Ўзбек номи ижод оламида тобора дунё миқёсида жаранглаши борасида шиддат билан давомланаётгани қалбга сиғмас фахрни хис қилдирмоқда.
Қизиғи, борган сари фақат зўр, зўрдан зўр ва аълодан аълоси, аввалгисидан-да аъло ва хайратланарли бўлмоқда.
Наргиза Зокированинг "Голос"даги иштироки ўзбек хонандаларининг катта сахнадаги намоёнлангани аълоликдаги охирги марра деб хисоблаганлар йўқ эмасди. Наргизнинг АҚШга 20 йил аввал кетгани ва дахшатли имиджи ватандошларни аксарияти учун унинг ижодидан тўкис фахрланишига йўл қўймаганлиги сир эмас. Изохларда тинмай мухокамалар...
Йўқ, ундан-да аълоси чиққан кўринади. Қарангки, шу кун томошабинлар қаторида бўлган Наргиз хам уни олқишлаб турди.
Тошкентлик 23 ёшли Сардор Милано! Россиянинг "Главная сцена" лойихасининг 30-январь сонида қатнашиб, мураккаб ижрони талаб қиладиган қўшиқ бўлган Andrea Bocelli ва Sarah Brightman ижросидаги "Time To Say Goodbye" қўшиғини шу икки хонанда овозига монанд равишда куйлаб хаммани лол қолдирди. Қўпол қилиб айтганда Витаснинг компютер овозидан чинқириқ эффектига жонли равишда "дам" берворди))
2015 йил бошидан Сардорлар фаол ва жарангламоқда! 4 рақам остида тўп сурадиган футболчи Сардор Рашидов гўзал голи билан ғалаба келтирган бўлса, (4-тасодиф?) "Х-фактор"нинг Россия талқини "Главная сцена" лойихасида 488-рақам билан иштирок этган Сардор Милано нафақат ўзи балки ўзбек миллатига хам ғалаба келтирди. Айнан Сардор сабаб шу куни хайъат аъзолари ўзбек иқтидорларини илиқ сўзлар билан эътироф этишди.
Sardor Milano (Сардор Ишмухамедов) «Аладдин» болалар студияси иштирокчиси, театр ва рассомлик коллежини классик фортепианосида ўқишни давомлаган, 2010 йилдан Москвадаги «Гнесиных» номли Россия мусиқий акдемисида ўқишни давомлайди. 2004 йил Қрим ва Олма-ота, 2011 йил эса Москванинг «Бородино – Холле» танловлари Гран-при сохиби. «Новая Волна – 2011» халқаро танлови ярим финалисти, Россиядан «Евровидение-2012» танлови учун финал босқичига чиққан (ютубдаги видеога манбаа), Аллы Пугачеванинг «Фактор А» лойихаси иштирокчиси. 2013 йили Витебскдаги «Славянский базар» халқаро танлови дипломанти.
Константин Меладзе (Лойиха устози):-Менинг фикримча у бизнинг гурухимиз ва жанримизда иштирок этиш учун идеал иштирокчи! Бунга уни кўринишидан то мусиқий савияси ва интеллектигача бизнинг мижоз дейишга сабаб бўла олади)
Уолтер Афанасьев (продюсер, бастакор): -Юқори пардаларда жудаям яхши куйлар экансиз ва мен учун сиз жудаям яхши куйлайсиз, ўз овозимни бераман.
Жанна Рождественская (Россияда хизмат кўрсатган артист): 100 маротаба овозимни бераман!
Юрий Антонов (Россия Халқ Артисти):-Мен хаттоки ўрнимдан тураман (ўрнидан туриб) Тошкентлик бўлганим боис Тошкентликни табриклайман! Республикада шундай улуғ истеъдод борлиги билан табриклайман, бу ғаройиб иқтидор ва бу каби ижрони хали эшитмагандим, юқори пардаларда куйлаши ажойиб хамда пастки пардаларда куйлаши хам чакки эмас. Ижродан жудаям завқландим. Хонанда ва шунчаки инсон сифатида улуғ истеъдод сохиби экансиз, мен хам ўз овозимни бераман.
Бошловчи ва қизиқчи Гарик Мартиросян: -Браво! Италянчасига хам Браво дейиш керак! Ўзбек замини қанча улуғ истеъдод сохиблари ва машхур хонандаларни берди, мана яна бири!
Сергей Чиграков (рок-мусиқачи) : -Кечанинг марвариди!
Хуллас, Меладзедан тортиб то Мартиросянгача хайратда, жойи жаннатда бўлгур Кусто тирик бўлганида у хам хайратда бўлиши аниқ эди. )) (Кусто хайратда учирма гапига ишора)
Жиддий айтганда, Сардор шу куни нафақат ўз иқтидорига мақтовлар тинглади балки, ўзбек санъати ва ўзбек миллати истеъдодлари хақида яна бир бора тан олиниш ва фикрлар билдирилишига сабаб бўлди.
Буни хаммасини видеодан хам кўриб билиб олишингиз мумкин:
Ютубда томоша
Эндиии, шу дисейлааа, "Ўзбекнаво"дан яна битта тақдирлаш маросими ўтказилмаса бўлмайди. Фақат ўзимизни сахнамизда ижоди чегараланганларни деярли бир-биридан фарқ қилмаган маънодаги "Латиф ижрочи" ва "Нафис ижрочи" (ишонаверинг, худди шундай қолоқ номинациялар билан дипломлар топширишган) номинациялари билан тақдирлаш билан чекланмасдан, мана "Халқаро миқёсда ўзбек номини жаранглатаётган ифтихоримиз учун!" деганидан хам бўлсиииин!
Нима фарқи бор, барибир "план" учун хафтасига тақдимот бўлиб туриши керакку-а?))) Бўлганига яраша мана шунақасидан бўлсин-да!) Ана шунда байраммисан кенг миқёсда байрам бўлади!) Урре хамма рақсга тушсин хамма хурсанд, Ўзбекнавога таъзим)))
Санъатга (!) алоқадор мана шунақа воқеа ва ходисаларни мазза қилиб ёзиб ёритаман, очиғи. Завқланиб, этим жимирлаб, фахрланиб ёритаман. Ёзиб ижод қилиш учунам албатта хақиқий ижод туртки бўла оларкан)
А сила бўсейла қанақадир йил қўшиғи дийсиламией...пффф..ўзини ўзи овунтирадиган на мантиқ ва на мусиқий савияли бўлган байрамчалар холос) битта кўрган шу видеоимни мингта сериялик йил қўшиғига алишмайман!
|