Интернет оламида гўёки Озодбек Назарбековнинг бир вақтлар камерадоши бўлган бир инсоннинг хати тарқалди. У ерда аслида Озодбек ва унинг мавқеига путур етказиш эмас, аслида сиёсатга қарши мохият борлиги аниқ равшан кўриниб турибди.
Оддий "заказ"! Артистлар орқасидан пиар ва реклама кучли тарқалишини инобатга олган холда қилинган энг қабих йўл.
Бу нарсага биз кўз юмиб, ахамият бермоқчимасдик лекин, афуски ижтимоий тармоқларда тезлик билан тарқамоқда.
Хеч кимга, хеч нарса исботлаш шарт эмас, шунчаки мана шу сайтимизга кирадиганлар, шу сайтни хурмат қилганлар биладики, халқни биз алдамаймиз. Чунки ўзимиз шу халқ бўлаги бўлиб, халқ билан хамнафас эканлигимиз сабабли хам мана шу хат ва шу каби нарсалардаги оддий МАҚСАДни хам тушунтиришга харакат қиляпмиз.
МАҚСАД эса оддий.... Куни кеча Евронювсни томоша қилар эканман, ёнимдаги танишим бехосдан хитоб қилди: -Шу канални ёмон кўраман, қачон қарама урушни кўрсатвуради.
Ғалати хитоб а? Гап каналдами ё ўша мамлакатларда?
Қаранг, кунига қайсидир мамлакатда шу ахвол.
Биздачи?
ШУКР! Ёзувда фақат мана шундай катта харфлар билан етказа оламиз .
Оппозиционер ва ватангадоларга биздаги тинчлик ва фаровонлик ёқармикан?
Юқоридаги хат муаллифини Озодбекни ўзи танишига хам катта шубхам бор. Оддий тайёр замонавий эртак тўқилди ва тарқатилди холос. Сариқ пресса стратегиясига куни қолибди шўрликларни...)) Бу мақоламдан кейин албатта ватангадо сайтлар питирлашни бошлайди. Керак бўлса ёлланма одамларни овозини ёзиб, овозли театр хам қилишади. Шоу давом этади, чунки уларни куни фақат шоугагина қолган.
Халқни оми деб билганларга эса бу қўл келмайди. Бизда тинчлик! Бизда хотиржамлик! Булар бебахо нарсалар!
SAYYOD.COM TOGRI AYTASIZ AKA TINCHLIK ULUG NEMAT LEKIN KOPCHILIK BU NEMAT NIMA EKANLIGINI BILISHMAYDI SHUNGAHAM URUSHLAR BOSHQA DAVLATLARDA KOP BOLADI HUDOGA SHUKUR BIZNI UZBEKISTON TINCH VA FAROVON
Ҳозирги кунда Озодбекни кўромидиганлар тиқилиб кетган. Хамма ҳаётида бирмарта бўлса хато қилади. Озодбек самимийлиги билан инсонийлиги тўғрилиги манмансрамаганлиги билан бошқа санаткорлардан ажралиб туради. Қани айтингчи ҳоўир қайси санаткор Озодбекани ўрнида бўлишни орзу қилмайди. Оллоҳ берган бу омадни бу истеъдодни сариқ прессадаги бандаси тортиб ололмайди. Фақат гуноқга ботади. Оллоҳ назари тушган ОЗОДБЕК ҳамиша эл назарида бўлади.
Мен биринчи марта бунака хабар борлигини эшитишим. Тугриси, кунгилочар узбек сайтларига доимий равишда кириб турсамда, уларда бунака гап йук. Балки сиёсий сайтларга чикаришгандир. Озодбекка келадиган булсак, омадини берсин. Хар хил гапларга эътибор бермайдиган босик инсон булса керак деб уйлайман. Узига тугри булса булди.
Бу уларнинг яна бир талвасаси, холос. Айнан эл кадрлаган, кушигини бирга куйлаётган инсонгагина эмас санъатсевар халкимизга нисбатан хам бу "уйин" аслида. Озодбек ким? Шу озод ва обод элнинг боласи, бир фидойи фарзанди. Доим халк учун кули куксида. Уни ва санъатини асрайлик. Турли бухтонларга учмайлик ва Озодбек эмас бу бугунги фаровонликка, бунёдкорликка карши гоявий курашларнинг асл мохиятини англайлик. Чалгимайлик. Жахолатга карши маърифат билан курашайлик. Шеримизни, Юлдузимизни, Озодимизни ва шу каби истеъдодларимизни асрашни урганайлик!!!
Ман Озодбек Назарбеков билан 5 йил аввал бир яқинимнинг тўйида танишганман. Шундан бери оддий мухлис қаторида у киши билан қадрдонмиз. Озодбек аканинг энг ҳурматга сазовор фазилатлари у кишининг ҳокисор ва камтар эканликлари. Бир марта манга ҳам айтгандилар, у кишининг асабларини чарчатаётган, тинчларини бузаётган иғвогарлар ҳақида. Оллоҳдан сўраймиз, ЎЗИ эл ардоғидаги азизимизни турли балолардан юқори қилсин.
АВВАЛО, ОЗОДБЕКНИ МАНА ШУНДАЙ ҲУРМАТЛАРГА САЗОВОР БЎЛИШИГА САБАБ ЎЗТОЗИНИНГ ДУОСИНИ ОЛГАНЛИГИДИР. ЗЕРО, УСТОЗ ДУОСИ УЛУҒДИР. ҲАММА ҚАТОРИ БУ ИНСОНГА МЕН ҲАМ МУХЛИСМАН. ЧУНКИ УНДА ҲАҚИҚИЙ ЎЗБЕКОНА НАФАС БОР. ОЛЛОҲ ШУ НЕЪМАТИДАН АЙИРМАСИН! ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ
Odamlaram insofsiz bo'p ketishmoqda! Sayyod saytidan shundoq olibm xuddi o'zlarinikidek e'lon qilishibdi:.....news/kameradosh_jozgan_khat_bu_oddij_zakaz/2012-10-27-1899 Ozodbekka kelsak, uning iste'dodi bo'kishi mumkin, ammo u bir qolipga tushib qolgan! Izlanish ijod qilish yo'q! KImlardir unga qo'shiq tayyorlab berishini kutiiiiib o'tiradi! Kim nima desa desin, ammo man uni o'ziniyam ijodiniyam yomon ko'raman!!! Chunki bunga sabablar yetarli! Ozodbekning muxlislari iltimos man tomon tosh otilmasin! Har kimning o'z fikrini bildirishga haqqi bor!!!
Ozodbekni shunchalik mashxurligi kimlargadir yoqmagan bo'lishi mumkin. Lekin man bu insonni samimiy ijodini xurmat qilaman shunchalik darajaga xalqni mehrini olish har qaysi san'atkorni qo'lidan kelmasligi mumkin. Qandini ursin! Faqatgina ollohdan yurtimizni tinchligi abadiy bo'lib xalqimizning boshi faqat xursandchilikdan chiqmasin deb qolaman...
Ozodbeknikiga osilmalaring vatan xoinlari.... kim bolsan xam vse ravno yurtimiz uni ximoya qiladi! U insonni sindiraman deb tag'in o'zing sinib qolmarin! Prizidentimiz bor tinchligimiz bor, yurtboshimiz ximoyalari ostidagi inson Ozodbek xalq suygan xofiz umri uzoq bolib bundan xam kuchayib ketsin! Ey xasadgo'y noshud bandalar avval xammang o'zingga boq qilayotgan ishinga boq! Pokmiding yo'q vatan xoinisan xasaddan olayotgan bechora bomishsan!!! Tak chto man xam sanatkorman man xafas shu insonga! Sanlaga yol bolsin!~
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.