Туркистон саройида 25 май куни соат 19.00 да "Сўнгги қўнғироқ” битирувчиларга
бағишланган концерт бўлиб ўтди.
Унда хонандалар Манзура, рэпер Шохрух, Шохруххон,
Зоҳир Шоҳ, Рухшона, Сирожиддин, Зарба гурухи, Ҳусан, Муниса Ризаева, "Жоним" гурухи, Даврон Зайнутдинов, ҚВЗ - Шоввозлар ва бошқалар иштирок этдилар.
Концерт дастурини ТВМ телеканали бошловчилари Райхон Уласенова ва
Жаҳонгир Шахобиддиновлар олиб бордилар. Концертни хонанда Шохруххон ўз қўшиқлари билан очиб берди. Концертнинг энг қизиқ фишкаси назаримизда рэпер Шохрухнинг
иштирок этиши бўлди . Шунингдек Зоҳир Шоҳ куйлай бошлаганида эса, кутилмаган ҳодиса
содир бўлди. Бир томошабин қиз, хонанда "Нетай” қўшиғини ижро эта бошлаши
билан, ўрнидан турганча берилиб рақсга туша бошлади. Кейин эса, кутилмаганда саҳна
ёнига келиб олиб, у ёқдан бу ёққа югурганча роса берилиб рақсга тушди. Sayyod: Мириқиб ишваланиб, роса сочини ёйди))) Ўзиям рақс эмас йога ёки таэквандо бўлиб кетди уёғи)))
Бу ҳолат
хонандани ҳайрон қолдирди, назаримизда. Лекин, у қўшиқ ижро қилишдан тўхтамади.
Бу ҳолатни бир неча томошабинлар қўл телефонларига ҳам олиб улгурдилар. Концертда ёшлар
ўзлари ёқтирган хонандаларнинг қўшиқларига берилиб рақсга тушдилар ва завқланиб
олқишладилар. Барча хонандалар битирувчиларни катта ҳаёт остонасига қадам
қўйганликлари билан табрикладилар. Феруза Фаттохова Вахобова Саида "Ишваланган санам ёхуд сочни ёйурму шунча" видеоси:
Ютубда томоша қилмоқ
Майтуб тасиксда томоша қилмоқ
Қале эхтирос танцаси?)))))))))
|