ҚС; Юлдуз Тошкентда, Жўраевларда не гап? Хусан уйланиб олди? Шахриёр сахнани тарк этадими? Yangiliklar
ҚС; Юлдуз Тошкентда, Жўраевларда не гап? Хусан уйланиб олди? Шахриёр сахнани тарк этадими?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
-Туркияда тўғридан тўғри эфирга узатилган 2 кунлик Москвада бўлиб ўтган концертни ўтказиб, хоним Ибрагимовна 2 апрель тонгда Тошкентга келди.  3 апрель куни эса хизмат юзасидан Самарқандга йўл олди. Тошкентда тахминан 11 апрельгача бўлиши кутилаётган Ибрагимовна "Дунё" клипини ўзи билан келтирганлигини айтишмоқда. Лекин бу клип устида яна озгина ишланиши мумкинлиги хам айтилмоқда. Шунингдек "Тик-так" клипи хам қайта монтаж қилинганлигини хабар беришмоқда.

-Хонанда Хусан қизиқ тарзда уйланиб олганлиги шоу-бизнес оламида гап бўлишига сабаб бўлди. Гўёки Лайло исмли шоу-бизнес оламида баъзи хонандаларга жуда хам яхши таниш бўлган қиз билан эру-хотиндек яшаётган эмиш. Хусан билан бу масала юзасидан  боғландик:

Ҳусан: - (ҳайрон бўлиб) Ким айтди? Мен қариндошларимникида яшаяпман. Ишонмасангиз, келиб кўришингиз ҳам мумкин. Йўғ-ей, бўлмаган гап. Ҳазил-ҳузул билан ўртоқларим гапирган бўлишлари мумкин. Маълум вақт давомида, касал бўлиб, даволандим. Дўхтирлар кўчага чиқиш мумкин эмас, дейишган эди. Кўчада кўп юриш ва гапириш мумкин эмас дейишган вақтлар, дўстларимдан сал чекиниш қилдим-де. Ишим бўлмаса, кўчага чиқмай уйда бўлдим. Ана шу пайтларда, баъзи бир дўстларимни ўйлаб топган гаплари бўлса керак. Бир-иккиталари хафа бўлишган эди. Чунки, улар билан кўриша олмадим. Маълум вақтгача, ҳеч қаерга чиқмай, уйда бўлдим-да ахир. Лекин, ҳеч қандай қиз билан бирга яшаганим йўқ!

  Лайло исмли қизни танийсизми?

 - (ҳайрон бўлиб) Лайло? Лайло деган қизни таниганман. Лекин ҳозир у қиз йўқ. Янги йилдан олдин дўстона гаплашган эдим. Янги йилдан кейин кўрганим ҳам йўқ. Фарғоналик қиз эди, уйига кетган бўлса керак. Ҳозир гаплашмаяпман. Ҳамма санъаткорларда ҳам бўлади-ку, таниш қизлар. Жиддий ҳеч нарса йўқ эди.

 - У қиз клипларда чиққанми?

 - Йўқ, клипларда чиққан қиз эмас.

Мана шунақа гаплар... Яна ким билади дерсиз...

-Шахриёр сахнани тарк этиши ва бошқа давлатга умрбод кўчиб кетиши хақида гап тарқалди. Албатта бу хозирча миш-миш бўлади, лекин вақт ўтгач мана шу янгиликни бир эсларсиз.


-Шерали Жўраев ўз хонадонида яқиндагина мусиқий кеча уюштирди. Унда санъат арбоблари яна йиғилишди.

Эски хитлар билан бирга хозирда анчадан бери кутилаётган жуда кўп миш-мишларга сабаб бўлаётган янги альбомдан қўшиқлар хам ижро қилинди.

Шохжахон Жўраев ижросидаги "Зулайхо” қўшиғи одамлар орасида  "Фариштагинам”дан кейин яна бир  оммалашаётган таронаси бўлмоқда.

Зохиршох Жўраев 70 йиллар Шерали Жўраев томонидан  куйлаган "Яна бахор қайтармикан?” қўшиғини қайта куйлади.

Мазкур таронанинг тарихи жуда аянчли ва бугунги кунгача окшор этилмаган. Бизга эксклюзив тарзда қўшиқ тарихи билан бўлишган Зохиршохнинг айтишига қараганда, ўша 70 йиллар Махбуб деган шоир бола институтда ўқиб юрган чоғлари, талабалар ётоқхонасида   курсдош қизи мехрибончилик қилиб унинг иссиқ-совуғидан хабар олиб, хоналарини тозалаб туради.  Йигит эса  қиз  мени яхши кўради деб ўйлаб уни пинхона севиб юради. 2-3 йил ўтиб бир куни қиз у болага таклифнома беради. Тўйини ўтказиб яна ўқишга қайтгач у йигитдан хабар олай деса "Яна бахор қайтармикан?” шеърини ёзиб қолдирганча  ўзини осиб қўйган бўлади....

 Шундан сўнг бу шеърни Шерали Жўраевга беришганида у қўшиқ қилиб куйлаган.

 Зохиршох:

-Бу воқеани хис қилиброқ куйладим, бугунги замон ёшларига хам шу қўшиқ етиб келишини истадим.

 

Яна бахор қайтармикан сен қайтмасанг

Қушлар қўшиқ айтармикан сен айтмасанг...

 


 


04-Апр-2011 02:32
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sherali Jo'rayev, Husan, Yulduz Ibragimovna Usmonova, Zohirshoh jorayev, Shahriyor
1 Crasavchik   (04-Апр-2011 08:08)
Юлдузни жуда согинган едик.

2 dj-diza   (04-Апр-2011 10:05)
Rahmat exkluziv ma'lumotlar uchun

3 Azamat   (04-Апр-2011 10:35)
Xurmarli sayt ijodkorlari! Yulduz Usmonovaning Moskvadagi konserti va yangi ijod namunalari haqida to'liqroq ma'lumot bering. Suratlar ham bo'lsa juda minnatdor bo'lar edik.

4 lola   (04-Апр-2011 10:42)
yulduz usmonova 11 aprelgacha nabirasini oldida bolarkanda. ularga omad

5 Xumayro7300   (04-Апр-2011 12:57)
Xusanni ijodiga judayam qiziqaman. Yingi taronalar kutib qolamiz omad.
Shahriyor bowqa davlatga ku4ib ketgani rost bulsin iloyim umuman qaytib kemasin uzbga.

6 Ra'no   (04-Апр-2011 13:17)
"Яна бахор кайтармикан"-тарихни укиб бир сесканиб кетдим. Жуда хам аянчли вокеа. Кушикни яна бир бор эшитганимда хар доимгидан умуман бошкача таъсир килди.

7 Mansur Jizzax   (04-Апр-2011 15:47)
Sh. Jo'raevlarni judayam sog'indik qachon konsert berarkan-a ?

8 sevda   (04-Апр-2011 18:14)
urra shahriyor sahnani tark etarkan ishqilib rost bo'sinde

9 Dilnoza   (04-Апр-2011 22:48)
NIMA EDI U BU QO'SHIQNI ESHTMAGANMAN ENDI ESHITMAYIN HAM KO'Z OLDIMGA O'SA BOLANI SHU XAT OLDIDA TOPISHGANI KO'Z OLDIMGA KELDI

10 ELIX   (04-Апр-2011 23:19)
Зохиршох Жўраев "бугунги замон ёшларига хам шу қўшиқ етиб келишини истадим." nima demoqchi ekan

11 Yulduz   (05-Апр-2011 08:30)
yana bahor qaytarmikan, oqib achindim :(,lekin oqwiqni ewitmagan ekanman,youtubeda bormikan??

12 www.dj.ru.com   (05-Апр-2011 13:52)
shaxriyor xaqida to'liq ma'lumot beringlar sayyod va Yulduz Ibrogimova xaqida xam

13 kudrat   (06-Апр-2011 01:56)
shu zohir shoh deganlari qachon akasiga o'hshab mustaqil ashulla aytarmikan yoa doyim dadsini ashullasini aytib yuro'radimikan nima deysizlar

14 edde   (08-Апр-2011 15:01)
To'g'ri sanatdan ketsa ketaversin o'zi santkor tiqilib ketdi

15 Durdona   (09-Апр-2011 16:14)
Jo'rayevlarga omad omad va yana omad.

16 Vays   (12-Апр-2011 14:36)
Yulduz opo sizni sog'inganlar uchun yana Toshkentda konsert berasiz degan ummitdamiz, yoki haliyam "SOG'INTIRIB YASHAGINGIZ" kelyaptimi?

17 ABDUL AZIZ   (05-Окт-2011 00:47)
MEVALI DARAXTGA DOIM TOSH OTILADI DEGAN NAQILGA AMAL QILIB YURAVERINGLAR HASADCHILAR. JO'RAYEVLAR OILASIGA DOIMO OMAD YOR BO'LSIN. SHOXJAXON AKA BIR ILTIMOS AUDIO ALBUMMINGIZNI SOTUVGA CHIQARSANGIZ

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 35
Мехмонлар: 35
Рўйхатдагилардан: 0