08:49 Зохиршох Жўраев тўйидан батафсил | |
Буюк хофиз, тирик афсоналаримиздан бири, Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраевнинг энг кенжа ўғли Зохиршох Жўраев хам уйланди. 18 июнь куни аввал Загс маросими, соат 15:00да италян стилида Чинзано ресторанида бўлиб
ўтди. Туркиядан келтирилган махсус тўй таклифномалардан то Загс ва тўй маросими
сценарийси хаммаси Зохиршохни ғояси асосида бўлди. Соат 18:00да эса Фаровон тўйхонасида никох кечаси бошлнади. Эшик олдидан Шерали Жўраев олдида кутиб олаётганлар қаторида Ёқуб Ахмедов хам бўлди. Даврани Райхон Уласенова ва Жахонгир олиб
боришди. Уларнинг жудаям тез ва аниқ гапиришларидан бехосдан "Нахотки
бошловчилар хам фонограммадан фойдаланишмоқда?” деб юбордим. Паризода
рақс дастаси рақс танаффусларини тақдим этди. Паризода шамлар билан баланд
пошнасида Хиндча рақсларини
сакраб-сакраб тақдим этди (видеода кўрасиз). Тўйда кўп хонандалар ташриф буюришди. Хар бир
ташриф буюрган хонандага куёв сахна олдига келиб пул қистирди. Шохжахон Жўраев
тўйида хам худди шундай бўлганди. Хонанда
Райхон шу куни ўзини яхши хис қилмагани боис кела олмаганини маълум қилиб
ёшларни табриклашимизни илтимос қилиб вацапдан хабар берди. Ўзбек эстрадасидан ташриф буюрган санъаткорлардан фақатгина Насиба Абдуллаеванинг олдига Шерали Жўраев келиб сўрашиб кетди. Бизнинг столимизда Адиз Ражабов, Муниса, Манзура, Насиба Абдуллаева, Амира Алибекова, Шохруххон, Сардор Рахимхонлар мехмон бўлишди. Манзуранинг
лезгинкасифат қўшиғи рақс майдонини росмана портлатди. Нодир Жўраев, Шахриёр ва Адиз. Адиз
Ражабов мутлақо янги стильда тўйхонага кириб келганида, бу унинг ашаддий фанати ва Адизга тақлидда фақат соч турмагида УММОНга тақлид қилибди деб ўйладик. Адизнинг айтишича, рости хам "Уммон” стилида
бўлишига оддий соч қуритгич (фен) сабабчи бўлган. Бошини ювиб чиққан Адиз,
сочини қуритгач, ўзига хос соч турмаги хосил бўлганидан хайратланади ва бироз
тахрирлаб шу кўринишда тўйда намоён бўлган. Унга бу соч турмаги жуда
ярашганлигини шу куни хамма эътироф этди. (Видеода соч турмаги воқеасини Адиздан эшитасиз) Айтганча, Адиз шу куни росмана талаш бўлди, у билан суратга тушадиганлар кўпайиб кетиб, уни тортқилаб иккига бўлиб ташлашларига оз қолди. Амира Алибековани шу куни ўзимга бошқа тарафлама, ижобий тарзда кашф этдим. Юморга бой, қувноқ ва қизиқ сухбатдош. Сардор
Рахимхоннинг тўйлардаги биринчи қўшиғини ярмидан шартта ўчириб, мехмонларни
рақсга тушиш учун чорлашини аллақачон Рахимхонча бренд деб аташ мумкин. Бу
сафар хам ўз шок танаффусини эълон
қилган Рахимхон рақсга чорлови нисбатан кескин ва қатъийроқ тарзда
жаранглади. Шохруххон Муниса
Ризаева қўшиқларини юз фоиз жонли ижрода куйлаб даврани жонли қиздирди. Нилуфар Усмонова хамиша қувноқ ва шаддод. Афруз гурухи, Азиз Раметов, "Джага" ва Шерзод Бин Шахзода
эълон қилганида тўйхонада "Уууууу" бўлди). Шунингдек "Бунёдкор" футбол командаси футболчиси, Божалар, Мавлуда Асалхўжаева ва Гулсанам Мамазоитовалар хам ташриф буюрдилар. Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов ва Қозоғистонлик бир бахши хам мехмон бўлди. Шерали Жўраевга атаб дўмбирада жонли қасидани қозоқча куйлади ва Шерали Жўраев унга жавобан машхур бир қозоқча шеър айтди. Тўнлар муборак онлари хам бўлди. Шерзод
Бин шу куни янги пародияларини, бу кеча
премьера эканлигини эълон қилиш билан бошлади. Энг аъло пародиялар Зохиршох Жўраев ва Иброхим Тотлисосга бўлди. Зохиршохнинг "Юрагимдасан” қўшиғига ишланган
клипидаги мўйловли холатидан пародия қилинди. Шу топда тўйхонанинг ярми ўрнидан
туриб Шерзодни ўраб олди. Иброхим
Тотлисос пародиясида эса хатто Шерзод билан берилиб рақсга тушадиган катта ёшли бир киши хам
топилди. Озодбек Назарбеков ва Жасур Умировга хам пародия
жуда хам ўхшаш бўлди. Шерзод ва Азиз Раметовлар шу куни тўйда мехмон сифатида тўй бошидан охиригача маза қилиб, завқланиб, рақсга тушиб даврани қиздиришди. Туркиядан
хам тўйда махсус мехмонлар келишди. Адашмасам уларнинг тв каналини
биридан. Улар деярли хар бир хонандамиз
олдига келиб уларга ўз фикрларини билдириб туришди. Айниқса Насиба Абдуллаева ва Муниса Ризаевалар билан бошқача илиқликда
кўришишди. Амира Алибекова ижодига хам қизиқишларини яширмай, унга "визитная
карточка" беришди. (роса қиладию) Мавлуда Асалхўжаеванинг ўзбекчада куйланган ва уларга таниш
туркча қўшиқ мусиқаларидан эса хайратланишди. Тўй
23:00ларда кутилмаганда тугади.
Кутилмаганда деганим боиси, тўйхонадан одамлар хали кетмаган бўлиб, бошловчи тўй тугагани хақида хабар берганида
хамма соатига қаради. Кўпчилик, хусусан мен хам тўй хадли бир икки соат
давомланади деб ўйлагандим. Мен бир
маросимни кутгандим) Торт кесилмадииииииииии))))) Шерали Жўраев фотиха бериб бўлиб келин куёвни "Ўлан” ва "Ёр-ёр” қўшиғи билан
кузатди. Унга "Тўйлар муборак” қўшиғи
билан Халим Жўраев якун ясади. Хуллас, "Италия”дан бошланган тўйда Хиндистон, Туркия, Қозоғистон ва Тожикистон оханглари хам намоён бўлди. Видео эртага.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 19896 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |