Йил боши қахрамонлари! ХИСОБОТ! Hayriya| Akciya | Tadbir
Йил боши қахрамонлари! ХИСОБОТ!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 2017-йилнинг  илк жумаси 6-январь куни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси йил бошини фахрли ва савобли ишлар билан  муборак тарзда очиб берди хисоб!)

 

Шу куни шоу-бизнес оламидан  мехмон хонандалар Манзура,  Шахзод Муродов ва Жахонгир, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз,  КомедиУз резидентлари "Хасан Ва Хусан" триосидан икки вакил доимгидек "Ва"сиз ва уларнинг бошловчиси  хамда лойихамизнинг доимий ташкилий ишлари иштирокчиси актер Адиз Ражабовлар иштирок этишди.  

Адизнинг шу куни таваллуд айёми бўлгани сабаб уни келмаса керак деб ўйлагандик. Аммо у туғулган кунини фахрли лойихада нишонлашни лозим топган кўринади. 

​Аввал шу кунги ва йил бошидаги қон топширган  қахрамонларимиз сиймолари  билан танишинг:    

 

 

 

 

Қон топширганлар рўйхати:

  1. Джалолов Азамат (Comedy.uz)
  2. Эргашев Дилшод (Comedy.uz)
  3. Каримов Музаффар (Sayyodmedia)
  4. Хайриддинов Дилмурод
  5. Орипов Шерзод
  6. Сатторов Исомжон
  7. Усманов Файзулла
  8. Захиров Баходир
  9. Давлонов Завқиддин
  10. Бахромов Камолиддин
  11. Абдулхаев Абдурахмон
  12. Маскалёва Марина
  13. Алимухамедов Ахрор
  14. Тулқунов Жахонгир
  15. Абдусаматова Севара
  16. Исроилов Абдуазим
  17. Рахимов Ш

                                                                  Умумий 17 та донор

 

 

Адиз Ражабов фарзандлик бўлганида хам айнан "Фахрли инсон" лойихаси кунига тўғри келганди хамда унда хам Адиз келиб қувончини шу лойихада бахам кўрганди. 

Хонанда Зохиршох Жўраев хам таваллуд айёмида ушбу хайрия тарғибот лойихасига ташриф буюргани  ёдингизда бўлса керак.

 

 

Тадбирнинг бадиий қисмида шоу-бизнес олами ва шифокорлар аввал  тантанавор равишда Адизни табриклашди. 

 

 

Жонли ижродаги қўшиқлари билан Манзура, Шахзод Муродов ва Шахнозлар бахраманд этишди. 

 

 

 

Акциянинг “бар” хомийлари ва болакайлар учун совғалар:

Улуғбек (Сайёд фанфорум), Салим (Сайёд фанфорум),  Ахрор,  Уммон фан клуб,  Дизайнер Дилдора Қосимова

 

"Уммон" фанклуби

 

 

Хайриямизгага Андижондан хам  махсус келишди. 

 

Моддий хайрия

Шайдо гурухи, Севинч, Актер Адиз Раджабов, Фотограф Мухиддин Али,  Хонанда Манзура,  Ахрор, Мехроз Йулдашев, Низомова Барчиной, Таманно,  Жахонгир,  Самигов Хамидулла,  Гребенкова Ольга,  Абдуллаева Зилола, Шахноз MyShop, Дониёр, Kimyo.uz, Шавкат,  Абдурахмонова Саодат, Мунира, Шерали, Рузметов Зафар,  Амира

 

 

Ёдингизда бўлса "Фахрли инсон" дунё бўйлаб бир неча маротаба ўтказилди ва чет-элда бўлган ватандошларимиз ушбу хайрия тарғибот лойихамизга ўзга давлат ва миллат  фуқароларини хам жалб эта олишмоқда. 

Бу сафар Хитойда тахсил олаётган  талабалар моддий хайрия йиғиб жўнатишган:

 

Нестеренко София (Украина),  Аноним (Узбекистан),  Закиров Сукротбек (Узбекистан),  Светлана Ли (Узбекистан), Аида Гафурова (Узбекистан),  Aкбар (Узбекистан),  Аноним (Узбекистан),  Гузал (Узбекистан),  Aноним (Узбекистан),  Аноним (Узбекистан), Jimena Chacon Quesada (Коста-Рика),  Aноним (Коста-Рика), Rebecca Stones (Aвстралия), Сулейманова Лейла (Азербайджан),  Жунусова Айзат (Кыргызстан),  Жунусов Азат (Кыргызстан),  Abolfazl (Иран), Bojan Tarabic (Сербия),  Yinet (Куба), Собирова Назира (Таджикистан),  Jisoo An (Корея), San Kim (Корея), Ninako Okunuki (Япония), Elena (Китай), Aноним (Китай), Юлия Фантаз (Казахстан), Каримбай Назерке (Казахстан),  Kok Jiaen (Maлайзия), Aноним (Испания),  Aноним (Турция), Aноним (Финляндия), Aноним (Россия), Aноним (Сингапур), Aноним (Монголия), Aноним (Македония), Moника (Мексика), Asan (ОАЭ), Paul (Италия), Tom (Великобритания), Fatima (Зимбабве), Aноним (Египет)

 

 

картадаги пуллар дорихонага ўтказилгани чеки.

 

Картадан картага пул ташлаш имконини "пэйми" ва "узкард" дастурлари шароит яратгани туфайли "Капиталбанк"дан очилган карточкани "Фахрли инсон" лойихасига ишлатиб кўрдик ва афсуски 5 миллион сўм лимит бўлгани ва "Капиталбанк"ни "Клик" дастури билан шартномаси йўқлиги учунам бошқа банкдан яна  бошқа карта очишни режалаштирдик. 

Келаси "Фахрли инсон" 3-февральда бўлиб ўтади ва шу кунгача янги карточка рақамини маълум қиламиз. Хозирча ўша илк бора маълум қилинган картага тушган хайрия чеки хисоботи юқоридаги суратда ва шу электрон  тизим орқали хайрия қилганлар :

Каюмов. Ш,  Шахобутдинов М,  Худойкулов Б,  Шоматов С,  Сафоев М,  Юсупов М,  Зокиров С,  Болтаев Д, Туляганов С,  Хабибуллаева М,  Тошпулатов Д, Қаюмбеков Л,  Худойбердиев Ш,  Махкамова К, Хакимджанова Ф,  Гозиев Д,  Мусаев А, Қодиров Ш, Содиков Б,  Ташходжаев А,  Мусажонова К,  Камилов О, Розимова Э,  Нуритдинов Ф,  Якубджанов А,  Кайнарбеков Ж .

 

 

Жами умумий йиғилган сумма 17.000.000 сўмга дорилар олиб шифохонага актер Адиз Ражабов билан тарқатилди. 

Беморлар учун машхурлар ташрифи дори ва қон тарқатилишида икки карра кайфият бағишлайди. Буни видеоданам кўрасиз, беморлар Адизни хар ой кутишларини қай тарзда айтишганидан таъсирланасиз. 

 

 

 

 

Топширилган хар бир қон доимгидек  хужжатланиб уларни хужжати қонга мухтожларга шахсан топширилди. 

 

 

 

Креатив ва замонавий дизайнер Дилдора Қосимова янги йил тўплами либосларидан  беморларга тақдим этди ва уни тарқатиш учун шифохонага  шогирдини  жўнатди.  

 

 

22-минутлик видеохисоботни хам тақдим этарканмиз, юраги бўшлар кўрмаслиги хақида огохлантирамиз зеро шифохонадан айрим оғир лавхалар кимларнидир рухиятига қаттиқ таъсир ўтказиши мумкин. 

 

ЮТУБда томоша

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов, видео: Шахло Қодирова ва Нодира Махмудова. Лойихани ташкилий ишларида фаоллар Искандар  Шукуров, Музаффар Каримов, Дилобар Сухбатова ва Дониёрларга ташаккур!

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

3-февраль "Фахрли инсон" лойихасида кўришгунча!

27-Янв-2017 08:55
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Fahrli inson, Faxrli inson
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Bekzod   (27-Янв-2017 13:52)
Assalomu alaykum!
To'g'risi, videoni oxirigacha ko'ra olmadim...
Lekin, bir narsa aniqki, 16:02 da rahmat aytib yig'layotgan ayolni ko'z yoshlari mana shu savobli ishlargni qilayotgan Sayyod.com va butun ishtirokchilarni avvalgi bilib bilmay qilgan gunohlarini yuvib ketdi, deb o'ylayman... OMAD!!!

2 azalawyer   (30-Янв-2017 10:57)
Мана шу ишиз жуда яхши

3 ShaxnozaK   (02-Фев-2017 13:11)
Allohim shifo bersin bolajonlarimizga tuzalib ketishsin,Sayyod sizga omad tiliman savobli ishlarizga Alloh yor busin.

4 Happymother   (05-Фев-2017 23:27)
Qivotgan ishilani savobini Alloh dargohida qabul qilsin

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [457]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1006]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [64]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [580]
Tabriklar [167]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [235]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [765]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 34
Мехмонлар: 34
Рўйхатдагилардан: 0