

Ўлмас Оллобергановнинг юз фоизли жонли концертидан шундай ижодий шокда қайтдимки, фақатгина "ёрворди, йиртиб ташлади" деган эмоциялар юқори турмоқда !

Концертда бўлганлар кўрдику...бунақа кучли овоз бунақа махоратни ўзбек эстрадасида хали жонли ижрода кўрмаганман!!!!

Репетиция кунлари у билан сухбатлашганимдаги унинг ижодидан бехабарлигим хақида узр сўраганимдан уялдим..
-Залдаги бир мухлис йигит арабчани хам хоразмчани хам рақсда профессионал раққосларни хам йўлда қолдирар даражада хиром қилди. Пластикаси бу қадар кучли эканлигига хайратландик.

-От ўрнини той босар, оламни тагига хам олма тушади сўзлари билан ўғлини ижодини халққа таништирди.



Керак бўлса туркча, эронча, хиндча, озарбайжонча ва албатта соф ўзбек миллий охангидаги овоз қочирмалари профессионал даражада. Юқори пардалардаги хонишдан залдаги мусиқа олами вакиллари эмоцияларини яшира олмай қийқириб юборишди.
дастурда кутилган Энрике Иглесиаснинг қўшиғи куйланмади. Репетиция жараёнидан қўйган видеомизда у куйлаганини кўргандингиз.
(манба)
Икки дуэт янгради, Махзуна билан шўх айтишув тарзидаги тарона ва

Ирода билан хиндча фильмдан саундтрек куйланди.

Концерт якунлашиб бораётган сари одамлар "Қурбон ўлам" дея қичқира
бошлашди (видеода бор). Ва бу қўшиқни албатта куйлаб берган Ўлмас,
дастурни Ўзбекистон қўшиғи билан якунлади.

Икки кунлик 20-21 июнь кунларидаги жонли ижродаги дастур муваффақиятли якунланди.
Сўзсиз, Ўлмас Оллоберганов йилнинг энг жонли, энг кучли ва махоратли овози! Жонли ижродаги концертлар кўпаймоқда, ундаги рақобат хам сезилиши қувонтиради.
Ва тан олиш керак, жорий йилдаги жонли ижродаги концертларнинг энг махоратли ва мураккаб ижрочиси бу Ўлмас Оллоберганов бўлди.

Қани энди мутасадди идоралар хеч бўлмаса мана шундай жонли концертларни реклама харажатларини ўз зиммасига олса, санъат ривожланиши, унинг тарғиботини енгиллаштиришган бўларди.

Видеода тўлиқ концерт эмас, энг қизиқ ва юқоридаги Ўлмаснинг иқтидори хақидаги сўзларимга далил сифатида лавхаларни йиғинмасини тақдим этаман.

Видео сўнггида Ўзбекистон Халқ артисти Насибахоним Абдуллаеванинг фикрлари билан танишасиз.
Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ мб
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томоша
"eng zo'r" degani bu subyektiv narsa, Sardor. Rubric yoki shunga o'hshagan narsa orqali eng zo'rligini aniqlash mumkin. Subjective bo'lib ketvossiz, no?
Кейин кечирасизу Жахонгир Отажонов Ўлмас Оллобергановдек юқори пардаларда ва эрон, озарбайжон охангида куйлай олмайди. Одамлар бемалол жонли ижроларни таққослашлари мумкин. Ўлмас Оллобергановни санъати анчагина профессионалроқ ва мураккаброқ
Ман Жахонгирни фанатимасманки унга содиқлик қилсам. Кейин Ўлмасдан хам зўри чиқиб ундан зўр ижро қилса униям ёзаман. Нимасига хайрон бўласиз?
Jahongirni bu yilgi konserti manga ham uncha yoqmadi, qaysi biri bilan tansaga tushib turipti yosh bolalani oldida, bosar tusarini bilmay qoldi, Sayyod ham kun fikrida (manimcha) unga atab bir ikki so'z bitgandilar, ba'zan Sayyodni shunday jihatlariga qoyil qolaman