Сардор Милано: "Ўзбекча қўшиғим хит бўлса қоламан!" Suhbat | Intervyu | Reportaj
Сардор Милано:

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Сардор Милано!

Бу ном Ўзбек томошабини учун Россия телеканалининг “Главная сцена” телелойихасидаги ўзбек ғолиб бўлди тушунчаси билан кўпроқ таниш бўлсада, бироқ аслида у болаликданоқ   Ўзбекистонда ижодини бошлаганлигини кўпчилик билмаса керак.

Сардорнинг ғалабасидан сўнг, у билан сухбат қуришимизни кўплаб  мухлислар   сўрашди.

Қисқача: Сардор Эшмухамедов 14 сентябрь 1991 йил Тошкентда туғилган. Оиласини ижодга алоқаси йўқ,  онаси солиқ назорати ходими,  отаси хориж тиллари институтида рус тилидан дарс берган ва охир оқибат оилавий мусиқа мухитида яшай бошлашди.  Қолганини сухбатдан билиб оласиз.

Сухбатга киришар экан  рус тилида интервью бериши борасида шундай дейди:

Сардор Милано: -Афсуски 10 йилдан бери бу ерда яшамаяпман ва мактабданоқ тахсил олган даргохларим хаммаси рус тилида бўлган.

 

  Sayyod: Россиядаги иштирокингиз ва ўша ғолиблик онларингизни  кузатиб сизни интернет тармоғида хам қўллаб-қувватлар эканмиз  ғалати изохга дуч келдик. Яъниким  гўёки аслида Россия фуқароси эканлигингиз ва деярли Ўзбекистонга алоқангиз йўқлиги хақида.

Сардор Милано: -   Тошкентда туғилганман.  Фуқаролигим Ўзбекистонники ва уни ўзгартириш режамда йўқ.  Лойихадаги иштироким давомида хамиша Ўзбекистондан эканлигимни айтиб келдим. Хаттоки мамлакатимиз жуда мехмондўст дея Ўзбекистонга  мехмонга хам кўпчиликни  чақирдим . Сиз хозир айтган изохлардаги маълумотлар ёлғон.  6 ёшимданоқ ота-онам мени “Алладин” шоу студиясига олиб келган ва ўша ерданоқ ижодим бошланган.

 

  Sayyod:  “Главная сцена”даги  иштирокингиздан аввал Ўзбекистонда ижод қилганмидингиз, очиғи кўпчилик айнан шу Россиядаги лойихадан сизни ўзи учун кашф этди. Шахсан мен хам сизни ўзбек эстрадасидан билмагандим.

Сардор Милано: -2000 йиллар 9-10 ёшларимдаёқ  “Жамайка”  қўшиғим билан  яхшигина танилгандим.  Мени унда Милано тахаллусим бўлмаган ва шунчаки Сардор ва кўпроқ Сардор-Жамайка деб билишарди.  2004 йилда Қозоғистондаги Олма-Ота шахрига кетиб,  у ерда  Роза Рымбаева раислик қилган халқаро танловда  иштирок этдим.  Кейин ўша ерда ишлашни таклиф этишди.  Шу билан ўша ерда ўқиб ишладим.  Ишим куйлаш ва артистлик фаолиятини давомлаш билан боғлиқ бўлди.  Кейин менга Олма-ота  торлик қилгани учун Россияга кетдим.  Ўша пайтлар Россияда “Фабрика звезд”нинг 7-си бўлиб,  у ерда  Константин Меладзе продюсерлик қилаётганди. Шу лойихани томоша қиларканман ўша ерда бўлишни хохлардим.  Шунчаки ўша мухитни хис  этиб айнан шу бастакор билан ишлашни истардим.  Бироқ у пайтлардаги  бу орзулар мен учун ушалмасдек эди гўё.  Лекин ўзимга аниқ мақсад қўйиб, аввалига Москвага бориш кераклигини режалаштирдим.  Шунда ота-онам  “Ё сен ўша ердаги энг зўр олийгохга ўқишга кирасан, ёки Тошкентга қайтиб Консерваторияда ўқийсан” деб менга шарт қўйишди. Ўша пайт эса Консерваторияга ўқишга имтихонсиз кириш учун менда гранд бор  эди.

 

 

  Sayyod: Нима учун айнан “Главная сцена”? Нима учун ўзингиз истаган “Фабрика звезд” эмас ёки “Голос” дейлик?

Сардор Милано: -Мен Москвага келган пайтим “Фабрика звезд” тугаб бўлганди.  “Голос” лойихасида эса асосий диққат овозга қаратилади,  мени эса нафақат овозимни балки  менга тўлиқ томоша қилиб қабул қилишлари керак деган фикр менда  хамиша бўлган.  “Голос” лойихасида биласиз, овозингизга қараб кейин сиз томонга ўгирилишади. Менга эса нафақат овоз билан  балки артист сифатида хам намоёнланиш мухимроқ!  Шу учунам , мен учун “Голос” лойихаси мен истагандек барча иқтидоримни тўлиқ очиб бериладиган лойиха эмас деб келганман.  “Главная сцена” эса айнан ўзим истаган ва ўзим кутган нарса бўлди.  Яна бу лойихада “Неоклассика” хам киритилган бўлиб у айнан менинг жанрим эди.

 

  Sayyod:  Ўзбек ўқувчилари учун бу жанр янгилик бўлса керак, шу учунам батафсилроқ маълумот берсангиз

Сардор Милано: -Биласизми, “Неоклассика” бу нафақат Ўзбекистонда балки Россия учун  хам  янги стиль . Европада бу жанрни “Crossover” деб аташади.  Америкада эса катталар учун мусиқа дейилади.  Россияда эса унга “Неоклассика” деб ном беришди.  Бир сўз билан айтганда бирор бир эстрада йўналишидаги қўшиқни олиб уни академик тарзда куйлаш дегани, ёки аксинча академик тарзда куйланган қўшиқни эстрада турида куйлаш демак.  Классикани тинглашга тайёр бўлмаганлар учун уни  осонроқ қабул қилиш учун  қилинадиган ижод тури. Дунё миқёсида бу йўналишда ижод қиладиганлар кўп эмас.  Масалан Андреа Бочелли,  Сара Брайтман,   Il Divo  гурухи. ..  

 

 Sayyod:   Биласизми, биздаги айни дамда мавжуд бўлган  хонандалардан  халқаро миқёсда, хусусан ўша Россияда хам машхурликка эриша олишга овози имкон бера оладиганлар  бор, бироқ  улардан бирига  “Нима учун  у ерга бориб  сен хам харакат қилмайсан, мана  Севара Назархон,  Наргиза Зокирова, Согдиана, Сардор Милано”- деганимда  “Мени ундай пулларим йўқ” деган жавобни олгандим.  Келинг сахна ортидаги айрим холатларга очиқчасига ойдинлик киритсак.  Масалан шу моддий тарафларига.

Сардор Милано: -Мен сизга хаётий тажрибамдан келиб чиқиб очиқчасига ростини айтсам, бир тийин хам ишлатмадим.  Бордим, куйладим ва мўъжиза юз берди.  10 мингча иштирокчи билан Кремльга келиб жудаям мураккаб   6 босқичдан иборат бўлган кастингдан ўтиб, 10 мингдан атиги 120 киши қолдик холос. Яъни продюсер ва хайъат аъзолари олдига сахнага чиқиб телевидение кастингида  куйлашим учун  6 шартдан ўтилди.     Севара ва Наргиза ва бошқа ўзбек эстрадаси намоёндалари у ердаги муваффаққияти шундоғам тушунарли холатку.  Бошқалардан ярқ этиб ажралиб тура оладиган иқтидор сохиблари.  Пул хақида гап  қиладиганлар менимча  хали ўз иқтидорига етарлича ишонч  билдира оладиган даражада намоёнланишмагандир ва балки ўз иқтидори келажагига ишонишмас.

 

 

  Sayyod:   У ерда ярқ этиб у-бу лойихада кўриниши осонроқ бироқ давоми бўлган -   промо қилиниши қийинроқ кечса керак. Масалан ўзимизда хам  продюсерлар ўзлариникини промо қилишади, радиоси борлар ўзиникини кўпроқ қўйиш ва хоказо. Бир тарафдан бу улар учун тўғри. Бизда бу нарсалар жуда ривожланмаган бўлсада бор, у ерда эса бундай продюссерлару марказлар, хуллас ўз ишини “акула”лари етарлидек.

Сардор Милано: -Фикрингизга қўшиламан, биласизми Россия бу мегаполис. У ерга бутун мдх давлатларидан артистлар    йиғилишади.  Рақобат жудаям катта.  Бизда бу ерда эса шоу-бизнес  бироз бошқачароқ ва унчалик кучли рақобат йўқ. Ёш хонандаларга ўзини намоёнлаши учун Россиядан кўра бу ерда имкон кўпроқ.

 

  Sayyod:   Наргиза Зокирова сизни иштирокингизни кузатиб қўллаб-қувватлаганини эфирдан кўрдик. Сиз уни ижодини кузатганмидингиз?

Сардор Милано: -Айнан мен иштирок этган лойиха кастинги  пайтида ўша 1-босқичда танишдик , ўшандан бери илиқ муносабатдамиз ва бир-биримизни ижодимизни кузатяпмиз.  Яқиндагина “Главная сцена” лойихасининг иккинчи фасли бошланганида  мен қўшиқ куйлаб очиб бердим ва Наргиза эса у ерда бошловчилик қилмоқда, у билан  ўша ерда охирги маротаба кўришгандик.  

 

 Sayyod:   Ижодий намоёнланиш ўз йўлига бироқ менталитет ва миллатни хис этиш тушунчаларига қарашларингиз қандай?  Сиз хам ўша мухитда бўлдингиз.   Наргизанинг “Голос”даги иштирокида унинг кўринишидан фарқли кўпроқ ютуқлари ва овозию иқтидорини сайтимда ёритиб боргандим.  Ижод олами ўзга сайёрадек ва кўринишу намоёнланишлар бирламчи бўлмагани учунам унчалик ахамиятга доир санамагандим.  Бироқ ўзбекларга ва шу ватанга боғлиқ хунук гаплар қилганию Рамазонда қип-яланғоч суратни сахифасида чоп этганида хурматим йўқолганди.   Бу сурат билан нафақат ўзбеклар балки бутун дунёда Рамазон пайтидаги барча мусулмонлар тахқирлангандек бўлганди гўё.   Мана сиз хам ўзбексиз, исмингиз хам Сардор менталитет ва миллатингизни хис қилган холда ижод қиласизми?

Сардор Милано: -Наргиза тўғрисида айтсам, уни яхши биламан деб ўйлайман, жуда таъсирчан, нозик қалб сохибаси.  Уни шундай кучли кўриниши ортида  химоясиз аёл яширингандек гўё.  Уни шунчаки сахна кўриниши шундай холос, аслида у жуда латофатли аёл.

 

  Sayyod:   Сиз сахна кўринишингизни ич-ичингиздан хис қила олмасангиз уни намоёнлай олган бўлармидингиз?

Сардор Милано: -Менимча у ўзини бу кўринишда яхши хис қилмоқда, чунки ишончли кўринмоқда.  Уни кўринишига кимдир қарши бўлса мен фақат “Не суди да не судим будешь” (Мухокама қилма ва сен  хам мухокама остида қолмайсан) деган мақолни айта оламан холос.   Кимдир кимнидир мухокама қилса хамиша шу гапни қайтариб келганман.

 

 Sayyod:   Менталитет ва миллий қадриятларга тааълуқли бўлганидачи? Айтяпманку, ижодий кўриниш ўз йўлига бироқ  ...

Сардор Милано: -Сиз юқорида айтган холатлар менимча тасодиф, масалар Рўзадаги фотосессияси билан боғлиқ...

 

  Sayyod:   Ўзбекистондек дўзахдан қочдим дегани хамми? Биласизми унга боғлиқ саволни бошқа артистларга бермасдим, шунчаки ўша мухитда бўлган артистлардан сиз ва балки Севарага берса бўладиган савол бу.  Ўша ердаги машхурликка эришган ўзбекларимизга яъни.

 Сардор Милано: -Билишимча  бироздан кейин у жахлда шундай жавоб бериб юборганини айтиб узрини келтирди. Рости хам у жуда кайфияти бузулганди. Одамлар изохларда жудаям чегарадан нарига ўтиб кетиб уни оиласигача теккани жудаям хунук нарса.

 

  Sayyod:   Сиз ўзингизни шахсий ижодингиздаги намоёнланишда шундай маъсулиятни хис этасизми?  Мени ўзбеклар хам кўришади, мен ахир ўзбекман деб?

Сардор Милано: -Албатта! Буни хис этаман.  Худога шукр менимча хозирча  бундай чегарадан чиқмай келдим.   Кейин биласизми, бу ерда иккиламчи холат хам борда. Наргиза Макс Фадеев билан шартнома асосида ишлайди. Мени хам  ўз  навбатида шартнома билан  муносабатим  мавжуд. Биз бўйсунадиган шахсалармиз, бизга продюсер нимани қил деса шуни қилишга мажбурмиз, чунки хужжатлар бор ва бўйсунишимиз керак.

 

 Sayyod:   Бу нарсалар онгли равишдаги чегаралар  доирасида бўлса керак харқалай?

Сардор Милано: -Билмасам, продюсернинг тасаввури қай тарзда бўлиши мумкин билмайманку.  Эртага балки номақбул тарзда кўринишим  кераклигини айтишсаю , буни қилмасам балки жарима тўлашим керак бўлар.

 

  Sayyod:   Ярим яланғоч бўлса хамми?

Сардор Милано: -Йўқ, мен олдиндан шартномада  ярим яланғочлик бўлмаслигини кўрсатиб бўлганман. Мени ноўрин холатга қўйиб қўйиши мумкин бўлган   бундай нарсалар бўлмайди. 

 

  Sayyod:   Сардор, динингиз?

Сардор Милано: -Мусулмонман.

 

 

  Sayyod:   Нима учун Милано? Нега ўзбекона биронта қўшимча қилишни иложиси бўлмадию, Милано?

Сардор Милано: -Мен ярим ўзбек ва ярим русман. Отам ўзбек онам эса рус.  Она тарафдан бувимнинг фамилияси Милованова. 7 йил аввал менга бир ғоя келиб у фамилияни қисқартириб Миловановадан Милано ясадим.  Хам чиройлик эштилади ва хам бу фамилияда Италияга бўлган мухаббатим хам бор.  Тарихга назар солсак, ўша “Античность” Барокко даври деймизми айнан мусиқий санъат Италияда яралган ва бу факт! Менинг жанримда ишлайдиган артистлар орзуси бўлган    “Ла Скала” театри хам айнан  Милано шахрида жойлашган.  Бунда хам менинг орзуим бор ва қачондир ўша ерда бўлишни истайман.  Сардор Милано халқаро ном бўлиши яхшику.

 

  Sayyod:   Демак ижодингиз чек-чегара билмай Россиядан фарқли хали Европа сахнасида хам кўриниш истагингиз бор.

Сардор Милано: -Албатта, ахир мен халқаро лойиха хисобланаман ва мени ижодим бутун дунёда бахоланишини истайман. 

 

 Sayyod:   Ўзбекистонга қайтдингиз...

Сардор Милано: -Шунчаки эмас! Мен Ўзбекистонда яккахон концерт бериш ниятида келдим.  Хаёт ва ижодимдаги бу биринчи яккахон концертим хисоблангани учунам мен учун бу жуда мухим воқеа.  Шунинг учунам ўз Ватанимдан концерт беришни бошлашга  қарор қилдим.

 

  Sayyod:   Концертда қандай қўшиқлар бўлади? Янгилари ёки..

Сардор Милано: -Ўзбек томошабинига ёқишга улгурган ўша “Главная сцена”да куйланган қўшиқларим хам бўлади.  Янги қўшиқлар хам бўлиши режалаштирилган.

 

  Sayyod:   Сизни шартномангиз Россияда ким билан?

Сардор Милано: -Айнан шартномага диққатни қаратмоқчи эмасдим,  Константин Меладзе билан хамкорлигим бор.  Лекин хозирча  озод ижодкорман.  Бир неча таклифлар бор, хусусан Америкадан хам.  Хозирча улар устида бош қотиряпман.  Масалан машхур Backstreet Boys гурухи яратувчиси  Тим Кунс (Tim Coons) билан ишлаш таклифини менга беришди.  У гурухни яратиб бўлганидан кейин бу бизнесдан кетиб мени ижодимни кўргач мени Америкага таклиф қилди. Бордим ва у ердаги марказий  NBC телеканалига интервью хам бердим.  МДХ давлатларидан бу телеканалга интервью берган илк артист мен бўламан.  Хозирча уни  таклифни қабул қилганимча йўқ, бу жуда катта  ва маъсулиятли қадам.  Россиядан яна бир неча продюсерлар хамкорлик таклифини билдиришди бироқ мен рад жавобини бердим.

 

  Sayyod:   Ўзбекистон бу Россия эмас ва   “корпоратив” хизматларига  шунчаки қўшиғингизни тинглашга чақиришлари амримахол. Биздаги хизматларни  аксариятида рақсга чорлайдиган қўшиқ куйлашингиз керак бўлади.  Тўй хизмати деган нарсаларни билсангиз керак?

Сардор Милано: -Йўқ, билмайман.

 

 Sayyod:   Ўзбек артистлари қандай пул топишади деб ўйлайсиз унда? Дисклар сотувидан пул топади деб ўйлайсизми? Бугун 12 минг сўмга лицензион  диск чиқарасизу эртага бозорда уни нусхаларини  қароқчилар 3 минг сўмдан сотишади.

Сардор Милано: -Йўғэ? Сиз мени бу тизим билан таништирдингиз.

 

 

  Sayyod:   Концертдан дейсизми? Масалан  бу йил концерт берган биттаси халигача 40 миллион сўмга муздек бўлиб ўтирибди. Яъниким концерт бериш хам бу катта пулга реклама дегани холос.  Концертдан хамма чиптангиз сотилганида хам фойда қилмайсиз.

Сардор Милано: -(ажабланиб) Демак, тушунишим бўйича ўзбек артистлари тўйдан пул топишади , шундайми? Мен бундай нарсалар хақида ўйламаган эканман, мана хозир тушунтириб ўтдингиз. Россия артистларида балки тўйлари камроғу  “корпоративка”лари кўпроқдир аммо уларни хам пул топишлари асосан буюртмаларга боғлиқ.  Менимча Россияга хам диск орқали пул топиш даври хали келмаган . 

 

  Sayyod:   Дейлик, бизда сизни тўй хизматига таклиф қилишди. Нимани куйлайсиз?

Сардор Милано: -“Главная сцена”да куйлаган қўшиқларимни.  Чунки шу лойихада куйлаган қўшиқларимни одамлар эшитишни истайди.  Мана келганимга бир хафта бўлган бўлса, учта тўй хизматида бўлдим.

 

  Sayyod:  Сизни таклиф қилган тўйлар хамма тўйлардан фарқли ўтадиган европалашган тўйлар бўлса керак, ёки “Жонон бўламан” ва “Лазгидан бўлсин” каби тўйлармиди?

Сардор Милано: -Менимча мени тўйларга таклиф қиладиган  ташкилотчилар сиз айтган турдаги тўйларга чақиришмаса керак.  Мени ўша ижодимни билган ва ёқтирган аниқ бир аудитория таклиф қилса керак.

 

 

Sayyod:   Афсуски сиз ва сиз каби истеъдод хамда йўналиш сохиблари ўша Наргиза деймизми ёки Севара Назархон хам Ўзбекистонда ижод қилгани билан исталгандек  моддий фойда  топмайдигандек.   Сабаби албатта  мавжуд оммага мослашган холдаги 6х8 рақсбоп қўшиқ қилишлари керак бўладигандек.  Масалан, Диджей Пилигрим хам Россия ва Европа бўйлаб анча кездию, бироқ охир оқибат Ўзбекистонга қайтиб “Тўйбола” қўшиғини айтиб, бир неча рейтингдаги хонандалар билан дуэт айтган холда ўзбек бозорига қайта  кирмоқда.  Шу қатори Шахзода хам рус бозорида имкониятини синаб кўрдию бироқ яна ижодини Ўзбек бозорида миллий қўшиқлар билан бойитиб ривожлантирди.  Концертингизда чопонда чиқасизми йўқми билмадиму аммо “Тўйбола” ва “Жанон бўламан” каби қўшиқлар бўлармикан?

Сардор Милано: -Болаликдан то хозиргача умрим ижодда ўтаётган бўлса,  мусиқа ва ижодга моддий тарафлама талабим бўлмаган. Буни  алохида урғу билан айтаман ва мен хақимда мақола қилишмоқчи бўлишса мана шуни эътиборга олишларини истардим. Асосий мақсадим ижод ортидан пул топиш эмас.  Ўзимга ёққан иш билан шуғулланиш ниятим, чунки мусиқа бу мени хаётим.  Кимдир, Шахзодами, Диджей Пилигримми буни ортидан пул топадиган бўлса хам бунда ёмон нарса кўрмаяпман.

 

  Sayyod:   Гап буни ортидан пул топиш ёмонлигида эмас, гап ўзбек санъат бозорининг бугунги кундаги ахволи хақида.  Чиқимлари хам ўзига яраша катта, студия, овоз ёз, клип ва хоказо. Санъат оламида кун кечиришни биздаги холатини мухокама қиляпмиз.

Сардор Милано: -Даврлар ўзгаради, мусиқа оламида хам қандайдир ўзгаришлар бўлар. Масалан “Главная сцена”да куйлаган репертуарим билан  хозир  бу ерга келганимда одамлар мени  қандай қабул қилгани билан бир йил аввал бўлганида эди  қандай қабул қилишини тасаввур қила олмайман.

 

 

 Sayyod:    Биласизми, ўзбек шоу-бизнеси ривожланаётган паллада хамма истаган нарсасини куйлаганди. Оёқ учун рақсми бошқами хечким ўйламаганди. Дейлик бренди билан ўтганлардан Райхон янги қўшиқларида одамлар ўйнармикан деб бош қотирмайди, чунки уни номи-бренди бор Райхон.  Вахоланки у ва бошқа яна бренд хонандалари ижодида албатта миллий попурилар мавжуд.    Сизни ижодингизда ўзбекча қўшиқлар бўлиши мумкинми?

Сардор Милано: -Бу нарса албатта ўзим учун хам қизиқ бўлган бўларди, одамлар хам ижтимоий тармоқларда сўрашяпти “Қачон ўзбекча қўшиқ бўлади?” деб.

 

 Sayyod:   Ва у албатта ўзбек классикасидек бўлиши шартмас бўлса керак, вахоланки ўзбек миллий классикасини хам куйлай олган бўлардингиз?

Сардор Милано: -Ха, албатта! Нима учун йўқ? Мен учун  қизиқ, бу ижодий жараён, бу ўзига хос янгилик.  Уни рақсбоп ёки йўқ , қандай бўлишиям фарқи йўқ. Хозирча режамда  ўзбек тилидаги хит чиқариб уни юртимиздаги хамма билиши ва мен уни ўз она тилимда куйлаётганимдан фахрланишим.

 

  Sayyod:   Ўзбек эстрадасидан кимни ижодини кузатдингиз?

Сардор Милано: -Афсуски катта узилиш-ўз юртимда узоқ муддат яшамаганим учун бу шоу-бизнесни кузатмадим.  

 

  Sayyod:   Ўзбек шоу-бизнесини кузатмаган инсонга ўзбек хонандасини қайсидир янгилиги етиб боргани менимча ўшани ижоди зўрлиги билан бахоланса керак.

Сардор Милано: -Муниса Ризаева билан хамиша муносабатим яхши бўлганини айта оламан.  Бир-биримизни азалдан жуда яхши биламиз. У машхур бўлишидан хам аввалроқ танирдим.  Ўшандаёқ кучли овози бор хонанда сифатида билардим.  Сиз мени фикримга қўшиласизми?

 

  Sayyod:   Ха.

Сардор Милано: -Ўзингиз қандай қўшиқларни ёқтирасиз,  кимлар ёқади?

 

 

  Sayyod:   Операдан тортиб, мақом ва хард роккача хаммаси. Аниқ бир йўналиш йўқ. Асосийси қўшиқ таъсири бўлса кифоя.  Масалан ўзбек эстрадасидан кўпчиликни ижодидан биттадан қўшиғи ёқиши мумкин, лекин хаммаси эмас.  Далер Назаров ва Селин Дион эски қўшиқлари кумири бўлганман.

Сардор Милано: -Мана сиз сифатли мусиқани тинлайдиганлардан бир вакили экансиз, бизда барибир сифатли мусиқа тинглайдиган одамлар кўп деб хисоблайман.

 

 Sayyod:   Албатта бор, бироқ у аудитория жуда кичик.  Уни ривожлантирадигани йўқ. Катта аудитория бўлган  сифатсиз ва енгил  мусиқа  шайдоларини  “Божалар” ривожлантирмоқда.  Вахоланки бу гурухга умуман шахсий адоватим йўқ, у ўша Россиядаги хам бир мавжуд бўлган “Дюна” гурухидек  хазил-хажвий кайфият гурухи. Шоу-бизнес оламида турфа хиллик, хаммаси бўлиши керак , лекин меъёрда! “Божалар” эса хаммаёқда кўп,  ўша кичик сифатли мусиқа аудитория сохиблари  бўлганлардан кўплари хам ўша “Божалар” стилига бўйсуниб натижада улар хам шундоғам кенг бўлган аудиторияни ривожлантириб сифатли мусиқа аудиториясини босиб қўйишмоқда.

Мана яқинда юқорида сиз тилга  олган  Мунисани концерти бўлади,  у хам улар билан дуэт куйласа керак. Ажабланмайман. Агар “Божалар” билан куйласам рейтингим кўтарилади деб ўйлайдиган артистлар хам йўқ эмас.  Лекин биз  қайси аудиторияни ривожлантиряпмиз?  Ана, Шахзода хам улар билан дуэт куйлабди... “Божалар” билан дуэт айтмаган Севара Назархон қолди хисоб.

Сардор Милано: -Ва Сардор Милано (кулади)

 

  Sayyod:   “Главная сцена” лойихасидаги куйлаган илк қўшиғингиз борасида ижтимоий тармоқларнинг бирида “Қўшиқдаги қиз  куйлайдиган жойини Сардор  фальцетда куйладида,  бу эса ёлғон ва фальш.  Чунки фальцетда куйлашни ўзи ўз овозида эмас, овоз бўғимини учида хиргойи қилиш холос, демак фальш ва ёлғон” деганди.

Сардор Милано: -Фальцетда куйлаш бу ёлғон  ва  фальш? Бу умуман профессионал бўлмаган фикр.  Фальцет бу куйлаш техникаси. Овозни бошқариш техникаси.  Бу фальш эмас, опера қўшиқчилари фальцетда куйлашади. Аёлларни операдаги масалан овози... сопрано дейлик...бу фальцет

 

 

 Sayyod:   Ўзбек эстрадасидан ким билан дуэт куйлаган бўлардингиз?

Сардор Милано: -Бугунги кунда мен  дуэтда куйлашим мумкин бўлган  ижрочи йўқ.  Шунчаки мени жанримда улар куйлаши мумкинлигини кўрмаяпман.  Ё сизда бошқа бир ғоя борми?

 

 Sayyod:   Бор. Ўлмас Оллоберганов!

Сардор Милано: -Афсуски бу хонандани билмайман.

 

 Sayyod:   Кутилмаган ва кескин классик бурилиш бўлди а? (куламиз)  Шунчаки унинг овоз имкониятлари сизни йўналишингиз  талаб қилган даражада бўлиши мумкин   деб ўйладим. 

Сардор Милано: -Менимча Рашид Холиқов  бу тарафлама овоз имкониятини бошқара оладиганлардан деб хисоблайман.

 

  Sayyod:   Рашид Холиқовни хам овозини фальцетда куйлайди дейишади. Масалан   гаплашганда бошқа овоз, куйлаганида эса  бошқа овоз. Бу фальцетку, бу фальш эмасми?

Сардор Милано: -Менга қаранг, сиз билан хавфли эканку а (кулади)  Россияда жуда кўп журналистлар билан учрашганману аммо сиз билан одам ўзини хушёр  тутиши керак экан.

 

 Sayyod:   Фальцет борасида интернетдан ўрганган мақолаларим хам шунга шама қилмоқда тушуняпсизми?

Сардор Милано: -Менимча сиз  бу борадаги аниқ бўлмаган мақола билан танишган кўринасиз.  Овоз пардалари билан қаралса, бас энг паст, баритон паст, тенор бу юқори пардада куйловчи эркаклар,  кейин  контратенор бўлиб айнан фальцетда куйланади ва уёғи  аёллар сопранода куйлаши.

 

 

  Sayyod:   Сизда  меццо-сопраноми? Бу  маълумотга   интернетда кўзим тушгандек бўлганди.

Сардор Милано: -Эркак кишида сопрано бўлиши мумкин эмас, менда контратенор.  Лекин рости хам,  ўз вақтида Лучано Паваротти билан “Ла скала”да куйлаган Россия халқ артисти Нина Терентьева  мени овозимни эшитиб “Овозинг сопранодек эштилмоқда,  тоза сопрано” деганди.  Менимча айнан шу жихатим   хам  шу жанр вакилларини кўпидан мени  ажратиб турса  керак.  Бу борада фариштадек овоз чиқариш тушунчаси бор,  худди фаришта куйлаётгандек.  19 аср Барокко даврида билсангиз аёллар театрда ўйнаши мумкин бўлмаган давр бўлиб ...

 

  Sayyod:   Кастрат эркаклар куйлаганди...

Сардор Милано: -Ха, лекин айнан бу мавзуга хозир тўхталиб ўтмаймиз албатта (кулади). 

 

  Sayyod:   Қўрқманг, сизга бу билан боғлиқ  савол бермайман

Сардор Милано: -Менда бу борада хаммаси жойида хам-да, чунки ундайлар паст пардада гапиролмайди хам, бу нарсани  бошидан ўтказган эркаклар фақат юқори пардада гапиришади.   Хуллас , ўша даврда фариштадек овоз чиқариш мухим бўлган.

 

 

 Sayyod:   Сардор Милано номини ўзи эштилиши опера ёки арияни куттирадигандек.

Сардор Милано: -Одамлар опера ёки ария кутишса ўзимни бошқа жанрда кўрсатиб яна нимага қодирлигимни намоёнласам жуда зўр бўлса керак.

 

  Sayyod:   Манзура билан сухбатда нима учун ижодида операни уйғунлаштирган қўшиқ қилмаслигини сўрагандим. Сабаби бунга Манзурани вокал тарафлама имконияти мавжуд.     Албатта аниқ опера эмасу   синтез, эклектика деймизми, уйғунлаштирув сифатида  қилишни ўйлаяпсизми?

Сардор Милано: -Сиз худди мени фикрларимни ўқиётгандексиз. Мен айнан шу ғояни амалга ошириш хақида бош қотиряпман.  

  Sayyod:   Сўнгги пайтлар долзарб бўлган инстаграм оламидаги аксарият одамларнинг салбий изохлари хақида фикрингиз?

Сардор Милано: -Билмасам бу тарбиями ёки қандайдир бир психик бузулишми. Яхши хамки мен ва дейлик  Наргиза ички рухан кучимиз бор аммо бундай салбий изохлар натижасида  ўзида  стрессни бошқара олмайдиганлар хам бор ва улар  хаётини бузиб қўйиши мумкин.    

 

  Sayyod:   Наргизани рухан кучли  демаган бўлардим. Чунки бир маротаба чидай олмай нималар ёзганини юқорида мухокама қилдик

Сардор Милано: -Бўлиб туради. Хаммада бундай хатолик ва  холатлар бўлади.  Лекин шунга қарамай Наргизани барибир рухан кучли деб биламан. Ўзимга келсак, бундай нарсаларга ўзимни тайёрлаб тарбиялаганман ва салбий изохларни  кўринмас пардадек қабул қилиб ўтиб кетаман.   Биласизми, мана шундай  қахри қаттиқлик фоизи бугунги кунда жудаям катта бўлиб хаттоки ёш болаларда хам бўлгани, буни мактабларда хам кузатиш мумкин бўлгани  учун хам  бир орзуим бор...Орзу хам эмас, кўпроқ режа. Ўзимни бахшида этмоқчи бўлган режам шундан иборатки, келажакда  рухан тайзиқ остида  маънан зўрланган, рухан камситилганларни қўллаб қувватловчи халқаро фонд ташкил қилмоқчиман . Ва бунда асосий урғу ёш болаларга бўлади.  Бу мавзу бугунги кунда жуда долзарб.  Ижтимоий хаётга мослаша олмаётган ёш болалар ва катталар жудаям кўп.  Балки ота-оналар ўз вақтида уларни назорат қила олмагани ёки химоялай олмагани  сабабли мактабдами тахқирлаш, хақорот ва камситишга дучор бўлиб келажакда ижтимоий хаётга мослашиши қийин бўлади ва уйда ўтириб кўчага чиқишга хам қўрқишади, чунки хаётга мослаша олишмайди улар.

 

  Sayyod:   Асосан бундай фондларни бевосита  ўзи алоқадор бўлганлар  ташкил қилади...ёки..

Сардор Милано: -Йўқ, мени алоқам бўлмагану бироқ,  ўз синифдош ёки курсдошларимдан  шундай рухан тайзийқлардан азият чекканларини гувохи бўлганман. Уларни ота-оналари бўлмаган, мендаку ота-онам бўлиб бу нарсаларда қўллаб-қувватлаб ёки уни бартараф қилиш имкони бўлган, уларда эса йўқ.  Шу сабаб хам уйига келиб ота-онасига айтиш имкони бўлмай ўз ичида сақлаб келишган.  Уларга хозир қараб яшаши қийин кечишини хис қиласиз.  Шундай инсонлар билан ишлайдиган профессионаллар гурухини ташкил қилмоқчиман. 

 

 

  Sayyod:   Бу ерда қўшиғингиз хит бўлиб даврингиз келса нима қиласиз? Қолиб ижод қиласизми?

Сардор Милано: -Бу хақида ўйлагандим. Менимча ха, қолсам керак.  Лекин хозирча бу ерда концерт бериш учун келдим. Агар сермахсул натижа билан бўлиб яхши кетса, ундан нима учун воз кечаман? Хозирча ўзбек артистларидан мен билан дуэт куйлаш таклифлари тушмоқда,  исмларини ошкор эта олмайман  ва агар у омадли кечса албатта уни тинлашингиз мумкин бўлади.

 

  Sayyod:   Ўзбекистондаги концертингиз ва бошқа режаларингиз хақида

Сардор Милано: -Ноябрь ойида бўлиб ўтиши кутилаётган концертим  устида ташкилий ва бошқа расмий ишлар хозир жараёнда.  Янги альбом устида иш бошлаганман ва у кутилгандек опера сифатида эмас у ... у умуман бошқача бўлади. Ўз навбатида сайтингизга ташаккур изхор қилмоқчиман, мени қўллаб-қувватлаган мақолаларингиз билан танишгандим, жудаям хурсанд бўлдим.

 

 

Қизиқ шахс ва қизиқ хонанда. Асосийси ўзбек фахри дейиш мумкин. Зеро асосий сахна дейилмиш Россиянинг йирик лойихасида бутун бошли МДХ давлатларига буюк ва машхур хайъат аъзолари мақтовларига сазовор бўлиб  ғолиб сифатида танилди. Жонли ижрода! Бу қанчадан қанча артистлар орзусиданда юқорироқ бўлган фантастика! Бошқа тарафдан унинг санъати хам шу тушунчага доир бўлса керак.  

Неоклассик Сардор билан сухбат менга манзур бўлди. Қувноқ, самимий ва шу билан бирга ўта эхтиёткор сухбатдош. Концертини кузатайликчи...

 

Суратлар муаллифи Нодира Махмудова

02-Окт-2015 11:12
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sardor Milano
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 azikoooo   (29-Сен-2015 13:19)
Овози яхшию шу пакат ташки кориниш...надо покачатса надо надо подкачатся))))

2 Xabibullayevna   (29-Сен-2015 13:19)
Kutilgan suxbat (intervyu) !

3 azikoooo   (29-Сен-2015 13:20)
Ээээээ укам коча соу наски паски кийвол))))хамма касал оедан бошланади братишка))))

4 MirjalolOdil   (29-Сен-2015 14:07)
Poypoq kiygizib qo'yinglar oyog'iga...

5 ledy   (29-Сен-2015 16:14)
модада чегара йук дейишади tongue tongue tongue

6 sunbulatemirova   (29-Сен-2015 17:00)
ahir bu modaku sami glavni kiyim tufli yarashgan ijodiga ommad tilaymiz yangi albomlar kutib qolamiz

7 knazarbekov   (29-Сен-2015 17:26)
Omad! Talant!

8 Zarina   (29-Сен-2015 19:10)
On bol`shoy molodec!Obojayu ego golos! Lyudi, kotorie kommentirovali vishe, chtob on nadel noski, lyudi eto stil`,eto moda,s etoy obuv`yu mojno i ne nosit` noski. Viglyadit on superski! Mne ochen`nravitsa ego vneshnost- Stilyaga!

9 Dilfuza   (29-Сен-2015 19:15)
Paypog'iga emas uning talantini ko'ra bilish kerak. Odamlarimiz odamning qobiliyatini ko'rmay kiyim kechagiga qarab baho berishi juda achinarli holat.

10 Dilfuza   (29-Сен-2015 19:17)
Ijodiga omadlar tilaymiz. Oilamiz bilan birga yana Sardor Milanoning qo'shiqlarini kutib qolamiz

11 saida   (29-Сен-2015 20:26)
To'g'risi shu ikki Sardordan manga Komilovi yoqadi

12 Ilhom   (29-Сен-2015 20:35)
Oooo juda zorkuuu

13 Abbosbek3334   (30-Сен-2015 04:43)
Bizi Anjanda xich kim tanimidi buni.

Kim bu yigit, aftobiografiyasi bormi

14 Jasurbek   (30-Сен-2015 12:17)
Abbosbek3334
Nega rassiyadagi proektdan keyin ko'pchilik biladi buni Andijonda ham

15 aziza   (01-Окт-2015 02:08)
Kokoyta on slishkom sladkiyyyy(yahshi manoda) azgina soqol qoysala yarashadi,no golos shikarniyyyy5

16 wurausmanova   (01-Окт-2015 07:53)
Juda kuchli talant sohibi bu yigit!Uzbekiston nomini yana bir karra fahrga tuydirdi deb bilaman!Umid qilamanki hali yanada ijodiy chuqqilarni zarb etadi.Vatandoshim ulkan ZAFARLAR Sizga!

17 Mumtozka   (02-Окт-2015 08:23)
Xochu k Meladze shoudayam ishtirik etgandi, mband gruppaga.

18 umidyackubov   (03-Окт-2015 14:20)
Oma Sardoraka konkret dangal savollar beribsiz, boshqalarga o'xshab siz daxosiz siz buyuksiz deb paxta qo'ymasdan, Olloberganov deganizdan keyin uje tamom yagi komediya bolibdi mazza qilib kulibman.

19 IlyoS_4J   (03-Окт-2015 19:16)
qziqarliy suxbat otbdi ozbek ijodkorlaridan manimca Muniza rizayeva olmas olaberganib iy jasur goyipovlar tori kesa kere db oyliman

20 o'zbek   (03-Окт-2015 21:35)
Ha, samimiy, shaxsiy fikr va g'oyaga ega yigit. Ayniqsa, o'z sohasi yuzasidan chuqur bilimga ega. Bu esa hurmatga loyiq!

21 Sultonhaydarov   (03-Окт-2015 22:28)
biggrin biggrin biggrin biggrin

22 Шахбоз   (04-Окт-2015 07:47)
Sardor aka Bojalarni qoshigiyam Munisani qoshigiyam bir xil!Ma'nosi yoq!Ja Munisani osmonga kotardinglar.Qoshiqlari yozib berayotgan shoirchani ozi nima yozayotganini bilmaydiyu!Talantlimisha

23 Michael John   (04-Окт-2015 19:42)
Sardo Milano -Dunyo sahnasin zabt etgan yurtdoshimiz, tan berishimiz va omad tilashimiz kerak holos. Agar uzbekcha kuylasa.... Chinakam zur bulardi....

24 wurausmanova   (05-Окт-2015 02:36)
Juda zur suhbat.Qiziqib uqib chiqdim.Teran fikrlar,zukko Javoblar!Omad tilab qolamiz !!!

25 Umida   (05-Окт-2015 09:18)
Barbini do'stI Kenni eslatvorarkan korinadi lekin intervyu zor

26 Азизбек   (05-Окт-2015 18:19)
Ман Сардор Милданони “Главная сцена” лойихаси тулик кузатганман ва рухан уни куллаб-кувватлаганман, бу оллох узигга хос иктидор юктирган ижодкор... Узлигини яхши билади.... Хакикий бебахо тош барибир бебахолигича колади, сохта тошни канчалик буямайлик канчалик безамайлик барибир сохталигича колади... Севар Назархон, Сардор Миланога ухшаган ижодкорлар узбекисттонни фахри ва узбеклиги эсдан чикармаган ва фахрланувчи ватандошларимиз уларга факат омад тилайман.... Узбек ШОУСИНИ БИЗНЕСГА айлантирвоатган ва сантимизни оёк ости килиб пул ва тирикчилки бозорига айтираётган "СОХТА ЮЛДУЗЛАР" улардан урнак олсин дейман

27 Murodjon Rashidov   (06-Окт-2015 19:57)
Man bu bolani tanidim. Mirsagatov Jasur, Sardor Milano va Aziza Muhammedovala bilan sahnalada awula etib yurardi

28 Фарход   (09-Окт-2015 11:04)
Омад САРДОРлар!!! smile

29 shuxratmaxkamov   (11-Окт-2015 01:58)
Biz juda bachkanalashib ketyapmiz... Dunyoga chiqib shuncha hurmat qozonib, yurtimiz nomi tanilishiga hissa qo`shgan yigitni yaxshi jihati haqida gapirish o`rniga, qayog`dagi "elementlarni" gapiramiz... Sardor Milanoga omad tileman, molodes uka...
Источник: http://sayyod.com/sardor_milano_intervyu_sayyodcom

30 Sanjar   (22-Окт-2015 17:32)
Suhbat uchun rahmat! Professionalar dueti bupti. Sardorga omad tilayman. U kabi san'atkorlar faxrimiz axir. Noyabrning qaysi sanasida konsert bermoqchiligini ushbu saytdan bilvolarmiz. Konsertiga albatta boraman. Samarqandda ham konsert bersa, san'atiga mos ish qilgan bo‘lardi. Omad, omad, sog‘lik tilayman.
Источник: http://sayyod.com/sardor_milano_intervyu_sayyodcom

31 Lazizjon   (27-Окт-2015 20:58)
Istardimki xozirgi qushiqchilarimiz yosh xonandalarimiz umuman sanatga aloqasi bor insonlar milliylikni yuqotishmaganda ayni muddao bulardi kiyinish madaniyati suzlashish madaniyati uzini tutish madaniyati uzbekchilikka xos bulsa edi

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 50
Мехмонлар: 50
Рўйхатдагилардан: 0