Муниса Ризаеванинг инстаграмдаги мана бу очиқ танқидий хати анчадан бери сокинлик сурурини сураётган шоу-бизнес оламини бир зумда жонлантириб юборди. Айниқса бизга "Кўрдингизми? Нима дейсиз бунга?" деб фикр сўраганлар санъат оламидан кўпайди.
Бир вақтлар "Аъло" гурухида бўлган, бирқанча халқаро танловлар иштирокчиси ва ғолибаси хамда "Голос" лойихасида хам Севара Назархон билан иштирок этган Света Сайдиева эндиликда Саида тахаллуси билан ижодни бошлаганлигидан хабардордирсиз. Унинг илк "Дунё" қўшиғини сайтимизда хам премьера қилган эдик. Саиданинг янги "Тирнама" қўшиғи ва унга ишланган трейлери инстаграм оламида реклама тарғиботини бошлаган бир пайтда Мунисанинг бу танқидий фикри кимга аталганлигини тасодиф деб ўйлаш мумкин эди...бироқ:
Мухлислар бир зумда бу Саидага аталганлигини ёзишаётган бўлса, Мунисани шоу-бизнес оламидан хам бу фикрларини тушуниб қўллаб-қувватлаётганларни изохларда кўриш мумкин бўлди. Жасур Ғойипов, Тамила...
Саидага савол билан мурожаат қилишимизга хожат қолмади. Мунисанинг инстаргамдаги танқиди чоп этилган вақтдан бирор соат ўтмай у бизга шу танқид суратини жўнатиб фикримизни сўради.
Sayyod: Сиз хақингизда деб ўйлайсизми? Бизга мурожаатлардан хам Сизни назарда тутгандек фикрлар билдирилмоқда...
Саида:- Ўзингиз нима деб ўйлаётганингиз менга қизиқ. Куйлашни биладиган мен пайдо бўлдим ва қўшиқларим хам омадли. Яхши куйлайман ва жонли ижрода хам! (Сумалаклик тадбиримизда у "Мажнунтол" қўшиғини рости хам жонли куйлаб берганди-Сайёд) . Қўшиқларим хам биринчи рақамли бастакор Жасур Бадалбоевники. Чиройлик, ўзига ишонган, рақсга туша оладиган ва ўзимни намоён қила оладиганман... Нима хамма қўрқиб кетдими? 15 йилдан бери куйлайманку! Бирқанча халқаро танловлари лауреат ва ғолибаси бўлганман, энди яккахон тарзда замонавий қўшиқларни қўшиқ куйлашга қарор қилдим.
Мени интилишим бу дунё миқёсидаги даража: Рианна, Сиа, Бейонсе ! Мени Муниса билан таққослаётганлари менга хуш. Аммо Мунисадан аввалроқ куйлашни бошлаганман. Муниса йил хонандаси деб топилди, демак илк альбомим старти учун бу таққослаш яхши натижа! Лекин кўпчилик менга ёзишича куйлашни билган одам пайдо бўлгани учун Муниса чўчимоқда эмиш, бу худдики Константин Меладзе ВИАГРАгаям Полина Гагаринага хам ёзгандек холат. Биз Жасур Бадалбоев аранжировкасига куйлаймиз шу учунам бу долзарб ва натижаси бор. Сиз нима дейсиз? Овозда фарқни билсангиз керак? Бир тарафдан агар Муниса исмимни ёзмаган бўлса унда нима учун мен? Хозирча биргина қўшиғим чиқди холос ва унинг 120 та фанатию менинг 3000тача бўлса бошланишига зўр! (инстаграмдаги мухлислар обунасини инобатга олди, лекин ё 120минг эканлигини "К"дан тушунмади ё шу 120мингта демоқчи бўлди-Сайёд)
Бу (айни дамда реклама тарғиботи кечаётган янги қўшиқни назарда тутади-Сайёд) "Тирнама"қўшиғини Жасур Мунисага сотмоқчи бўлганида у олмаганди. Балки хит қўшиқни яхши қўлга шундоққина қўлдан бой берганига энди кайфияти тушгандир?
Муниса Ризаевани фикрини сўрадик.
Муниса Ризаева:- Ким қандай тушунганлиги менга фарқи йўқ. Мен биргина артист хақида ёзмадим, бирқанчасини назарда тутдим. Туғриси тушунарсиз бу хаммаси, мен бўла олишмайди. Ўрнимни хам эгаллай олишмайди. Ёзган танқидимда аниқ бир хонанда ва қўшиқни айтмадим, мени йўналишим ва фишкаларим хамда кийиниш услубимгача...
Бадалбоев менга 500та қўшиқ таклиф қилган бўлиши мумкин аммо барибир ўзимни дидимга қараб қиламан ва мен учун қўшиқлар хамиша алохида хамда махсус тарзда тайёрланади. Бу "Тирнама" менга ёзилган бўлиши хақиқатга яқинроқ, аммо у менга ёқмади...
Агар Саида бу ёзганимни ўзига олган бўлса демак менга тақлид қилаётганини тан олибдида, шундайми?
Фишкаларим, соч турмагию куйлаш манераси ва либосларимгача тақлид... бу кулгуликку! Мен фақат уни айтмаяпман, яна бир икки хонанда қизлар мен бўлишга харакат қиляпти. Керакмас бу нарса! Нима учун керак бу нарса? Барибир улар қалбаки бўлиб қолаверадику. Бу худдики Юлдуз Усмонова чиққанидан кейин, кимдурлар ва хоказолар у каби ўхшаш тарзда чиққандек, улар барибир иккинчи бўлиб қолаверади. Ўз йўналишига эга хонанда чиққанидан кейин , ундан кейин худди шундай бўлиб чиқиш автоматик тарзда уни тақлид қилиб кўрсатиб қўядику. Бу ерда аниқ бир Саида, Умидахон ёки яна кимнидир назарда тутиб айтилмаяпти. Умуман айтиляпти!
Мени йўналишимда, мени фишкаларим, ва хаттоки мени "Ғғғғмммм" (матнда бошқача тасвирлай олмадим, узр-Сайёд) тарзидаги куйлашимгача қайтариш, энди бу кўпде!
"Тирнама" хақида Саида нима учун гапираётгани тушунарсиз, Бадалбоев пул топиши учун нафақат менга балки хаммага махсулотини таклиф қилаверадида, чунки бу уни иши. Лекин одам артист сифатида "Йўқ, бу Муниса йўналиши ва стилида, мен буни олмайман, нимадир ўзимники керак" дейиши керак, тушуняпсизми? Бу айниқса янги чиқаётган хонандаларга таалуқли! Улар ўзлигига эга бўлиши керакку! Оригинални арзон қалбакиси бўлиши керакмас!
Менга санъат оламидан кўпчилик ёзиб устидан кулишяпти, тўғриси, кулиб ташлашяпти. Дейлик ўша тақлид қилаётганни, фарқи йўқ ким бўлсаям, хуллас. Арзон қалбаки деб ёзиб юборишяпти. Мен у ерда БИР НЕЧА деб ёзганман "некоторых особ". Бир ками ёш чиқаётган хонандалар билан олишишим қолувди, мухлисларим менга тақлидчи хонандалар хақида ёзавергач бу танқидни ёздим.
Мен бўла олишмайди, 500та қўшиқ қилсаям, ўрнимми босолмайди. Чунки мен хам уни ўрнини босолмайман! Бу элементарл нарсалар, хечким хечкимми ўрнини босишга харакат қилмаслиги керак! Бу йўл билан тез порлашга харакат қилган чидолмайдиям. Реклама, клип ва "раскрутка"данам чидай олмайди.
Қайтараман, биронта аниқ хонандани ёзмадим, 3-4 йилдан бери менга тақлид қилаётганларни назарда тутдим. Аввалги йўналиши бўлса уни ўзгартиришмасин. Бирдан мен чиқиб, қўшиқларим омадли бўлса шартта йўналишимни олиш керакмаску, бу кулгулик.
Бадалбоев билан эса ўзим гаплашаман, у мени йўналишимда хечкимга қўшиқ қилишга хаққи йўқ! Мен ундан қўшиқларни хамма муаллифлик хуқуқлари билан сотиб олиб келяпман.
Sayyod: Сизга қилинган қўшиқ сизга ёқмаса ва уни олмасангиз у қўшиқни кўмиб қўйиши хам керакмаску
Муниса:-У холда аранжировкасини ўзгартириши керак. Хонанда эса ўзини ижросида куйлаши керак! Уитни Хьюстонни қўшиғини куйлаган тақдиримда хам мен Муниса Ризаева бўлиб куйлайман, Уитни Хьюстон бўлиб эмас! Мен хамиша бир гапни айтаман: Менга рақобатчи йўқ ва хечқачон бўлмайди хам! Рақобатни ўзи йўқ менга, мени хам кимгадир шу тариқа! Мени ўз йўлим бор, мен хечқачон Райхон, Шахзода, Лола бўлмайман, улар эса хечқачон Муниса бўлишмайди! Чунки хар бир артистни ўз йўли бор, ўз мухлиси бор. Канизаниям ўзини мухлиси бор, унгаям доим айтаман сени ўз мухлисларинг бор деб, мен у бўлмайман у эса мен, буни иложиси йўқ. Хечқачон артистларни таққослаш керакмас, аммо хамма артистлар ўз йўлига эга бўлиши керак. Бўлмаса иккинчи рақамли бўлиб қолишади. Умидахонми, Дилсўзми, Райхон ва Шахзодами хаммаси агар биринчи рақамли бўлишни ва шоу-бизнесда ўз ўрнига эга бўлишни истаса, у ўз йўли ва ўзлигига эга бўлиши керак. Агар у иккинчи рақамли бўлишни истаса тақлид қилиб куйлайверсин.
Саидани жудаям хурмат қиламан, жудаям яхши муносабатдаман, у жудаям истеъдодли лекин....ммм...илтимос-ўзингизни йўлингизни танланг! Неча йилдан бери куйлаётганини биламан, "Аъло" гурухида бўлганидан хам хабардорман, унинг собиқ продюсери Нателла менинг яқин дугонам ва Саида қандай куйлашини биламан, нимага қодирлигиниям. Аммо у хечқачон хозиргидек қилаётган фишкаларни қилмаганди! Аввал у бундай куйламасди! Хамма ўз фикрида қолақолсин. Саида бўлиб чиқиб, Саида бўлиб куйласин!
Хечкимми тарафини олиш ёки кимнидир танқид қилишдан йироқмиз. Шунчаки мавзу бор ва у юқорида кўриб турганингиздек ўзи бизга юзланди ва уни икки тарафдан тинглаб тақдим қилдик.
Шахсий фикримга келсам иккиси хам кучли ижодкор, очиғи. Вокал ва махорат тарафлама жудаям истеъдодли хонандалар. Тақлид дея олмаману, аммо ўхшашлик бор деб хисоблайман....буни бошидаёқ Саидага айтгандим хам, шунда у шунчаки бир аранжировкачи билан ишлаганимиз хамда замонавий йўналиш бўлгани учундир деб ажабланганди. Саидани тақлидига унчалик ишонмайман, тўғриси. Лекин ўхшашлик борлигини мен хам сездим.
Ўхшашлик! Тақлид эмас! Шахсий фикрим бу!
|