-Изохсиз кун сурати:
-Кун видеоси: Вацап оламида тарқалган янги видеода Жахонгир Отажонов эстетик санъат доирасида бир қизни нақ лабларидан, йўғэ, тишларидан даже ўпгани тасвирланган. Ўзиям тишларни тишларга тираб, яна милкларни милкларга суртиш қолди дейсиз кўрсангиз. Бир қарашда хонанда Азиза Ниязметовага хам ўхшайди. Билмасам... Қизиғи шундоқ камерани олдида кўриб туриб қилиняпти. Тўй базми, яна кенг омма олдида. Майли, ўз рафиқаси бўлган тақдирдаям шартми кенг омма олдида лабдан сўриб қўйиш? Атайин сосана шоусими?
Яна бир видеода шартта ерга ағанаб, ғужанак бўволиб ашула айтишга нима бор энди?
Нақадар юқори эстетик холатлар а?))
Тушунмайман, бу хаммаси атай қилинаётган нарсаларми? Ё артист бўл, ё юқори эстетик масхарабоз!
Ўзларинг хақингда ўйламай қора пиар десаларингку майли, лекин бошқа хамкасбларга бигиз қўллар кўпаяётганини нахот маъсулиятини ўйламайсизлар? Хамма артистлар ундай эмаску, бироқ шундай фикр халқда юзага келаётгани нахотки сир бўлса?
Шу ўринда:
Жахонгир Отажонов хақида ёзсам бир тўда мухлислари бош кўтара бошлашади, ха неки шунга ёпишволдинг деб. Нима ман ўзим видео олиб уни кетидан юрибманми? Ё фотовидеомонтаж қилиб уни қахрамонини Жахонгир қиляпманми?
Нега суюмли хонандангизга эътирозингизни билдирмайсиз? Билдира олмайсизми? Сани концертига чақирмаганига жахлда уни танқид қиласан деган тупой эътирозларданку кулгинг келади.
Ортиқча концертдан репортаж қилиш рекламаси ўзи манга керакми ё Жахонгирга? Чақирмаган бўлса манга яхшию, камроқ вақтим фото ва видеоларни устида ишлаганим бўлади)) Артистлар кўп, концертлар хам, асосан ўз ташаббусимиз билан концертлардан репортаж қиламиз ва ёки чақирилганлардан. Жахонгирни илк концертидан ўз ташаббусимиз билан репортаж қилдик.
Жахонгир Отажонов билан хеч қандай орамизда совуқчилик йўқ, у хам хафа эмас, мен хам. Хафа бўладиган сабаб хам йўқ. Лекин у хақида уми, бошқасими, исташадими йўқми гапиришга омил бор экан, албатта гапираверамиз. Жахонгир махфий сирлар ташкилоти ходими эмас, касби кори нақ кенг омма олдидаги артист!
Ва бу ерда унинг санъатию жонли овози хақидаги фикрлар ўринсиз, хеч ким уни санъати йўқ, ёки жонли ижрода куйлаганини тан олмайман деётгани йўқ! Вахоланки унданам тиниқроқ, жонлироқ ва аълороқ овоз сохиблари бисёр. Икта жонли концерт бериб босар тусарини билмай қолиш нотўғри. Ер искаб туриш шарт! Не заменимых не бывает!
Мавзу доирасида айтарли ва айтишга лойиқ гапингиз бўлса айтинг, бўлмаса форточка ясаш бўйича дурадгорлар бозорига чиқинг!
Ва нихоят:
Видеодаги қилиқлар сохиби эмас, у видео тарқалишига сабабчилар гўрига ғишт қаловчи "кенг ва теран" фикр сохибларига керакли мавзуга манба ( бу манбадаги мақоладан Ойнадан ўпкалама банди ўқилсин)
|