Бир кунгина бир кун холос, мен учун жоним илтимос, охиргиси ооохирги бор, келгин жоним бағрииингга бооос)))” Озоданинг “Холос” қўшиғидан бу мисралар бугунги кундаги мухокамага асос бўлаётган мавзуга роса саундтрекбоп бўлмоқда.
Твиттердаги Зохиршох Жўраевнинг “Имкони бўлганида эди Владимир Высоцкийни хаётга қайтариш учун бутун Ўзбек шоу-бизнесини хам алмашган бўлар эдим” деган фикри “Жўраевларга нималар бўляпти?” деган саволни туғдиради.
Акаси майли энди, дид борасида бир хатолик қилди...аммо ФИКР...бундай одамни...ЎЗБЕК фарзанди, ўзбекни буюк хофиз САНЪАТКОРИ ўғлини бир кунга русларнинг ўлиб кетган хонандасини бутун бошли ЎЗБЕКлардан ташкил топган ўзбек шоу-бизнесини алишиш истаги тубида нималар ётибди экан?
Нима қилмоқчи экан бир кунга алишиб? Ғалати фикр эмасми? Тирилиб сахнага қайтган тақдирида хам Ўзбек сахнасига келармиди? Нега ўзбек буюк санъаткорларини ёдга олиб алишишни истамас экан? Джексоннаммасде..)
Отангизни тириклигида қадрига етиб хеч бўлмаса бутун бошли ўзбек шоу-бизнесига қиёсланса хам, майли нокамтарлик бўлсада БИРОҚ қисман хақиқати ва мантиғи бўлармиди дейман?
Шоу-бизнес вакиллари фикрини одамлар сўрашдию, аммо мен инстаграмда “отметка” қилган вакиллардан “Сетора” гурухи илк таркибидан Феруза Латипова ва Лейли, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз, тележурналист Дилшода Матчановалар Зохиршох фикрига камида хайрат билан жавоб беришган. Суратдан кўришингиз мумкин:
Бироз вақт ўтиб “форточка излаб деворга қапишдим” дегандек фикр қолдирган Зохиршохни навбатдаги фикри “Мени гапимни нотўғри тушуниб бошқача талқин қилаётган дўстларимиз билиб қўйишсин мен учун шоу-бизнес бошқа хақиқий санъат бошқа!”-бўлган...
Шартмиди қош қўяман деб кўз чиқариш?))
Илк фикрда хақиқий санъат ва шоу-бизнес эмас, бутун бошли ЎЗБЕК шоу-бизнесини алишиш хақида фикр аниқ ва равон тушунарли айтилганку. Майли, хақиқий санъат (сизнингча) шоу-бизнесимизда йўқдир хам, аммо бутун бошли ўзбек шоу-бизнесини қандай бўлмасин хорижнинг бир ўлик хонандасини тирилтиришга алишишдек фикр нимани англатади?
Аламзадалик?
Аввало ўзбек шоу-бизнесида санъат борми, у бошқами хали фикр билдиришга ЖЎРАЕВ фамилияси бўлсада Зохиршох учун камида уят! Шерали Жўраев бундай тахлил юритса ярашар, аммо у инсон бундай фикрлар билдиришига ишонмайман хам!
Ижодда ижодан курашиш керак Зохиршох, гапириб пиар реклама ёки диққат тортиб эмас, зўр қўшиқ қилиб хит қилинг... Шунча йил бадалига Жўраев фамилияси ортидан гапираверишам кўпде. Шу шоу-бизнесни ривожлантириш учун шахсан сиз нима қилиб қўйдингиз? Нималар қиляпсиз хам? "Запрет" бахона а?)) "Запрет" бўлмаганида жа бир нимани қойиллатувдингиз?)
Неча хонандалар "запрет"да ижодини тўхтатмай порлаб туравердику. Ё Юлдуз жим қолдими? Бошқаларни билмадиму аммо бундай фикрларингиздан кейин шахсан сизнинг (агар бўлса) "запрет"ингиз бекорга эмас экан. Ўзбекларни алишвориш... Ман ўзбекман ва шу шоу-бизнесдаман ва ман учун хам бу гап тегди.
Владимирни қайтиши шартмас хам, ундайларни ижоди абадий. У тирик бўладими ўликми ўша ижоди яшамоқда. Отангиз тирик афсона ва у хозир тирик бўлиб ижод қилса-қилмаса барибир ўша эски ижоди билан Шерали Жўраев! Шуниси мухим.
Аммо сизни борлигингизу йўқлигингиз на ўзбек САНЪАТИга ва на шоу-бизнесига заррача таъсир қилмас даражада экан, бундай фикрлар билан кулгуга қолиш шартми?
Шохжахон Жўраев ижод борасида фамилиясини очиғи оқлади ва хитлар яратди. Ижодда қойиллатди! Жонли ижрониям, концертниям хитларни хам.
Сизчи?
Бутун бошли ўзбек шоу-бизнесини алишиш учун фикрни хам ким қўйибди сизга? Қандай хақ ва хуқуқ билан бу фикр билдирилди экан?
Сўз эркинлиги ва демократия биланмикан? Унда узру миллат қадрини ерга уриб эмас! Ўзбек шоу-бизнеси деб ёзаётганингизда ўз миллатингизни ёза туриб шаънини ерга уришга хаққингиз йўқ! Худди миллатни алишвораман деган ватангадоларни фикридек чиқяпти бору. Шахсий фикр.
Ўзингизку майли аммо...отангиз керак бўлса асрлар оша йиққан хурматига путур етказяпсиз!
Зохиршохни очиғи иқтидори бор. Овози бор. Куйлайман ва ижод қиламан деса имкониятлари чек-чегарасиздек. Нафақат фамилия балки ижод учун яратилган қулайликлари хам. Қанча янги хонандалар орзу қиладиган маслахатчилари ўз ёнида. Отаси ва акаси. Туппа-тузук фикрлайдиган яхши бола эди.
ЭДИ!
Хурмат қилардим уни, қўллаб-қувватлардим. Зўр порлашини истаб ўзига хам айтардим. Фикримча омадсизликдан аччиғи келиб қўлини пастга туширди...йўқ, қўлларини телефон клавишларига боғлади. Вахоланки бу қўллар қандай созларни жонлантириб тилга кирита олади...
Одамлар 10-20 йиллаб харакат қилиб кейин омади келади ва бунда улар ички дунёсини ёриштириб хамда тинмай харакати эвазига эришганини англаб етишади.
Афсус... у вақт соатини ижтимоий тармоққа сарфламоқда. Умр эса ўтмоқда.
Вақт...ёш...соғлиқ...ДАВР!
Жўраевлардан яна бирини эса тарихга мухрланаётгани куй қўшиқлари эмас...ғалати ғалати мисралари... нима билан эслайди сени келажакда одамлар Зохиршох? Эслашармикан?
Бировни санъаткорини тирилтиришни ўйлагунча тирик бўла туриб ўликдек умр ўтказаётганлар хақида ўйлаш керакмикан?
|