanligini shu yerda ham ko'rsatgan. Muxlislar bilan munosabati ham juda yoqdi, o'z o'rnida rasmga ham tushdi, hazil ham qildi, tanbeh ham berdi, o'z muhabbatini ham bildira oldi. Menga Yulduz Usmonovaning "Er kishining sazasi o'lmasin, o'sha qo'shiqni aytib beraman" degan joyi juda yoqdi. Ketish oldidan ham muxlislarini juda ajoyib taassurot bilan tark etdi. Nimaga OZODBEKning "g'iybat"ida bularni yozyapman, chunki Yulduz Ozodbekdan aaaaaaaancha oldin Xalq artisti bo'lgan, keyin uni butun dunyoda sevib tinglashadi. Ozodbekni o'zbeklardan boshqa hech kim deyarli eshitmasligini bilamiz, hamma o'zbeklar ham yaxshi ko'radi deb ayta ham olmaymiz. Bu qiliq rostdan ham unga yarashmabdi. Ko'rmaganni ko'rgani qursin deb balki shuni aytishar. Boshqalarni bilmadimu, lekin menga OZODBEKning reytingi kundan kunga tushib borayotgandek sezilmoqda, ko'chalarda, bozorlarda uning qo'shiqlarini deyarli qo'yishmaydi, mana ko'ramiz hali bir necha yil o'tib OZODBEK ham bir burchakdagi artist bo'lib qoladi, bunga uning o'zi sabachi bo'lishi aniq. Xalq bir burdadan non bersa to'yasan, bir mushtdan ursa o'lasan degan maqolni unutishmasa bo'lardi, har holda!

28 UZBEKRADIOJASMINA   (06-Янв-2013 14:59) [Материал]
togrisi bunaqa sozlarni ozodbekdan kutmagan edim afsus uzbek halqida bolgan sanatkorlarga ham hurmat ham izzatni bir soniyada yer bilan bir qilibti facepalm

29 Mudofir   (06-Янв-2013 15:13) [Материал]
Moderator!!!
Nima uchun hamma kommentlarni saytga qo'ymayapsiz? Demakki, sizlar kimlarnidir manfaatini himoya qilasizlar!!! Man 2 ta komment yozdim, lekin chiqmadi, vaholanki unda hech qanday so'kinishlar yo'q edi.... Hammasi tushunarli...
Avval, o'zlaringni nima ish qilayotganlaringni tushunib ollaring, SAYYOD!!!
Ответ: Тел қилиб жанжал қилган мухлис сиз бўлсангиз керак...
Хўш, сизга алохида жавоб бераман унда!
Биринчидан, Сизни эътирозингиз ўринсиз. Сайтимизда бегона сайт номлари чиқарилмайди!
Иккинчидан, манфаатларни химоя қилиш деб нимани ёздингиз манимча, ўзингиз хам тушунмадингиз! у сиз мухлис бўлганиз учун шунақа сочизни ёйвоссиз!
Комментариялар 1 сутка мобайнида текширилиши ва кейингина сайтга чиқиши огохлантирилган! олдин бир қоида билан танишинг!
бизку қилаётган ишимизни жуда яхши тушунамиз! мана сиз, оддий фанатсиз, ва шундан хам хаммаси маълум...

Изохлар модератори Writer

30 Arthur2010   (06-Янв-2013 15:50) [Материал]
Бу Сайёднинг ва "Одноклассник"даги бекорчиларнинг хакикатидир. Лекин халк Озодбек томонда. Омадини берсин.

31 Steel Orchid   (06-Янв-2013 15:57) [Материал]
a vi chto tolko zametili chto on ochen' visokomerniy i zanoschiviy... ya posni takih **** chestno govorya ne slushayu.. no to, chto sayyod.com postavil ego ne mesto eto pravil'no.. narod etogo ochen dolgo jdal.. da kto on, otarchi! i nikakoy ne narodniy artsit, ego slushayut tolko ego vodiy, no ne ves uzbekistan! max 10 -15 protsentov uzbekistana, that is it! a tak posredstvenniy artist, est tolko paru pesen navernoye.. kogda ya slishu ego golos gde-to na ulitse, takoye oshusheniye chto gde-to ***** oret! sorry, but it's my personal opinion. Qachonlardir prezident bir marta Mustaqillik tadbirida bir quchoqlab quyganiga bu ***** uziniu qirol buldim deb yuribdi, ..

86 karleone   (07-Янв-2013 07:06) [Материал]
vot ne nado i ne stoit seychas ego toptat,,hurmatli Steel Orchid ,zdes ne vse ponimayut English,,,, please write in Russian or Uzbek!Ya ego ne podderjivayu prosto srazu ne nado gromko govorit,,, kajdiy bi iz nas esli imel takoy ves kak on seychas,,ya posmotrel na vashi povedenie,u vseh est nedostatki i kajdiy delaet owibki,,,tak chto ne nado ewe raz bla bla!!

112 komol_76   (07-Янв-2013 20:07) [Материал]
Озодбекнинг санъати ва истеъдоди тўғрисида гап ктаётгани йўқ. Сайёд ҳам тан олиб ёзиб қўйибди жойида ва маромида жонли ижро қилиш махорати борлигини! Так что, ўзизча маъраманг!!!!

лекин ТВМ даги интервьюсида шундай деган бўлса бу унинг тарбияси бузилганлиги, пули кўпайиб босар-тусарини билмай қолганидан далолат холос...

32 SAYYOD-MUHLISI   (06-Янв-2013 16:00) [Материал]
32 Baxtiyor (Бугун 12:25)
Ozod to'ri etipti ! 80% o'zbeni ongi pas ! uvol bu odamlaga jonli ashula etish

EY AXMOQ SANI XOYIN DEB ATASH KERAK SAN O'ZBEK AMASAN O'ZBEK BOGANDA BUNDAY DEMASDING SHU 80% DEGANING BU SANSAN YO SHUNGA OYLANGAM KIRARA

33 milawka   (06-Янв-2013 16:02) [Материал]
BOSH BOSHIDAN YOMON KURAMAN !!

34 murodDJjon1920   (06-Янв-2013 16:19) [Материал]
эшшак семирса эгасини тепади Озодбекни халк кутардию энди халкни назарга илмаяптими халкни НАЗАРидан колиш ЯХШИМАААС!!

35 Nasir   (06-Янв-2013 16:31) [Материал]
Men shu artistlarga pul qistirishni hech ham tushunmayman. Nima u tilamchilikmi? Sanatkorlar jargonida pul qistiruvchilar eshshak deyilar ekan. Chunki ishlab kelib pulni bizga qistiradi degan manoda. Haqiqatdan ham bizda hizmatiga arzimasa ham sanatkorga ortiqcha baho berib yuboradi.

37 MARAT_89   (06-Янв-2013 16:58) [Материал]
a tak opzodni quwulari manga yoqadi

38 Otasch   (06-Янв-2013 17:00) [Материал]
Sardorbek, Ozod bir gapni aytibdi... Shuncha asabiylashishga arzirmikan?! It hurar karvon o'tar degan maqol bo'lardi o'zbegimda. smile smile smile

41 qoplon   (06-Янв-2013 17:03) [Материал]
Hamma adashadi kechirimli bo'lish kerak. Shu narsani deb ayuhannos solish shart emas. Bundan tashqari oylidigan muammolarimi juda ham kop.

71 ledy   (07-Янв-2013 00:41) [Материал]
Озодбек йиртик кийим кийиб чикибдимики, кечирилса. Ёки, бировни машинада уриб кетибдимики, кечиришни иложи булса, нима хакки бор, миллионларнинг манавий савиясига бахо бериб. Шу шурданак хонандаларни деб Узб.ча мусика эшитмайман. Ютубдан жонли ижродаги хаваскорларни тинглайман. Лекин Озодни халк артисти деса энсам котади. Чунки, мен хам шу халкни ичидаман, у булса, хеч канака мен ва менга ухшаганларни дардини куйламаган.

42 Abbosbek   (06-Янв-2013 17:45) [Материал]
* 35 Baxtiyor (Бугун 12:25) Ozod to'ri etipti ! 80% o'zbeni ongi
pas ! uvol bu odamlaga jonli ashula
etish
OTVET.SEN QANAQA AXMOQSAN, SEN g'irt lagan, G'iybatchi, Yajuj majujsan, Ozod seni eringmi, Sendaqa marazlardan chiqadi Vatanfurush terpila kazyol echkilar (Shaxloopa uzr qiziwib ketdim)

43 DEPUTAT   (06-Янв-2013 17:53) [Материал]
Xamma narsaga yetishganing sari Xudodan uzoqlashasan (S.K)

45 profi7717   (06-Янв-2013 18:24) [Материал]
ozodbek kim 1 ta rtist oz nomi bilan artist puli bor odamdi oldida boshini egib turadi oldin kim ediyu esiga sobqoyish kere angry qanaqa xalq aristi tushunmadim man uchun bular odamas chunki bular puldi korsa sayravoradi jovob biggrin bular sahnaga chiqvolib boshqa gapti gapiradi xalqa a hayotda boshqa gapti aytadi

46 profi7717   (06-Янв-2013 18:27) [Материал]
baribir Yuldiz usmonovaga yetmidi mana xalq artisti biggrin

47 NiraLight   (06-Янв-2013 18:28) [Материал]
Шу Озодди нимасини эшитишаркин дирдим. Боракансизу.

116 karleone   (07-Янв-2013 21:59) [Материал]
shu Ozodbekni nimasini ewitiwarkin deng,,uni onahonlardan surang,,,tanqid yahhsi narsa ,,,balki Ozodbek havolangandur balki hulosa qilib olar,,lekin tarozini teng kuyiw kerak,,,atrofimizda qancha narsalarga kuz yumiladi ((( a takie vewi diqqat markazda,,,,hammaga insof bersin na vse volya vsevishnego!!!!

52 Doston   (06-Янв-2013 20:02) [Материал]
bu ozod.di özi ........ nuqul qarama nedavolniy bawara böb yuradi. Öwa körsatuvi kim chqiwidan qati nazar körb borardm lekn mawi ozod chqqani u4un öwa kuni kørmödm. Agar rostan wunaqa dgan bösa tepada xudo bor ........ bøsn. Xozi öqb özimi z6rg'a tiyb yozvoman a to böralatb sökardm@@@ nimasga bu narodniy artis.i ogan? Özini ..... bowqa .. ewitmasa kere((( masalan bzani uyda x4 kmga yoqmidi wu ***
ETKAN4A TÖYGA 1200$ GA KELADI I POLNIY FANAGRAMA ETB KETADI. TEM BOLE ..... QURU QOGANDE TÖY BOWIDA KEVOLIB 2 SOAT ODAMI NERVIGA TEYB CHÖZILIP ETADI IWTAXANI BØG'IB. Pulini tölagandan keyn bita joyini .... awuleni etp ket((( t6ride yoqmagandan ketn twini twiga qöyb oqatini yeb ötradide ............. Atak man tekingayam chaqirmiman xudo xolasa buni. EWWE SEMRSA EGASINI TEPADI DGAN GAP ÖZI TØRIDE XALQQI ORQASIDAN WU DARAJAGA ERWP YETMAGANIGA XALQQI BARAN WITAT QGANIGA KÖR BÖLADI XALI@@@

121 karleone   (08-Янв-2013 07:32) [Материал]
Doston juda owirib yubormadizmi ,,tuyga qanchaga kelishini nima etiwini qanday etiwini juda yahhsi bilasiz ekan,,,znachit hulosa siz juda qiziqasiz ekande a Ozodbek bilan, bizda bir gapga 10 kuwib gapiriw odat tusiga kirgan,,mana kurinib turibdi,,sizga bitta gapim agar siz ham hammaning diqqat markazida bulganizda edi,siz ham qisolmi qolardiz usha ,,,,,,,,joyizi ,,uzr agar ogir botgan bulsa!!!!

53 jacob 202   (06-Янв-2013 20:10) [Материал]
Xalq artisti xalqqa o'rnak bo'lishi kerak emasmi?
Men Ozodbek so'zlarida go'zal nutqlarin,teran fikrlarini ko'rmaganman va eshitmaganman. Ozodbek bir so'zlarini eshitganman "menga so'zlashdan, qo'shiq aytmoq oson". Demak o'zlarini fikrlash doiralarini kengeytirib olganlaridan so'ngina, butun o'zbek xalqi nomidan so'z ayta olarmidilar? Unga faqat qo'shiq aytish bilan chegaralansinlar!!!

54 Doston   (06-Янв-2013 20:25) [Материал]
xoltòrayev abdurauf, baxtiyor wun4a odamladan faqat 2len yonini obsanla 2 ta 8aryant bor ili sanla andjondansanla ili ozot.ti tanwisanla :D:d:d:d

129 karleone   (09-Янв-2013 01:22) [Материал]
Dostonboy Ozodbek namanganlik bulganda ham man shu gapimni etardim,,man 2 variantda ham yuqman,,andijonlik ham emasman i u mani tanishim ham emas,,bowqa variantlar bormi,,,da ewe kstati ozot emas ozod buladi,,bir jumla suzda 12 ta hato,,,ehhh uqiw kere savodni owiriw kere a ne bla bla smile

55 Sarvar   (06-Янв-2013 20:43) [Материал]
Voqealar rivojini kutamiz endi. Agar Ozod mard bo'lsa chiqib omma oldida uzr so'raydi, aks holda boshini to'shakka o'rab qorong'u uyga qamalibb yotadi odamlarni gapi so'nguncha

56 Aasiya   (06-Янв-2013 21:03) [Материал]
Hop endi bir jonli ijroni farqiga boradigan xalq bo'liylik unda. Omiylik biletlani konsertga agar jonli ijro bo'masa, daje to'yga etsegam faqat jonli ijroda etishini talab qiliylik. ANA undan keyin san'atkorlani sonini kamayganini ko'riyla biggrin Qars ikki qo'ldan chiqadi, xalq taltaytirvorgan-de, shunaqa o'zlarini bilmiy ketganla, lekin faqat usha buni, bunga o'xshaganlani ko'targan xalq (avval Hudo) yana churibam qo'yishi hichgapmas. mayli hammamizaga insof bersin.

72 ledy   (07-Янв-2013 00:45) [Материал]
Сиз ва мен кирмасмиз. Лекин коллежу, касалхоналардан, богчаю мактаблардан ойлигини канчадир кисмига мажбурлаб сотилгандан кейин, "пули куйган совунни хам ебди" деб бошкалар кираверадида.

57 GULI_NUR   (06-Янв-2013 21:25) [Материал]
Nimasi bu?!!!
Sizi OZODBEK qigan XALQ-U!!!
Sizi YULDUZ qigan XALQ, OSMONdanam tushirib qo'yadi!!!
HURMAT TALAB QILINMIDI aksincha HURMATGA ERISHILADI!!!

58 rembrand   (06-Янв-2013 21:29) [Материал]
Bu artist oldin ham yoqmagan, hozir ham yoqmaydi, rostdanam bosar-tusarini bilmay qogan ko'rinadi, uni shu cho'qqiga chiqargan xalqni oyoq uchida ko'rsatayotgan ekan bu ohiri baxayr bo'lmaydi o'ziga , jonli ijroga chiransayam kuchi yetmaydi Ozodni, buni o'zi juda yaxshi biladi, xalq uni shunda ham ko'tardi, hozir O'zbekistondagi sanoqli artistlargina jonli ijroda kuylay oladi. Artistmisan pulingni halol ishla, Ozodbek Nazarbekov o'zingizni kimligingizni ko'rsatib qo'yibsiz, afsus

1-50 51-100 101-146
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!