20:21 АГАРДА... хит-паради! | |
Бу хит-парадимизда истеъдоди бор, куйлаш махорати яхши бўлган ва овоз имкониятлари даражаси бугунги кунда юқори рейтингда бўлишга лойиқ бўлгану, бироқ хомийси бўлмай рекламаси йўқ бўлган ва ёки ўзига мос репертуар танлай олмаяптганлар иқтидорлар хақида фикрлашамиз.
Бу мавзуда аввал сўровнома берганимизда одамлар бироз нотўғри тушунган шекилли Озодадан тортиб то Жахонгир Отажонову , Зохиршох Жўраев, ЭлДиДо ва Феруза Жуманиёзовалар хақида айтишган, баммо Озода ва Жахонгирлар ўз даврида хит қўшиқлар билан рейтингни юқори поғоналарида бўлишган. Даври бўлган...ўткан балки, бироқ бўлганку! "ЭлДиДо"нинг хомийси бор ва шунчаки хит яралмаяптгандир, Зохиршохга эса хомий керак дейишни ўзи кулгулик, унга ижодий кураш учун иштиёқ сезилмаяпти гўё холос. Балки фамилия босими исталган тарзда намоёнланишга йўл қўймас. Балки кибр, қайдам. . .
Озода, Феруза ва Жахонгир Отажонов хақида эса бу хит-параддан улар қисман жой олишлари мумкин эди, зеро ўз даврида хитлари бўлиб бугунги даврда ижодда бўлгани билан афсуски рейтинглар қаторида эмас.
Озода ва Ферузада “запрет” бахона бўлса, йилига икки мароталаб жонли ижрода концерт бераётган Жахонгир Отажоновнинг қўшиқлари эса ўша концерт зали доирасида ёдда қолмоқда холос. Хеч қаерда реклама ва промо йўқ. Балки хит даражасига етадиган ва рейтингни илғорлари қаторида бўладиган репертуари мавжуддир, лекин бугунги даврда реклама ва промосиз уни хит қилишни иложи бўлмай қолганлигига хонанда кўникишни истамаётандир. Балки хомий йўқдир ва шу сабаб хам қисман бу хит-парадда кўриш мумкин эди ... Хуллас, бу хит-парад ижодий янгиликлари йўқлар эмас, бўлса хам имконияти мавжуд бўлмаганлари ва унга ё хомий йўқлиги сабаб бўлгани ва ёки юқори рейтингда бўлиш учун омадли репертуар танлай олмаётганлар хақида!
Келинг биз йиққан овозлар ва ўзимизни хам кузатувимизга асослаб тузган "АГАРДА" хит-парад натижалари билан танишсангиз:
12-ўрин Якзон. Уни кўпроқ шоир ва бастакор хамда Райхоннинг доимий хамкор дўсти сифатида яхши танийсиз. Аммо унинг куйлаш қобилияти ўз даврида қисқа муддатда бўлса хам мухлислар олдида исботланган. “Сахар” гурухи солисти Анвар Жўраев билан “Айб унда” қўшиғи ва унга ишланган клипи бироз эфирда кўринган бўлсада тез тилга тушган. Шунингдек хали хануз санъат оламидагилардан фотограф, монтажчи ва продюсерлар унинг “Дўстимга” ва “Хаққинг йўқ” қўшиқларини севиб тинглаб юришини айтишганини гувохи бўлганмиз. Поп-рок йўналишида махорат билан куйлайдиган ва мархум Эми Уайнхауснинг ашаддий мухлиси Якзон асл исми Шохрух Жўраев санъат оламида кўпчиликка бироз тушунарсиз ва ғалати туюлсада давраларда яхшигина кайфият улашувчи эмоционал манбаа саналади. Афсуски бу йигит хам АГАРДА хомийси бўлганида қўшиқлари билан рейтингдаги хонандалар билан бемалол рақобатлаша олган бўларди. Айтмоқчи , сўз келганида айтмасам бўлмайди: унга бу борада нафақат хомий балки бироз камтарлик хам етишмаган бўлармиди. . .
11-ўрин Нодир Жўраев. Улуғбек Отажоновнинг шогирди ва унинг йўналишида куйлайдиган Нодир Жўраев “Сендан” ва “Дилизор” қўшиқлари хамда унга ишланган клиплари билан эфирларда кўринганди. Кейинчалик қўшиқлар ёзишга ўтиб кетиб хаттоки тожик эстрадаси хонандалари хусусан Шабнами Сурайёга хам хитлар яратиб берганидан хабаримиз бор. ( бир вақтлар у хақида ёзгандик. манбаа ) Бугунги кунда эса у хонанда Манзуранинг маъмури. Балки хозирда хонандаликка иштиёқ қолмагандиру аммо ўша пайтлар унда хомий бўлмаганди. Бу хонанданинг куйлаш махорати хам рейтингдаги кўпгина хонандаларни ортида қолдира оларди... АГАРДА унда хозир иштиёқ бўлсаю яна хомий хам топса.
10-ўрин Жасур Мирсагатов. Болаликдан ижодда бўлган бу йигитнинг қизиғи биронта хити бўлмади. Балки бу русийзабон йигитнинг дунёқараши бизнинг менталитетимиздан ўзгачароқ бўлганигами ва ё хорижий нафасда ижод қилгани ўзбек халқи тарафидан нафақат қабул қилинмади балки диққатини хам торта олмади. Вахоланки унинг овоз махорати керак бўлса русларнинг “Голос”игача хам қатнашишга лойиқ. Жасур нафақат хомий балки тўғри танланган репертуар бўлмагани учунам шу кунгача рейтингдагилар қаторидан бўлмади. АГАРДА хомий ва ёки ўзбек аудиториясига мос қўшиқ қилганида балки омади юришармиди.
9-ўрин Али Отажонов. Отажоновлар сулоласидан. Болаликдан санъатда бўлган, кейинчалик йигитлик даврида эфирларга “Севдим” қўшиғи ва унга ишланган клипи билан қайтган Алишер узоқ муддат қўшиқ ва клиплар тақдим этиб турди. Балки хомий бўлмагани сабаб мунтазамлик етишмагандир, зеро ижодий янгиликлари мухлисларига етиб боришда орада узилишлар муддати узун бўлди. Бир икки хомийлар билан ишлаш уринишлари натижа бермагач у кино оламига ўзини урди. Очиғи фильмлар борасида қанчалик омади келди билмадиму аммо бугунги даврда у яна хонандаликка қайтгани хамда эфир учун ижод намуналари тайёрлаётганидан хабардормиз. Бу хонандани ўша 2009-йиллар эфирга қайтганидаёқ рейтингдаги юқори поғоналарни эгаллашига кўпчилик ишонганди. Афсуски бу хозирча бўлмади. Балки хали хаммаси олдинда зеро куйлаш махорати ва овоз имкониятлари кўпчилик рейтингдагиларни хижолатга қўя олади. АГАРДА хомий топилса ва ёки хит қўшиқ учун омадли репертуар йўлга қўйса.
8-ўрин Сухроб Кенжаев. Биргина “Сени севаман” қўшиғи билан қанчадан қанча севгидан ошуфта юракларни ўзига ром айлаган бу хонанда бошқа бундай омадини қайтара олмади. Унинг хам хомийси йўқлигидан хабардормиз ва афсуски худди Жасур Мирсагатовдек у хам кўпроқ русийзабон ва хорижий йўлни хуш кўради. Бу эса бизни юртимизда унчалик талабгор эмас. Шу сабабли хам онда сонда тақдим этаётган ижод намуналари кўпроқ русийзабон аудитория чегарасида бўлмоқда... ЭДИ. Бугунги кунга келиб эса уни шу онда сонда интернетда тақдим этадиган қўшиқлари хам тўхтаганДЕК. Хомий йўқ ва ўзини иқтидорини керакли бўлган йўлда тақдим эта олмаётган Сухроб Кенжаев аслида рейтингдагиларга куйлаш бобида дарс хам ўта олишини биламиз. АГАРДА хомийсиз хам хеч бўлмаса буёғига ижод қиладиган бўлса репертуарини ўзбек аудиториясига мослаштирса истеъдодига мос мавқеда бўларди деб хисоблаймиз.
7-ўрин Шерзодбек. Бу хонандага хомий ва мунтазамлик етишмаса бирозгина ўз йўлини топиб олишдек тушунча хам керакдек. “Истиқлол” санъат саройида жонли ижрода концерт қўйишга муваффақ бўлган бу хонандани бироз ёдда қолгувчи таниқли қўшиқлари бўлсада афсуски хит қўшиғи йўқ. Ўша продюсери бўлганида хам ва хозир бўлмаганида хам шу ахвол кузатилади. Хануз ижодда аммо ижоди мунтазамликдан йироқ йилдан йилга бир кўриниб анча йўқ бўлиши сабаби албатта хомийда деб биламан. АГАРДА ўз йўлини хам топа олсами...
6-ўрин Азиза Низамова. Санъат оламида асосан бэк-вокалчи ва айрим овозсиз хонандаларга овози билан тиргак кўтариб тургувчию хунук овозлиларга эса жило бағишловчи махоратли хонанда сифатида таниш ижодкор. Куйлаш махоратида техникаси мақтовга сазоворлигини эътироф этмай илож йўқ. Бироз муддат эгасига насиб этмай бошқасигаям омад келтирмаган “Сетора” номидаги гурухнинг навбатдаги омадсиз таркиб вакиласи бўлдию кейин яккахон хонандаликка ўтди. Чунки “Сетора”нинг бу таркиби хам омадсиз бўлди. Турквизионда 15 ўриндан деярли ўрталиқ 7-ўринни олиб қайтган Азиза яккахон ижодида Диёр Махкамов билан туркча дуэтни ўзбекча тарзда тақдим этдию балога қолди. Танқидларга кўмилган Азизани очиғи бу қўшиқдаги гарчан плагиат бўлсада айнан Азизанинг куйлаган тури ўша туркларникидан анчайин гўзал чиққанини тан олиш керак. Сўнгги пайтлар Азизани ижодидан кўра кўпроқ очиқ-сочиқ кийимларию ва унга бўлган танқидлар хақидаги хабарлар бўляпти холос. АГАРДА Азизага яхши хомий бўлганида борми? Кўп хонанда қизлар секин аста сурилиб Азизани ўзига бэк-вокалга ўтиб қолишганини билмай қолишармиди. Нафақат хомий балки Азизани йўқотиб қўяётган калитини махкам ушлайдиган ва ўша танқидларга сабаб бўлаётган мавзуларда хам чеклаб тургувчи қаттиққўл продюсер бўлсаку бахт устига бахт бўларди.
5-ўрин Шахноза Отабоева . Бу хонанда Озода Нурсаидова (Саидзода) шогирди бўлиб илк маротаба эфирга “Юрак” қўшиғини куйлаб чиққан клипи намойиш қилинганида дарров ўзига диққатни торта олганди. Кўпчилик уни нафақат куйлаш манерасини балки ўзини хам Озодага ўхшатишганди. Афсуски унинг кейинги ижод намуналари хам хит бўлиши тугул оммалашмади хам. Хомийси бўлмагани сабаб хам эфирда бир кўриниб бир йўқолиб турмоқда. Негадир унинг овоз имкониятларини яққол намойиш эта оладиган бошқа қўшиқ хам тақдим этилмади. Санъатга алоқадор расмийлар уни воқеасини худди Феруза Жуманиёзовага қиёслаб кўп ишларига онаси сабабчи бўлишини айтишганди. Хусусан (айтишларича) Озода ва расмийлар билан хам Шахнозани муносабатлари совишигача борганига онаси сабабчи бўлган дейишади. Билишимизча хозир эса у ўзи ижодни давомламоқда. АГАРДА Шахнозага хомий топилсаю ва уни куйлаш махоратини очиб бера оладиган қўшиқларни ёзиб реклама қилинса унча бунча рейтингдаги санъаткорларни ортда қолдира оларди. Бунга унда кучли вокал ва мураккаб куйлаш техникаси мавжуд.
4-ўрин. Саяташ . Собиқ “Зеро” гурухининг иштирокчиларидан бири. Куйлаш техникаси юқори даражада. Гурух тарқалгач яккахон ижодни давомлаб турдию аммо унинг хам қўшиқлари русийзабон хорижий йўналиш ва хориж охангида бўлганигами унчалик катта аудиторияни ўзига жалб қила олмади. Афсуски гурух пайтидаги хит қўшиқларни яккахон тарздаги ижодида қайтара олмагани хам хақиқат. Вахоланки "Слышиш" қўшиғи оммалаша бошладию аммо етарли реклама қилинмади шекилли тезда унутилди. (видеоклипга манба) У 2006-йил "Юрмала"да 10-ўрин олди, кейин 2008-йил сайтимизга интервью қилгандим. манба) 2010 йил альбом тақдимотидаги жонли равишда куйлаган мини-концертидан видео тақдим этгандик (манба) 2015-йил Американинг метросида куйлашгача борган Саяташнинг сурати билан сайтимизда қўйилганди. (сурат ва бу хақида хонанда фикрига манба) Кейинчалик пойтахтдаги бир караоке ресторанида иш юритувчи бўлиб ишлаётганидан хабар топгандик, хозир эса санъат олами ва унга алоқадор янгиликлардан Саяташ номи мутлақо йироқлашгандек. Кўпчиликни айтишича у продюсер билан ишлай олмаслигига юлдузликни таъмини татиб кўрганлиги ва кимнидир айтганини ижодда қилиши қийин экан. У ўзи истаган қўшиқни куйлайверадиган мураккаб феълга эга ижодкор дейишади. АГАРДА Саяташ продюсер ва хомий билан ишлаб, энг асосийси уларни талабига монанд ишлаб хамда ўзбек аудиториясига хос ижод билан ишласа хозирги тингланаётган анча хонандаларни мухлислар у билан алиштирган бўлишарди. Асосийси АГАРДА у “Голос” лоихасига борса борми, ишонаверинг униг ғалаба қозонишига хам шубхам йўқ.
3-ўрин. Шохрух Мирзо. Хоразмлик бу йигит эфирларда етарли равишда реклама қилинмади. 2011-йиллар уни умуман хали танимасимданоқ интернет орқали менга мухлислари юборган қўшиқларини сайтда қўйиб турардим (манба). "Соғинч" қўшиғи хануз мусиқий базамизда экан (тингламоқ) . Бир эшитганимдаёқ қўшиқлари ўзига ром этишида жарангдор овозию дардли нолалари сехрлай олганди. Орадан йиллар ўтиб ўша эски хусусан "Йиғлама" қўшиғига клип суратга олиб ТВМда намойиш қилинганида кўпчиликни эътиборига тушди. Афсуски натижага эришиш мумкин бўлган даражада реклама қилинмай у яна эфирлардан йўқолди. АГАРДА Шохрухга Республика бўйлаб промо маркази бўлган Тошкентда яшаб ижод қилиш имкони бўлиб, санъатни тушунган хомий ва продюсер билан ишлаб мунтазам равишда(!) ижоди эфирларда тақдим этилиб турса, очиғи бир қанча рейтингдаги ўша ўринга хонанда сифатида умуман лойиқ бўлмаганлардан ўз ўрнини тортиб олса арзигулик махоратли хонанда. Эстрада йўналишидаги йигит хонандалар орасида у биринчи рақамли хонанда бўла олишига умуман шубха йўқ. Афсус шундай иқтидор, махорат ва овоз сохиби Хоразмдаги шоу-бизнес доираси билан чекланиб қолмоқда.
2-ўрин. Юлдуз Турдиева. Ўзбек бўла туриб Озарбайжонда уларнинг мугомини қойиллатиб биринчи ўринни олиб қайтган кучли ва жарангдор овоз сохибаси. Бу хонанданинг номи хам бежизга Юлдуз эмас. Афсуски у кенг қамровли аудиторияни жалб эта оладиган ўзини йўлини ёки ўзига ва овоз махоратларига монанд қўшиқларни танлай олмаётгандек. Шу сабабли хам уни нафақат хити йўқ балки ёдда қолган бирорта қўшиғини аксарият одамлар билиши мушкул кечади. Очиғи уни кўчада кўриб қолишса таниб қолишларига хам шубха қиламан. Шундай овоз ва махорат билан нахотки фақат ёши катталар эшитиши керак бўлган оғир карвон қўшиқлар билан чекланилса? Вахоланки Бойхоновани хам барча ёшлардаги аудиторияни ўзига қарата олган “Хай хай”ини олсак ёшларбоп хам деб бўлмайди, балки бунда омад хам керакмикан? Юлдуз Турдиевага АГАРДА махоратли продюсер ва албатта "асл санъат учун чўнтак фидо!" деган хомий топилса ва репертуари устида яхши ижодкорлар билан ишласа у ўзини номига хос ўринда бўларди деб ўйлайман. Озарбайжон мугомлари билан уларни хам лол қилиб бу тарафлама исботлаб бўлдингиз, буёғи балки мақомни эстрада билан уйғунлаштириб янгилик қиларсиз? Қизиқ бўларди овозда мақом нағмасию мусиқаси замонавий...Билмасам буям бир таклифда. Хархолда бир вақтлар ёзганимдек ўзбек хонандалари операдан тортиб турк ва озарбайжончаниям қойиллатишади аммо бирорта хорижлик хонанда мақомимизни куйлай олмади! Шу тарафлама санъатимиз бутун дунёда устун деб биламан. Афсуски шу устун тарафимиз эса ўзимизда умуман кераксиздек. Уни жонлантириш нахотки қийин бўлса? Озгина ғоя, ижод ва мехнат кифояку! Нима дедингиз Юлдуз? Шунда хомий хам керакмас бўлар?
1-ўрин. Ўлмас Оллоберганов. Мабодо хорижга ўзинг билан ўзбекни энг зўр эркак хонандасини олиб кел деса ўйламай туриб Ўлмас Оллобергановни олиб кетиб уни куйлатиб фахрланиб қайтган бўлардим.. Бу мақолани тайёрлаётганимда албатта хар бир иштирокчи ва унинг ўрни хақида маслахатлашганимда афсуски Ўлмаснинг хам бирорта хити йўқ деганимда “Паризод” ва “Кутаман” деган қўшиқларичи? деган савол бўлди. Озодбекнинг хеч бўлмаса битта хитичалик бўлдими деган қарши савол туғилганида эса жавоб олмадим. Гап таққослашда эмас аммо Озодбек Назарбековдек хитларни биттасига хам сохиб бўлиш насиб этмаган Ўлмаснинг санъати қай даражада эканини унинг мухлислари ва касбдошлари жудаям яхши билишади. Саноқли хонандалар куйлашга қурби етган “Қурбон ўлам” қўшиғи хали хануз Ўлмаснинг ташриф қоғози. Нега хитлар йўқ? Бу каби саволларга 2013-йил у билан ўтказган сухбатимда жавоб бергандек бўлишганди. (манбаа) Менимча кўпроқ жавоб эмас бахонадек.
Бир вақтлар хомий билан хам ишладию лекин бир тараф "у хомий ўзи истаган қўшиқларни куйлатти" деса бошқасидан эса "Ўлмасни ўзини феъли шиддат билан ижод қилишни истамайди" деган фикрлар бўлганди. Шундай кучли овоз ва куйлашдаги кучли техника сохиби вақт ўтиб Мухриддин Холиқов, Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокиров ва хаттоки “Уммон”чалик хам машхурликка эришмаган деган сўз билан эсланса, шуми артистнинг бахти? деган савол туғилади. Шуми қанча йил ижодни шу тариқа бахоланиши? Ўзида санъатдаги энг кучли қурол бўлган овоз махорати бўла туриб мавқеси ёдда қолмас ва даври келмагандек ўтиб кетиш бўлса... Очиғи бу танқид эмас, рости куюниб ёзилаётган фикрлар. Ўлмас Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков ва айниқса Шерали Жўраевдек машхурликка лойиқ иқтидор ва санъати бор аммо хар тўкисда бир айб дегандек синови кимда маблағ кимда эса ўзига қарши чиқишдек кучсизлик бўлса керак. Ўлмас ўзини танбаллиги ва шу холича қониқишлик хиссига уруш эълон қилиши керак ! Шарт! Зеро санъатдаги йўллари шундай истеъдоди билан изсиз бўлиб кетиши мумкин. Хомий билмадиму аммо яхши продюсер хам керак. Аммо биринчи навбатда у ўзини шиддатли мехнатга жалб қила олиши шарт. Ўзини санъати даражасини билиб қониқиб яшаш ахмоқлик, зеро у билан қанча катта аудиторияни жалб қила олишлик, катта аудиторияни ўзига диққатини торта олишлик аслида мана шу санъаткорни ижодий жангидаги ғалаба! Хар бир аскарнинг ўзидаги қуроли қанчалик кучли бўлмасин у агар урушда ишлатмай уйда қучоқлаб ётгани билан унга қахрамонлик унвонини хечким келиб илиб кетмайди. Кун келиб у қуроли ўзини нобуд қилгани қолади. Тушунганлар тушунди. Хинд фильмидек "Пой Джими, пой" буёғи. Джимидек гитара эмас торни қўлга олиб ижодга олға Оллоберганов! Исмингизу фамилиянгиздан буюк бир хикмат сезилади, Худо берган ўлмас санъати бор бир хофиз деган тушунча. Лекин хозир рейтингдаги бўлганлардан харқанча санъатингизни юқори тутманг барибир улар халқ олдида сиздан машхурроқ ва юқори , у санъаткорлар хам , мухлислар хам сизни ўзингиз ва кичик доирадаги зўр санъатингизни шу билан ўлчашади. Хуллас ижодий уруш эълон қилиш даври пенсия ёшига етмагунча хали бор. Қуролни зўри бор, олға Ўлмас! Бу жангда сен ўлмас эканинг аниқ!
"Номим тоғлар орасида қолиб кетишини истамайман!" (с) "Суюнчи" б/ф.
Овози, иқтидори, махорати, техникасию ва қирралари ХИТ даражасида бўлганлар рўйхатини тақдим этарканмиз, негадир ўзлари мос бўлган рейтингни юқори палласидаги ўз жойларида бўлмай бирорта қўшиғи хит даражасида бўлмагани адолатсиз хақиқатлардан бири бўлса керак.
Хаётда ўлимдан бошқа “Пул хамма нарсани хал қилади” тушунчаси мана шуларга мос бўлса керак. Айримларига эса турткини қаттиқ тепкисидан ва у ўз ичидан бўлмаса четдан бефойда. Ёки бирорта мартабаси катта одам буйруқ берсами)
Хуллас хурматли хомийлар! Ана сизларга зўр иқтидорлар йиғинмаси ва тайёр рўйхат. Истаганингизни танлангу ижодидан юзингиз ёруғ бўлиб ўзбек санъатига ривож қўшишни бошлайверишингиз мумкин. Фақат унутманг, санъатни билган ва уни захматларини тушунмаган бўлсангиз керакмас. Чунки бугун 50-100 минг доллар тикиб қанчада ва қай фоизда қайтар экан деган бизнесмен сифатида пул тикмоқчи бўлсангиз қўйинг, тинчгина савдо-сотиқ ишларига тикаверинг. Фабрика завод дегандек. Фойдаси кўпроқ.
Эътибор беринг а, бу жамланмада “номи бору хити йўқ иқтидорсиз овозсизлар” эмас айнан рейтингни юқори поғоналарида бўлишга лойиқ бўлгану аммо хомий ва репертуар сабаб хит ярата олмай реклама ва рейтинги бўлмаган иқтидорлар йиғилган.
Номи улуғ супраси қуруқ хонандалар эса тиқилиб ётипди. Номини биласан, кўрсанг танийсан аммо бирорта қўшиғини билмайсан... Шулар концертам беришадией тавба.
Кейинги хит-парадларимиз айнан ўшалар хақида. Номи улуғ супраси қуруқлар сизнингча кимлар? | |
Бўлим: Hit-Parad |
Кўрилган: 42194 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |