20-апрель куни радио ва сайтларда премьераси ўтган "Дам ора дам" қўшиғини эшитиб сайтимизда тавсия сифатида тақдим этишни лозим топдим.
Тиним билмас Жасур Ғойиповни мусиқий тажрибалар борасидаги диди тобора менга манзур келмоқда. Айниқса мана шу қўшиғи. "Дам ора дам" қўшиғи стилистикаси шахсан менга ёқадиган хорижнинг Moby қўшиқлари нафасини сездирди. Бизнинг эстрада учун мутлақо ноанъанавий бу қўшиқ билан аввало муаллифлар- ижодий жамоани табриклайман ва ўзбек эстрадасидаги тўй учун тенденциядан четлашиб, эстрададаги мусиқий савияни кўтаришга хизмат қилаётган қўшиқлар яралаётганидан бехад хурсандман.
Очиғи, там-тум-лакатумларни кўпиям кўпда! Лак лак лакатумларию вошем кўп бору.
Жахон эстрадаси савиясидан ортда қолиб кетаётгандекмиз. Аммо сифатли қўшиқлар қилаётганлар хам йўқ эмас, камчилик бўлса хам бор ва улардан бири хамда тан олиш керак илғори хам Жасур Ғойипов!
Тўғрисиде, изохларда ўтирволиб танқид қивомман деб видир-видир қиганлар борини бор дейишниям билсинде.
Бу йигит хали эстрадада жуда ёш , кимгадир унинг қўшиқлар СОНИ кўп бўлиб ғашига тегаётган бўлса, улар асосийсини унутмасин: қўшиқлари хар тарфалама сифатли! Сифат сони билан кўпайтираётган бўлса демак қайсидир маънода ўша сони катта сифатсизлар хатосини хам тўғирламоқда. Улар эса минглаб. Жасурни бу сохадан пул топиш илинжида эмас, росмана ижод учун ишлаётгани мухим. Санъат оламида эса ижод ва санъат равнақи учун фидоийларни кам учратмоқдамиз...айниқса ёшлардан...
Бошқаларни билмадиму, бу қўшиқни премьера сифатида эмас, тавсия сифатида тақдим қиламан ва бунга у лойиқ деб биламан:
"Дам ора дам"
Боб(ур) Умаров мусиқа ва матни
Жасур Ғойиповдан сўнгги янгиликлар:- Уммон гурухининг собиқ маъмури Анвар унга ишга ўтганди, бироқ Жасур у билан хайрлашганини маълум қилди. Сабаби хақида эса шунчаки истамадим дея жавоб берди Ғойипов. Айни дамда унда хамма ишларини бажарувчи маъмур сифатида фақат Жамшид Хожиниёзов қолганини айтди. Тез кунлар "Менинг хаётим" қўшиғига ишланган клип тақдим этилади.
Хозиргина маълум бўлган янгилик: Бир неча соат аввал Юлдуз Усмонова билан Жасур учрашгани ва хамкорлик йўлга қўйилгани хамда тез кунда унинг натижаларини билишимизни маълум қилди.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Mening hayotim qo'shig'ini telga gudok qilib qoyishni tavsiya qilaman.
KLIP QANAQA CHIQARKIN
BUNI KUTUB QOLAMIZA