Ўлмас санъати Шахзодадан пастми? Suhbat | Intervyu | Reportaj
Ўлмас санъати Шахзодадан пастми?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
   Ўлмас Оллоберганов ва унинг ижодий жамоаси билан "Гранд мир" отелининг 8-этажида учрашдик... Кириш сўзи ёзмайман, хаммасини сухбатдан билиб оласиз..
 
Sayyod:  Концертларни бошлаб юборибсизлар.. Бу йил хам олдинги йилдаги каби рекламага улгурмадинглар шеклли
  Ўлмас Оллоберганов: Менимча, рекламамиз ўтган йилгидан сал яхшироқ бу йил. НТТ каналидан кечқурунлари концерт  рекламаси намойиш қилиняпти, бир иккита радио тўлқинлардан хам реклама кетяпти.
 
 (Sayyod кундузи кўзи оғриши сабабли,   қуёшдан химояловчи кўзойнак тақиб олгани учун узр сўраб ўтди)
 
  Sayyod:  Шоу бизнесдаги бугунги мавқеингиздан қониқасизми?
Ўлмас Оллоберганов:  Ўтган йилгига нисбатан анча ўзгариш бор, Худога шукр. Хаётда  харакатда баракат деган нақлга  риоя қилиш керак деб ўйлайман. Бирданига юқори парвоз ёки бирдан катта нарсаларга эришиш эмас, ўйлашимча, ўша тақдирингиздаги хар бир бўладиган   холатларнинг тагида қандайдир хикмати бор деб ўйлайман. Демак, тўхтамаслик, фақат харакатда бўлиш керак, фикримча.
 
 
Sayyod: Сиз шу харакатнинг ўзидан қониқяпсизми?  Айтишадику натижа хам омадга ва даврга боғлиқ деб, шу харакатнинг ўзидан қониқяпсизми?
Ўлмас Оллоберганов:   Мен хамма нарсага  фақат шукр қиладиган одамман хаётда. Албатта қониқаман хаммасидан.
 
Sayyod: Агар хамма нарсадан шукр қиладиган бўлсак, унда харакатнинг хам кераги йўқ шеклли.
Ўлмас Оллоберганов: Мен агар хозир жуда кўп харакат қиляпману, лекин катта натижага эришолмаяпман, ўзим ўйлаган даражага чиқолмаяпман десам, бу ношукрлик бўлади. Оллоҳнинг бергани шу экан деб ўйлайман.
 
Sayyod: Санъатда барибир бир хонанданинг якка ўзи харакат қилгани камлик қилади, балки жамоага боғлиқдир кўп нарсалар.

Ўлмас Оллоберганов: Жамоамиз билан бир ёқадан бош чиқариб деган нақлга риоя қилиб ишлаб келмоқдамиз. Мен жамоамдан жуда хам мамнунман. Жамоамизда неччи киши бўлишидан қатъий назар, хамманинг ўзига яраша харакати бор, фикри бор.

 
Sayyod: Лекин бу фақат концертга бир икки кун қолганида намоёнланади..
Ўлмас Оллоберганов: Албатта, албатта.
 
 
Sayyod: Демак бошқа пайт харакат йўқлигини тасдиқлайсиз?
Ўлмас Оллоберганов: Йўқ, нега энди?  Биласизми, иш кўплигидан бир хил пайтда одамнинг мияси гангиб қолади, бир хил инсонларнинг харакати, ташаббуси хам ишнинг кўплигидан кўринмай  қолади. Гўёки хеч нима қилинмаётгандай бўларкан. Қанча кўп харакат қилсанг, худда хеч нарса қилинмагандай, худди бир одамнинг ўзидан  қониқмаслиги айнан шу харакатни билдиради. Демак, олдинга юриш бор.
 
 
Sayyod: Мана шунча иш кўп экан, лекин натижачи? Натижа борми? Сиз кўряпсизми шу натижани?
Ўлмас Оллоберганов: Албатта кўряпман. Билмадим энди, мен ўзимни ишимни айтадиган бўлсам, концертининг ташкилий ишларига ёки рекламаси билан боғлиқ ишларига аралашмайман. Мен ўзимни ижодимдан, янги янги композициялар, қўшиқлар  яратаётганимдан, шуларни халққа кўрсатаётганимдан хурсандман.
 
Sayyod: Йўқ, энди "Мен хонандаман, бу мени ишиммас, бу ишларни бошқалар қилиши керак, мен ўзимни ижодим билан шуғулланишим керак” десангиз, унда талаб хам қилиш керакмасми? Мен тушунаман, кимдур пул тикади, кимдур реклама билан шуғулланади, сиз санъаткорсиз. Шу ижодни самараси сизга ва халққа кўринмаса,  ва фақат концертда биз  Ўлмас Оллобергановни  кўрсак... . Мана концертга неччи кун қолди?

Ўлмас Оллоберганов: Бир хафта.

 
Sayyod: Концертган бир хафта қолган бўлса хам, баннерлар йўқ, одамлар икки ёки уч ой олдинлар баннер илишяпти. Демак хозир давр шунақа. Сизларда қандайдур даврдан четлашиш сезилиб туради. Битта сизлардамас, Жахонгир Отажоновда хам айнан шундай.   Жахонгир Отажонов ва Ўлмас Оллоберганов мавзусига алохида қайтамиз.. хозир ўзингиз учун хам шу саволга жавоб беринг, нима учун биз сиз хақингизда фақат шу концерт кунлари биламиз? Концерт кунларигача нималар билан бандсиз? Шунчалик тўйлар кўпми ёки ижод бир жуда хам қайнаган десак, биргина концертда  тўла  янги қўшиқ айтиб чиқмайсиз.
Ўлмас Оллоберганов: Тўғри.. Бу балки бизнинг эътиборсизлигимизми, балки бизнинг шундай йўл тутишимизми деб ўйлайман. Балки бу бизга одат бўлиб қолдимикан. Тушунтириб  беролмиман  тўғриси.
 
Sayyod: Билишимча, булар сизнинг продюссерингиз. (Жахонгирни кўрсатади)
Ўлмас Оллоберганов: Ха, исми Жахонгир. Бизнинг ишимизни бошида турган  рахбаримиз десам хам бўлади.  Иш олиб борувчимиз дейдими ёки. Балки Жахонгирнинг тактикаси айнан шундайдир. Менда халигача  шундай чиқсамку, қўшиқни куйлаб, ишимни тугатсам бўлди.
 
 
Sayyod: Тушунарли. Мана энди жамоага бевосита саволим, сизларга бундан нима наф, агар шу ишга маблағ тикиб, ундан фойда кўрмасангиз, очиқча гапирганда. Қандайдир фойда келтирадиган стратегия бўлмаса.  Хонандаку қўшиқ куйлашидан қониқар, сизларга нима фойда?
Продюсер Жахонгир: Стратегия нега керак? Стратегия олдинги даврларда урушларда асосан, ютиш учун ишлатилган кўпинча. Мен Ўлмас Оллобергановни жуда хам яхши кўраман. Умумий оладиган бўлсак, санъат томонлама жуда хурмат қиламан. Бунақа даражадаги санъаткорни мен хали шунча вақтда хам кўрмаганман. Тўғри, ўтган йили концертни рекламасиз амалга оширдик. Концерт кунлари баннер илинди, лекин радио ва твларда рекламаси берилмади. Буни хам  бир стратегия деса бўлади, қанақадир маънода.
 
Sayyod: Натижа бердими  шу олдинги йилни оладиган бўлсак?
Продюсер Жахонгир: Албатта. Мана мисол учун Ўлмас Оллоберганов 4 йиллик чекинишидан кейин, бизнинг биринчи бирга ишлаганимиз 2006 йилдан бошланган. У пайтлари ишимиз доимий бўлмагандек, бир тўхтаган, бир қайтган, лекин, шу охирги  2 йилги ишлаганимиздан,  яратилаётган қўшиқлардан  ўзим хам қониқяпман. Хар бир чиққан қўшиқ ўзининг  мухлисларига эга бўлиб бормоқда. Ўзи санъатни кўрсатишни 2 хил йўли бор деб биламан, "сохта” реклама йўли, "искуственный хит” дейилади, бу йўлда одамларда қўшиқлар ўзидан ўзи ёйилиб кетади, телефон орқали масалан, бир биридан ўтиб, шундай тарқалади. Шу йўлни қўллаш, ёки яна нималарнидир исботлаш даражасида эмас. Бу нарсани натижаси балки бир йилда, балки 2, балки 5 йилда билинар, кимга қандай таъсир қилишига боғлиқ.
 
Мен мисол учун бунча пул тикиб юборяпман ёки шунча ишни қиляпман дейишимнинг ўзи нотўғри. Қайсидир ишда мен ёрдам бераётгандирман, бошқа ишларни ўзлиги қилишади. Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, мана 3 та клип олинди, чиқарилди, менимча, халққа хам манзур бўлмоқда. Оммага шундай қилиб секин секин таништириб борилади, олдинги вақт билан солиштирган холда хозирда хаммаси яхши кетяпти деб хисоблайман. Даражага қараб туриб, энди халқнинг ўзи жонли ва фонограммани фарқига бормай туриб, нимани талаб қилиш мумкин ахир? Тингловчи бунинг учун санъатни яхши тушуниб олиши керак.
 
Sayyod: Хозирги пайтда хаммамиз биламиз ким жонли куйлайдию, ким эса йўқ.   Буни халқ билади.  Лекин барибир,  "Агар сен долзарб бўлмасанг сен шоу бизнесда хеч киммассан!”  Хозир шундай давр. Майли шу айтганингиздай ўши сохта рекламами ёки бошқами,  лекин уларда натижа бор. Ўлмас  рости хам  зўр санъаткор, лекин натижа йўқ. Сиз айтаётган, ўйлаган натижа йўқ. Сиз ўзингиз учун қониқяпсиз, "бугун тўй борми, унда яхши. Талаб борми , бор”.
Продюсер Жахонгир: Ишонасизми, мана шу кунгача, ўзлигидан хам сўрашингиз мумкин, мен хеч қачон тўйга урғу бермаганман. Тўйдан даромад кўришни ўйламаганман. Тўй нима учун, ўзлини "раскрутка” қилиш, еб ичиш  ёки шу кабиларга агар талаб бўлмаса, мен умуман тўйга урғу бермаганман.
 
Sayyod: Унда нимага урғу беряпсиз? Боя айтиб ўтганингиздек, 2 хил, сахна учун санъаткори бор ва тўй учун отарчилар бор. Биламизку бундайларни. Мана сахна учун Ўлмас Оллоберганов фақатгина бир йилда бир маротаба концертида кўринади, холос. Хатто гала концертларда, тадбирларда  кўрмаймиз.
Продюсер Жахонгир: Тадбирларда кўринмаслик.. бу энди бошқа  масала бўлса керак.
 
 
Sayyod: Нега энди бошқа?  Бориб қатнашсангиз, қўшиқларингизни тақдим қилсангиз...
Продюсер Жахонгир: Менимча бу нарсани ўзингиз яхши биласиз.
 
Sayyod: Хозиргина 3 та клип хақида айтиб ўтдилар. Шуларни сиз кимнинг таъбига қараб яратасизлар, танлайсизлар? Айнан кимнингдур танловими ёки умумий "Бадиий кенгаш”инглар борми? Ўйлашимча, агар 10 та қўшиқ бўлса, шулардан 1 тасини промо ва клипга танлаш учун , жамоада қўпчиликка эшитиб кўрилиб, умумий фикрлар тўпланиб, кейин  танланади деб биламан. Агар биргина одам "шу қўшиқ менга ёқди, шуни чиқар” деса, бу танлов тўғри бўлармикин?
Продюсер Жахонгир: Бизда ундай эмас. Олдин фикр алмашинилади, танланади.  Мана ўши 3 та клипларини сиз кўрдингизми? Фикрларингиз қандай?  Ёқдими сизга?
 
Sayyod: Мана хозир кўриниб турибди, хамма ўз боласини мақтаганидек, сизга шу сабабдан   зўр бўлиб кўриняпти. Лекин менимча, фақатгина яхши бўлди, шунчаки "галочка” қўйилди. Четдан хаммамиз кузатамиз барибир,  нима учундир ана ўша овози йўқлар, сунъий қилаётганларнинг рейтинги  юқори. Алам қилмайдими шу? Ижодкорсизларку. Унда нима кераги бор нимадур қилишни агар натижа бўлмаса? Унда нима кераги бор, шу иш билан шуғулланишни, шунчаки шахсий истакни қондириш билан чегараланиб қолинса. Концерт ташкил қилиб шу билангина чегаралинса.... Менимча, бахонанинг сабаби бўлмайди.
Продюсер Жахонгир: Бахона эмас бу. Хар битта нарсанинг ўз натижаси бор. Барибир 1 йилдир, балки 2 ёки 3 йил, билмадим, барибир натижаси бўлади. Ёмон кетмаёпти деганим хам шунинг учун айнан.
 
Sayyod: Очиқ гап, Ўлмас Оллобергановнинг санъатлари учун   ёмон кетяпти. У бундай натижага мос эмас. Менимча, одам бундан санъат билан бошқача бўлиши керак. Агар хозир ТВ М ни қўйсангиз, айланаётганларнинг аксариятида на овоз бор ва на иқтидор, на дид бор, лекин уларни одамлар қутишяпти, қайтаришяпти, зўр дейишяпти ва эшитишяпти хам. Баъзи санъаткорлар борки, улар бир йилда бир маротаба концерт беришяпти холос ва фақатгина ўша ердаги аудиториянинг ўзигина мазза қилиб чиқиб кетяпти.  Республика миқёсида эмас!
Продюсер Жахонгир: Шу йили айнан бу нарсага урғу беряпмиз, республика миқёсида бўлиши учун харакат қилмоқдамиз. Шу концертдан кейин, Худо хохласа вилоятларда хам концертлар беришимизнинг  эхтимоли бор.
 
Sayyod: Айтяпманку, яна стратегия... Стратегия уруш даврида деяпсиз, йўқ, стратегия хамма нарсада бор. Хар бир даврда бор ва бўлади. Шоу бизнесда айниқса, одам кўпайгани , рақобатнинг кучайгани сари хамма нарсада стратегия керак бўлади.
Продюсер Жахонгир: Мен бу одамларни рақобатда деб билмайман. Ўлмас акамга рақобатлаша оладиган одамни мен хали кўрмаганман. 
 
Sayyod: Буни биз билармиз, сиз хам биларсиз. Лекин хаммасини  рейтинг хал қилмоқда. Очиғи, талаб йўқ сизларга. Гала концертларга хам талаб йўқ, нега? Мана хозир ўша 3 та чиқарган клиплар хақида гапирсак, биринчисидан бошласак, бизнинг сайтимизда реклама қилинганди,  анави "шляпали” , 90% танқидга учради
Продюсер Жахонгир: Лекин сизга ёқти, шундайми?
 
Sayyod: Мен ундай дея олмайман.
Продюсер Жахонгир: Сайтга қўйдингиз, менга ёқти дедингизку,  иккинчи клипни эса ёқмагани учун қўймадингиз.
 
Sayyod:  Ўлмас Оллобергановни  санъаткор сифатида жуда хам хурмат қиламан, олдин умуман эшитмагандим, билмасдим хам хатто. Биринчи интервью қилиб, ўша концертга тушмагунимгача ростдан хам билмасдим, бундай санъаткорни хам қўшиқларини хам. Концертга тушдим ва  шундай санъаткор,  нега шунчаки ўтиб кетяпди деб ўйладим. Ана ўша биринчи қўйган клипимни хам  Ўлмас Оллобергановга  бўлган хурматим учун қўйгандим. Клип эса менга умуман ёқмаганди, бачкана жуда.
 Продюсер Жахонгир: Шунчаки янгича стиль қилиш эди ниятимиз.
 
Sayyod: Концертдаги менга жуда ёқиб қолган бир  қўшиққа клип қилишсайди деб  кутгандим тўғриси, адашмасам қўшиқ номи "Оху қўз” эди. Мен шу қўшиққа зўр клип қиласизлар  деб ўйлагандим.
Продюсер Жахонгир: Бу саволни Нодирга бериш керак.
Нодир (маъмур): Sayyod тўғри айтаяптилар, бизда ростдан хам шундай. Концерт яқинлашганида хамма харакатни бошлаймиз. Бизда бу йил ишларимиз бошқача бўлди. Ўзи 3 ой олдин рекламалар  кетиши керак эди. Ишларимиз бошқача бўлиб, хаммаси орқага сурилиб кетаверди. Орада  хар хил ... ўзаро тушунмовчиликлар хам бўлди
 
Sayyod: Нахотки олдинги йилги хатони бир йил мобайнида хал қилишнинг иложиси бўлмади?
Продюсер Жахонгир: Бир йил ичида қонун қоидалар хам анча ўзгариб кетдику.
 
Sayyod:  Бошқаларда бундай бўлмайдику, хамма улгуради,  нега фақат сизларда шундай?
Нодир (маъмур):  Энди мана яна бир факт, биз концертни 3 маротаба белгиладик, бекор қилишди.
 
Sayyod: Нега? Бунга сабаб йўқку, менимча. Запретда бўлмаса, тили ёмонмас, жанжалкаш ёки яна бирон сабаб бўлмаса...
Нодир (маъмур):  Ха, нега? Бизда хам айнан шу савол. Кунини белгилаяпмиз, бироз вақт ўтиб Истиқлол саройидан чақириб, бу кунга беролмаймиз деб қайтариб юборишяпти. Шундай қилиб, 3 маротаба қайтадан кунини белгилаб келдик.
Продюсер Жахонгир: Бу концертни ташкиллаштиришни биз сентябр ойидан бошлаганмиз.
 
Sayyod: Олдин промани айлантириш керак эмасми хеч бўлмаса? Аввал прома, кейин эса реклама кетса менимча, тўғри бўлади. Четдан кузатганда хам билинадику, ана ўшалар қандай эришяпти? Шу ишилардан фойда бўлмаса нимага керак хаммаси? Гап барибир натижада! Сиз танлайдиган бўлсангиз, уники яхши эмас, бизники зўр деб туриб, шуни одамларга етказиб беролмасангиз нега керак у? Агар шу санъатни етказиб беролсангиз, бу ютуқ, одамларга хам фойда бундан. Натижа хам бўлади шунда. Уларга хақиқий санъатни берасиз, "ля ля ля” эмас.  Бу реальноку, жамоангиз етарли сонда.
Продюсер Жахонгир:  Мана шу концертдан сўнг, бугундан режага киритилди, битта янги клип оламиз. Секин секин "раскрутка” кетаверади. Боя айтганимдек, 4 йил санъатда тўхтилиш, бу жуда катта нарса. Ўлмас акани ўзларига савол берсам, шунча йил ишлаганлари шу охирги 2 йил ишлагарларичалик ишламаганлар. Ишонасизми шунга? Хозир биз деярли 3 йилдан бери янги янги альбомлар чиқариб келяпмиз.
 
Sayyod: Улар ишлаётганлари бу тушунарли, лекин унинг самараси сизлардан. Улардан нимадур талаб қилиш хам нотўғри, ха, улар куйлаяптилар
Продюсер Жахонгир: Тушунмадингиз, Ўлмас Оллоберганов ва Улуғбек Отажоновлар билан ишлаш қийин. Буларни ишлатиш қандайлигини тасаввур қилолмайсиз
 
Sayyod: Отажоновни жуда яхши биламан қанақа ишлатиш қийинлигини. Бомба, танка, оғир артиллерия керак уни ишлатиш учун.
Продюсер Жахонгир: Худди  ўша одамнинг 2 варианти бўладиде Ўлмас Оллоберганов.
Қанчадан қанча тополонларимиз эвазига бўляптику бу концертлар хам. Ўтган йилдан шу бугунгача бўлган машаққатларни қай даражадалигини биз иккаламиз(Нодирни кўрсатиб ) биламиз
 
Sayyod: Нима деб ўйлайсиз бу характерданми ёки бундай нарсаларни шунчаки хохламайдиларми?
Продюссер Жахонгир: Гала концертларни айтаяпсиз, битта гала концертга буларни олиб бориш учун биз қанча булар билан жанжаллашамиз, бақир чақир бўлиб кетади. Борасиз дейман, неча минг долларлик тўй бўлса хам, рад жавоб бериб шу концертга борасиз дейман. Бир икки концертларда қатнашилди хам, фақат "Марди майдон”да озгина репетициясига кеч қолганимиз учун бизни олиб ташлашди. Буни мен нотўғри иш бўлган деб хисоблайман.
 
Sayyod: Нотўғримас, мен борганимда атайин сўрагандим, Оллоберганов қани десам, "саундчек”ка улгурмади деб айтишди.
Продюсер Жахонгир: Нотўғриде бу, мана қарен звИзда дейсиз, Шахзода келяпти экан, унга телефон қилиб келасизми хозир деб сўрашса, у "йўқ, мени 4 да вақтим бўлади” деб айтди. Бу иш мени ёнимда бўлаётган иш.   Уларнинг режаси шунга қараб тўғриланяпти, хеч ким индамади хам. Шунда мен нахотки Ўлмас Оллоберганов Шахзодадан пастда турса деб ўйладим.
 
Sayyod: Чунки кўп нарсани айнан шу долзарблик хал этади. У долзарб, Ўлмас эса йўқ. Фарқи йўқ бу ерда овозининг қандайлиги. Долзарблик мухими, бу хам мавқеи беради, тушуняпсизми? Мен Улуғбек Отажоновни хам, Ўлмас Оллобергановни хам битта тарафини тушунмайман. Улуғбек хақида гапирадиган бўлсак, унинг ўз даври бор, ўз даврида у "бум” бўла олган, очиғини айтсак. Сизда эса ўша давр йўқ. Нахотки шунақа даврни бўлишини хохламайсиз, хаётга бир маротаба келасиз, зўр санъатингиз бор, давру даврон суриб юришни истамайсизми ўз даврингизда? Мана Озодбек Назарбеков сизнинг ёнингизда санъат тарафлама анча пастда деб биламан, шахсий фикрим. Унинг даври бор лекин, чунки унинг жамоаси ишламоқда. Тушуняпсизми, ИШЛАШЯПТИ! Стратегия бор, харакат бор, ана кўрсатувлар қиляпти. Битта кўрсатувнинг ўзи худди концертдай, 2 та ашула айтади, тарқатилади. Пиар реклама зўр кетади.
 Продюсер Жахонгир: Кўрсатув хақида гапирадиган бўлсак, Ўлмас Оллобергановнинг хам кўрсатувлари бўлган, хабарингиз бўлганми йўқми билмадимку, 2006 йилда шу нарсани биз ташкил қилганмиз, ёшлар каналида. Фаслдан фаслга ўтаётганда кўрсатув номи ўзгарар эди. Масалан, ёз оқшомлари, куз оқшомлари, қиш ва бахор. Кўрсатувни ташкил қилгандик. Зўр кетаётган нарсада хам тўхталиш бўлган, яна ўша тўйлар сабаб бўлган. Самарқанддаги концертга борганларида, хамма репетициясига қатнашганлар хам. Бир неча кун қолганида эса "Тўйларим кўпайиб кетди” деб хаммасини ташлаб кетиб қолганлар. Бундай характер  хаммага хам ёқавермайди. Хозир бўлса биз яна бошидан, секин секин бошлаб олиб, давом эттиряпмиз. Фалончи билан танишиб, керакли инсонлар билан келишиб, таниш билишнинг бўлиши ишимизда мухим.
 
Sayyod: Мана энди аниқ бир мисолни, айнан ўхшаш характерли дедингизку,  масалан, Улуғбек Отажоновни олсак, бугунги кунга келиб, на рекламаси бор,  на промоси. Кўчада 20 ёшлилар танимайди хам ва на атрофида хеч кими қолмаган.  Мен шу одамга жуда хам ачинаман, тўғриси.  Ким эдию, хозир ким? Унинг ёнида хеч ким  қолмади. Сиз шуни ўйламайсизми? Орадан қанчадир вақт ўтиб, атрофингизда хеч ким қолмаслиги мумкинлигини? Унинг хам тушунчаси худди сизникидек эди, тўйим бор деб кўп нарсаларни ташлаб кетарди.  Лекин машхурлик тўйдамаску,  тўйда ха,  зўр кутиб олишар,  лекин республика бўйича машхурлик эмас бу! Нахотки шу нарсани тушунмайсиз?   
Жахонгир Отажонов   жонли  концерт бериши билан сиз хам қайтдингиз. Бунинг боғлиқлик тарафлари борми?
Продюссер Жахонгир: Йўқ. Бу қайтиш мени фикрим бўлган.
Ўлмас Оллоберганов:  Менимча бу тасодиф бўлса керак.
Продюсер Жахонгир:  Ўзи ундан олдинги йил концерт бермоқчи бўлишган. У махалда эса кўп нарса очиғи,  пулга тақалган. Мени олдимга келишлигидан олдин булар концерт беришмоқчи бўлишган. Лекин бир қанча қийинчиликлар бўлган, маблағ билан боғлиқ. У вақтда мен билан ишлашмас эди. Кейин мени олдимга келишди, ишни ўшанда бошладик. Лекин ишни бошлаш учун хам анча вақт кетди. Хозирги пайтда хаммаси секин секин ўз ўрнига тушяпти, менимча. Хозирда битта альбом чиқариш учун қанча  маблағ керак?
 
Sayyod: Хеч қанча, агар CD Profi га заказ берсангиз.
Продюсер Жахонгир: Мен яратишни назарда тутяпман, битта альбомни яратиш  учун умумий оладиган бўлсак, ўртача хисобда беш миллион сўм атрофида  пул кетади. Қўшиқ сотиб оласиз, ёки ўзлари яратадилар, яна кўп ишлари бор.
 
Sayyod: Сизларда ашула сотиб олинмайди, шундайми? Камдан кам холларда бўлса керак.
Продюсер Жахонгир: Бизда мана ўтган йили Иқбол ака билан ишладик. Ўзи Ўлмас Оллоберганов жуда ўзига хос характерли инсон. Қўшиқларга жуда ахамият берадилар. Хамма ашулани олиб айтиб кетавермайдилар. Бу йилги альбомларини сизга тақдим этамиз, Худо хохласа, ўзингиз кўрасиз. Бадалбоев билан ишладик,  2 та ашулани тайёрлаб берди. Нима демоқчиман- ишланди! Ишладик, бориб, хаммасини тепасида туриб. Лекин ашулаларни тўрттасини адашмасам, ўзлари ёзганлар. Яна концертга хам янги нарсалар қилдик. 4 ёки 5 та ёққан ашулани сотиб хам олдик.
 Шунда хам бир  гап бўлди , қўшиқ хақида Иқбол ака билан маслахатлашгандик. Ашулани эшитсангиз, авжлари жуда баланд, таъсирли қўшиқ. Мен ўшанда нега бу қўшиқни айнан Ўлмас акамга беряпсиз десам, "Бу қўшиқни Ўлмас Оллобергановдан бошқаси айтолмаса керак, шунинг учун сизларга эшиттиряпман” деб айтгандилар. У қўшиқни эшитсангиз биласиз, мен очиғи йиғладим. Шунчалик таъсир қилган. Майли энди, шоу бизнесда бир кунда таниқли бўлиш хам нотўғри деб ўйлайман. Одам хаяжонланиб қолади. Секин секин ривожланса ёмон бўлмайди. Санъатда эрта кечи йўқ деб ўйлайман. Одамлар бугун бўлмаса, эртага эшитишади.  Мана масалан, Ортиқ Отажонов шу пайтгача юрибтилар, ўзларини ўзлари айлантириб, шу пайтгача Отажоновлардан кўп даромад кўрсалар керак  деб ўйлайман. Хаммасини эплаб юрадилар.
Ўлмас Оллоберганов: Инсон тақдирга хам ишониши керак
 
Sayyod: Тақдирда хам инсонга 2 йўл бериладику, одамнинг ўзига боғлиқ
Ўлмас Оллоберганов: Мен шундай фикрдаман, балки менга насиб қилгани айнан шу нарсалардир.  Мен ўзимни омадсизман дея олмайман. Балки шуни Худо хохлаётгандир.
 
Sayyod: Билмадим, мен шоу бизнесдан кўпчиликни кузатганимгами, кўряпманку харакат қилган барибир натижага эришяпти. Шунчаки омад, насиба деганингиз билан, кўп нарса одамнинг қўлида деб ўйлайман. Харакат қилсангиз ўша омад хам, насибаси хам келади.
Продюсер Жахонгир: Хозир энди бу кузатишлариздан келиб чиқиб, Ўлмас аканинг рейтинги кўтарилмаяпти демоқчимисиз? Шундай тушунча бўляптими?
 
Sayyod: Шундай эмасми?

Продюсер Жахонгир: Йўқ, олдинги йилдан анча яхши, ўзимнинг кузатишим бўйича.

 
 Sayyod: Олдинги йилдан яхшилигини сабаби, унинг концерт берганлиги  учун ва шу концертга тушган 5000 та одам буни билди. Фақатгина шу!
Жахонгир Отажоновнинг "Даракчи” газетасига берган интервьюсидаги фикрига жавобингиз. "Ўлмас Оллоберганов эстрада эмас, мақом хонандаси, Эстрада чек-чегараси йўқ жанр. Уни жиловлаб олиш жуда қийин. Унинг чегарасини билмаслик эса инсон руҳиятига таъсир қиладиган, уни издан чиқариб жазавага туширадиган мусиқаларнинг яралишига сабаб бўлади. Мақомда эса аниқ бир йўл, мактаб бор. Шу сабаб Ўлмас Оллоберганов ўз ижодини мақомда давом эттирса, кўпроқ натижага эришади деган фикрдаман.
 Ўлмас Оллоберганов: Хаётда хар кимнинг  ўзини фикри бор. Мен Жахонгирнинг фикрини нотўғри дея олмайман, албатта. Менинг овозим классикага мойил овоз. Буни мутахассислар хам тан олишган. Мен эстрадада  хам тасодифий одам эмасман. Нима айтган бўлсам, Худога шукр, яхши қабул қилишган. Хали хеч бир мухлисдан "Сен мақомингни айтгин, эстрада йўналишида айтмагин” деган танқидни  эшитмаганман.  "Сенга униси хам, буниси хам ярашади” деган гапларни эшитганим учун , ўзимга ишонганим учун, шу икки йўналишда хам ижод қила оламан.  Бу менинг ютуғим. Масалан, Жахонгир Отажонов мен тўғримда нима дейди, ё бошқаси нима фикрда у мени қизиқтирмайди. Мен ўзимни қандайлигимни жуда яхши биламан. Бу мақтаниш эмас. Жахонгир Отажонов классика айтолмаслиги мумкин, мен бунга "гарантия” бера оламан, чунки бир иккита классика айтганини эшитганман, мени қониқтирмайди, камчилигини топа оламан хам.
 
 Sayyod:  Мутахассислар мени тан олишган дедингиз, Жахонгир Отажонов билдирган фикрни сиз мутахассис фикри деб биласизми?
 Ўлмас Оллоберганов:  Йўқ.
 
  Sayyod:  Эстрада йўналишида хам мутахассис сифатида билмайсизми?
Ўлмас Оллоберганов: Ким билади энди, фикримча,  мени танқид қилишга, мен хақимда фикр билдиришга унинг хаққи йўқ. Шунақа деб ўйлайман. Мен уни нотўғри гапирган хам дея олмайман, лекин мен хақимда гапириши нотўғри.
 
Sayyod: Халиги натижа бўлмаяпти  деган фикримга яна қўшимча қилиб айтмоқчиман, хафа бўлмаслигингиз учун, Жахонгир Отажонов хам концерт беряпти, унда хам айнан шундай холат. Натижа йўқ. У хатто клип хам чиқармайди. Хозир шунақа хаммаси, концерт бериб, промо бўлмаса "емаяпти”. Одамлар ўрганиб қолишган, ТВ М да нима айланса, ўша зўр, ўшани рейтингги юқори. Тушунча шунақа бўлиб қолган.  Эфир гипнози шунақа.
Продюсер Жахонгир: Сардор, Ўлмас аканинг охирги хитлари нечинчи йилда чиққан?
 
Sayyod: Айтдимку, мен олдин кузатмаганман. Лекин менга берилган қўшиқларни  халигача эшитиб юраман, "винамп”имда бор бир қанча қўшиқлари. "Оху кўз”, "Кутаман” деган қўшиқлари, ўзи эски қўшиқ экан, мен яқинда эшиттим, ёқади жуда. Яна биттаси бор, "Кечмасман” дегани, клип хам олиш ниятида эканиларни айтгандилар, у қўшиқ хам чиройли чиққан. 
Продюсер Жахонгир:  Хозир "Она” ва "Қизгина” деган қўшиқлари бор, шуларга клип олмоқчимиз. "Қизгина” деган қўшиқ, рақсбоп, шўх бўлганлиги учун унга клип олишга қарор қилдик. Кейин "Она”  қўшиғига катта эътибор берилади. Клипига хам кўп ишчилар жалб этилмоқда. Бу клипдан Худо хохласа, яхши натижани кутяпмиз. Инсон сабрли бўлиши керак, мен шунақа ўйлайман. Ўзимдан мисол қилиб айтадиган бўлсам, мен Жахонгир бўлгунимгача хам, бу дунёда жуда кўп нарсани кўрганман, қўлимдан келган хамма нарсани қилганман. Чунки, инсонга умр бир мартта берилади, ундан тўғри фойдаланиш керак. Энди бундан буёғига шулардан келиб чиқиб бўлади хаммаси. 
 
Sayyod: Молиявий эришилган  тарафни назарда тутаяпсизми?
Продюсер Жахонгир: Йўқ, умумий этаяпман. Молиявий тараф бу, пул фақат яшаш учун керак. Уни миқдори бор. Қолгани эса фақатгина орзу хавас. У секин секин эришиладиган нарса. Унгача эса яна бошқа нарсаларга эришиш керак, хурматга эришиш  масалан.  Битта бизнесни яратиш учун жуда катта машаққатидан ўтиш керак. Санъат хам хозирга кунда бизнес бўлиб қолган, ўзингиз хам биласиз.
 
Sayyod: Мана сизнинг иқтидорингиз мана шу  бизнесда дейлик, шунча нарсага эришдим деяпсиз, энди қаранг, Ўлмас аканинг иқтидори санъатда, лекин шу тарафдан нимагадир эришилганми?
 Продюсер Жахонгир: Лекин, Ўлмас акамни эришмаган хам дея олмайсиз.
 
Sayyod: Сиз мани саволларимни умуман бошқача қабул қиляпсиз. Худди мен уни умуман тан олмаётгандек туюляпти сизга. Гап  жавобда. Умумий айтиладику хаммаси.  Реально очиқ гапни айтсак, унинг бор иқтидори билан  натижани таққосласак, хеч нарсага эришилмаган дейилади. 
Ўлмас Оллоберганов:  Хаммаси вақт билан боғлиқ, вақт керак.
 
Sayyod: Санъатига қараб бахо берилади. Буларни бор санъатлари билан эришди дейилган нарса йўқ! Умуман йўқ дейилади! Агар уларнинг санъатлари ўрта даражада бўлганида эди, хозирги ўрта даражалари "Ха, тўппа тўғри, яхши” дейиларди. Лекин,   санъат даражалари юқори, эришган нарсалари эса умуман йўқ! Бу бор гап, инкор қилолмайсиз хам. Ўша Улуғбек Отажоновнинг хам ўз даври бўлган. Ўша бор санъати билан, анча юқори натижаси хам бўлган.   
 
  Санъатни четдан оддий журналист эмас, ичидан  қизиқиб, суриштириб қизиқадиган инсон сифатида   саволим бор: Менимча сизга ёқмайди, лекин кўпчилик билан сухбат қуришдан олдин, бошқа тарафларни , воқеаларни эшитиб кўраман.   Сизни шоу бизнесда кўпчиликнинг устидан куладиган инсон сифатида кўп гапиришади. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, сизда хам шунақа кимдир сизнинг устингиздан куладиган жихатларингиз камми?
Ўлмас Оллоберганов..... 
 
 
13-Май-2013 08:50
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : O'lmas Olloberganov
1 Shinavanda   (13-Май-2013 14:01)
Рахмат сизга Сардор ака мен бу маколани жуда хам интиклик билан кутдим .Улмас Оллоберганов жуда хам камтар инсон шу инсон билан бир асрда яшаетганимдан хурсандман.истиклолдаги концертлари икки кун хам кирганман худо хохласа бу йил уч кун хам кираман ижодлардан чарчамасинлар.

2 Taxa   (13-Май-2013 14:03)
Сухбат Улмас ака билан булдими ёки продюсер Жахонгир биланми??? Жахонгир Отажонов билан Улмас Оллабергановни фарки Жахонгирни узини катъий фикри бор, купгина нарсаларни узи хал кила олади, билими кучлирок. Улмасда эса бунакамас экан. Продюсер Жахонгир Улмас Оллабергановдан "Жахонгир Отажонов яратмокчи" булганлиги билиниб колган.... Шахсий фикрим..

3 xoji   (13-Май-2013 14:43)
kim bilan gaplashdilaozi, o'lmas bilanmi yo pradiyusiri bilanmi, xamasiga u javob berganku, o'lmas nima qildi tomosha qib otirdimi deman

4 Mura   (13-Май-2013 19:32)
kecha Jahongirni konsetiga tushgan odam biladi konsert faqat qushiq aytishdan iborat emasligini. Jahongir Otajonov qushiqni ham, raqslarni ham, hazilni ham joylab tashladi. Uni ustiga, uch kun uch hil dastur buldi, jonli ijroni yutuqli tomoni bu.

5 Djafar   (13-Май-2013 22:01)
шахзода   хам   кучли  лекин  улмас  оллобепнанов  санати  кучли  шахзода  кансерти     Фонаграмма   БИЛАН  УТТАДИ   УЛМАС  ОЛЛОБЕРГАНОВДА   ОВОЗ  КУЧЛИ ХАКИКАТДАН   УЛМАС АКА  КУЧЛИ

6 Otasch   (13-Май-2013 23:52)
fikrlar (kimgadir qiziqarli bo'lsa):  happy

1. Biron bir firma ochib biznes qilayotgan odam " Ishlarim yaxshi ketyaptiku, oz-ozdan bo'lsada foyda olib turibmanku... Ikki-uch yil oldin juda yomon edi deb yursa..." firmasi yo bankrot bo'ladi yoki o'sha oz-ozdan nariga o'tmaydi... Sayyod juda to'g'ri aytdi, rivojlanish kerak, respublika, jahon darajasiga chiqish kerak. 4 yil oldin unday edi, endi munday bo'ldi degan gaplar o'zini ovutishdan boshqa narsa emas...

2. Umuman Kolumb Beruniyni taxminlari yordamida Amerikani ochgan degan odam bilan ishlashni to'xtatish rivojlanishga qo'yilgan birinchi qadam bo'lardi menimcha...  Eeey Avom, bechora Kolumb umrining oxirigacha men Hindistonga yangi dengiz yo'li ochdim deb o'tgan (Amerika qit'asi Amerigo Vespuchchi tomonidan ilk marta yangi qit'a ekanligi, Hindiston emasligi aniqlangan ) va uni Beruniydan umuman xabari bo'lmagan... 

3. San'atkor yonidagilar maqtoviga emas, tanqidiga e'tibor berishi kerak... Biz rivojlanyapmiz degan bilan rivojlanish bo'lmaydi. 

4. ... O'lmas akaga bitta yangi, g'ayratli, ideyalar bilan to'lib toshib ketgan produser kerak shekilli...

7 ledy   (14-Май-2013 00:59)
Улмас Оллоберганов ижросидаги Лазги, Курбон улам, Паризод кушикларини севиб эшитаман. Фикри борми, йукми уни ижоди ёкади. Шахсан канакалигини кизигиям йук. Овози бор хонанда.

8 Umid Ashurboyo'g'li   (14-Май-2013 04:10)
O'LMAS OLLOBERGANOVNI PARIZOD ASHULASI BIR NECHA YIL ILGARI HIT BO'LDI ORTA-OSYODA.....

9 otabek_king3884   (14-Май-2013 11:34)
Жаҳонгир Отажонов Жонли консерт бервотганиганига қойил қоламан лекин овози у қадар кучли эмас . . . ! ! !

10 otabek_king3884   (14-Май-2013 11:34)
Жаҳонгир Отажонов Жонли концерт бервотганиганига қойил қоламан лекин овози у қадар кучли эмас . . . ! ! !

11 lionmaster   (14-Май-2013 12:38)
Менимча овози, хакикий жонли ижрода хамма кушикларни маромига етказиб куйлайдиган санъаткорни хозирги кунда бутун Узбекистон танимаслиги аник чунки, хозирда кушик эштишни биладиган одамни узи колмаяпти хамма узини алламбало гурухларга яна кандайдир чала савод,умуман овози йук санъаткорларга кизикмокда агар ушаларни салгина булса хам думларидан босиб кушикларига керакли танкидчилар этиборлирок булишса ана ушанда Улмасга ухшаган кушикчилар биринчи уринга чикади агар хозирги енгил елпи кушикларни камайтирмасак бу кетишда Узбек миллий классикаси, миллий эстрада йуналиши умуман йук булиб кетиши аник

12 chelovek   (14-Май-2013 18:48)
Мамури Жохонни алмаштириш керемиди диман а Сардор ака?????????

13 bobur   (29-Май-2013 00:05)
O'lmas Olloberganov kim o'zi u?

14 Anvar   (20-Июн-2013 16:56)
Sayyod molodes! Suhbatni o'qishdan avval rasmlarga ko'z yugurtirgandim,ne ko'z bilan ko'rayki ochkidasiz!!Maqolada uzr so'raganizi o'qib o'zimmi shoshib xulosa yasaganimdan uyaldim,sizga qoyil!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 32
Мехмонлар: 32
Рўйхатдагилардан: 0