Бош сахифа » 2012 » Июнь » 18 » Ўлмас Оллоберганов ўзбек адабий тилида концерт беради!
07:01
Ўлмас Оллоберганов ўзбек адабий тилида концерт беради!

Сухбатга киритилмаган қизиқ видеосухбатдан парчалар ва репетициядан видео пастроқда


2012 йилнинг  юз  фоизли жонли ижродаги концерти Жахонгир, Оғабек ва  Ўлмас Оллоберганов   икки кун бериш арафасида.

Санъат оламида бу хонанда хақида кучли овоз ва махорати хақида эшитаман. Хаттоки бир ўз даврида машхур бўлган хонанда хам айнан Ўлмасга бўлган хавасидан хонанда бўлганлигини уларнинг умумий танишларидан бири айтиб берди.

"Қурбон ўлам” қўшиғи мураккаб дурдоналардан хисобланади, айнан уни маромига етказиб куйлаган Ўлмасни санъат оламидаги хамкасблари орасида мавқеи юқорида белгиланди.

Реклама ва промога қизиқиши суст, рейтинг даражаси учун курашиш бегона бўлган  яна бир хаққоний иқтидор сохиби Ўлмас билан концерт олдидан репетиция жараёнларини кузатиб у билан сухбат ўтказдим.

Оллоберганов Ўлмас Худоёрович 1971 йил Бухорода туғилган, 9-10 ёшларидан тўй хизматларида қўшиқ куйлаб юрган,  илк устози деб  онасини  айтади,  вахоланки онаси хонанда бўлмагану, лекин санъатга қизиқиши кучли бўлган. Шунингдек Ўлмас  Расулов, Фаттоххон Мамадалиевларни устоз деб билади. Миллий  мумтоз  йўналишида ўзлигини кўпроқ сезади, радио, твлардаги эстрада йўналишидаги қўшиқ ва клиплари давр талаби натижасида деб айтади.

Улар орасида халққа энг манзур бўлганларидан "Паризод”, "Кутаман”, "Азизим” ва "Буни хаёт дейдилар” қўшиқларини мисол тариқасида келтириш мумкин.

2006 йил Туркистон саройида ярим жонли ижрода илк концертини тақдим этган. Аншлаг тарзда ўтган у концерти юқоридаги унга нисбатан мохир санхаткор тушунчасини мустахкамлаган.

Sayyod:- Сизнинг концертингиз хам Оғабек ва Жахонгирлар каби асосий урғу хоразм охангида бўладими?

Ўлмас Оллоберганов:-Йўқ, хар хил йўналишда ва турли тилларда хам бўлиши мумкин, лекин хоразмча ёки бухорочага урғуда эмас.. Ўша ўзимизни ўзбек  адабий тилида кечади, хоразмча қўшиқларни хам сўзларини ўзбекча қилиб куйлайман. Асосийси хар тарафлама профессионал тарзда концерт тақдим қилиш, сўзларини хам тушунтириб.  Биргина қўрқитиб турган нарса бу техник масалалар. Яъни техникани жонли ижрони борича етказа бериши. Микрофон, шовқинлар кетиб қолиш, нималардир баланд бўлиб кетиб , овоз эштилмай қолиши ва хоказо. Бизда жонли концертни етарли даражада мухлисга етказиб бериш имконияти йўқ. Техник созланиш барча талабларга жавоб бера олмайдиган даражада. Фақатгина мана шу "озвучка” масаласи мени хозир ўйлантирмоқда, бошқа нарсадан қўрқмайман. Иброхим Тотлисас Тошкентда концерт берганида ўзини шахсий  аппаратураси билан келиб, ўзини операторини қўйдиририб созлатиб, кейин концерт берганидан хабарим  бор.



Sayyod:- Иброхим Тотлисас ўз тили ва маданиятини қўшиғида тарғиб этаётган санъаткор. Бизни санъатимизни Ўрта Осиёда ўрни етарли равишда муносиб бахоланади, лекин нима учун ўзбек миллий санъати тарғиб қилинмай, кўпроқ ўша тв ва радио форматлари талаб қилган нарсалар устида ижод қиласизлар? Сизга тааллуқлироқ савол менимча, чунки айнан миллий мумтоз тароналарда куйлай оладиган санъаткорсиз.

Ўлмас Оллоберганов:-Мана энди Худо хохласа.  Ғояларимиз бор, улар устида ишлаяпмиз, концерт дастурида хам улардан намуна бўлади.


Sayyod:- Дастур репертуари интернационал равишда бўлиши хақида хабарим бор...

Ўлмас Оллоберганов:-Йўқ, жуда бир интернеционал эмас, мисол учун  инглизча, туркча ва уйғурча  қўшиқ бўлиши мумкин, яна уч тўрт миллатники режада бор, шунингдек Ирода Собирова билан хиндча дуэт хам. Яна бир кичкина қизимиз хам чиқиши режада бор.  Кичкина ўғлим бор Ислом, 11 ёшда, у хам қўшиқ куйламоқда, дастурда чиқиши кутилмоқда.


Sayyod:- Дастурда қанча янги қўшиқ янграйди?

Ўлмас Оллоберганов:-Бутунлай янги қўшиқлар қилсак бўларди, лекин , барибир концертда мухлислар яхши кўрган қўшиқларни тинглагиси келади. Шуларни инобатга олган холда аралаш қилинди. Фақат янги қўшиқ учун хар йили концерт бермайманку. 2006 йил Туркистон саройида бўлган бўлса, бу йил Истиқлолда бўляпти,  кенгроқ  аудитория. Ижодимдан умуман таниш бўлмаган инсонлар хам бўлиши мумкин,  ўша ўрталикни олиб тузилди дастур.  Хар йили концерт берган одамдан янги қўшиқлар айтишга  талаб хам бўлади.  Вахоланки бу дастурда одамларга ёқиб оммалашиши тахмин қилинаётган бир икки янги қўшиқлар бору, лекин дастурга сиғмаяпти.  Масалан "Кечмасман” қўшиғи, дунёдан кечарман, сандан кечмасман деган сўзлари бор.  Бу қўшиқларни концертгача эмас, концертдан кейин промо қилиш ниятимиз  бор.  Хуллас, деярли  50/50 янги ва таниш қўшиқлар бўлади.  Умумий қўшиқлар сони 24та бўлиши кутилмоқда, лекин концерт кунигача ўзгариши хам мумкин.


Sayyod:-  Хар бир концертдан асосий эътироз хамиша иккига бўлинади, бу "Янги қўшиқлар бўлмади” ёки "Янги қўшиқларни тушунмадим, зерикдим” фикрлари. Демак, стратегияни яхши қўллабсиз.

Ўлмас Оллоберганов:-Концерт беришимдан асосий мақсад ўша бизни билган мухлисларга ижоддаги борлик хисобини бериш,  чунки 3-4 йил кўринмай кетдим.  Ижодда бўлганим билан тарғибот ташвиқот масалалари бўш бўлди. Яхши қўшиқларимиз бор, лекин уларни эфирга бериш, халққа етказиш ташкилий ишлари жудаям суст кечди.

Sayyod:- Шу нарса тушунарсиз, санъатни бизнес қилиб олиб, студиядан чиқмай эфирларни эгаллаган аксарият иқтидорсизлар чаққону, сиздек санъат тушунчасида иқтидори кучлилар, жонли ижрода ишлайдиганлар, чолғу асбобларида ижро қилиб куйлайдиганлар  эса промога ахамият бермайсизлар. Нимага?

Ўлмас Оллоберганов:-Демак, ёнимизда шундай иш юритадиган одам керак.  Продюсер дейдими уни, нима дейди? Хуллас , вазиятни бошқара оладиган "каллалик” одам керак.


Sayyod:- Негадир айнан сизларга келганда шундай "каллалик”лар топилмайдигандек.

Ўлмас Оллоберганов:-Энди мана шу йил концерт бўлаётгани хам, шундай одамни пайдо бўлганидан дарак бўлса керакда.

 

Sayyod:- Санъат бузулмоқда деганда , аслида мана шундай санъаткор номига хослар жим бўлиб четга чиқиб олгани билан жавоб бериш мумкин.  Рақобат ва таққослаш бўлмаганидан кейин, тингловчи хам хақиқий санъатни ажрата олиши учун етарли таққослашга хонандалар бўлмаганидан кейин... Мана, жонли ижродаги концертлар бошланганидан кейин, бошқа концертларга тушаётган томошабинларда жонли ижрода куйладими?- деган савол бирламчи эътироз бўла бошлаяпти. Хонандалар хам уялишни бошлашяпти ва концертларида жонли қўшиқлар куйлашяпти. Шунинг учун, санъатни тартибга солиш муттасадди идоралар ва журналистларга қараганда, шу санъаткорларнинг ўзини қўлида.  Ижодий жанг майдонида рақобат бўлиши керак. Сизнинг қўлингизда хам маъсулият борлигини айтмоқчиман, баъзи санъаткорлар қизғонади шу санъат оламини, сиз-чи шоу-бизнесчилардан санъатни қизғонасизми?

Ўлмас Оллоберганов:-Йўқ, қизғонмиман. Хаммани ўзини йўналиши ва йўли бор хаётда деб ўйлайман. Фонограммачилар кўп, лекин хамма нарсани ўз вақти соати бордир. Майли, шу машхурлиги орқасидан ишини хам тўғирлар, пулини хам қилар, лекин кейинчи? Кейин нима? Кейини деган нарса хам борку. Халқни ичида шунақанги тушунадиганлари, бахо берадиганлари борки, мен ўзим эшитиб хайрон қолганман.


Sayyod:- Давр ва сингдиришга боғлиқ нарсалар эмасмикан дейман, кимнингдир даври келса , ўша йўналиш оммалашади.

Ўлмас Оллоберганов:-Умуман юзага чиқа олмаган, биронта қўшиғини тақдим эта олмаган санъаткорлар орамизда бор деб ўйлайман. Худога шукур,  шунчалик бўлиб юрибмиз . Тингловчиларимиз,  биз учун жон куйдирадиганлар бор,  озми кўпми, шу санъатимизни кўрсатишга муяссар бўлиб турибмиз. Майлида, юз фоиз бўлмаса хам халқ танийди, тан олади. Қандай бўлса хам, ўз ижодини кўрсатиб, сингдириб бораётган ижодкорларга тан бериб, қойил қоламан. Майли, "кемаган” санъати бўлса хам, ўшани "едириб-уриб” юрибди.


Sayyod:- Сиз шуни мақтай оласизми?

Ўлмас Оллоберганов:-Хаммаси мехнат.


Sayyod:- Ўғирликда хам мехнат бўлади. Хар бир харакатда мехнат ётаверадику, гап мақсадда. Сизни мақсадингиз бошқачаку.  Кимдир шартта туркча қўшиқни олиб, устига ўзича куйлаб,  топган машхурлиги, пул қилдим, танилдим деган мақсади қайдаю, ўзбек миллий санъатини ривожлантириш ва ижод қилиш мақсади қайда.

Ўлмас Оллоберганов:-Қани энди шу нарсага ақли етса? Ақли етгани билан кучи етмайди,  ўзбек санъатини тарғибот қилишга иқтидори етмас. Сиз назарда тутаётганларни аксарияти санъатимиз тарихини билишмайди.  Қандай ижрочилар  бўлган, қандай куйлар ва қўшиқлар бўлганини..


Sayyod:- Мана энди , юқоридаги "санъатни қизғонасизми?” деган саволимга яна қайтаман

Ўлмас Оллоберганов:-Албатта...Нима қилай, ичимда бўлгани билан кимнидир ёмонлай олмайман, Худо хохласа ўзимни режаларим бор, фақат  куч-қувват ва хафсаладан айирмаса бўлди.  Менда  хафсала бир пайдо бўлади, бир йўқ бўлади,  мана шу юқоридаги санъатдаги салбий холатларни кўрганимда  хафсалам йўқолиб, рухий чекиниш юзага келади..  Хеч ким тушунмас экан, керакмас экан деган нарса бўладида. Хеч кимни дилини оғритиб, шахсиятига тегиб қўйиш ниятим йўқ. Миллий қадриятларимиз, санъатимизни , меросимизни юзага чиқаришга жон куйдираман. Қизиқишсин, ўргансин, шунга арзийди! Битта "қочирим” ва ноламизни ўзига хеч қайси бошқа санъат арзимайди. Бир ўзимиз тарғибот қила олмайиз, ўзимиз шу тўдадамиз, секин-аста  чиқишимиз керак.  Озми кўпми шу миллий санъатимиз билан халқни мехр-мухаббатига сазовор бўлганмизку. Мана қаранг (ёнидаги миллий чолғу асбобларига ишора қилади ва бирини қўлига олади) рубоб, тор, ёки танбур  ва дутор... Хозир кўпчилик фарқига бормайди, нималигиниям билмайди. .  10 йиллар аввал тарих факультетини  филологияни битирган 15 тача  талабалар уйимга келишди,  хаммаси мутахассис, олий маълумотли,  қўлимга танбур олиб, бу мусиқа сози қандай соз?-деб сўрадим. Биронтаси нималигини билмаяпти. Тушунтира бошладим, бу танбур, жуда қадимги миллий созларимиздан, Шашмақом шу танбур партиясига қараб тузилган деб.  Ижро қилиб, қўшиқ хам куйлаб бердим.  Биласизми, бу уларнинг айби эмас. Керак бўлса боғчадан шуни ўргатиш керак. Мактаб, ва айниқса олий ўқув юртларида бу нарсалар яхшилаб ўргатилиши керак.  Бу созни билмаслиги фожеаку!


Sayyod:- Ўзингиз ўзлаштирган мусиқий асбоблар?

Ўлмас Оллоберганов:-Чертиб чалинадиган созлар "плекторный”дейилади.  Шулардан соз, рубоб, тор, дутор, уд, танбур хуллас  "плекторный” мусиқий асбобларни  деярли  хаммасини ўзлаштирганман.

 

Sayyod:- Энг суюмлигичи?

Ўлмас Оллоберганов:-Тор билан танбур. Энг дардли ва овозиниям яхши кўрадиганим танбур. Торниям ўзига хослиги бор, созни ёмони бўлмайди.  Болалигимдан доира чалишни биламан, жа бир устаси бўлмасам-да, усул бера оламан.  Асосий чаладиганим шу "плекторный”.

 

Sayyod:- Концерт дастурига киритилганми мусиқий асбобда чалиб ижро қилишингиз?

Ўлмас Оллоберганов:-Мусиқий асбобни чалиб ижро қилишимни билишади, буни концерт давомида хам  қилишим мумкину, лекин  ниманидир исбот қилишни   ўйламаганман.    

 

Sayyod:- Концертдаги дастурни кўпроқ нимага асосан туздингиз? Ўз ижодингизни намоёнлаш, нима биландир хайратлантириш ёки ниманидир тарғибот қилиш?

Ўлмас Оллоберганов:-Хеч кимни хайратлантириш ниятим йўқ, тўғриси.  Концертда   консерваторияни битирган профессионал, салохиятли ва хушли созандалар билан дастур тақдим этамиз.  Чиқиб, бир тоза ижрони кўрсатиш, бўлди!  Концертим хамма томонлама хеч кимникига ўхшамаган бўлишини сезмоқдаман.  Хар холда шунга интилмоқдамиз,   шундай бўлсинки, одамлар кейинги концертни хам кутишсин.  

 

Sayyod:- Шу билан ишқилиб яна орада 6-7 йил узилиш бўлмасмикан?

Ўлмас Оллоберганов:-Буёғи албатта ўзимга боғлиқ. Шу шижоатни тўхтатмасдан  ишлаб, ижодий гурухим ва  атрофимдаги  одамларни йўқотмасам, бунақа концерт хеч бўлмаса икки йилда бир бўлади.


Sayyod:-  Юқорида концертдан аввал промо қилмаймиз дедингиз.

Ўлмас Оллоберганов:- Энди 6 йилдан бери бўлмаётган нарсага одамлар қизиқиб хам келиши мумкин.


Sayyod:- Барибир аудиторияни кенгайтириш керак эмасми?  6 йилдан бери биладигани барибир келади деган фикр бу фақат Сизни биладиганлар, лекин, сизни ижодингизни билмайдиганларни жалб қилиб,тингловчилар  аудиториянгизни кенгайтиришга харакат қилмайсизми?

Ўлмас Оллоберганов:- Билмасам, концертдан кейин промо қилишни ижодий жамоа хал қиляпти, тўғрими бу стратегия ё йўқми, тушунмайман, мен бу ишларга аралашмаяпман, мени ишим қўшиқ куйлаш.  

 

Sayyod:- Жонли ижрода бу йилги концертлардан учинчиси бўлишингизда хам, хохланг хохламанг , нима билан хайратлантираркин-деб концертга келадиганлар кўп бўлади, ва айниқса санъат оламидан. Таққослаш бўлади.

Ўлмас Оллоберганов:-Масалан юқори пардаларда ўша пардаларни бузмасдан , тоза қилиб, олиб бериб куйлашда бўлиши мумкин, бошқа нимада хам хайратлантириш мумкин? Ўзимиз куйлаган нарсаларни чиройлик қилиб етказиб берсак, шуни ўзи биз учун хайратлантириш бўлса керак.


Sayyod:- Сиз тан берган санъаткор?

Ўлмас Оллоберганов:-Ўзимизникиларданми?


Sayyod:- Умуман. Азалдан ва бугунги кундагилардан

Ўлмас Оллоберганов:-Жуда кўп катта устозларни санъатини яхши кўриб , уларга эргашишга харакат қилганман. Эски устозлардан Расул қори Мамадалиев , тан берамиз, эшитамиз ва халигача ўрганамиз, хаммаси мактаб булар.  Жўрахон Султонов- катта мактаб! Хожибой Болтаев, Комилжон Отаниёзов, Рўзмат Жуманиёзов, Фаттоххон Мамадалиев, Орифхон Хотамов... Маъмуржон Узоқов.... Жўрахон Султонов аслида Маъмуржон Узоқовларни олдида катта дарға бўлишган, Маъмуржон окалар хушовоз зўр хонандалар бўлишгану, улар барибир кимнидир созига таяниб куйлашган, ўзлари чалиб айтолмаган.  Хуллас  тан берган санъаткорларим кўпу, хозир ёдимга келганини айтдим.  Бугунги кундаги фаолият юритаётганлардан Ортиқ Отажонов,  Шерали Жўраев, уларга тан бермайдиган одамни ўзи бўлмаса керак. Болалигимдан Ортиқ акани қўшиқларида катта бўлганман, халигача мазза қиламан. Хозирги ёшлардан Оғабек Собиров, ўзи ижод қилади, ўзига яраша йўналиши бор.


Sayyod:- Ўзингиз яратган ижод намунангиз борми?

Ўлмас Оллоберганов:-Яратдим дея олмайману, лекин ўзим басталаган ижод намуналарим бор. Енгил лирик қўшиқлар. Ғоя сифатида сўзлар келади, тўлиқ сўзларни ёзмайманку, кулгулик бўладику. Нақоротлардаги сўзларни  ёзиб қўяман ва шоирлар билан ўтириб ишлайдиганимиз хам бўлиб туради. Масалан "Куйдирасан” қўшиқ шулар туридан.


Sayyod:- Нима учун сўзларни тўлиқ ёзсам кулгулик бўлади дедингиз? Шеърни  хам ёзиб, уни қўшиқ қилсангиз кулгулик бўладими?

Ўлмас Оллоберганов:-Қанийди агар бутун шеърни ёзиб хам қўшиқ қилсам. Бунга хам катта бир иқтидор керак.

 

Sayyod:- Бугунги кунда номларига ном қўшилаётганлар кўп учрайди, хонанда, шоир, бастакор ва хоказо...  

Ўлмас Оллоберганов:-Бу ёмон нарса. Агар Худо берган иқтидори орқасидан бўлса унда албатта яхши, лекин   қўшиқчи қўшиғини айтиши керак, бастакор  басталаши керак, шоир шеърини ёзиши керак деб ўйлайман.  Хар бири ўз ишини яхши бажарса, яхши асар чиқади. Зўр шеърни кўриб бастакор унга куй басталайди, куйга қараб шеърмас.  Кейин қайси қўшиқчига берсам, тушади деб авваллари ўйланган.  Шундай бўладиган бўлса, у қўшиқ умрибоқий бўлади, 1-2 йил эмас, 40-50 йиллаб яшаши мумкин. "Кутаман”, "Азизим”, "Паризод” қўшиқларимизга неччи йил бўлишига қарамай, хануз талаб бор.   Сабаби, сўзи яхши, иккинчидан бастакор унга қараб басталаган,  кейин у қўшиқчи хам омадли тушиб қолган, шунинг учун хам халиям ўз таъсири ва кучини йўқотгани йўқ.


Sayyod:- Рақобатни хис қилмаса, ижодий жараён хам суст бўлади деган тушунча мавжуд. Жонли ижрода юз фоизли концерт бериш сони ортаётгани хам шундан далолатдир?

Ўлмас Оллоберганов:-Албатта!  Хеч кимга рақобатчи эмасман-деган тушунчада ижод қилганингиз биланам , барибир шу рақобатчидек бўлиб қолаверасиз,  бу яхши нарса. Демак, яхши тарафга ўзгаряпти. Кучи етган одам чиқиб жонли айтса нимаси ёмон? Кучи етмагани , билади ва уддасидан чиқа олмаслигига хам   фонограмма қилади. Жонли концерт қиламан десангиз, хақиқийси  2-3 кун бўлади, уёғига овозингиз дош беролмаслиги , чарчаб қолишингиз  мумкин.  Фонограмма бўлса 10-15 кун берса бўлади.


Sayyod:- Жонли икки кундан ортиқ бериб бўлмайди?

Ўлмас Оллоберганов:-Бериб бўлади, энди ўзимиздан келиб чиқсак, бизга 2 кун етарли.  Юқорида айтганимдек ижодда хамон борлигимиз хисоботи бу концерт.  Бу бошланиши ва келгусида хаммаси чиройлик бўлса янада кўпроқ бўлишига ишонаман. 


Sayyod:- Хориж эстрадасидан Муин ижодига хам қизиқишингиздан хабаримиз бор

Ўлмас Оллоберганов:-Муин ва Иброхим Тотлисас. Иброхим кумирим. Бундай Муин ва Иброхимдек санъаткорлар бошқа туғилмайди. Бўлиши мумкину, 100 йилда бир бўлса керак. 


Sayyod:- Нима учун концертни ёз ойида беряпсиз?

Ўлмас Оллоберганов:-Мен ўзим хам тушунмай қолдим,  шунчалик хонанда кўпки, шунчалик концертлар кўпки,  Истиқлол саройида бўш кунлар йўқ. 


Sayyod:- Менинг шахсий фикриммаску, лекин эшитганимга таяниб айтадиган бўлсам, бу пайтда аксарият талабалар вилоятларга кетишган бўлади,  кўпчилик оиласи билан дам олишга кетган бўлади, ёзда концерт  беришни мана шу жихати мавсумга кирмайди деган тушунча мавжуд.

Ўлмас Оллоберганов:-Майли энди, ўзимизни ишимизни чиройлик қилиб тақдим этиб берсак бўлгани. Юзимиз ёруғ бўлса бўлди, насиб қилгани. Вахоланки, бошиданоқ мен хам бу ойда концерт беришга иккиланган савол бердим. Лекин бизни концертдан хам кейин концертлар борлигини айтишди. 




Sayyod:- Ўзга давлатга борсангиз, бизни санъатимизни кўрсатиш учун қайси қўшиқни куйлаган бўлардингиз?

Ўлмас Оллоберганов:-Лазгини. 6-7 йилларча бўлди шу қўшиқни ўзимни эстрада туримда куйлаганимга, шу  қўшиғимга  раққосалар ўзга давлатларга бориб, рақсга тушиб, катта гран-прилар билан қайтишган.   Шу тури омадли чиқиб, оммалашди. Хоразм хам Ўзбекистонга кирадику, шунинг учун шу қўшиқни куйлаган бўлардим ёки каттароқ  (миллий мумтоз, оғир мураккаб қўшиқларни назарда тутади) бир қўшиқни ликопча билан куйлаб бераверардим.


Sayyod:- Хозир концерт олдидан, айнан қайси бир қўшиқни жонли куйлашга кўпроқ хайиқмоқдасиз?

Ўлмас Оллоберганов:-Хар сафар куйлашга хайиқадиганим ўзи "Қурбон ўлам”.  Мени танитган мураккаб гибрид   қўшиқ. Хайиқиб тураман, хозир сўраб қолишмасин деб (кулади).  Дастурга хам тайёрлаб турибман, чунки барибир сўрашади, бу аниқ. 

Репетиция жараёнидан видео

+ сухбатга киритилмаган видеолавхадан парчалар:


Ютубда томоша


Майтуб тасиксда томоша


Мобил турини кўчирмоқ 86мб

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 7087 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: O'lmas Olloberganov

Нравится
Барча изохлар: 19
1 Frenk   (18-Июн-2012 07:51) [Материал]
Olloberganovga omad yaxshi qushiqlarini ishitganmiz.
Kurnamaklarga atalgan savol degan degan mavzuni sal dolzarb mavzu qilib kutarsaez,Oldindan raxmat .

2 Zafar   (18-Июн-2012 09:20) [Материал]
2kundan kop bulsa hech kim kirmaydi umiman yahshi qushiqlarini islalmayman konsert ozodbekka yarasjadi

3 F.B   (18-Июн-2012 10:18) [Материал]
omad videoni kutib qolamiz

4 Daniko   (18-Июн-2012 11:01) [Материал]
super

5 Hilola   (18-Июн-2012 12:10) [Материал]
omad

6 Arthur2010   (18-Июн-2012 14:02) [Материал]
Улмас Оллобергановга омад. Хакикий санъаткор мана шундай булади.

7 Nozimaxon   (18-Июн-2012 15:01) [Материал]
Хоразм хам Ўзбекистонга кирадику... Shu joyiga tushunmadim dry

8 Zafar   (18-Июн-2012 17:42) [Материал]
Jonli kuyladim deb odamlarning medasiga tegish shartmi hammaning uziga yarasha muhlisi bor

9 Seyhana-77   (18-Июн-2012 18:21) [Материал]
Ulmas Olloberganvni men tanimas ekanman, balkim qushiqlarini eshitgan dirman oammo uzini kurmagan edim. Suhbatdan kurinib turibdi uzbek sanatini qadirlashi uz ustida ishlashi, bundae sanatkorlar qatori kupayaversin faqat ijodiga va konyert dasturiga omad tilaeman, omad, omad, omad yor bulsin!!!

10 Dadaxon   (19-Июн-2012 00:34) [Материал]
Jonli kuylagani yaxshi. Qoganlayam örganishsa bölardi. Xurshid Rasulovni kansertiyam jonli böldi shekiliyu, yoki 100%li emasmi. Man uni xar doim konsertni jonli qöyadi deb eshitgandim. Shu rostmi?

11 Oybek   (19-Июн-2012 01:05) [Материал]
O'lmas akaga man chin dildan omad tiliyman, Butun sanatkor! Xudo xoxlasa fonagrama yo'qolib ketyapdi, ilohim yo'qolib ketsinam. Agar manashu qurib ketgur fonagramma bo'lmasa bemalol sanati bor sanatkorni o'tirib hisoblab sanab chiqsak bo'ladi. Odamlarni bazilari hali jonli ijroni mazzasi tatib ko'rishmagan, agar Xudo xoxlasa shuni sekin tushunib yetishsa. Fonograma umuman eshitishmiydi bu aniq...

12 nusrat8182   (19-Июн-2012 07:27) [Материал]
Ajoyib suhbat uchun rahmat!Shunaqangi sana'tkorlar ko'payishini juda-juda hohlardik

13 Sarvar Rahmatho`jaev   (19-Июн-2012 12:04) [Материал]
Bu insonni san`atini hozirgi kun yoshlarini hammasiham tushunavermaydi .... Yaqinda mumtoz qo`shiqlarimizdan iborat bo`lgan al`bomlarini e`shitib qoldim . Menimcha bu ijrolar tarihda professional ijro sifatida ancha yillar tinglaniahiga shubham yo`q . Umuman olganda butun san`atkor . Omad tilayman !

14 Nozimaxon   (19-Июн-2012 12:35) [Материал]
Qurbon o`lam ni estrada yunalaishidagi bumapti.. Izro malakovniki yaxshi chiqqan baribir, musiqasiyam buzilmagan, so`zlariyam tiniq

15 Umidjon   (19-Июн-2012 20:37) [Материал]
Assalom aleykum, Ijodingizga Olloh baraka bersin. NIMA UCHUN HAMKORLARNI TILGA OLMAYSIZLAR, AYNIQSA ARANJIROVCHILLARNI????

16 Bakhtisher   (19-Июн-2012 22:23) [Материал]
O'lmas Olloberganovning Parizod qo'shig'i juda yoqadi, o'zini juda hurmat qilgan san'atkor, bachkana qiliqlari ko'zga tashlanmaydi. ijodiga omad tilayman

17 kamila777   (19-Июн-2012 23:33) [Материал]
vidiyoni kurdim yahshi ishlavotdi, musiqa asboblariyam hammasi bor, Ulmas olloberganovga faqat omad tilemiz jonli kanyertini omadli utkazsin.

18 БОБО   (20-Июн-2012 09:39) [Материал]
Улмас Оллаберганов хакикий соф узбек санъати таргиботчиси
эканлигига ишонч хосил килдим.Жонли ижрода утадиган концертига
омад тилаб коламиз.Сиз хам санъатимизга янгиликлар киритиб
янада бойитасиз деган умиддаман.Качон энди янги маком ва суворалар
кашф этилади.Юнус Ражабийдан кейин санъатнинг шу йуналишида
шугулланган композитор булдими?

19 shaxzod tancor   (22-Июн-2012 23:08) [Материал]
man wu kansertda oynagan bolaman sayyod.com admini nomerlari keregidi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!