04:40 6 ойлик ютуб-парад! | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Июль ойи келди, демакки, бу йилнинг тенг ярми 6 ойи ўтди. Хўш, сайтимизниг Ўзбекистондан ягона тан олинган, промо каналимиз хит парадининг, 6 ойлик хит-парад натижалари қандай? Мархамат, 6 ойлик , кўришлар бўйича 10-талик рейтинги билан танишинг: (Умумий кўрилганлик сони эмас, фақатгина 6 ойлик кўрилганлик сони) (01.01.2012 – 03.07.2012)
Тахлил: -Улуғбек Қодировнинг хонандалик қадамлари учун, яқиндагина премьера қилинган клипнинг олти ойлик хит параддаги 10чи ўрни бўлса хам, жуда юқори кўрсатгич! -Райхон концертини хануз томоша қилаётганлар, уни бу рўйхатнинг 9 ўрнига қадар олиб чиқишган. -Ортиқ Отажоновга сайтимиз муаллифлиги остида 2009 йил 25 май куни суратга олинган клип, ютуб каналимизга 2009 йил қўйилган бўлишига қарамай, хануз долзарблиги қувонтирди (умумий кўрсатгич 98мингдан зиёд). Ортиқ акаааа қўймисиииииз)))) Ўзиям зўр ашула, суратга олиш ишлари хам жуда қувноқ кечган. Миллийлик ва замонавий мавзулар бирлашганида)) - Ботир Қодировнинг концерт файзи уни олти ойлик хит-парадга 7 ўринга қўйди. Сахна қолиб, сахна олдидаги Халқ Артистлари рақси бу концертни узоқ муддат ёдда сақлайди. -Нилуфар Усмонованинг турк хонандаси Рафет Эл Роман билан хамкорликдаги "Қарай оласанми" қўшиғига ишланган клип 6 ўринда. Хамкорлик деганимизнинг сабаби бор, хонанда тв каналларида Нилуфарга рухсат берганлигини айтган. Нилуфар ўз ўрнида қўшиқ муаллифини яширмаган, ундан ташқари қўшиқ бастакорига муаллифлик пулларини хам шақиллатиб санаб берган)). -Хосила Рахимовага отилган тошнинг мазасини хануз татиётганлар сони, уни ярим йил деганда, 5 ўринга кўтариб қўйишган. Видео интернетда тарқалгач, хонанданинг маъмурияти, бу воқеага анча йиллар бўлган-деган фикрни билдиришган. Қизиқ...бизга тақдим этган инсон эса, хозиргина ўша вилоятдан келганию, бу воқеа куни кеча, у бўлган тўйда содир бўлганини айтиб, телефонидан ўтказиб берганди... Хуллас, буёғи кимга эшик қулай, кимга "форточка", тахлил қилиш эса энди бизга эмас. -Шохжахон Жўраевнинг "Фариштагина"си премьера қилинганига бир йил тўлсада, кўришлар сони юқори: у 4 ўринда. Қизиқиш кўпроқ клипга эмас, қўшиққа бўлса керак деган тахминлар эса юқори. -3 ўрин Гулсанам Мамазоитованинг "Ёр ёрни айтинг" қўшиғиига ишланган клип, хали йиллар давомида ютуб парадларимизни юқори поғонасида туришига шубха қолмаяпти. -Дунё фильмига ролик қисқа муддатда кўп кўрилди. Роликдаги махсус эффект кўпчиликка қизиқ туюлган бўлиши хам мумкин... 2 ўрин. -Сўнгги пайтлар одамлар додлаганни кўрса ёрдамга эмас, мобил телефонига ёзишга киришишади-деган хазил, аслида чин эканлигининг яна бир яққол исботи шу бўлса керак))) Шўрлик Матчанова росмана калтакланиб, хўрланган рафиқани намоён қиламан деб хонанда Шахзоданинг "Қора кўзларинг" клипидан суратга олиш жараёнида ёзиб олинган бу сахна, ютуб каналимизнинг очилган кунидан бери энг кўп кўрилган видеоси бўлиб турибди. (умумий кўрсатгич 214мингдан зиёд) Бу видео каналимизга 2011 йил июль ойларида қўйилган эди. Кўриб турганингиздек, ярим йиллик хисоботда икки жанжаллик лавхалар лидер. Одамларга шоу керакми ё жанжал?)) ЭСЛАТМА: Рўйхатдаги клипларнинг қўйилган кунидан бошлаб УМУМИЙ кўрилганлик сони анчагина юқори, лекин бу рўйхатда фақатгина 6 ойлик кўрилганлик сонлари кўрсатилди. Хозирча мана шу хаққоний кўрсатгичлар! | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бўлим: Hit-Parad |
Кўрилган: 7875 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |