СуперФутболШоу: Хаёт учун! 1 қисм! Suhbat | Intervyu | Reportaj
СуперФутболШоу: Хаёт учун! 1 қисм!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
23 апрель соат 18-00 Тошкентдаги "Жар" спорткомплекси шоу-бизнес ва ОАВ билан лиқ тўлди!

ФондФорумнинг "Хаёт учун" хайрия акцияси остида ўтказилаётган бу футбол-шоуда нималар бўлиши тассаввуримга хам сиғмаганди. Ха шунчаки санъаткорлар билан футбол бўлар экан деб тахмин қилгандим холос.
Адашган эканман.
Бу супер шоу бўлди.

Спортни санъат билан синтез қилинган тури анча пайт хеч кимни ёдидан чиқмаса керак! Бу хақиқий хар тарафлама ЖОНЛИ шоу бўлди!
Юлдузларимизга хеч бўлмаса мана шу тарздаги жонли намоёнланиш жуда ярашди.)))

Шоулар хамиша шундай ўз номига хос бўлсада, мана шу куни стадионда бўлганлар бир нарсани аниқ рад эта олмайдилар, у хам бўлса, стадиондаги рухият умуман бошқача, кўтаринки кайфият, барабан товушлари, халқнинг "Хаёт учун!" хайқириқлари...
Тўғриси, охирги маротаба, бир неча йиллар аввал, М.Улуғбек метроси олдидаги катта стадионда Юлдуз Ибрагимовна билан "Адойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" гала концертида мана шундай кўтаринки рухиятни сезгандим.


 Асосий олиб борувчилар, яъни очиб берувчилар. Мурод Ражабов эса ўйин давомида олиб борувчи бўлиб турди.   Мирзахаким Тўхтамирзаев футбол жараёнини хазиломуз тарзда шархлаб турди. 

 Футбол шоудан аввал, хар бир тадбир боши анъанасидек "Ла ла ла шоу" бўлди. Яъни хонандалар қўшиқ куйлашди. 

 Кубаева!

 Хонанда, актерлар ижросидаги "Хаёт учун" гимнида, одамлар узра Ўзбекистон байроғи пастдан тепага қараб ёйилди)) Супер! 

 Зиёда

 Божалар!


Илк тўп оширишни Гулнора Каримова амалга оширди. 

Ўйин бошланди!

Биринчи "Бирровчилар" номи остида хонандалар билан Келажак овозидагилар тўп суришди. "Келажак овози"чилар 4:1га хонандаларни росмана "ағанатиб" ташлашди. Стадионда энг кўп йиқилган, негадир,  фақат шу шоу-бизнесчилар бўлишди.

Келажак овозидагиларни хар бир йиқилганга қўл бериб турғизишлари хурматга лойиқ.

Футбол шоу ўз номи билан шоу тарзда ёндошилган бўлса-да, ўйинда хамма жиддий берилиб ўйнашга харакат қилди. Лекин сидқидилдан ўйнаганлар Акбар Атамухамедов, "Беном"чи Камил ва албатта Шохруххоннинг укаси Мухаммадали бўлди. 

Айниқса шу Мухаммадалига тенг келадиган ўйинчи бўлмади десам адашмайман. Энг кўп тўпни сурган хам шу йигитча бўлди.

 Мухаммадали шу қадар "шустрый" эдики, худди "Колобок"ка ўхшаб "Я от бабушки ушел, я от дедушки ушел" каби, Адизнинг чап бериши, Валижонни йиқитишига оз қолдириши  ва Даврон Кабуловларнинг оёқ билан чап беришларидан мувозанатни йўқотмай, пилдиллаб югуриб тўпни суриб бораверди. Молодец!

 Фотофакт!

 Йиқилиш йўқ! 
 Яна олға! Мухаммадали молодец!



Илк гол! Яъни шоу-бизнесчиларнинг илк ва ягона голи!)))  Хонандаларга гол урган келапжакчи Сергей Смородин, иккинчи голни ўз дарбозасига урди ва тўп билан тўрга қапишди. Фотофакт!

 Ака-укалар Шохруххон ва Мухаммадали, ғарб футболчилари анъаналари каби бир-бирлари билан хм...қандай айтсам экан...хуллас шодиёна урилиб қўйилишди!

 Райхон кўринишидаги мусиқий танаффус!

 Уммончи Зохид ва ДҚ)))

Репортажнинг давоми яқин соатда! Унда :

-Ағанаганлар рўйхати, Шохруххондан  Уммончи Зохидгача, фотофактлар билан
 
-Шифокор этиб Абдухошим Исмоилов тайинланган (ирония судьбы или Абдухошим акадек шифокор бщлингчи)))), шархловчи уни хирург дея таништирди. Мен эса терепевт деган бўлардим))

-Майдондаги келишмовчиликларга милиционер эса Сато гурухи солисти Тоир Қўзиев!
 
-Шукрулло Исроилов ўйин азартига мириқиб кулишларни қўша олди!

-Энг қизиқ холатларни ўтказиб юборманг!








24-Апр-2012 04:34
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Futbol, Fond Forum
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Bоnu   (24-Апр-2012 10:14)
Одамни кўплигини. Зўр ШОУ бўпти. Расмлардан кайфият кўриниб турибди. Райхон расмга бошқача тушибди. Ҳалимаям борми. Абдуҳошим И. доктор, "Сато" милиционер кийимида бошқача кўринаркан. РАХМАТ. Давомини кутамиз.

2 dOnik   (24-Апр-2012 10:23)
Ozi Muhammad Ali yoshligidan zor oynardi))) darsladan qochib rosa oynardik...

3 Komila   (24-Апр-2012 10:31)
зўр бўпти расм ва шархладан маълум кўрмаган бўсамам бу энди довом этиши кере хар йилдамас хар ой нима дидила???

4 Buba   (24-Апр-2012 10:32)
agar iloji bo'sa videosiniyam qo'yin oka xursand bo'lardim

5 Kamila_N   (24-Апр-2012 10:51)
Юлдузларимизга хеч бўлмаса мана шу тарздаги жонли намоёнланиш жуда ярашди.))) biggrin Qaniydi sahnada ham jonli bo`lishsa smile

6 FC_PAXTAKOR   (24-Апр-2012 10:53)
Super

7 Dilfuza   (24-Апр-2012 11:03)
vauv zör böptiyu fudbol shou,raxmat Sardoraka, Muxammadalini Özb. fudböl clubladan bitasi özini kamandasiga osa bölakan:Dxama yoqda Shohruhxon aktiv qoyil baribir Shohruhxonga yetadigani yöq
SHOHRUHXON eng ZÖRI:)

8 SmartDent   (24-Апр-2012 11:11)
G.ISLAMOVNAning barcha loyihalari tahsinga sazovor,qoil.

9 Aziz   (24-Апр-2012 11:17)
Огромное спасибо Гульнаре! Молодца!!! Супер шоу булибди. Ватинимда бунака шоуни куриш ман учун жудаям ёкимли! Саййод, макола учун рахмат! Маколини "пики" "Шифокор этиб Абдухошим Исмоилов тайинланган (ирония судьбы или Абдухошим акадек шифокор бщлингчи)))), шархловчи уни хирург дея таништирди. Мен эса терепевт деган бўлардим" Найзаниям катга санчишни биласиз! ))))

10 Kamola_5   (24-Апр-2012 11:27)
Nega birinchi to'pni urgan G.Karimovani rasmini qo'ymadiz,sport kiyimida ko'rmoqchi edik,agar olgan bo'lsangiz reportajga qo'ying kutamiz

11 AsalNolla   (24-Апр-2012 11:32)
Nima Joxongir TRUSIGI Yuqmi KOWMARRRRRRRRR biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

12 neznakomka   (24-Апр-2012 11:38)
zo`r bo`bti tashkilotchila baraka topishsin. smile

13 Zaychik777   (24-Апр-2012 12:18)
dahshatku zo'r bo'pti

14 princess_uz   (24-Апр-2012 12:22)
super shou bo'libdi suratlardan bilinib turibdi kayfiyatlar zo'r bo'lgani . agar iloji bo'lsa videosini ham qo'ying

15 Dilnoza0514   (24-Апр-2012 12:44)
Futbollga qiziqmiman lekin manashu wou ni kòrgim keldi.

16 NARGIZA   (24-Апр-2012 13:35)
zo'r bo'bdi

17 Safina   (24-Апр-2012 14:15)
eeexx bizayam bumadikde

18 SanjarBek   (24-Апр-2012 14:42)
Zo'r shou bo'pti. Videoni qo'yishni ilojini qisangiz undanam zo'r bo'lardi

19 m@din@   (24-Апр-2012 15:12)
qoyil zo'r bo'ganga o'xshiydi hello hello hello thumb thumb up

20 QALQON   (24-Апр-2012 15:18)
Barcha-barcha tashkilotchilaru, ishtirokchilarga, OAV va albatta uzoqdagi yurtdoshlarini shunday yangiliklar bilan siylab turgan Sayyod.uz jamoasiga katta raxmat deyman! Borilarga shukr! Raxmat!!!

21 u m a rr   (24-Апр-2012 15:30)
Maladets super hamasi. Bugun maza qilib damni olishyotgandir sanatkorlarimiz chunki shuncha yugurgandan keyin oyog' ham narmalni og'ridida. El classica emas El shoubiznika buptiku

22 Liverpul   (24-Апр-2012 16:14)
vayu daxshatu

23 otabek   (24-Апр-2012 17:00)
ВИДЕОСИНИ КУЙИНГЛАР ИЛТИМОС ВАТАНДАН УЗОКДАМИЗ.

24 S_Sardor   (24-Апр-2012 21:19)
o'ziyam haqiqatda prikolniy futbol bo'ldi

25 milawka   (24-Апр-2012 22:31)
eeeh essiz boromadimdaa

26 feruza   (24-Апр-2012 23:18)
Nega birinchi to'pni urgan G.Karimovani rasmini qo'ymadiz,sport kiyimida ko'rmoqchi edik,agar olgan bo'lsangiz reportajga qo'ying kutamiz, nega GULNARA KARIMOVA tupni birinchi oshirib berdi?! nimaga aynan G.Karimova?..., Fond Forum tashkilotchisi bulgani uchunmi?

27 nusrat8182   (24-Апр-2012 23:58)
E qoilman.Rahmat Gulnora Karimovaga!
maqolada ham baribir o'q otib qo'yibsizku Sayyod o'qiz to'chni tegdi Abduxoshim akaga)))))))

28 ledi   (25-Апр-2012 09:05)
nimaga DK ga sariq kartochka berilmagan? Chalishdan boshqa narsa bilmas ekan.

29 bek_x6   (25-Апр-2012 14:14)
viyyyyyy Halimaaaaaa))))))))
rasmla zo'r, reportajham))

to'liq videosi topilsa zo'r bo'lardidee, raxmat kottakon smile

30 iskandar   (28-Апр-2012 09:22)
sayyod.com omadlar tilab qolamiz iltimos vidio'siniham qo'yinglar iltimos

31 MisTer-->PaHLosH   (11-Июн-2012 20:02)
Prikolku!? biggrin

32 Бирровчи   (12-Фев-2013 21:23)
Хахаха. Хирург, терапевт.... МАММОЛОГ

33 НурБек   (27-Апр-2013 18:46)
просто зур --)

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 42
Мехмонлар: 42
Рўйхатдагилардан: 0