18:21 Июль 2017 қахрамонлари. Хисобот. | |
7-июль кунги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси энг иссиқ кунга тўғри келиб, очиғи қон қуйиш марказида шу сабабли хам кутишмаган бўлиб, биз хам тўғриси кимдир келишига шубха қилган бўлсак-да, Бисмиллохни айтиб акцияни бошлайвердик. Қарангки, суратлардан кўриб турганингиздек жазирама ёзнинг энг иссиқ кунида хам қон топширишга келадиган қахрамонлар топилди! Уларни фахр билан сизларга таништирамиз:
Қон топширган фахрли инсонлар рўйхати: Умумий 12та донор қон топширди
"ШириБар" содиқ хомийси: Улуғбек
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг биринчи қисми бўлган лейкемия (оққон) билан касалланган болакайларга қон топшириш акциясини ўтказиб, иккинчи қисми моддий хайрия ва йиғилган пулларга юқорида тилга олинган беморлар учун мухим дорилар сотиб олиб тарқатишга актриса Юлдуз Ражабова ташриф буюрди.
Моддий хайрия:
Топширилган қонлар хужжатланиб доимгидек уларнинг маълумотномалари дорилар билан бирга мухтож беморларни шахсан ўзлари ва ёки бемор болаларнинг ота-оналарнинг қўлларига шахсан топширилди.
Нодира Тўраева, Шахло Қодирова, Дилобар Сухбатова, Музаффар Каримов ва Гулсум Азимовалар хизматда бўлишди. Фотохисоботни Нодира Тўраева тайёрлади.
Келаси "Фахрли инсон" лойихаси 4-август куни бўлиб ўтади. Лойиха хақида барча саволларга жавоблар учун батафсил манба ва тел: +998946952121 (+телеграм)
Телеграмдаги расмий каналимиз sayyoduz
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 14921 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |