Сенсация! Ўзбекистонлик икки ҒОЛИБЛАР! Tabriklar
Сенсация! Ўзбекистонлик икки ҒОЛИБЛАР!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Айни дамларда санъат оламида катта сенсация юз берди дейиш мумкин!

Деярли бир неча соат оралиғида Россиянинг "Россия 1" телеканалидаги "Главная сцена" лоийхасидаги ғолибликни Ўзбекистонлик космик овозга эга иқтидор сохиби 23-ёшлик  Сардор Милано қўлга киритган бўлса (деярли 37% овоз йиғиб), бир неча соат ўтиб, яна шу Россия давлатининг эндиликда "1-телеканали" орқали "Голос дети" лойихасида яна бир Ўзбекистонлик 14-ёшлик Сабина Мустаева (45% овоз йиғиб) ғолиб бўлди!

 

 

Бу икки хонандани бу лойихаларда қатнашаётгани хақида сайтда хабар бергандим ва очиғи ғалабасига ишонгандим!

 

 

Россиянинг энг йирик телеканалларидаги энг йирик телелойихаларида икки машхур устозлар саналмиш Макс Фадеев ва Константин Меладзе ижодий қарамоғида бўлган Ўзбекистонликлар ғалабаси бу Республикамиз фахри, ғурури ва санъат оламимиз учун катта тантана!!!

Фақат ва фақат жонли ижрода ютуққа эришган бу икки ватандошимиз нафақат Россия ва Ўзбекистон балки МДХ давлатларида шу бугун Ўзбекистонлик махоратли юлдузлар дея танилди. 

 

 

Бу икки иқтидор хақида жудаям кўп айтиш мумкин аммо видеода хаммаси бор! Константин Меладзенинг айни дамда эстрадада бундай овоз йўқлиги хақидаги фикрига қўшиламан. Адаш Миланонинг овози ва иқтидори дархақиқат нереал! Сабина эса эстрадамиздаги анчагина  ялмоғизларимизга хонадаларга ўрнак қизалоқ! 

 

Сардор Милано билан боғлиқ тўлиқ  видеосини Ютубда томоша қилмоқ 

 

Сардор Миланонинг ғалаба онларини ютубда томоша қилмоқ

 


 

Сабина Мустаевани финалда куйлаган қўшиғини ютубда томоша қилмоқ

Майтуб тасиксда 

 

Сабинани ғолиблик онларини Ютубда томоша қилмоқ 

Майтуб тасиксда 

 

 

Сардор Миланонинг ғалабалик онларида силкиниб титраб йиғлаётганини кўриб, Ўзбекистондаги кастингларни аксарида қатнашиб жавобига "Сен формат эмассан, тижорат лойихаси бўла олмайсан!" деган жавобларни олгани хақидаги хабар ёдимга тушди... 

 

 

Гап келганда: "Лучший артист страны Сардор Милано!" дея эълон қилишганида аввалига этим жимирлаб кетди...кейин эса... ўзбек санъатида очиғи деярли нотаниш йигитнинг Россия телеканалида, мана шундай жудаям катта аудитория учун эфирга узатиладиган телеканал ва катта лойихадаги ғалабасини кўриб,  бизни эфирларимиздаги нотанишлигини эслаб... рости хам ўзбек санъати айни дамда ростлик билан эмас, пуллик  билан яшаётганини хис қиласиз.

Бу икки ижодкор қайтиб келиб ўзбек шоу-бизнесида фаолият юритадими йўқми биладиму....ва умуман уларга бу керак бўладими йўқми... Аммо бизни эфирларимиз учун уларни промоси учун камида плагиат керак бўлса, кўпига эфирда қўшиқ ва клиплари кетиши учун яхшигина соққадан отишлари мухим бўлади. Чунки биздаги эфирларни нархи халқ артисти учун хам бир кеча чиққан овози мууутлақо йўқ минғирлаб миёвлаётган дадасини ёки эри ва ёки жазманини пулларини сочаётганларники хам бир. 

Керакмикан уларда биздаги ижод?  Тўғрида бутун бошли МДХ давлатларига катта сахнадан туриб, соф иқтидору жонли ижроси билан  ғолиб бўлиб турсангу ўз юртингдаги хаттоки Ўзбекнавони писанд қилмаётган ва харом плагиати билан чириётган  эфир учун керак бўлармикинсан деган савол туғилади....

Йўқ, бунда тингловчи томошабин одамларимиз айбдор эмас... Одамларга истаганини  зўрма зўраки кўрсатиб айлантириб едираётган  пулдору пулга зорлар бунга айбдор.

Бунинг яққол исботи мана шу икки ватандош намунасида кўриниб турибди. Ўзбек шоу-бизнесида кўринмай, эфирда айланмаган деярли нотанишу катта сахнага бориб ғалабани уриб туриб, Россиядан Ўзбекистонлик дея  бизга танилгани ўзбек санъати учун ютуқ бўлса, ўзбек ЭФИРИ учун уят!!! Эфири деганда фақат тв эмас, бу радиоларга хам тегишли!

 

Хуллас, Сардор ва Сабина (СС) Суперларга табрик!

 

18-Апр-2015 03:24
Бўлим: Tabriklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sabina Mustaeva, Sardor Milano
0
1 БОБО   (18-Апр-2015 04:35)
С первых дней болел за Сардора ,и он с честью выграл такой грандиозный проект.
Сабина тоже,молодца ,очень талантливая.
Сардор набрал 36,38% голосов телезрителей.
Сабина набрала 45% голосов телезрителей

2 Kubat Bishkek   (18-Апр-2015 04:42)
Rahmat aitinlar ruslarga! Ruslar kolap kuvatladi . Ozbekistonda bolganinda hechnarsa utolmasti . Kim kop pul berganida . Ovozi bormi yoqmu shu odamlar olip ketardi . Period Rossia !

3 yulduz   (18-Апр-2015 06:42)
Sayyodning gaplariga 2oo% qo'shilaman ofarin o'zbek estradasi yulduzlari bulardan o'rnak olishsin hadeb turli loyihayu tadbirlarda likillab,o'zlariyu kiyimlarini ko'z ko'z qilavermasdan ozgina peshonasidan ter chiqarib mehnat qilishsa bo'lishardi

4 nargiza   (18-Апр-2015 07:22)
molodes Sabina uchun juda xursand b;ldim aslida shu proektni Sabina ishtrirok etgani uchun kora boshlagandim

5 Mirziyod   (18-Апр-2015 08:50)
Sardorri tabrikliman oxirgacham kuzatdim shu bolani qoyil. "Yorvordi".

6 minavarov74   (18-Апр-2015 09:35)
Россияда колса керак,у ерда имконият копрок.

7 Гузаль   (18-Апр-2015 09:49)
Урааааа Молодцы!!! Жаль, что мы про них мало здесь слышали, а про неочень талантливых слышим видим почти каждый день. вот кого нужно освещать настоящих талантов, которые по-настоящему талантливы!
P.S. Знаю что мой коммент не будете публиковать знайте хотя бы Вы Уважаемые "Журналисты" (

8 No ONe   (18-Апр-2015 10:06)
ikalasiyam yutganda yig`lavordim. haqatanam cheksiz faxr. shunaqa talantla ko`payaversin. Uzb TV ni esa ko`rmay qo`yganimizga aaaancha bo`gan

9 Шахиня   (18-Апр-2015 10:57)
вот это таланты...вот это голоса...супер спели ...оба нравятся исключительно...нереально...горжусь тем что это мои земляки...ураааааааааааа

радио ва тв га келсак...баттар булишсин...энди шу икки талантни узокда куриб ...кегин эса уларга сокка тулаб юртимизга олиб келиб тинглашади

10 xan   (18-Апр-2015 11:12)
ota onasiga raxmat mana ikki dona bolsaxam yosh bolsaxam ozbek sanatini yuqorilarga olib chiqishdi bizdegi fanagrammachilardan olsa oligi ortiq raxmat ikkalasigaxam

11 gulnora   (18-Апр-2015 11:22)
qoil gap yoq yalmogizla dp kimlani nazarda tutdiz bizada hammasi yalmogizkuu

12 yakubovumidjon   (18-Апр-2015 11:39)
Агар бу курсатув булмаганда ё иштрок этишмаганда бундай талантли инсонлар борлигин билме юрурарканмизда, яхшиям борлиги яхшиям иштрок этишгани

13 Moskva   (18-Апр-2015 13:03)
Biza oilamiza bn Golos detini Uzbekustonlik Sabina borligi uchun kuzatib borudi va qullab ovoz berib turudi ishonudik yutishiga chunki boshqa davlatda bo'lib uz yurtdishini kurib quvonarkan kishi

14 EternityCK   (18-Апр-2015 15:04)
Dahshat! Sabina va Sardor Milano man fahrlanib ketdim... Mana haqiqiy iqtidor.... Ovozlari pespodopmiy!!!

15 Dilbizim   (18-Апр-2015 18:39)
Malades Sabina ofarin men barcha kursatuvni kurdim ,bugun finalni kurib shunaqa xursand buldim 100% ishongandim yutishiga va yutdi!Ofarin ofarin ofarin Sabina

16 Bobur   (18-Апр-2015 20:17)
Bu ikkala hamyurt artislarimizni ko`rib ajoyib ovozlarini eshitsangiz jonli ijroni odammi yuragigacha kirib borishini his qilasiz. Umid qilamanki yurtimizda bunaqa talantlar ko`p va ular chiqaverishadi. Gap o`rnida shuni takidlab o`tmoqchi edimki, Ozodbekning: to`yda jonli ashula aytib turganimda, bir kishi kelib oka jonlisidan bo`sin deb aytdi deganini va manimcha Ozodbek o`sha odammi joni va fonogrammani tushinmaydigan odam demoqchi bo`ldi. Balki masalaga boshqacha qaralsa, o`sha odam uchun Ozodbek jonli aytadimi yoki fonogrammami birdek bo`lgandir va yuragigacha kirib bormaganidan shuning uchun shunaqa degandir! Lekin mana bu ikkala artistimizga gap yo`q chiqishlarini bir nasafda kuzatdim!!!

17 zaripova nigora   (18-Апр-2015 20:50)
sabina juda yaxshi aytdi qoyil. super

18 lionheard   (18-Апр-2015 21:38)
klass sardor sabilaga
Sardor hayajonlanib ketganizdan imlo xatolariga yo'l qo'yibsiz

19 Rustam   (18-Апр-2015 22:05)
Sardor sizga omad yor fahrimiz siz

20 dina...   (18-Апр-2015 22:08)
Qoyil tabrikliman HAMMAGAYAMMAS bunaqa yutulaga erishish omad

21 Rustam   (18-Апр-2015 22:09)
Rossia da turib sardorni rossia kanalida
Kurb va golib bulgani kuri xursad buldim dry doym chuqida uch Sardorchik.

22 ledy   (19-Апр-2015 02:22)
Сардор Миланонинг ғалабалик онларида силкиниб титраб йиғлаётганини кўриб, Ўзбекистондаги кастингларни аксарида қатнашиб жавобига "Сен формат эмассан, тижорат лойихаси бўла олмайсан!" деган жавобларни олгани хақидаги хабар ёдимга тушди...
Источник:

Формат бу ТАМИЛА, Тижорат лойихаси Амира. Шулар керак бизни журийларга.

23 Komola   (19-Апр-2015 04:03)
Sardor Milano va Sabina Mustaeva. SM & SM

24 Becks 7   (19-Апр-2015 08:22)
Uzbekistonda Talant kup Unalani kursata biladigan joy yuq oilaviy kuzatib bordik hursand qilishdi Molodciy SM & SM Tabriklaymiz Ura !!!

25 Muxlis   (20-Апр-2015 04:34)
Sabinaga qoyil! Kelajakda RossiyaDA megayulduz bo'lish imkoni ham bor. Bizda ruscha kuylaydigan qo'shiqchilarga talab ko'p emas.
Lekin Sardor Milano kim? Nega xotin kishi bo'lib kuylaganini olqishlayapsiz?
ERKAK erkak bo'lib kuylamaydimi? Afsus...

26 shohista   (20-Апр-2015 08:04)
ҒОЛИБЛАРНИ КЎРИБ ЭТЛАРИМ ЖИМИРЛАБ КЕТДИ. КЎЗИМ ЁШЛАНДИ. АХИР ЗЎРКУ. ЭФИРЛАРР..... РОСТИ БУ БОРДА МАНАМ БИРНИМАЛА ДЕГИМ КЕЛЯПТИЮ ЛЕКИН ФОЙДАСИ ЙЎҚДА! ПУЛ ЎЛГУР ШУ ЭФИРЛАРГА ЖУДА МУХИМ БЎЛСА ХАҚИҚИЙ ТАЛАНТЛАРДА НА ГУНОХ?! ХАЛИ БИР ЗАМОНЛАР КЕЛИБ ПУЛМАС БАЛКИ ХАҚИҚИЙ ЁНИҚ ЮРАКЛАР ИЖОДИ ПОРЛАЙДИГАН ОНЛАР КЕЛАДИ. БИЗГА ТЕЕНГСИЗ ФАХР БЕРГАН САРДОРЖОНГА ВА САБИНАХОНГА ЧЕКСИЗ ХУРМАТУ МУХАББАТЛАР ОМАДУ ЗАФАРЛАР ДАВОМЛИ БЎЛСИН.

27 GiloS   (20-Апр-2015 11:24)
Malades. Sila bilan faxrlansa arzidi. Silani tarbiyalagan ota - onalariga raxmat.

28 Odil   (20-Апр-2015 18:14)
Sardor Ishmuxamedov yoshligidan o'zbek saxnalarida qo'shiq aytib yurar ediku.10 yillarcha oldin saxnalarda italyancha ashulalarni juda berilib kuylar edi.10-12 yoshli bola edi chog'imda."Umid yulduzlari"da bir necha marta g'olib bo'lgan ekan."Alladin"guruxiga qatnashgan ekan.Bolalik paytidagi rasmini ko'rib darrov tanidim.Rosa ko'p chiqar edi televizorlardagi konsertlarda -aaaadochemiaa-deb.Xozir lekin xech kim chiqmayapti -aa dochee mia -deb.Omad tilaymiz Sardor Ishmuxamedovga!Darhaqiqat, yoshlikda berilgan ilm,toshga o'yilgan naqshdir.

29 Фарход   (21-Апр-2015 17:27)
Биз улар билан фахрланамиз!

30 гулнора абдуллаева   (24-Апр-2015 18:20)
сабина гап йук маладец

31 Khalil   (25-Апр-2015 14:40)
Ofarin, Sabina qoyil, shu yoshida O`zbekiston ni tanitishga o`z bo`lsada hissa qo`shdi! Sardor Operaga qatnashsa bo`larkan biggrin

32 Хисобчи   (25-Апр-2015 15:44)
Мен " Главная сцена" конкурсида Узбекситондан бир йигит катнашаяпди деб эшитганимдан бери шу курсатувни кузатиб келаман.Койил колиш керак.
Сардорнинг кушигидан кейин, Юрий Антонов урнидан туриб, мен хам Тошкентданман, мана Узбекистон бизларга кандай таланларни бераяпти деганида фахрланиб кетдим. Ахир мен хам Тошкентданман!Лекин!
ХА ,ЛЕКИН, Тошкентликлар-Узбекситон буларни хали танимайди-ку,НЕГА?
Ха ,биз талантларни бощкалар учун асраб утирибмиз-ми ?
Узбекистондаги конкурсларда хеч кандай урин олмаган , хеч нарсага тугри келмаган йигит, нега ун минг катнашчининг биринчиси булди?
Менимча,Сардор голиб булганида купрок хурлиги келиб йиглади,менимча.
Энди биздаги шунга сагаааал ухшаб кетадиган " Узингни намоён кил" курсатувидаги катнашчиларга келсак. Гашим келганидан "ДОД !" дегим келади. Улар узлари эфирга чикишга уялмасалар,Сизлар уялинглар,ахир.
Сардор , Сабина билан уларни солиштириб хам булмайди-ку!
Каердан топиб келаяпсизлар бу " талантларни".
Улар хатто " Асли касбингиз нима? " деган саволга хам тугри жавоб бера олишмаяпти-ку.Эфирга чикаришдан олдин уларни кимдир эшитиб курадими?
Курсатув давомида жюри аъзоларининг узлари хам ,ижирганиб ,зурга утиришгани сезилиб туради.
Агар бу икки голиб ва узимиздаги хизмат курсатган артистлар билан мусобака уюштирилса, ишонаманки , ё анчагина хонандаларимиз катнашмай куяколади ёки ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,
Хар холда улар энди Узбекистонга кайтиб келиши гумон.Биз хакикий талантларни йукотаяпмиз.Биз Узбекистон номини янада йукори кутаргани учунгина улардан миннатдор бклишимиз керак!!!

33 Dinora   (27-Апр-2015 23:04)
Nega Milano, tushunmadim-da...

34 Бахром   (04-Май-2015 11:23)
hurmatli sayyod.com a'zolari sizlarga bir e'tirozim bor nafaqat sayyod.com balki butun yurtdoshlarimga. agar shu uzbekistonlik ikki ishtirokchi yutmaganida kim ularni tanirdi kim ularga e'tibor berardi , yutgandan keyin gapirishni boshladilariz,biror kim bormi uzi tuliq shouni kurgan har bitta vipuskini? bilmay turib ularni maqtamanglar. bizni yurtimizda hushovoz honandalarga etibor katta mana bunday tug'ma qobilyatlilarni esa hech kim tanimaydi. mana oqibati ikkalasiyam rus estradasiga o`tib ketishdi...

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 22
Мехмонлар: 22
Рўйхатдагилардан: 0