НОкамтарлар хит-паради! Prikol
НОкамтарлар хит-паради!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ижтимоий тармоқлар орқали “Нокамтарлар хит-паради” учун қўйилган сўровнома  натижалари хайратлантирди.

Одамларнинг билдирган фикрлари ва шоу-бизнесдагиларнинг анонимлик шарти билан олинган фикрлари  хамда сайтимиз фикри билан қориштирилиб қўйидаги натижаларни аниқлади:

 

17-ўрин Муниса Ризаева. Энг охирги жойни эгаллаган бу хонандани нокамтарлигини  инстаграм сахифасига қўйдиган селфиманияси (ўзини суратга олишга муккасидан кетганлик тушунлилади)  ва суратларда либоси  ёки ўзини ойнада суратга олиб тушавериши, гуллару тўйдаги либосларини хам кўз-кўз қилиш билан шархлашди.  Билмасам, бори кўрсатилар...)

Ўзини ойнада суратга олиш урфи аксарият хонандаларда бору аммо  гуллар қўйиш бобида ундан ўзган хонандалар хам бор ва уларни ушбу хит-параднинг юқорироқ  поғоналаридан изланг.

 

16-ўрин Сайёд. Мазкур хит-парадда sayyod.com  рахбариятига хам халқнинг нокамтарлик унвони берилгани сабабини инстаграм оламига қўйиладиган совғалар ва ширинликлар суратини реклама дея бахолашди. 

Ха энди,  мухлислар совғаларига ташаккур билдириш керакку.  Кўп қўйилиши эса бу албатта мухлислар кўп сийлаши билан боғлиқ, шу сабаб хам аввало борингизга шукр, шу халқ мехри кўрсатгичи билан бу хит-параддан ўрин олган бўлсак бу биз учун шараф!

Ширинликка келсак, мақтаниш эмас, шунчаки кўзларни гўзаллик билан озиқланг ва кунингиз ширин ўтсин деган ниятда  қўямиз. Лекин бу танбех инобатга олинди. Камтарроқ  бўлишга харакат қиламиз.

Аммо бу совғаларга таъсир қилмасин а?))))

 

15-ўринда Муқаддас Саъдуллаева. Ўзини суратга олишни хуш кўриши билан актриса бу ўринга насиб этган бўлса не ажаб...

 

14-ўринда Сардор Рахимхон.  Бу хонанда  хам айнан инстаграмдаги фаоллигига боғлиқ бу хит-параддан ўрин олишига сабаб бўлди.  Асосан дўстлар давраси дастурхон атрофида суратга тушишни ёқтирадиган хонандани шу суратлари учун хам  нокамтар санашган бўлса яна тўйлардан видеолар қўйиб одамлар унинг қўшиғига рақсга тушаётганию, биргаликда куйлашганини хамда клипларини  кўрилганлик  кўрсатгичларигача  эълон қилиши  нокамтар кўрсатган кўринади.  Умуман олганда билдирилган фикрларга кўра  у инстаграм сахифасида кўпроқ мақтаниладиган сурат ва видеолар жойлар эмиш.

Бошқа тарафдан қаранг қанча натижалари бор! Мехнатига яраша кўрсатгичлар бўлса ажабмас. Хапа қимейла эй бу болани 

 

13-ўринда ғоячи бастакор  Элдор Қаюмов.   Ўз касбидан “юлдузликка интилиб” сифатида кўпроқ фойдаланиб клипларда фаоллиги ошган бу ижодкорни шу хит-парадга ўрни лойиқ деб биламан. Балки шу “интилиши” сабаб асосий урғу-касбдан четлаттириб сўнгги ижод намуналарини бир-биридан ажратиш қийин бўлиб қолмоқда. Қани энди шу  “камтарлик”  кўриниши интилинаётган эфирга монанд бўлсаку шодлик устига шодлик! Хамма ўзини ишини қилгани яхши а?)

Бу ижодкордан  бир-бирига ўхшамаган яна  янги хитлар кутамиз.

 

12-ўрин Зарина Низомутдинова.

Селфидан то қоматини ойнадан суратга олиб ўзини севадиган яна бир  артист нокамтарлик  хит-парадимизнинг 12-ўрнида.

 

11-ўрин Халима Ибрагимова.  Хаммаёқда хозиру нозир бўлғувчи  Халиманинг мабодо кўчага ахлат ташлагани чиқса хам  тиллоларга бурканиб олиши уни мазкур хит-параддан шу ўринга лойиқ топди.  

Аёл қизиқчилардан хозирда ягона бўлган Халима Ибрагимовнага  овоз берганлар  худди Америкалик қора танли рэперлар каби бўйнига  арқондек ва унга илинган лагандек кулонлик тиллолар тақиб ва умуман  тиллалардан хаддан зиёд фойдаланади деган фикрга келишган.

Хамма кўрибди, бўлди Халима энди ўзгарамиз.)) Лекин баракасини берсин а?

 

 

10-ўрин Канизанинг ушбу ўринга лойиқлиги хам инстаграмдаги селфиманияси ва  совғалару гуллар билан    “Спасибо солнце” дея изох билан қўйиладиган суратлари  сабаб бўлмоқда. Хайрли кеч ва хайрли кундан то хайрли тунггача тилак билдирадиган хонанда кўпинча унга "қуёш"и тарафидан  совға қилинган гулларни суратини қўйгани қўйган. Балки у  аслида гуллар салони очгандир? Ё унинг “Солнце”сини гуллар магазини бормикан?))  Эрга тегибди хамки гуллар кети узилмаяптида.   

 

9-ўрин Жасур Ғойипов... айни дамда озодликдан махрум жойида бўлган бу хонанданинг ижод давомидаги  “Мен бу мен!” шиори билан ўта нокамтар фикрларию интервьюдаги осмон осмон гаплари уни айнан шу ўринга мухрлади. Бу фикрга нафақат халқ балки кўпроқ унинг хамкасблари келишган.

 

8-ўрин  Шохжахон ва Зохиршох Жўраевлар

Шохжахонни  узукларидан то имиджи ва албатта “қонунлаштирилган” эксклюзив либослари бу ўринга  лойиқ билган.  Айнан ўша либос билан боғлиқ мурожаатидан кейин одамлар унинг нокамтар эканига аниқ амин бўлиб изохларда уни сал пастроққа  тушиб ерни искашни тавсия қилишганди. Бундай маслахатлардан кўра мурожаатнома шу қадар машхур бўлиб кетганки юзлаб унга тақлидий прикол видео ва суратлар тарқалганди. 

Санъаткорлар асли шахс сифатида  бошқа олам вакиллари бўлиши табиий хол ва бу либослар билан холатлар Шохжахонни асло санъатини салбий кўрсатиб қўймайди. Жонли ижрода концерт бериб келаётган бу хонандага чап бериб турадиган  кўриниш билан боғлиқ дидини айтмаса асл касбига мухимроқ бўлган куйлаш бобида у махоратли  санъаткорлигини инкор этиб бўлмайди!

Бошқа тарафдан кўпгина хонандаларни айнан мана шундай имидж билан боғлиқ "сирпаниш"лари уларга бўлган диққатни ошириб ижод махсулотини  кенгроқ танитишга хизмат қилади.

Масалан Леди ГаГа ва ўша Майкл Джексонни хам либосларию рақслари  уларни артист сифатида бошқалардан кўпроқ ажратиб турган.  Шохжахон кўпроқ хуш кўрадиган ва айрим деталларига тақлиди хам сезиладиган Элвис Пресли хам шу тушунчалар жумласидан.

Шохжахон либослари ва унга боғлиқ мурожаатномаси билан бу номга илинган бўлса укаси Зохиршохни эса ижодидан кўра қуруқ гаплари шу ўринга мос кўради. Ижодидан кўра қуруқ рекламаси кўп. 

Бир вақтлар керак бўлса Озодбек билан хам жонли ижрода  беллашаман деган бу йигитни ижодида ё омади келмаяпти ё ўзида етарли истак йўқ. 

Студиялардан кўра куни ижтимоий тармоқларда асосан шама ва учирма гаплару, бировларни иқтибосидан фойдаланиш  ва ўзини иқтидорига нокамтар қарашга қолган бу йигитни ижодида хеч бўлмаса бир дона бўлса хам хит бўлишини тилардик.  Бунга эса  очиғи, унинг овоз махорати етарли деб хисоблайман.

Агар бу унга ижобий туртки бўлса хурсанд бўлардик зеро унга хамиша ижобий тилак билдириб келганмиз.

 

7-ўрин Асилбек Негматов. У ўзини Химолай тоғларига қиёслаганини айтиб тасвирланган видеоданоқ “камтарлик”  даражаси қай тарзда эканини билиш қийинмасди. Мабодо адашиб унинг инстаграмдаги профилига кириб қолсангиз тамом...  мия портлаши учун барча етарли “фикрлари” ўша ерда мавжуд.  Унинг ўша ердаги сахифасидан хам нокамтарлик  “сквозняк”и уфуриб турибди...камида Химолай тоғларидан.

Юқорида Шохжахон билан боғлиқ  фикрда айтганимдек Асилбек хам ўзига хосу бироқ  бошқа санъаткорларнинг ғалатилик даражасидан ўтиб кетиб галлактикада ўзига мутлақо янги сайёра туза олган шахс. 

Аммо куйлаши, овози ва махорати эса  аъло даражада, буни эса хечким инкор эта олмайди. Ўша айтганимдек барча қизиқ имиджлар санъаткорнинг ижодига диққат тортишда яхши хизмат қилишини инобатга олсак Асилбекни ғалати  қилиқ ва рақслари унга бўлган диққатни магнитдек тортганди. 

Энди эса тобора у ғалати ғалати фикрлари билан диққатни тортмоқда. Охири бахайр бўлсин. Ўзи ёмон боламас, эркатойда эркатой!)

 

6. Сарвар Исаев. Яна бир юлдузликка интилганлик  “камтар”лиги.  Бу режиссер сўнгги пайтлар ўзи суратга олган клип ва рекламаларида  хадеб ўзини реклама қилаверишидан нокамтарлик даражаси мана шу ўринга уни олиб чиқди. 

Актерларгаям нон қолсин ўртоқ режиссер)) Йилига юзлаб актерлар олийгохларни битиряпти ахир. Ё улар режиссер бўлсинми?))

 

5-ўрин Шахзода Мухаммедова. Очиғи уни бу ўринга тушишига ижтимоий тармоқлардан йиғилган кўплаб овозлар сабаб бўлди. Буни инстаграмдаги сўровномамиздаям кўришингиз мумкин.

Нимаси нокамтар туюлгани сабабини тушуна олмадиму аммо овозлар жуда кўп.

Балки у ўз эскизларини суратга олиб қўйгани сабабмикан...ха энди..тирикчилик... 

Янги очилаётган ишхонаси деворларига ўзи чизаётган суратларини у жойлаган видеодан кўриб шахсан унга нисбатан хурматим ошди! Иқтидори чизишда зўр! Қойил!

Актриса, модельер, дизайнер ва хонанда...худди “Кавказ асираси” комедиясидаги  “Студентка, комсомолка, спортсменка, наконец, она — просто красавица!”  дея мақтаниладиган Нина қахрмонидек. Ўзи сўнгги пайт ўша қахрамонга ўхшаб хам кетяпти. Соч турмагимией...

Серқирралиги балки одамларга эриш туюлаётгандир, қайдам...вақти келиб кўникишар, тан хам олинар.

 

4-ўрин Миртохир Мирғуломов. “СбУз” сайтининг рахбари сўнгги пайтлар бошловчилигу то “мен хам бир кўринай” деган эпизодик  актерликкача уринаётган битта одам. Бу балки сўнгги йиллар унинг сайтининг омадсизликка учрагани билан боғлиқдиру аммо кўплаб хонанда ва режиссерларга “мени клипингизда чиқаринг” деявериб энса  қотирар даражага етаётганини кўпчилик айтмоқда.  

Клипда чиққани эвазига у сайтида промо қилиб беришни ваъда қиларкан. Типажми кўриниш тарафлама деймизми бош рольга тўғри келмаслиги учунам кўпчилик “сазаси ўлмасин” сифатида эпизодик роль бериб қутулаётганмиш. Тадбирларда бошловчиликка эса рози бўлаётганлар хам айнан сайтидаги промоси учун дейишмоқда.

Тўйдаги бошловчиликка келсак, майлида тирикчилик. Нутқ равонлигию олиб боришлик санъатидан эса бехабармиз.  Тўй хизматларига у ёзиб қўйгандек уни сухандонлик хизматидан фойдаланмоқчи бўлсангиз бемалол суратдаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Тузи бор жойда шакариям бўлсин дегандек, хафа бўлмаслиги учун ана рекламасиниям бохонада "уриб" бердик))

 

3-ўрин  Акбар Атамухамедов  ва унинг ”Садо” гурухи. Мана шу жойлаган кастинг хақидаги эълонида у ўз гурухини АФСОНАВИЙ деб номлаганини ўзи  нокамтарлик хит-парадини юқори поғонасини урди.

Очиғи бу гурухни ўзи бирорта хити тугул умуман қўшиғини ким билади? Билсангиз илтимос  изохда ёзсангиз. Адашмасам бу ансамбл  тўй хизматларида навбатчилик фаолияти билан таниш ва асосан “Ялла” гурухи қўшиқларини куйлашади.  Балки “Ялла”га тақлидда ишониб қолиб ўзларини афсонавий санаб юборишдимикан билмасам. Хонанда Акбарни ўзига келсак хам унинг ижодида бир икки таниш қўшиғу Фаррух Зокиров билан дуэтларни айтмаса ўзида бирор мартта хали хит қўшиқ бўлмагани рост.

 

2-ўрин клипмейкер Наримон Султонхўжаев. Бош рольни ўзи ижро қилиш  шарти билан клипларни суратга оладиган клипмейкер Наримон Султонхўжаев бу борада сўзсиз шу ўринга лойиқлиги сир бўлмаса керак. Клипига рафиқасиниям, фарзандиниям ва ишонмайсиз хаттоки додасиниям олиб чиқди.  Ўзига айта олишмасу аммо бизларга кўпгина хонандалар унинг бу нокамтарлигидан нолишган хам.  Мажбурликдан уни роль ижро этишига кўнишганини айтишган. 

Юлдузликка интилиш бобида у Элдор Қаюмов ва Сарвар Исаевдан албатта анча олдинда. Лекин тан олиш керак у суратга олган клиплар хечам беэътибор қолмаган. Аксарият клиплари айнан қўшиққа омад келтириб клипи билан хит бўлганини биламиз. Бу борада уни ишларига ривож ва бирозгина камтарлик тилаймиз.

 

ва тадааааааааааан!!!!

БИРИНЧИ ЎРИН!

 

1. Биринчи ўрин! Албатта Ахад Қаюм! Тиқилмаган жойи қолмаган бу шахсни ким десангиз  денгу лекин шоирга ўхшатиш жудаям қийин. Тинмай суратга тушадиган ва  китобларини суратлари билан тўлдиргани етмагандек алохида календарьлар  чиқарадиган бу шоир ўзини режиссерликкаям урган ва хаттоки ашула айтиб клип хам суратга олган. Албатта бош рольда ўзлари. Битта сайт очиши ёки газетада мухбир бўлиши қолди шекилли. Ёки раққослик? 

 

 

Фильмлардаям фаол...албатта саёз, учинчи табақадаги фильмлар доирасида. Хуллас ўзини суқмаган ва тиқмаган жой қолмаган  Ахад Қаюм “СТАР” ўқув марказиниям  очган))) Билмадим у ердан қанақа “стар” бўлиб чиқиш мумкину аммо ўз доирасида ривожланяпти хуллас бола.

Бир "ўлиб тирилиш" операциясини амалга ошириб Лахад Луқумий бўлиб кулгуга қолган бу шоир чиқарган постерларда ўзини сурати ортида бирқанча машхурларни суратини қўйган ва худдики у хаммасига у шеър ёзиб бергандек. Очиғи аксарияти  Ахадни умуман танимайди хам. Ёдимда, Шахзоданинг суратини хам ўзини сурати билан коллаж қилганида Шахзода хайратланганди.

Пиар ва реклама деса ўзини том тугул тоғдан парашютсиз отворадиган бу йигит  суратга тушиб тарқатиш учун хар бир имкониятни излаб пойлаб ва чиранибла қидириб юради.

Хайит айёми учун хам фарзанди ва хаттоки аёлини хам суратга тушириб гўёки байрам табриги бахонасида оилавий халиги миллий либосларда, узоооқларга қараган холда бир фалсафий образда тушиб тарқатганига нима дейсиз?)

Ўзи қолиб энди фарзанди ва аёлигача реклама қилса очиғи бу энди нокамтаринликдан хам ўтиб кетган ғалатилик бўлса керак.

 

 

Билмадим,  Ахад Қаюм шеъри дея янграб келаётган бир қанча қўшиқлар  агар   уни қаламига мансуб бўлса рости хам шоирлик борасида махоартли ва иқтидорли дейиш мумкину...аммо ўлай агар, хечам ишонолмайманда! Барибир...

Бир неча бора унинг шеърларини асл даъвогарлари чиққани билан боғлиқ холатлардан кейин умуман ишонмай қўйганман. Тахминларга кўра у чекка –чекка вилоятларга бориб умуман интернет балосини билмаган зўр иқтидорларни шеърини сотиб олиб келиб ўз номидан чиқарар эмиш... миш-миш...Билмадим қўлидан ушламаганман, юқорида айтганимдек агар рости хам у шу машхур қўшиқлардаги сатрларни асл шоири бўлса гап йўқ!

Лекин жудаям, ўтакетган ва супернокамтар бу инсонга ижод тарафлама хам жиддийлик ва сал ўзини йиғиб олишни тавсия қилган бўлардим

Шоу-бизнесда нимаики бўлмасин бари пиар  ва рекламага ишлайди дегандек уни бу хит-параддаги ўрни биринчи эканлиги унга шараф бўлса ажабмас!

 

 

Шоу-бизнесдагилар овозларига кўра яна бир икки сайтларни юритадиганлар, хусусан жуда очиқ-сочиқ кийинадиган бир қиз ва асли газетадан чиққан бир янги сайтни рахбари хақидаям ўта нокамтар дея  фикр билдириб, "ижоди" бир қаричу ўзини реклама қилишию ва  минг охангга солиши оламни тутади дея эътироз билдиришган. 

Аммо уларга фикримча нафақат сайтимизда балки  бундай хит-парадда таниқли шахс сифатида кўрсатилишини ўзи худди ўша бир қаричлик хақида оламни тутиб айтилган фикрдек кечган бўларди деб хисоблайман. 

Ва:

Мазкур хит-парадни Sayyod.com сайти фикрига доир тарзда тузилган деб қабул қилиш мақсадга мувофиқ,  зеро очиқ овоз берган мухлислардан фарқли санъат оламидан  овозлар анонимликни сақлаш шарти билан йиғилди.

07-Дек-2016 16:01
Бўлим: Prikol | Чоп этди: Sayyod | Тег : Hit-Parad, xit-parad
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 muhiddin   (07-Дек-2016 16:13)
biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

2 Azamat Akbarov   (07-Дек-2016 17:06)
Ahad Qayum-Asrimiz yulduzi!

3 Aziza   (07-Дек-2016 17:29)
Man qalampir saytini yozgan bolardim, yaxshi habarla yozadi, lekin o`zi haqida gap keganda endii uyo buyog`i yo... Bir yoshga to`lganakan, ubu yengili o`qiman dib kirsam qalampir  sayti undo bundo, bizani saytimizi buncha palonchi odam kuzatti u kuzatti, voy tovba bitta sani saytinmi divorsam... hhullaas rasa hayron boludim....

4 Мадина3879   (07-Дек-2016 17:32)
Rostanam Ahad Qayum,Narimon Sultonxo'jayevlar juda nokamtar,qatga qarasa odam,shulani ko'radi.To'g'ri odam serqirra bo'lishi kere lekin o'xshamasayam aktyorlik "tipaj"iga mos kemasayam o'ynab keturishi keremas har qanaqa rolda..Narimonni nega o'zizi kliplarizda rol o'ynes dyilganda javobida rolim bu imzoyim degandi,vaxolanki xamma xonandalar bir necha marotaba klipmaker nomini aytib o'tishadi..Ahad Qayumda umuman aktyorlik foni yo'q,u shoirammas,rostanam ko'p shoirlarni she'rlarini sotvolarkan,nuqul o'zini maqtagani maqtagan,uni she'rlaridan yangi"zvezda"lar va ba'zi yaxshi she'rni qo'shiq qilolmediganla foydalanadi xalos,shou biznesda ko'p gap so'zga qolgan "shoir" ham shu bo'lsa kerak,bir qarasa xotinini rasmlari bilan paydoo bo'ladi bir qarasa Oydin Yusupovaga atab o'xshamagan she'rlarini yozadi,odam sal o'zini yig'ishtirib olishi kere...

5 Dina   (07-Дек-2016 23:24)
Gap yuq

6 Aziz   (08-Дек-2016 07:58)
1chi o'ringa man daryo   saytini qo'ygan bo'lardim. Bizani saytga 1 million odam kiradi, Uzbdigi eng zo'r sayt.. o'zligidan yasavolishgan. Biror marta bu sayti tahliliy yoki ijodiy maqolasini o'qimaganman. Har doim yo tarjima yo islom.uz yo sayyod.com, muslim.uz va bowqaladan olib bosadi.

7 ledy   (08-Дек-2016 11:22)
Шахзада ва Каниза канча мактанса ярашади. Чунки Каниза канча танкидлардан синмай, тошни ериб чиккан хакикий курашвчанлиги билан эришган хама нарсага.

Шахзодаям кечаю кундуз иш жараенидан, гохи сёмка. гохи тикиш-бичиш расмлар куяди.

Ахад Каюм Шеъри саёз, майли хозир 21 асрда хеч канака кучли шоирни "Ёзувчилар уюшмаси" дан хам топиш кийин. Лекин камера, фотоаппарат каршисида юзини хар хил мимика, килиши сузилиб расмга тушишидан томоша килган одам уялиб кетади.

Енг нокамтар мени карашим буйича Жураевни каттаси билан Гойипов.

8 sabina   (08-Дек-2016 11:53)
Ahad Qayum tochnaaa. O'lib qolamande shu bolani maqtanchoqligiga cool biggrin biggrin biggrin

9 Camila   (08-Дек-2016 20:19)
Ahad Qayum! Munosiblar munosibi)))

10 wurausmanova   (08-Дек-2016 21:56)
Juda qiziq loyiha!Taajubdaman.Qoyil!!!

11 samira   (09-Дек-2016 15:13)
Narimonni kursam baloni kurganday bulaman. Ensam qotib darrov bowqa kanalga olaman

12 azalawyer   (09-Дек-2016 15:21)
наримон бачканани кооттаси

13 Murod   (10-Дек-2016 00:06)
Tan berish kere oma gap yo qoyil hammasi orniga munosib))

14 sitora   (12-Дек-2016 17:59)
zor ciqipti sayyod.com omad biggrin biggrin biggrin

15 Бахтиёр   (13-Дек-2016 07:46)
Ахад Каюмни даволаш керак...Бир жойда тинмейди.Эрта тонгда шоир,абедгача актёр,абеддан кейин режиссёр, кечка томон бошловчи хуллас "серкирра"(хассдим кевотти)Тезрок даволаш керак токи у духтирлик касбигача етиб бормасдан.. dry

16 Akmal   (13-Дек-2016 18:21)
Nokamtara emas BACHKANAALAR desak ham boladi
no 12 yomonamas biggrin biggrin biggrin cool

17 Oybek   (14-Дек-2016 09:26)
Iltimos qilardim Zarina oynaga qarab suratga tushishni bas qilsa yaxshi bolardi manimcha.......

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [457]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1006]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [64]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [580]
Tabriklar [167]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [235]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [765]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 34
Мехмонлар: 34
Рўйхатдагилардан: 0