Бугунги 2 февраль тонги хавонинг йиғиси билан бошланди... Кечаги 1 февраль тонги хам авзойи бузуқ эдию... Айнан тадбиримиз бошланиши пайти хавонинг исиб кетганидан бир қўйлакда қолдик.
Бу хам бир Аллохнинг каромати.
Акциямиз ёрқин, нурли ва қиш ўртасидаги бахор бўлиб ўтди!
Шахзода бир неча кун аввал акциямизда такроран қатнашиш истаги борлигини билдирганди. Баъзи бир сабабларга кўра бора олмаслиги маълум бўлган Зилола, акцияга кетаётган пайтимиз иложи бўлса Таронага кириб кетишимизни илтимос қилди.
Акциямизнинг хайрия тадбири қисмида мунтазам қатнашадиган Шахзода бу сафар хам ўз хиссасини қўшиш ниятида хайрия қилиб, бир нечта браслетларни сотиб олди.
Қон топшириш акциясида бу сафар шарлар йўқ. Сабаби бу қарорга аввалги тадбирда келиб, теварак атроф тадбирдан кейин ифлосланишини олдини олдик. Лекин фанфорумимизга янги бир аъзонинг оригинал ғояси асосида оддий қоғоздан ясалган 200 дона оқ лолалар сайтимиз номи билан қон марказига кираверишни безади.
Қон топшираётган азаматлар!
Улар орасида 3чи ва хаттоки 4чи маротаба топширганлар хам бор!
Дилсўзга шифокорлар қон топширишга рухсат беришмади... гемоглабин паст. Лекин овози баланд, қўллаб қувватлаш учун куйлаганида барчани бирдек таъсирлантирди!
Ширинлик бўйича товонхона бекати барменшаларимиз
МТВА 2012 йилнинг энг яхши актрисаси ғолиби Севара Солиеванинг хам гемоглабини паст бўлгани сабабли қон олишмади.
Бир олам қувонч-ширинликлар билан келган Хуршид Эшонхўжаев акциямизнинг илк сонида хам қон топшириб, хамда совғалар билан касал болакайларни хурсанд қилганди. Бу сафар у яна қон топшириб , укаси ва маъмурини хам қон топширтирди.
Уммон гурухининг қонга хуши йўқ...лекин қўллаб қувватлаш учун хозир бўлишди.
Илк қон топшириб "Фахрли инсон" браслетига эга бўлганлар. Ёш хонанда Ажнабий бу сафар 3чи маротаба қон топшириши!
Дилсўз ширинликлари билан қон топширганларни сийлади.
Сайтимиз фанфорумидан Самертдент Хилоланинг совғаси ажиб. Бу камоннинг ўқи учидаги найзасини олсангиз ручка бўлади! Қизиғи камонни ушлайдиган қисмида хам ручка яширинган.
Доимгидек қон топшириш акциясини қоронғу тушгунча тезда ўтказиб, қош қорайгач хайрия тадбирига ошиқдик:
Бу кун бизни яна бошқа сюрприз кутиб турган экан. Акциямизнинг хайрия тадбирида мунтазам қатнашиб келаётган Шахноз, бир ресторанни шу куни ижарага олиб, 100 кишилик ош уюштирган. Хайрияда қатнашган фаоллар ва албатта қон топширганлар учун дастурхон ёзибди.
Афсуски бу хақида билганимизда анчагина қон топширганлар ким ишига ким эса ўқишига шошиб кетиб бўлганди((
Акция тугаш арафасида қолган барчани Шахло шу ресторанга жўнатди.


Биз Гематология институтидаги хайрия тадбирини ўтказиб Шахноз дастурхонига мехмон бўлдик.

Шу кунги хисобот:
Қон топшириш
акциясига келган машхурлар:
Хуршид Эшонхўджаев
(админи Сардор Нурматов билан)
Севара Солиева
Дилсўз
Илхом Мий Арма
(Продюсери Юлдашев Бахром билан)
Уммон гурухи
Ажнабий
Фан клублардан:
Сайёд ФанФорум
Лола Фан клуби
Шохруххон Фан клуби,
Юлдуз Усманова (Самарқанд
– Тошкент) Фан клуби
Шахзода Фан клуби
Беном Фан клуби
Ажнабий Фан клуби
Шерзодбек Фан клуби
Қон топширганлар:
Сайёд ФанФорумидан:
- Турсунов Аброр (3-чи маротаба)
- Салимов Камолиддин (3-чи маротаба)
- Алимов Дилшод (3-чи маротаба)
- Рўзиқулов Бобур
- Умаралиева Мохинур
- Хасанов Достон
- Турсунов Жахонгир
- Юлдашев Сардор
- Мирзаев Дилмурод
- Хўжаназаров Бекзод
- Хамраев Фаррух
(плазма)
Беном Фан клубидан:
1. Орифжонов Дилшод
2. Мирзаева Зиёда
3. Суяров Сардор
Лола Фан клубидан:
Олимжонов Тимур
Юлдуз Усманова (Самарқанд Тошкент) фан клуби:
Гулиханова Санамжон
Шерзодбек Фан клубидан:
- Хайриддинов Элмурод
- Эгамбердиев Алишер
Шохруххон Фан клубидан:
Жўраев Сирожиддин
Санъат оламидан:
- Эшонхўжаев Хуршид
- Нурматов Сардор (маъмур)
- Мирзарахимов Азизбек (Ажнабий) (3-чи маротаба)
- Юлдашев Бахром (продюсер)
Турли соха вакиллари ва талабалар:
- Иралиев Азамат
- Юнусов Олим
- Файзиев Хушнуд
- Сухбатова Дилобар
- Шоилёсов Шорасул
- Шарифхонов Ихтиёр
- Камбаров Бахром
- Тўйчиев Зафар
- Тошпўлатов Дониёр
- Жумаров Нурлин
(Умумий 33 та донор. Рўйхат бўйича Гематология институтидаги лейкоз билан оғриган болакайларни оғир ахволдагиларидан 9 та болакай учун 24 та донор
керак эди, 9 та қўшимчаси билан топширилди)
Хайрия тадбири иштирокчилари :
- Шахзода
- Шарифхонов Ихтиёр
- Маджидова Оқила
- Лола Фан клуби
- Шохинур (Сайёд ФанФорум)
- Ва бошқалар ("Хайрия қутиси”)
Акциянинг
"ширин” хомийлари )
- Хуршид Эшонхўжаев
- Дилсўз
- Севара Солиева
- Сайёд ФанФорумидан
Нозима Насритдинова (Изохлар модератори Нози), Искандаров Бекзод, Ёжик ва
Венена 89 никли иштирокчилар.
- Шерзодбек фан клубидан
Зулфизар

Акциядан репортаж хақида маълумот ва суратлар кўп, шунингдек видео хам!
Бу хаммаси кейинги репортажда бўлади.
Савоб ишни хар ким килиш керак, Савоб ишни хар куни килиш керак!
Etibor berilar kamchiliklar endi deyarli qolmadi. Do'slarim!
Shaxnoz opani juda hurmat qilardim insoniyligi uchun yana 2 barobar hurmatim oshdi hamma Yaxshi niyatlarizga eting SHAXNOZA opa.OK