"Снежная королева" мюзиклига олға! +Видео Suhbat | Intervyu | Reportaj

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

8-январь кунидан бошлаб уч кун давомида бир неча сеансда "Истиқлол" санъат саройида ғаройиб мюзикл жонли ижрода кечмоқда. Хонанда Сардор Милано таклифи билан биз дастурнинг биринчи куни илк сеансида ижодий жамоамиз билан мехмон бўлдик. 

 

 

 "Снежная королева" эртаги асосида сахналаштирилган мазкур мюзиклда Россия "Асосий сахна"сини ғолиби ва фантастик овоз сохиби Сардор Милано эртакчи ролида.

 

 

Бевосита қор маликасини эса Сардор каби  рус сахнасида ўз иқтидорини намоёнлаган яна бир хонандамиз Саида талқин этмоқда.

 

 

Герда ролида "Иллюзия" қўшиғи билан оммалашаётган Камилла.

 

Шунингдек Ёш томошабинлар театри актери Хасан Солихов хам бош роллардан бирини ижро этган. Унинг хам вокал тарафлама махорати юқори даражада эканлиги хайрантлантирди. 

 

Яна бир кучли овоз сохиби Жасур Мирсагатов мазкур мюзиклда қироллик қарғасини ролини ижро  қилмоқда. 

 

 

Қирол ролида Миржон Ашрапов. Бироқ унинг рус тилида акценти сезиларли бўлгани ва бошқалардан фарқли унинг қўшиғи фонограммада кечгани учун унинг бу мюзиклдаги ўрни хатолик деб хисобладим. Бошқа тарафдан ўзбек тилида акцент билан фонограммада куйлаётганлар хам кам эмасу...ха майлида) Бу мюзиклда бошқа иштирокчилар бари жонли куйлашдида. 

 

Умуман олганда дастурни  кузата туриб, нима учун ўзбек тилидаги эртакларни шу тариқа мюзикл қилиб жонли ижрода қилишмас экан деб ўйланиб қолдим. Ё эртакларимиз камми? Балки ...

 

 

Дастур шу қадар профессионаллик билан тайёрланганки анчагина хонандаларимизни концерт шоулариданда юқори савияда кечган. Хореография ва рақс постановкалари, синхрон равишдаги бехато уйғунлашувлар барчаси юқори савияда кечди. 

 

 

Хонандаларимиз нафақат ижро махоратлари билан балки роллари билан хам қойил қолдиришди. 

 

 

Мазкур мюзиклга оилавий тарзда ташриф буюришни барчага тавсия этган бўлардим. 

 

 

Фарзандларимиз болаликдан жонли ижро ва сифатли дастурлар  билан танишиб ўсишсин. Шунда уларнинг мусиқий савиялари хам юқори даражада бўлса ажабмас. 

 

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. 

 

 

09-Янв-2016 11:52
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Saida, Kamilla, Jasur Mirsagatov, Sardor Milano
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Doston   (09-Янв-2016 13:17)
Ha Sardor Milanoni talantiga gap yuq VA omad tilayman

2 irodaxon   (09-Янв-2016 15:01)
gap yoq omad xammaligiga

3 azamlawyer   (09-Янв-2016 16:26)
видеопарчалармас, бутун видеосини чикаришсин

4 Beozorgina   (09-Янв-2016 21:32)
manga kuproq GERDA yani Kamilla, Sardor Milano, Saidani obrazlari judayam yoqdi. ularga omad tiliman

5 wurausmanova   (10-Янв-2016 01:54)
Juda zur bulgan kurinisda.Rasmlar kursatib turibdi.Rahmat.videoni ham Kutamiz.

6 Хайрулла   (10-Янв-2016 14:21)
Хасан Салихов ёш томошабинлар театрида ишламайдику! Ёшлар театридир БАЛКИ

7 Rizobek   (11-Янв-2016 00:16)
vidioni kutamiz

8 Zarina   (11-Янв-2016 15:36)
Xasan Salixov yosh tomoshabinlar teatrida ishlidi.

9 Maftuna   (12-Янв-2016 16:13)
Kamillani qo`shiqlari juda ajoyib. Omad hammalariga

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 6
Мехмонлар: 6
Рўйхатдагилардан: 0