Ушбу суратни кеча “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасининг май сонидан лейкемия билан оғриган болакайларни палаталарини шифокор билан “обход” пайти олгандим. Аммо лойихадан кейин уйга келиб ёза олмадим. Келдиму дори ичиб ухлаб, ўзимга келиб энди ёзмоқдаман. Бу хайрия лойихасида жамоамиз билан бандлигимизга мана келаси ой 4 йил бўлади хамки рухан хечам кўника олмаяпман. Харқанча матонатим кучли бўлгани билан бу ердаги мухитдан ўзимга кела олмайман. Борган сари ўрганиб, кўрган сари кўзларим кўникади деб адашибман. Шифокор билан кирганимда яна муолажа ёки кимё терапиями деб талвасага тушиб йиғлаётган гўдак ёки бизни халатсиз кўриб , кимдиримиз келди ва кўчага айлангани олиб чиқади деб жажжи оёқ кийимини шоша пиша кийиб ёнимизгга ошиқиши...оғир жудаям...рухан оғир .
Халиги болани йиғисидан кўра қўрқинч оханги қулоғимда хануз жаранглаб қолди. Йўқ йўқ лаб ялиниб ёнига келмасликни сўраб, қўрқиб ...Кейинги палатада эса тўғри гапира олмай қолган ва йиғламсираб гапириш одат бўлиб қолган хамда уёқдан буёққа югуриб то боласи иситмаси тушмаётган ва то қайд қилгани хақида шифокорга айтиб йиғламсираб қўрқув аралаш гапириши оханги хам қўлоғимда жаранглаб қолди.
Қўрқув, азоб, йиғи...
Уйга келгунча хаммаси қулоғимда жаранглаб психикамга қаттиқ таъсир этди. Шунчаки ўйланиб қолдим...узоғи билан бўлса шу куни палаталарда 20-30тача бемор бор экан. Асосан 50тача бўларди. Биласизми, уйга йўл-йўлакай мухокама қилиб кетган мавзуларданда булар хам, миллион долларлаб тўйига хориж артистларини олиб келаётган бойлар агар шу бир миллион долларини берса (Битта тўйида битта шу Дженнифер Лопесними кўрмай қолса, хонимни бирровлари шу нархда эканда) 28та болакайни Хиндистонга жўнатиб “пересадка костного мозга” орқали уларни буткул тузалишига сабабчи бўла оларкан (ўртача 35000 доллар экан, шуни хисоблаб кўрдикда йўлда). Майли, узр буни гапирганимга, хаммани ўзи топган пули, ўзини хохиш истаги, хечким мажбур эмасу...адолатсиз хақиқатда бу хам. Жудаям адолатсиз хақиқат. Аянчли аламли ва ўкинчли. Бир дунёда, бир хаводан нафас олиб турган бир мавжудотмиз хаммамиз. Фақат кимдир соғ кимдир бемор. Кимнидир имкони бор ўша беморга соғлиқни сотиб олиб беришга тушуняпсизми...мана шуниси алам қилади. Болалар азобига чидай олмайман.
Шу суратни атай коридорга чиқиб олдим. Шу кунги хисларимни эслаб туриш учун. Бундай хисни эса хаётимда кўп сезмаганман. Эслай олмайман хам уни. Бу йиғи хам эмас, рахм хам хисси эмасдир. Қанақадир алам, қанақадир ўкинч ва...билмадим тасвирлаб бера олмаяпман. Хар бир палатадаги хар бир жажжи бемор ва унинг онаси ахволи...кўриниши...гаплари...оханги...
Мошинага боргунча хар бир қадамимда Худога минг ва миллионлаб шукрлар қилдим. Тўғрисиде, одамлар қандай хаёт кечиряпти, қандай дард билан уйғониб, қандай дард билан уйқуга кетмоқда...ухлай оляптимикан асли? Бизларда шукрки бу дард йўқ, Аллох асрасин хам, аммо шукр қилишимизга ва хаётга теран қарашимизга шу манзарани ўзи етарли.
Бир вақтлар оёқ остингда ерни сезишни унута бошлагач мозорга бор ва бироз ўтириб ўзингга келиб чиқсанг кўп нарсани ичингда ағдар-тўнтар қилиб сал ерни искай бошлайсан маъносида мақола қилгандим. Йўқ, бу холва экан. Мана шу болалар даволанаётган шифохонасининг атиги 2-3 палатасига киришни ўзи етарли. Биттасиям етарли! Нафақат ўзингни хаётингдан шукр қиласан балки атрофга назаринг ўзгаради. Бир метр ёнини кўра олмайдиганлар, бурнидан уёғини сезмайдиганлар бу ерда хар бир квадрат метрни хис эта бошлайди. Одаммизку хаммамиз деган тушунча мияда чарх уради. Кейин эса...
Кейин эса...хаёт бешафқат дея уни айблаб яна бахонага суяниб кетишмас, ЁРДАМ чироғи ич-ичингиздан ёқилади. Нега, нима учун? Нима қилиш мумкин? Қандай ёрдам берса бўларкин?- деган саволлар...
Шахсан ман хаёт олдида ўзимми жудаям кучсизлигимни кеча сездим. Нега шу болаларга ёрдам бера олмайман деб жахлим хам чиқиб кетди. Мана шу хиссиётлар хам айқаш-уйқаш.
Хато қилдимми, нотўғри гапирдимми узр. Шунчаки айтишим керак деб хисобладим. Ичимда қолишини истамадим.
Шундоғам мен учун унутилмас хислар мухрланган суратни эсдалик учун суратга олиб қўйдим. Бу яна бир маротаба ушбу лойихани хамиша тарғиб этиб бораверишга ундайди.
Қани энди шу хамма болакайларни тузалишига етарли маблағим бўлса. Кўзимми чирт юмиб , э юммай шартта берворардим, очиғи.
Эх...тушунмайсизларда.
|