Бош сахифа » 2012»Июль»8 » Зиёда, Шахзода, Райхон, Муниса ва Отабеклар балнинг хакамлари!
09:55
Зиёда, Шахзода, Райхон, Муниса ва Отабеклар балнинг хакамлари!
Фонд Форумнинг йирик ва "жажжи" лойихаси бўлган "Болалик шарафига!" хайрия бали бу йил 5чи маротаба ўтказилди.
6-июль соат 17-30дан "Япон боғи" болакайларга тўлди. Мехмонларни киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларнинг бироз оқсаши натижасида, кўпчиликка қийинчилик туғдирганини айтмаса, бу тадбир юқори сифат, юқори кайфият ва юқори даражада амалга оширилди.
Кираверишда махсус рўйхатдан ўтказиш станциялари мавжуд бўлиб, болажонларни исталган йўналишда саралаб турди.
Модники ва Модницаларга Шахзода хакамлик қилди.
Ёш мухбирлар учун Отабек Муталхўжаев микрофонни қандай тутишдан тортиб, камера олдида қандай ўзини тутишгача ўргатиб, болакайлар иқтидорига бахо берди.
Хунармандлар оролчасида, куйлаш бобида хунарманд хонанда Зиёда бўлди.
Шундан кейин концерт бошланиб, Рашид Холиқов фарзандлари билан "Лейла" қўшиғини куйлаб, дастурни очиб беришди.
Хайрия кимошди саводосидан "Guli" брендидан, Гулнора Каримованинг шахсан дастхати ва тилаклари ёзилган аёллар "Клатч"и 500 АҚШ доллорига, GOOGOOSHAнинг дастхати туширилган янги альбоми эса 200 АҚШ доллорига сотилди.
Тантана болакайлар гурухининг, эстрадамиз хонандаларига пародияларидан, мени лол қолдиргани албатта Зиёдага пародия бўлди. Кўринишдан то сахнада ўзини тутишигача "ксерокопия" қилиб берди ўзиям. Рашид Холиқов ва Райхонга пародиялар хам ажойиб чиққан.
Жажжи Райхончани сахна ортидан росмана Райхон кутиб олиб, қучиб ўпиб қўйди. Кейин эса сахнага ўзи чиқиб куйлади.
Шунингдек, Муниса Ризаева, Шахзода ва Сахро гурухлари куйлашди. Шахзодани эса, яна бир бора сахнага таклиф қилиб куйлаттиришди. Ўзиям Шахзоданинг мини концерти бўлди.
Maladess qoyil shunday kunlani kursa odam kuzi quvnaydi, Qoyil shunday tashkiliy ishla shunday savob ishla qilopsila Ollox sizlaniyam ishiylani baroridan keltrsin,Jamiki saytga kiryotganla imkon qadar shunday savobli ishlaga uz hissasini qushib,imkon qadar xayriya ishlarida qatnashib yordam qulini chuzsa Olloxni kafolatida .
tadbir judayam jiroelik utibdi, tadbirni tashkil qilgan va shu erda qatnashgan hamma ishtirokchilarga faqat omad yor bulsin, zur qoil bolalarni hursandchiligi, yuzidagi tabassumini kurish,bu kattakon bahtiyorlik ulashadi.
28 Alisher_A (Кеча 00:43) Почти все коменты для Зиёды ... (Так что райхон,шах,му... узилани кийнамела) ZIYODA 1 Уринда омад сизга янги кушикларди кутиб коламиза..
wuni kamentini öqib erinmi sanap 4qtim Shahzoda-9 rayhon-6 ziyoda-7 munisa tak wto gap köpaytirmasade odamla(((
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.