Бош сахифа » 2013 » Февраль » 3 » 1-февраль акциядан видео
15:18
1-февраль акциядан видео
 Оқ "лолалар" билан ёдда қолган 2013 йилдаги илк акция ва тадбиримиздан репортажнинг давоми ва видеолар билан таништирамиз


Шу кун қахрамонлари. Ёш хонанда Ажнабий 3-маротаба қон топшириши. Фотографлик учун акцияда беминнат хизматини аямаган "Шаффоф сервис"дан Нурлин хам қон топширди. Қон топширганлардан хайрия тадбири учун моддий хиссасини хам қўшганлар бўлди.

 Севара Солиева  бармоғидан қон топшириб чиққан пайтидаги сурат. Афсуски бармоғидан озгина олинган қон натижаси уни қон топширишга имкони йўқлигини билдирди... Гемоглабин паст.


Яна бир қон топширганлар сурати жамланмаси. Шохруххон фанклубидан  исмини ёзмаслигимизни илтимос қилди, шу сабаб уни тахаллусида хатолик бўлса узр; Жосус нуқта уз номер 1 диллер....шунақа)) Нақ иккинчи маротаба қон топшириши. Пародист Бобур хам қон топшириш бўйича икки карра чемпионлардан. 


Сайтимиз фанфоруми аъзолари ясаган қўлбола хайрия қутиси шу куни нақ 81.000 сўм йиғибди.

 Ташкилий ишлар жонкуяри Смартдент Хилола, Шукрона ва изохлар модератори Нози.

 Севара ва Дилсўзлар ширинлик хомийлари хам бўлишди.



Яна бир қахрамонлар суратлар жамланмаси. Хонанда Илхом Мий Арма бу сафар продюсери Бахром билан ташриф буюриб уни қонини топширтирди. Бахром бундай хайрия ишларимиз учун, (таъсирланиб кетиб) ўзининг яқиндагина олган яп-янги Спарк машинасини (агар иложиси бўлганида) кўзларини чирт юмган холда совға қилиб юборишини самимият ила билдирди. 
Одамлар тарих зарварақларига ёзилиш учун нималаргаям бормайди дейсиз)))


Аввал Севара ва Дилсўз, кейин эса Уммончилар "ФАХРЛИ ИНСОН" браслетини тантанавор равишда қон топширганларга тақиб беришди.



Сайтимиз фанфоруми йигитларидан 2 ва 3 маротаба қон топшираётганлар  бўлди. 



Хуршид тадбирнинг илк сонидаёқ тўкис   фаоли бўлганди, 2013 йил бошида хам шундай бўлди, яна укаси ва маъмурига хам қон топширтирди. 


ФанФутДуэль лойихаси иштирокчиларига ФанФорум ВИП гурухи аъзоси Зухрахондан совға! Бош-оёқ спортив сарпо)). Илхом Мий Арма хакамлиги билан Шохруххон фанклуби устидан  ғолибликдаги  йигитларимиз учун бу яхшигина туртки. Афсус яна бир неча ғолибларимиз, хусусан Кубик-рубик Феруз қатнаша олмади, уларнинг сарполари захирамизда турибди. Келаси сондаги дуэльда албатта улар бу кийимда майдонга тушишади.
(Адидас сайтимизни судга бермаса бўлгани))


Бу кунги мана шу ошни хеч ким унута олмаса керак. Жуда ширин.



Шахнознинг самимий хайрия дастурхони сайтда ошкор этилмаслигини бот-бот қайтарсада бу хақида эълон қилишни лозим топдим. Кечаги биринчи қисмдан кейин смслаб бу хақида олиб ташлашни илтимос қилганига қарамай яна ёздим)). Майли ёмон ишмаску, ибрат бўлса арзигулик-ку.

 Бобур Шахноз учун пародияларини тақдим этди.

Хуллас, 1-февральдаги қон топшириш акциясидан видеолавхани тақдим этамиз. Унда жуда қизиқ лавхалар мавжуд. Масалан Уммончиларнинг сирли сухбати яширин камерада))
Жонли ижролар ва хоказо:






Кейинги акция ва тадбиримиз бахорнинг илк куни 1 март куни!

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5225 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ummon, Dilso'z, Shahnoz, qon, Ilhom Miy Arma, Shahzoda, Hurshid Eshonho'jayev

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Aziza Benom fc   (03-Фев-2013 16:19) [Материал]
Shaxnozga aloxida raxmat. Kutilmagan syurpriz boldi xamma u.n.

2 xoji   (03-Фев-2013 16:56) [Материал]
gap yuq omad sayyod ga

3 bahti   (03-Фев-2013 17:44) [Материал]
FIKTRIM: Avvalo sayyod (Sardorga) barakalla!!! Hamma ham eplolmaydigan ishni (savobni) kanda qilmay har oyning ilk kunida o'tkizib kelishayapti. Alloh rozi bo'lsin! Bu yerda qo'rqmay ham qon topshirib ham manaviy ham moddiy yordamlari uchun barcha tadbir qatnashchilaridan Alloh rozi bo'lsin!  Shahnoz... bu inson san'at olamining ENG hurmatga sazovor insoni busala kere (saytdan mani optashen deganlari ucchunam yanayam boshqacha bir hurmatim oshdi) chunki har safar shu tadbirri faolilar! Har kimning ham qo'lidan kelmaydigan ayni damda boshqa san'atkorla urne osa buladigan ishshi qilyaptila uladanam Alloh rozi bulib tez orada uz bahtlarini topishlarini yaratgan egamiz nasiyb etsin! Sardor aka sizi saytizi viloyatda ham biz kabi muhlislariz serobmiz, shuni inobatga olib, viloyatladayam shu aksiyezi yulga quyish haqida ham uylab kursez yahshi bular edi. Man uzin Qo'qonliman, masalan man uzim quqon shahri va atrof tuman ishtirokchilari uchun bu shahar buyicha tashkilotchiz bulishim mumkin! InshaAlloh yana boshqa taklifla busa fikr bildirila Sardor aka iltimos siz ham fikrizi bildiring! Man uzim balki boshqa viloyatdagilaramdir shu aksiyada qatnashomi turganimizdan juda ham taasufdamiz! Balki shu aksiya nomiga qandaydir hisob raqam ocharsiz qimmat baho askarbinaza (adashyotgan bulsam uzur) dorisini sotvolishila uchun toshkendan uzodegila shu hisob raqamga pul junatishar. Hullas Sardor aka siz faqat Toshken shahri buylab cheklanib qomi viloyatlaniyam hisobini oling plis((( Iltimos biz kabi poytahtdan uzoda turadiganla uchun imkoniyat yarating...

4 Мадина   (03-Фев-2013 18:05) [Материал]
HAMMA QON TOPSHIRGANLARGA aLLOH SOG`LIK BERSIN...

5 Dinora_Golden_Girl   (03-Фев-2013 20:25) [Материал]
Molodes! FANFORUM biz bir Ahil OILAMIZ!

6 ГУЛИ   (03-Фев-2013 20:59) [Материал]
гап йук реклама киласларда саййод камтарлик билан, хамма катнашчиларга ташаккур Аллох рози болсин,

7 Giyos   (03-Фев-2013 21:46) [Материал]
Aksiya har doimgidek zo'r o'tdi. Hamma qatnashganlarga RAHMAT!!!!

8 LulzSeC   (03-Фев-2013 22:04) [Материал]
Keyingi safar manam albata qatnashaman 1-Martni kutamiz endi

9 KAMRON   (03-Фев-2013 22:23) [Материал]
sayyod.com ga tan bersa arzidi   SUPPR  vi rebyata

10 SmartDent   (03-Фев-2013 23:31) [Материал]
Сиз хам акциямизда иштирок этинг ва Фахрли Инсонлар каторидан жой олинг!

11 Alisher_A   (04-Фев-2013 00:53) [Материал]
гап ёк Сардор ака сизга!бундай ишни хар ким хам кимам киломийди!лекин нима учун шахзодани суратини куйгансиз?у иштрок этмаган кон топширишда?хеч тушунмадим!

12 Julia   (04-Фев-2013 01:00) [Материал]
Ilohim dardi borlarga Ollohim shifo  bersin amin ! Qon topshirganlarga , brasletni sotib olganlarga va albatta shu savob ishni tashkillashtirganlaga Olloh soglik salomatlik bersin , ishlarizga omad tiliman Sayyod.com .

13 Ziyokor   (04-Фев-2013 05:28) [Материал]
Nasib qilsa biz ham bir kun faxrli insonlar qatorida bo'lamiz

14 Loading   (04-Фев-2013 08:43) [Материал]
Ummonchilarga salom,
pul tamom xullas kalom.
Yengi qo'shiq etila,
Jonga tegib ketilllaaaa)))).

Negadur shu qo'shiqni kuylab yurdim.... specool

Lekin shu Dilsoz va Sevara Soliyeva midilar Shulani ko'rib quvonib kettim.

15 Абдужавлон   (04-Фев-2013 13:11) [Материал]
Бу акцич каерда булади? Канака хужаттлар обориш керак иштирок этиш учун?

16 Sevka   (04-Фев-2013 13:53) [Материал]
Zo'r bo'ptikuuuu?hamma maladsi,Dilso'z jonli ijroni zo'r etiptila manga judayam yoqdi super.

17 Umar_chik   (04-Фев-2013 13:55) [Материал]
Qilgan ishlaringni har qancha Maqtasa arziydieeey) Rahmat hamaga Bizga ham nasib etadi inshaAlloh faxrli inson bo'lish. Faqat sal keyinro, hozircha SABR

18 Гули   (04-Фев-2013 14:56) [Материал]
Рахмат,рахмат,рахмат барча кон топширганларга ва ташкилотчиларга жудаям савобли ишга кўл урдинглар. Оллох рози бўлсин.Беморларни дардига шифо берсин. Факат бошидан утказган билади уларни ва якинларини холатини.Хеч кимнинг бошига солмасин.

19 VENENA_89   (05-Фев-2013 10:01) [Материал]
Aksiya fayzli, zör ötti. Hamma.hammaga rahmat!

20 Elmurod   (05-Фев-2013 12:03) [Материал]
ajoyip bo'lidya

21 NoNikName   (05-Фев-2013 15:16) [Материал]
Asl xonandachi qiz tuppa tuzuk artis bub qoptiku), uzini usha kungi kelgan mashxurlardanam yaxshiroq tutdi menimcha, qoil

22 bonukarea   (08-Фев-2013 19:35) [Материал]
Chet elda yurgalar xam qatnashishi mumkunmi? Biz xam qon topshirmasek xam braslet sotib olishga haqimiz bormi? Qandek qilib?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!