Актриса ва хонанда Муниса Ризаева хақида кўп маълумот берилган. Хонандаликни ярқ этиб бошлай олди дейиш мумкин. Унинг бошқалардан фарқ қиладиган сал бўғиқроқдек овози изюминкаси билан кўпчиликка хуш келмоқда. Джаз йўналишига хос бу овоз бизнинг шоу-бизнесимизда кам учрайдиган овоз тури.
Янги "Бевафо" (Айрилма ёр) қўшиғи ноодатий стилистикаси билан бир неча километрга бизнинг шоубизнесимиздаги айланаётган қўшиқлардан четга чиқа олди. Ёдингизда бўлса Дадо гурухи айнан мана шундай ноанъанавийлик ва оригиналлик билан ажралиб чиққанди. Россиядаги "Иван Купала" гурухи хам мана шундай халқона эклектикадан фойдаланишгану у ерда соло ижрочи бўлмай шунчаки бир неча кампирларнинг халқона қўшиқлари замон талабига хос равишда мусиқа жўрлигида рақсбоп тарзда тақдим қилинарди. Руслана ижодига келсак уники жа бир тош даври гўзалларининг иффат билан хайрлашиш маросим рақсидек эди.
Мунисани ижодидаги айнан эклектик уйғунлашув жахон миқиёсида олиб чиқишга арзийдиган ижод тури. Хар холда туркий ёки Бейонсий оханглар эмас, ўзимизнинг миллий оханглар ёшларбоп ва замон талабига хос аранжеровкалар билан модернлаштирилган. Негаки инсонларга хамиша бошқа давлатларнинг ижод намунасида ўша милийзми қизиқ. Хамиша хам ўз холатида эмас, айнан бугунги кундаги замон талабига жавоб берадиган йўналиш билан уйғунлашган холда. бу эса хамманинг хам қўлидан келавермайди.
Клипни кузатиб бу қўшиққа бундан бошқачароқ клип суратга олиш мумкин хам эмасди деган фикр келди. Хаммаси жойида. Ажойиб уйғунлашув. "Гага"мания ривожланаётган бир пайтда агар Мунисанинг бу клипидаги имиджига қарасак Леди Гагадан анчайин йироқда. Стилистика мохиятию рухиятидан хам. Чунки Гаганинг асосий оригиналлиги бу ғайритабиийлик билан фантазиянинг гуркираган кўриниши ва чегара билмаслик бўлса, Мунисаникида шунчаки эклектик уйғунлашувдаги оригиналлик билан бойитилган. Асосийси лавхалардан зерикмайсиз, оддий миллийликни хам шу шоу тарзида чегарадан чиқмаган холда қизиқ қилиб берса хам бўларканку дейсиз. Бу йилги МТВА тақдимотида йил клипи номинациясида бемалол бошқа клиплар билан беллаша олади дейишим мумкин. Хуллас Муниска супер! Держи марку! Шу йўналишни қаттиқ жиловла ва омад сеники! Нафақат Республика миқиёсида! Демак юқумли бўлган қўшиқнинг юқумли клип премьераси:
Baz`i odamlar oylar koromiydi u bu deb lekin yozganimni chiqaraslami yoq bu sizlani ishila 2 qator she`rni naqorat qivoribdi boshlanishidan dump dupm kalonkalar ham yig`lavoray dedi,zor desammmm e karochi musiqasi yoqdi matini yoqmadi , umri qisqa,yana bilmadim
zur qushik klip ham daxshat lekin bitasini tushunmadim nega hamma qushikchilar qushigiga <g`uu> ni qushishadi ziyodaniyam qushigida eshitgandim niluniyam eshitgandim tushunolmadim bu nimani bildiradu <g`u>lashni
manga yoqdi! juda ham zo'r chiqibdi klip, ko'rinib turibdi, "kam" pul ketqizgan klipga!!! qo'shiq ham yoqdi, klip ham yoqdi, har bitta personaj o'z o'rnida!!! man bu qo'shiq klipini qayta qayta ko'rvomman! ovozi ham bum bum!
Kutilmagan burulish rostini etsam...ba'zilar tushunmayapkan bo'lsa ham...kutulmagan burulish...sayyod to'g'ri yozibdi "nafaqat respublika" deb! bo'larkanu... 1) burilish ,ashlani odam o'zini majburlab eshitmidi. 2) bo'larkanu yarim yalang'och kiyinmasdan ko'z uzmmay ko'radigan klip qilish...
Munisaga omad tilaeman Sayyod bundae ijodni har-qanca maqtab yozsa arziedi klip ham zur chiqqan,ovozi ham zur buni maqtasa arziedi.ammo Tamilani haddan tashqari maqtab yuborgan,unda na ovoz bor na taland faqat ustiga kiegan liboslari uchun mahtalsa buladi tagin bilmadim, yana bir bor Munisaga omad ovozi kuchli.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.