Бош сахифа » 2011 » Июнь » 23 » Жонли ижро фестивалига яна мархамат!
07:07
Жонли ижро фестивалига яна мархамат!
Сўнгги пайтлар "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси амалга ошираётган ишлар тахсинга лойиқ. Албатта улар қаторида "Марди майдон" жонли ижро фестивали дархақиқат сўнгги пайтлар амалга оширилаётган лойихалардан энг мардонаси дейиш мумкин.

Ёдингизда бўлса мазкур фестивальнинг илк концерт дастуридан репортаж тақдим этгандик (манба). Мана нихоят иккинчи сонига хам саноқли кунлар қолди.

25-июнь соат 17-00да "Туркистон" саройи биносида "Марди майдон" жонли ижро фестивали бўлиб ўтади.

"Ўзбекнаво"чилар яна бир мардлик билан хайратлантиришди: КОНЦЕРТГА КИРИШ БЕПУЛ!

Бу борада уларнинг бу сайъи харакатлари хурматга сазовор. баъзи бировларнинг  "Истиқлол" санъат саройида фонограммаси учун текин билет тарқатгани қайда-ю, хаққоний жонли ижрога келиш қайда?
Мардлик бебаходир!

Бу хам бир санъатдаги мардоналик лойихасига одамларни жалб қилиш, санъатдаги маданиятни ривожлантириш ва албатта биз учун жуда мухим бўлган хаққонийликни тарғиб этишнинг кўриниши бўлса не ажаб?

Хозирча бизга шу куни бизга аён бўлган хонандалардан Зиёда ва Шоҳ Жаҳон Жўраевлар мардларча майдонда мухлисларни жонли ижро билан бахраманд қилишлари аён.
Қолганларни сир тутишмоқда.
Бир қанча машхур ва кутилмаган хонандалар иштироки хақида норасмий  маълумот хам бор.

Майли, шу куни келсинчи, мардлар майдонида яна кимлар синалишга қўрқмай санъатдаги ўрни нечоғлик халол эканлигини исботларкин?

Демак, 25 июнь соат 17-00 "Туркистон" саройида учрашгунча!
Кечга қолманг, жой тополмай қоласиз!))




Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 5309 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Uzbeknavo

Нравится
Барча изохлар: 14
1 Sakina   (23-Июн-2011 05:44) [Материал]
Sayyod rostan ham bepul ekanmi qiziq, oldingizdagi o'rindiqdan manga ham joy olib qo'yolmaysizmi? )))

2 sevda   (23-Июн-2011 07:28) [Материал]
voy maniyam borgim kevoti qaniydi borolsam afsus nasib qilmabdi tezroq saytga qo'yiwizni kutamiza nailoj

3 Qodirova Charos   (23-Июн-2011 07:55) [Материал]
Afsus Qawqadaryodamanda Towkentda bo'lganimda albatta borardim.

4 Paxtakor   (23-Июн-2011 09:40) [Материал]
Sakina siz ham oldingizdagi joyni menga olib qo'yolasizmi?

5 madi   (23-Июн-2011 10:16) [Материал]
yo'g'e tekinmasdir

6 Zuxraxon   (23-Июн-2011 11:22) [Материал]
Kim qatnashvotgan bo`se omad tiliman.

7 Paxtakor   (23-Июн-2011 12:31) [Материал]
FIFA World cup U 17. Mexico 2011. 2-tur. O'ZBEKISTON - AQSH
2 - 1. G'alaba muborak. Olg'a O'ZBEKISTON. Biz sen bilan.

8 Dilnoza   (24-Июн-2011 01:30) [Материал]
Xm angry Yana quruq qoldi uchrashuvdan sad biggrin

9 Dilnoza   (24-Июн-2011 01:31) [Материал]
smile Suratlar qo'yilsa kerak a happy smile

10 Xoli   (24-Июн-2011 14:56) [Материал]
Rostan tekinmi?unda bilet qomaganduram

11 Xoli   (24-Июн-2011 14:58) [Материал]
Bilet tekin bösa bizga qomaganduram bunaqa konsertlani ishqibozlari judayam köp

12 Baxtishka   (25-Июн-2011 12:01) [Материал]
Tekin bo'sa, qanaqa bilet! Rasxod qilib biletam chiqararkanmi?

13 Anv@rbek   (26-Июн-2011 00:33) [Материал]
Konsert juda a'lo kayfiyatda o'tdi. Jonli ovoz baribirgayam zo'rde. Ziyoda, Shohjaxon Jo'rayev va boshqalar chiqdi. Umida ismli qiz yaxshi etdi.
Fan-clubga a'zo bo'linglar va doimo shu kabi loyihalarda qatnashasiz hamda guvohi bo'lasiz!
forumiston@mail.ru
anvarbek.tv@mail.ru

14 Dilya   (26-Июн-2011 08:20) [Материал]
jonli ijro baribir jonlide Sayyod kotta rahmat, ajoyib boldi hamma jonli ijro etdi. Super!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!