01:43 Зохидсиз Уммон Уммонми? Юлдуз билан Шахриёрчи?) | |
Қисқа сатрларда:
-Юлдуз Усмонова Шахриёр билан дуэт куйлади ва унга клип суратга олиш ишлари бошланган. Қизиқ, Юлдуз рэп куйлармикин ё Шахриёр миллийча? Хоним Ибрагимовнанинг кики челленджидан кейин Шахриёр билан дуэт унчалик хайратлантирмасаям керак. Агар унинг дуэтдоши Наргиз Зокирова бўлсами....ана шов-шувларнинг бир-бирига уланган катта локомотивининг хайқириғини йил давомида сезиб турар эдик)) Юлдуз Усмонова:- "Одам ўзлигича бўлиш керак, бу жанр етишмаяптгандек, жамиятда бари бўлиши керак. Бу мусиқани қора деб бўлмайди, аввал ўзимиз хам қарши бўлгандик унга, аммо бунга йўл бериш керак, мен рок гурух ва йўналишларни жудаям яхши кўраман. Одамлар эрта қариётгандек. Ёшлар деган тушунча борлигини унутмаслик керак. Тўсиқлардан қўрқиш керакмас, чумчуқдан қўрққан тариқ экмас деган гап бор. Олдинга интилиш керак. Дунё билан хамнафас қадам ташлаш керак, дунё миқёсидаги трендлар ва пранкларга жавоб бера олишимиз керак. Обамани Гангнам стайлга рақсга тушгани ёдингиздами? Ёки Трампнинг ўзини устидан сув қуйгани, бу бари пранк. Мусиқадаги модани биз яратамиз, ким яратар экан деб кутиш керакмас. Трендда бўлиш керак!" Фурсатдан фойдаланиб жонли эфирда Юлдуз Усмонова Шахриёрга Президентга мурожаат қилиб рахмат айтишга ундади. Шахриёр Юлдуз Усмоновани кики челленджига хайратланганини айтар экан Юлдуз Усмонова Америкада бўлган пайти бир тадбирдан чиқиб кайфияти чоғ бўлган пайти нимадир янгилик қилишни истаганини айтади. -"Нима дунё миқёсида трендда? Ўзбеклар хам борку, биз хам трендда бўлишимиз керакмасми?" Вахоланки юқори пошнали пойабзалда бўлганини ва бу челлендж аслида хавфли бўлиб одамлар урилиб йиқилаётганини хам эътироф этади. Усмонова Шахриёрни бир вақтлар сочларини ўриганини танқид қилар экан, уни бу соч турмаги ғазабини келтиргани ва Шахриёрга дўппи кийиб миллий ўзбек рэпини куйлашни тавсия қилди. Миллий дўппили рэп бўлсин!-дейди Юлдуз.
-"Уммон" гурухи ва ундан Зохид чиқиб кетиши хақидаги хабарлар шу қадар "едирилаяпти"ки ундан аниқ пиар иси келмоқда. Гурухни кимдир тарк этиши бўлса хеч қачон гурух йигитлари бу хақида изохларда гапиравермаган бўларди, назаримда. Худди хурсандчиликдек. Бу ёзувларни эса бир неча профиллар скриншот қилиб барча блогер ва журналистларга тарқатиб ёритишни сўрашяпти. Нега аниқлашни эмас?-деган саволам бор... Бизга хам кўплаб скриншотларни юборганлар айнан бу хақида ёзишни сўраб негадир аниқлик киритишни сўрашмагани ажаблантирди. Ёритдик мана, бироқ бизни ўз фикримиз хамиша мавжуд, ва келинг бир фикрлайликчи: Аввало гурухни Зохид тарк этса - бу дегани гурух ёпилди демак, чунки Уммон дегани том маънода аввало Зохид Рискиев. Чунки ғоя, матн, мусиқа аранжирова бари унга тегишли. Тан олиш керак , қўшиқлардаги серқирра махорат ва кутилмаган бурилишлардаги овоз хам айнан уники. #человекоркестр Гурухнинг қолган икки асосан рэп ўқишни бажарадиган иштирокчилари алохида ижод қилганида хам рэп йўналишида #врядли Шахриёр ва Шохрухга рақобатдош бўлиши амримахол. Яна билмасам, мабодо ўзгача бир йўлда ажралиб чиқишар? Аммо бу гурух гўё тарқалиши гурух тарафидан ўйланган бироз савиясиз пиарга ўхшамоқда. Бунга гурухнинг сўнггги пайтлардаги рейтинги жудаям пастлаб кетганлиги билан боғлиб бўлдса не ажаб. Зеро, "Уммон"нинг қўшиқлари борган сари аввалгидек оммалашмай қўйгани сир эмас. Яна гастроль сафарлари хақида эълон қилишган ва унга реклама мухим. Чет элда одам йиғиш жуда қийин. Балки Зохид уйланаётгандир ва бу мажозий тушунча, балки қандайдир яна бошқа бир ижодий лойихага бахона қилиб юборишар, кўрамиз.
Нима бўлганида хам хаммага салют!
Сизнингча бу пиарми? | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 6088 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |