08:10 "Уммон"да яна маъмур алишуви. | |
Ёдингизда бўлса, "Уммон" гурухи билан ўтказилган "Экспрессо"да гурух йигитларининг болаликдан бирга ўсган маъмури Ислом билан хайрлашуви хақида оғриниб гапиришганди. Бу нарса улар учун жуда оғриқли мавзу бўлганди. Шундан кейин гурухга маъмурлик қилаётган Анвар эса яқиндагина хонанда Жасур Ғойиповга маъмурлик қилишга ўтгани хақида билдик. Маъмурлар тўйдаги фоиздан ойлик олишини хисобга олсак, Жасур Ғойиповникидан "Уммон" гурухини тўйлари кўпку ва Анварнинг танлови хатомасмикан деган фикр туғилади.
Шохрух (Уммон гурухи): -Анвар кетди. Гаиповга. Урушмадик, шунчаки ишлай олмадик.
Сизларга Зохиднинг холаси маъмурлик қилаётганидан хабардормиз. (Бироз аввал "Уммон" гурухи маъмур рақамидан шундай жавоб бўлганди) Шохрух (Уммон гурухи): - Йўқ, бугун битта болани ишга олдик, Дониёр. Аввал хечкимга маъмурлик қилмаган, созандалар гурухида бўлган.
Жасур, "Уммон" гурухи маъмурини ўзингизга ёллабсиз... Жасур Гаипов:-Ёллаганим йўқ, лекин у менда ишлаяпти. У ўзи келди, биз хечкимни нимагадур мажбур қилмаймизку.
Жамшид Хожиниёзовчи? Жасур Гаипов:- У хам менда ишлаяпти. Битта одам улгурмаяпти, кўпчилик бўлса зўр иш бўладику, эффект кўпроқ.
Админлик тўкис, нима бало сизда кунига 8-та "бирров" борми? Жасур Гаипов:- 8-та "бирров" энди бошланади.
Жасур шу билан бирга бугун "Ёнингда бўлай" қўшиғига суратга олиш ишлари бўлиши, яқинда "Болалар" гурухи билан дуэт куйлаши ва ундан аввал Масрур Усмонов билан дуэтга рози бўлмаганини хам айтиб ўтди. "Йил қўшиғи" тақдимотида унинг "Юрагим" қўшиғи хам номзод сифатида қўйилган экану, негадир маросимга бир кун қолганида Жасурни номзодини олиб ташлашибди. Ва албатта уни сабабидан Жасур бехабар.
Хуллас маъмурлар хонандалараро гастролидан аввал хам хабардор эдик. Масалан энг шов-шувли холат бу Манзуранинг маъмури Шербек Райхонга ўтганида бўлганди. Балки хамма ўзига хос ва мосни топганида ишлаб кетар, нима бўлса хам асосийси ўзаро хамкорликдаги натижа аъло бўлса хаммага яхши! Омад!
"Энди билдим, ейиш керак!" (с) "Шум бола" б/ф | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 12567 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 30 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |