Хўш! Марди майдонга оид ортиқча бир расмий, пафос-баландпарвоз ва умуман мантиққа зид сўзларни увол қилмай, аниқ ва бор нарсани тахлил қиламан!
Марди майдоннинг энг қизиқ онлари борган сари намоёнланмоқда. Ташкилотчиларнинг бундаги стратегик ёндошишлари мақтовга лойиқ!
Таққослашни хам таққослашдан фарқи бор, рақобат борки ривожланиш бор! Мусобақа борки азарт ва қизиқиш бор!
Марди Майдоннинг жонли ижродаги фестивалидаги хаққонийлик омилидан ташқари мана шу тушунчалар бу лойихага бўлган қизиқишни кучайтириши сир эмас.
Сийқаси чиққан бахоналар бўлган "Таққослаш керакмас, хаммани ўз ўрни бор, карвон кўп ризқи бўлак" тушунчаларни хадеб хам худа-бехудага ишлатиш бўмапти.
Ризқи бу алохида мавзу, хар бирини ўзини чўнтаги, лекин ижод майдонида мусобақа йўқ экан, қизиқиш ва олови хам бўлмайди.
Ха чиқди, куйлади кетди қайда-ю, ана хозир икки долзарб бўлган хонандани қай бири аълороқ куйлар экан? Қай бири зўр? дегани томошабин учун қизиқроқ!
Бу шоу олами!
Хонандалар ўзлари ва ризқлари учун тўйларда куйлашар, лекин халқ ва кенг омма олдида экан, омманинг қизиқиши мана шундай нарсалар хам қизиқтиради. Ва бунинг учун хадеб халқни хам айблайвериш нотўғри, қоидани артист эмас, халқ баён этади!
Россия твларидаги лойихаларнинг қизиқлиги аслида мана шундай стретегик ёндошиб, мусобақа негизида бўлишлигидадир.
Вааайй ана чиқиб сахнада мехнат қилиб терлаб пишиб куйладикуууу, асосийси жонли куйладикууу нимааа қиласила таққослаб дейиш бўмаптиде ўртоқлар. Мехнатми, терлийдими, қовурилиб қайнатиладими бу энди уни муаммоси, асосийси касби тақозо этган мажбурияти бу! Харакатига бахо берилмайди, харакати бахона эмас! Харакат самара бермайди, натижа самара беради!
Бу лойихада қатнашишга "дух"и етгани, санъати халол эканлигини намоёнлагани бир бахо бўлса, ижро махорати ва ўз санъатини хаққоний намоёнлагани яна бир бахо бўлса керак.
Демак, Марди майдоннинг 3 мартдаги гала концертида нима интригалар бизни кутмоқда?
Ботир Қодиров иштироки жудаям қизиқ бўлмоқда. Нима қиламиз яшириб? Бор гап: Шохжахон Жўраев ва Сардор Мамадалиевлар иштирокидан кейин Ботир Қодировни ёдга олганлар кўп бўлди.
Интригалар индаллоси оловланмоқда! Айнан Ботирнинг жонли ижродаги намоёнланишига қизиқадиганлар кўп бўлади. Бу сафар хам Сардор Мамадалиевни суратини кўриб, РЕВАНШни Ботир билан қилса керак деган фикр бўлди. Балки Шохжахондан аъло куйлай олмагандиру ва Ботирдан яхшироқ куйлар?
Балки янада яхшилаб тайёрланиб келиб биз қилган танқид учун айнан бизни уялтирар? Мен учун уни реваншда кўриш рости қизиқ. Уялтирган тақдирда эса тан олиб ёзмаган хам номард!))
Юқорида бир йўналиш ва бир оғирлик вазнидагилар хақида сўз юритдик, ана энди бошқа вазндагиларга юзланамиз:
ЛОЛА!
Шахзоданинг иштирокидан кейин Лоланинг хам иштирокини кузатиш қизиғу, лекин нечун хануз Райхон йўқ?
Райхон жонли ижрода куйлай олишини биламиз, тан олиш керак.
Муниса Ризаева гарчан аввал қатнашган бўлсада, созандалар билан келишилмаганмиди ё репетиция яхши қилинмаганмиди, негадир авжини куйлаётганида қўшиқ ўхшамаганди. Сахнани ачиниш хисси билан тарк этган Муниса ўша куни кўнгли синган бўлса ажабмас (видео сайтимиз архивида мавжуд). Сабаби Муниса хам жонлида яхши куйлай олади ва тан олиш керак, ўзини вазнидаги Лола, Шахзода ва Райхонлардан махорати кучлироқ бўлиши мумкин.
Хўш, бу сафар у хам реваншда қай тарзда намоёнланаркин? Билишимизча энди у ўз созандалари билан иштирок этаркан.
Хуллас, делаеееем ставкиииииии))
3 март куни Истиқлол санъат саройида бу қизиқ онларни ўтказиб юборишни иложиси йўқ!
Ўзбекнавооооо, қўймисилаааа))
|