Марди Майдон давомланмоқда! 10 ноябрь куни йиллик хисобот сифатида гала концерт.
Энди "Истиқлол" санъат саройида!
Нихоят, аста секинлик билан катта сахнадаги фонограммаларни, жонли ижролар енга бошлагани сезилмоқда. Бу йил Шахнознинг концерти билан тўртинчи жонли ижрода концерт берилмоқда, ора-орада эса Марди Майдон фестиваллари... Бу жуда яхши кўрсатгич!
Фонограммада концерт бераётганлар хам, хеч бўлмаса 2-3 қўшиғини жонли айта бошлаяпти.
Одамлар қулоғи хаққонийликни ажрата оляпти, хақиқий ЖОНЛИ мусиқадан завқлана бошларканмиз, энди фонограммани яқин келажакда кунига вой бўлиши аниқ.
"Один в поле не воин" (Майдонда бир жангчи бўлмас) дегандек, фақат журналистлар бонги ва танқиди кам, мавзу кўтариш бир, лекин уни амалга ошириш мушкул иш. Ўзбекнаво эстрада бирлашмасини айнан мана шу лойихадан бери қаттиқ хурмат қилиб, бу фестивальни қўллаб-қувватлаб келаётганим сир эмас.
10 ноябрь куни гала концертда суратда кўриб турган хаққоний ижро тарафдорлари иштирок этишади. Сиз рўйхатда бўлишни истасангизу, улгурмаган бўлсангиз хечқиси йўқ, келаси йилдан яна хар уч ойда фестиваль давомланиб бораверади. Иштирок этиш қийинмас, шунчаки мардлик талаб қилинади холос, қолганини Ўзбекнаво ўзи созандалардан тортиб ташкиллаштириб, керак бўлса ёрдам хам беради. Таниш билиш ва соққа шартмас, ишонаверинг))
sizda omad kelgusi ijodlarizda baribir siz hamma dan ham zoor qoshiqlar aytasiz
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.