Рахимхон тепамда турмаса қон бермайман!!!)) Hayriya| Akciya | Tadbir
Рахимхон тепамда турмаса қон бермайман!!!))

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:


  Бундан аввалги ФОТОНИГОХда акциядан энг қизиқ суратларни, расмлар сўзлаганда сифатида тақдим этгандим, энди эса батафсил ёзувларда.....

Шу кунги акциянинг қисқа ва лўнда маълумот-номаси:

Шу кунги фахрий мехмонлар:


 
Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева, хонанда Амира Алибекова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон, актриса  Асал Шодиева онаси билан,  актер ва бошловчи Дилшодбек Каттабеков, хонанда Каниза, хонанда Илхом Мий Арма, актриса  Замира Ашибекова, хонанда Ажнабий.

 

Шу кунги фахрий фанклублар:  Benom & Ajnabiy Fan clubi, Sardor Rahimhon, Shahzoda va Sayyod Fan Forum.

Қон топширганлар сони: 25 киши, 10 литр

Йиғилган пуллар уч ярим миллион сўмдан зиёд.

 

1 . ҚОН ТОПШИРИШ АКЦИЯСИ:

-Ташриф буюрган хар бир фанклубдан, шифокорлар рухсат берилганлари қон топширишди. 

-Иқтисодиёт университетидан талабалар акциямизнинг фаол иштирокчиси продюсер ва талаба Мурод Мадрахимов  тарғиботи натижасида келиб қон топширишди.

- sayyod.com ФанФорумидан Қон топширганлар : Назокат  (Янги аъзо),  Аброр    (FC_PAXTAKOR),  Хожиакбар  (Андижонлик)   Фаррух Хамраев  (Dj Diza)       Нурбек   (Nur_Horazm)    Бекзод   (ФанФорумдан Шерзоднинг укаси)   Камол ака (иккинчи маротаба)

2 . ХАЙРИЯ ТАДБИРИ;

 

Хайрия тадбиридаги, дорилар фахрий  хомийлари :   Насиба Абдуллаева, Шахноз (хар бир тадбирда фаол), Канизанинг оналари Хафизахон Ахмедова,  Сардор Рахимхон, Дилшодбек Каттабеков, Сайт мухлислари Шавкат,   Миржалол ва Миржалил, ФанФорумдан Зухрахон, Хилола (Smartdent), Озод  (Бобо) хамда ФанФорум йигитлари (йигитлар томонидан мазкур акция доирасида   хайрия футболи ўтказишган эди, йиғилган пуллар дорилар учун тақдим этилди)

2 ноябрь куни хар доимгидек, янги ойнинг илк муборак жумасида қон топшириш ва хайрия тадбирига, маълум вақт 14:00ларда келганимда, кўчаданоқ мени кутилмаган сюрприз қарши олди. Шу куни акциянинг салобатини яхшигина сездим, ривожланиш катта.



Сайтимиз фанфорум аъзолари эрта тонгданоқ келиб, кўчаларни шарлар билан безаб, катта йўлнинг хар икки тарафида иштирокчилар қўлларида байроқлар кўтарган холда, ўтган кетганларга махсус акция ва тадбир маълумотлари туширилган тарғибот буклетларини тарқатиб, қон топширишга таклиф қилиб туришган эди.



Кираверишда тепада акциямизда қатнашган хар бир машхур сурати туширилган баннер, шу куни қон топшириш марказида  гўё байрам бўлаётгандек, ховлида хам шарлар билан безалган, байроқлар билан чорлаб турилган холатда.

Ичкарида ташриф буюраётган фахрли мехмонлар учун ширин столлар, қон топшираётганлар учун махсус ширин бар ташкил қилинган.
Хизматдаги йигитларчи? Халиги ошда хой-хойлаб тартиб билан кўрсатиб туришадику, хуллас... ман ўзиими мехмондек хис қилиб бир муддат хаяжонланиб, чеккада қараб хам қолдим тўғриси)))

Хар бир форум аъзоси қўлидан келган барча имкониятни ишга солгани яққол кўринарди. Сайтимиз фанфорумидан   Fer shon никли Феруза Шоназарова акцияга икки махсус хайрия қутиси совға қилди. Шу куннинг ўзидаёқ шаддод Зиннура шарофати билан қутилар яхши починларни қабул қилди))



ФанФорумимиз йигитлари эса бошқа фанклублар билан акциямиз доирасида хайрия футболи ўтказиб, дорилар учун пул хам йиғишибди!



Эрта тонгдан жума овозида сезгандек билиб фанфорум гурухидан шукр билан фахрланиб ёзган эканман. Бу кун эса ғурурланганимни тасвирлаб бера олмайман. Агар шу фанфорум гурухим бўлмаганида бундай даражада акция тадбиримиз бўлмасди.

Бу сафарги тадбирда одамлар шу қадар кўп эдики, келаси сафар ховлига хам жой қиламизми деб ўйланиб қолдим.

Беном ва Ажнабий фнаклуби акциямизнинг иккинчи маротаба фаоллари.

Хонага кирганимда машхурлардан Сардор Рахимхон сайтимиз логоси туширилган футболкада (фанфорумчилар шўрликни мажбурлаб ечинтириб футболкамизни кийгазиб уни хам безашган кўринади)
Дилшодбек Каттабеков ва Амира Алибековалар хам қўллаб қувватлаганлар қаторида ўтиришганди.

Бироз ўтмай актриса Асал Шодиева онаси билан ташриф буюрди.

Сардор Рахимхон гитара жўрлигида жонли ижрода "Небо над землей" ва "Ишонмасман" қўшиқларини куйлаб берди. Ишонмасман қўшиғига йиғилганлар биргаликда жўр бўлиб туришди. (видеода томоша қиласиз)

Қўшиғини тугатиши биланоқ даврамизга Ўзбекистон Халқ Артисти Насибахоним Абдуллаева ўзларининг маъмурлари Дилором опа билан ташриф буюриб тадбирга ўзгача бир файз тақдим этишди.

Машхурларимиз бирин кетин қон топшираётганлар хонасига кириб ўз қўллаб қувватлаш фикрларини айтишди. У ерда  Сардор Рахимхон   Амира Алибековани жонли импровизацион дуэтга таклиф этди. Улар "Небо над землей"ни биргаликда куйлашди.(видеода томоша қиласиз)



Амира қон топширувчиларга қўллаб қувватловчи фикр билдириб бўлганидан кейин эса, қон топшираётганлардан "Нажотимсан" қўшиғини куйлаб бериши таклифи тушди ва Амира бир шингил куйлаб берди. (видеода томоша қиласиз)
Қизиғи шу куни акцияда бир икки иштирокчиларнинг мобил телефонлари Амиранинг янги "Нажотимсан" қўшиғи билан жаранглаётганини нафақат биз, балки Амира хам эшитиб хайратланди. Сабаби, қўшиқ эндигина сайтимизда премьера қилинганди.
(семирдим)

Бир пайт ёнимга фанклубдагилар югуриб келиб, бир қиз қон топшираётиб.... шартта... сочини ёйишни бошлабди))) Вой дод Рахимхон тепамда турмаса қон бермайман!!))

Борсам, Сардор Рахимхон фанклубидан бир қиз қон топшираётган пайти, унинг олдида суйган хонандаси Сардор Рахимхон туриши ва унинг мухлисаси қон топшираётганини кўриши кераклигини талаб қила бошладику)))
Мухлис фикри тартиб бўлса, шу кунги қахрамон статусидаги мухлиса талаби қонун: Рахимхон шахсан шу қизни ёнидаги креслога жойлашиб ётиб мухлисани қон топшириш онларини енгиллаштириб турди.))



Ўзбекистон Халқ Артисти Юлдуз Ибрагимовна Усмонова фанклуби иштирокчиси, пародист Бобур шу куни қон тошириб, йиғилганларга шу куннинг фишкаси бўлган пародия шоусини тақдим этди.(видеода томоша қиласиз)

Акция давомида  қон топшириб чиқаётганларнинг хар бирига Насиба Абдуллаева, Сардор Рахимхон, Асал Шодиева ва Амира Алибековалар ФАХРЛИ ИНСОН браслетларини тантанавор равишда тақдирлаб қўлларига тақиб  туришди. (видеода томоша қиласиз)

 

 

Қон топширган фахрли қахрамонлар билан танишинг:

 

 


Қон топшириш бўйича икки карра чемпион фанфорум рахбариятидан Камолиддин


қон топшириш бўйича икки карра чемпион фанфорум иштирокчиси Аброр

  Акциямизда қатнашган энг сўнгги ва энг ёши улуғ иштирокчимиз!

 16;00да тугаши керак бўлган қон топшириш акцияси соат 17;30гача чўзилиб кетди. Биз йиғилган пулларни олиб, Гематалогия институтига ошиқдик.

У ерда тўпланган пулларга Аспарагиназа олиб, қолдиқларига мухим дорилар билан тўлдириб, мухтожларга тарқатдик.

 

Яна бир ойни илк жумасини муборак тарзда ўтказдик деб хисоблайман. Асосийси кимларгадир ижобий хиссамиз борлигини ойни бошиданоқ хис қилдик. Аллох ўз даргохида хайрли ишларимизни қабул қилган бўлсин, барча иштирокчиларга ва қатнашганларга рахмат. 

Ташкилий хомийлар:

Ширинлик ва кофелар : - Янги хонанда Ажнабий ,   Sayyod ФанФорумидагилардан Нодира, Мухаббат, Шахзод, Нурбек (Nur_Xorazm)лар бўлишди.  Шунингдек, Насиба Абдуллаевадан Азим ва Умида Ахмедходжаевлар  оиласи икки қути ширинликлар юборишди. 

Ташкилий ишлар  ва безак ФанФормдан (sayyod.com/forum)

Буклет, календарлар  ва  наклейкалар хомийси:  ФанФорумдан  Бекзод Искандаров (Bek8111) 

Шар ва ленталар фанфорумдан Хилола (Smartdent) ва Гулинур  (GULI_NUR)

Бейджиклар фанфорумдан Фахриддин,   

Баннер фанфорумдан Дилшод

Байроқлар Гулсум ўз қўли билан тиккани ва Шахло тарафидан буюртма  асосида тайёрлантиргани

 

  Шу куни сайтимизга совуқ қурол совға қилишди: Андижонлик Хожиакбар(МАСТЕР)дан сайтимизга совға қилинган чуст пичоғи учун ташаккур)))

 

Шунингдек хар тадбиримизнинг фаол ёрдамчилари продюсер Искандар Шукуров, продюсер ва талаба Мурод Мадрахимов, ўзбк шоубиз фанклублар шоханшохи Иззат ва хонанда Илхом Мий Армага алохида каттакон рахмат.

Видео эртага

03-Ноя-2012 20:22
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : qon, Amira Alibekova, Dilshodbek Kattabekov, Nasiba Abdullaeva, Faxrli inson, Sardor Rahimhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 oybek   (03-Ноя-2012 20:37)
sayyod fan-forumi xar doim 1-likda!!! first first first

2 Bek8111   (03-Ноя-2012 20:50)
Хамма иштирок этганлар ва ташкилотчиларга ва таргиботчиларга катта рахмат! Акция жуда зур утди!

3 Anv@rbek   (03-Ноя-2012 20:50)
"Sayyod FanForum" number one!
Sayt va fan-clubga a'zo bo'lishda samimiy ko'mak xizmati.
forumiston@mail.ru
odno: Anvarbek Sayyod FC

4 RaVsHaNBeK   (03-Ноя-2012 20:54)
Gap yo'q !!! Man shu oilani kichik bir a'zosi sifatida faxrlanaman !!!

5 Zinnura_K   (03-Ноя-2012 21:12)
Sayyodchilar doimo No'1

6 Alone girl   (03-Ноя-2012 21:25)
Fikrimcha Sayyod oka har bir qigan iwizi faktlar asosida reklama qiliwiz wartmas.bilganla biladi.sizni qigan iwlarizi chin dildanligiga iwonamiz.ammo sizni qigan iwlarizi bir kun ozgala faktla asosida yetkazsa bu faxrli.

13 fer_shon   (04-Ноя-2012 01:33)
Ўша бир кун келгунча шу сайтни ўзидан билиб тура қолинг!!!!!!!!!

Ёки бир кунизда сайт очиб шундай ишлар ҳақида мақола тайёрланг!!!!!!!!!!!!!! biggrin biggrin biggrin

7 hijrona   (03-Ноя-2012 21:57)
QANIY BIZ HAM YORDAM BEROLSAK O'ZBEKISTONDA BO'LGANIMDA ALBATTA BORGAN BO'LARDIM O'Z HISSAMNI QOSHGAN BO'LARDIM

8 Shukronа   (03-Ноя-2012 22:27)
Bizani birlashtirgan loyixa tashkilotchisi, Sardor Komilovga Sayyodga kotta raxmat.

9 Dilrabo   (03-Ноя-2012 23:28)
Allohim ushbu xayrli ishning ajru-savobini dargohida kòpaytirib qabul qilsin,ilohim!

10 Gulsum   (03-Ноя-2012 23:57)
ХурматлииAlone girl (Бугун 20:25): Афсуски бу реклама эмас, к,айсидир манода рекламадур, лекн бу узини корсатиш эмас, балки бажарилиши шарт болган лойха. Сайт ташкил к,илинган иш богандан кейн буни Сайтда к,ойш кере, корсатиб бериши кере, бу уни мажбурияти!!! Кере боса исбот!!! Чункии...шундай инсонла боладики бунак,а ишла хак,ик,атдан болаётганига ишонмаслиги, яна кимларди ёмон фикирлага бормаслиги ун ИСБОТ!!! Бу бизи фахримис бундан фахрланамис. Кере боса минг марта рекламаям к,иламиз!!! ЗАВИДУВАЙТЕ МОЛЬЧАА!!

11 bbbbek   (04-Ноя-2012 00:03)
xa.sayod oka siz pochti butun ijod ahlini had tomonlama moralni ezasiz birinchidan bu dunyo shundan yolgondan botir ikkinchidan agar ushala gunohkor busa olib bor.uzizga gunoh ortirmen i yahwili qsez suvga otin baliq biladi agar holiq biladi.va siz hammani obsudit qmasdan siziyam oppoqmasligizi blin. uzi saytizzi mazmuni wou biznessi orqasini kolashdan iborat. hammadan uzur. mani fikrim bu

17 komol_76   (04-Ноя-2012 16:55)
ўзизам фикрларизам ббббббб... боббиламанг

12 Fayzullo   (04-Ноя-2012 01:04)
Rostdan bu reklama. Lekin boshqa niyyatda qilinayotgan reklama. Bu Sayyod jamosini qilayotkan ishlari ayni kunlarda reklamaga muxtoj. Chunki agar reklama qilinmasa qon topshirishga keladiganlar soni oshmaydi. Faqat fan clublar topshiraverishmaydiyu. Shunday kunlar ham hali keladi Hudo hohlasa. Sayyodni qilayotkan ishlarini axborot vositalaridan ham maxsus repartaj asosida elon qilishadi. U kungacha esa reklama kerak. Bu o'zni ko'rsatish reklamasi emas, bu yaxshilikka chaqirish reklamasi. Sayyod halqni o'ylaydi chunki o'zi ham shu halqni bir bo'lagi ekanligini yaxshi anglab yetkan. Men hursanman. Alloh ishilarga rivoj bersin.

14 Gulsum   (04-Ноя-2012 05:40)
Яхши йигит11 bbbbek (Кеча 23:03) Сиз ФАРИШТАМИСИЗ? Бу дунёда хамма гунохкор, хаммани узига яраша айби бор. Узиз хози Сардоракага ак,л ургатиб типо Савобли, Ак,или, Ангел с крылошкамисиздее а? Харким узига жб берсин, бировни абсюждать к,б Гунох ортирми!!!

15 Sardor_B   (04-Ноя-2012 09:47)
жуда зур савоб иш бубди маншунака савоб ишла купайсин омад

16 MiSs_DiLfUzA   (04-Ноя-2012 10:50)
Aкция жуда зур утибди )))

18 Zuxraxon   (04-Ноя-2012 18:35)
Мухими:! Акция жудаям зур утди! Сардор ака сизга котта рахмат! Нотугри фикрлидиганлани фикри умуман эътиборгаям, диккатимизи каратишимизгаям арзимиди! Хамма катнашганла рахмат. Кейинги акциялани бунданда яхши утказамиз худо холаса! Olg'a Sayyod va Fan forumchilar smile

19 Shahzod   (05-Ноя-2012 03:20)
Bu Galgi Aksiya,Fayzli va Barakali O'tdi !!!

20 M@$ter   (05-Ноя-2012 12:13)
Andijonlik? yetmaganiga Xojiakbar. Juda kulgili

21 Omaty   (06-Ноя-2012 02:15)
Video qani????

22 Omaty   (06-Ноя-2012 02:48)
video ozini joyideykanu

23 Sorry???   (08-Ноя-2012 02:35)
Assalomu aleykum Hurmatli Sardor aka va shu web sahifa yoki klub a'zolari!

Man anchadan beri shu sahifani kuzatib yuraman, va bugun oxiri comment yozishga qaror qildim (oxirgi, yani 2 noyabrda utkazilgan xayriya qon topshirish tadbirini kurgandan sung!). Qilayotgan ishlarizni ochiq aytganda olamga taratsa buladi. Man ochiq aytaman: Bunday xayrli ishlarni hamma ham qila olmaydi. Chunki biz insonlar molu dunyoga ancha berilib, xayriya ishlarini esimizdan chiqazib yuborganmiz desam, aniq adashgan bulaman. Esda turadi albatta, shunchaki xohlamaymiz xolos. Hali xudoxohlasa bu betob insonlarni malhamiga davo buladigan ishlarni qilganiz uchun, xayrini ham olasiz. Man har safar sahifangizga kirganimda sizga bulgan hurmatim oshadi xolos. Sizni ishlarizga faqat va faqat omad, va insonlarni yaxshilikka chorlashizda kuch-matonat tilayman.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 8
Мехмонлар: 8
Рўйхатдагилардан: 0